Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 16 Январ 2018 Кӯришлар: 2222
Печат

 

xujand univer 2018Академик  Бобожон Ғафуров номли Хўжанд Давлат дорилфунунида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам  Эмомали Раҳмоннинг Паёмини  шарҳлаш ва кенг тушунтириб бериш мақсадида, йиғилиш бўлиб ўтди. 

Тожикистон Республикаси Президенти ёрдамчиси, унинг Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Миллий мажлиси ва Намояндалар мажлисидаги

ҳуқуқий масалалар бўйича вакили Маҳмадали Ватанзода Паёмнинг муҳим нуқталари борасида фикр юритди.

Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Намояндалар мажлиси депутатлари  Олим Бобоев ва Гулбаҳор Назирий Паёмда акс этган иқтисодий масалалар ҳақида тўхталдилар.

Тожикистон Ҳуқуқ, бизнес ва сиёсат дорилфунуни ректори Мўмин Шарифзода 2018 йил - Тожикистонда Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, деб эълон қилиниши бу икки муҳим соҳа тараққиётига катта таъсир кўрсатиши борасида гапирди. Академик Бобожон Ғафуров номли дорилфунун ректори Жамшед Жўразода  Паёмда илм, маориф, таълим-тарбия борасида айтилган гаплар, мулоҳазалар ўзи раҳбарлик қилаётган олий ўқув юрти жамоасини юрт тараққиётига ҳисса қўшишини айтди.

 Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам  Эмомали Раҳмон Паёмига бағишланган худди шундай учрашув ва йиғилишлар вилоятнинг бошқа шаҳар ва ноҳияларида ҳам бўлиб ўтмоқда.

Исфарадаги учрашувда Тожикистон Исломшунослик маркази директори Файзулло Баротзода, Тожикистон Миллий дорилфунуни кафедра мудири Муртазо Зайниддинов, Сотим Улуғзода номли тиллар дорилфунуни профессори Аъзам Худойдодов Паёмнинг мамлакат тараққиётида муҳим ўрин тутишини мисоллар билан шарҳладилар.  Вилоятда Тожикистон Республикаси Президенти Паёмига бағишланган учрашувлар, йиғилишлар ва бошқа тадбирлар давом этмоқда.

 

Йил кўтаринки руҳда бошланди

Вилоят қишлоқ хўжалиги ходимлари янги - 2018 йилни кўтаринки руҳда бошлашди. Улар ўтган йилги ютуқларини янада кўпайтириш, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти  муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Паёмига зарбдор меҳнатлари билан  муносиб жавоб бериш ниятидалар.

Вилоят раиси матбуот марказидан хабар қилишларича, ўтган йили 7 миллиард 117 минг сомонийликка яқин қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирилди. Бу борада олдинги йилга қараганда, етти фоиз ўсишга эришилди.

Айниқса, пахтакорлар эришган натижа таҳсинга сазовордир. Вилоят пахта далаларидан 2016 йилга қараганда, 47 фоиздан ортиқ қимматбаҳо хом ашё териб олинди. Полиз маҳсулотлари бир йил олдингига қараганда, 12 фоиздан кўпроқ, мева ўн фоиз кўп етиштирилди. Узум эса, деярли 3 фоизга кўпайди.

Вилоят чорвадорлари ҳам йилни қувончли натижалар билан якунлашди. Масалан, гўшт ва сут етиштириш бир хилда - 2, 3 фоизданга кўпайди. Тухум топшириш эса, 2016 йилга қиёслаганда, деярли 11 фоизга кўпайди.

Вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармасидан билдиришларича, соҳа меҳнатчилари эришилган ютуқ билан қаноатланиб қолишмайди.

 

Ғолиб ўқитувчи моддий рағбатлантирилди

 "Тожикистоннинг йил ўқитувчиси - 2017" танловида  Раъно Икромова ғолиб,  деб топилди. Бу изланувчан муаллима Бобожон Ғафуров ноҳиясидаги 14-умумтаълим муассасасида тожик тили ва адабиёти фанларидан дарс беради.

Танловнинг якунловчи босқичида мамлакатнинг турли минтақаларида ёш авлодга таълим-тарбия бераётган беш нафар ўқитувчи куч синашди. Ҳакамлар ҳайъати Раъно Икромовага энг юқори бал берди.

Ғолиб муаллимага Тожикистон Республикаси Маориф ва илм вазирлиги, соҳа ходимлари касаба иттифоқи қўмитаси таъсис этган мукофот ва совғалар топширилди. Жумладан, Раъно Икромовага 4 минг сомоний мукофот берилди.

Шу ўринда, ўтган йилги "Тожикистоннинг йил муаллими" танловида ҳам Бобожон Ғафуров ноҳияси вакили ғолиб чиққанлигини эслатиш жоиз. Бу шарафли номга мазкур ноҳиядаги лаёқатли ўқувчилар мактаби ўқитувчиси Замира Рустамова сазовор бўлганди.

Ноҳия маориф бўлими мудири Малоҳат Бобоеванинг айтишича, ғафуровлик ўқитувчиларнинг устма-уст икки йил республика танловида ғолиб чиқишларининг энг муҳим сабабларидан бири - мусобақага жиддий тайёргарлик кўрилаётганлигидир. Ноҳияда аввалига мактабларда танлов ўтказилади, сўнг у қишлоқ ва шаҳарчалар жамоатлари миқёсига кўчади. Бу босқичларда энг яхши муаллимлар танлаб олинади.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Хайрли тонг

 

Ярим тун. Ойсиз осмон. Шаҳарнинг чекка, тор кўчаларидан биридаги Фармон темирчининг дала ҳовлиси. Паст-баланд уйларнинг бирортасида йилт этган ёруғлик кўринмайди. Ичкарида…

Ичкарида қалин похол солиниб, устидан кигиз тўшалган чоққина хона. Икки дўст, икки биродар, болаликдан ошна-оғайни қадрдонлар, жонажон ўртоқлар: Фармонбек ва Саидбек ҳасратлашиб, дардлашганча ёнбошлаб ётардилар.

Муфассал...

ҚАБРГА КИРГАН ЖОНИВОР

 

Инсоннинг содиқ дўсти ҳисобланмиш ит жониворнинг инсонларга нисбатан садоқати тўғрисидаги воқеаларни жуда кўплаб эшитганмиз.

Яқинда бир суҳбатда ўтирганимизда ҳам гап итнинг вафодорлиги тўғрисида кетди. Суҳбатдошларимдан бири ниҳоятда ғайриоддий бир воқеанинг гувоҳи бўлганини гапириб берди. Шунда ушбу воқеани «Халқ овози»нинг кўп минг сонли муштарийлари эътиборига етказиш нияти туғилди, менда.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2587688

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10244101
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4610
11853
33889
10179764
141194
138877
10244101

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.131
Бугун: 30-10-2026 07:04:12

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015