Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 12 Январ 2017 Кӯришлар: 2014
Печат

 

obiddin nosirovЎтган йил декабр ойининг охирида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон мамлакат Олий Мажлисига навбатдаги Паёмини йўллади.

Мамлакат Президентининг парламентга йўллайдиган ҳар йилги Паёми ҳаётимиз дастури бўлиб, у фаолиятимизнинг асосий йўналишларини белгилаб берадиган муҳим ҳужжат ҳисобланади. Энг асосийси, Паёмда халқ хўжалигининг

барча соҳаларида қўлга киритилган ютуқлар таъкидланибгина қолмай, балки мавжуд камчиликлар, уларни бартараф этиш йўллари муфассал кўрсатиб ўтилади.

Давлат бошлиғининг ўтган йил декабр ойидаги Паёмида таъкидланганидек: - "Аҳоли ҳаёт даражасини юксалтириш, ижтимоий ҳимоялаш мамлакат Ҳукумати сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан бири эканлиги ҳисобга олиниб, 2016 йилда бюджет харажат қисмининг 52 фоизи, яъни 8,1 миллиард сомоний ушбу мақсадга йўналтирилади".

Дарҳақиқат, чорак асрдан кўпроқ мустақиллик байроғи остида фаолият юритаётган давлатимиз ва Ҳукуматимиз аҳолининг турмуш даражасини яхшилашга муҳим йўналиш сифатида эътибор қаратиб келади. Соғлом фикрли ҳар бир шахс бундан йигирма беш йил бурунги турмуш даражаси билан бугунгисини солиштирганда, бунга амин бўла олади. Энг муҳими, давлатимиз ва Ҳукуматимиз биринчи навбатда камтаъминланган оилалар, қаровчисиз қолганлар, етимлару ногиронлар ҳамда нафақахўрларга ғамхўрлик кўрсатади. Айниқса, Тожикистон Республикаси  Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон аҳолининг ижтимоий жиҳатдан ёрдамга муҳтож қатламларига ғамхўрлик кўрсатиш ва уларни қўллаб-қувватлашда шахсий ташаббус билан намуна кўрсатиб келади. Давлат бошлиғининг эзгуликка бошловчи бундай ташаббусларидан илҳом олган юртимизнинг саховатли ва бағрикенг тадбиркорлару ишбилармонлари бажараётган эзгу амалларга ҳисобсиз мисоллар келтириш мумкин.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш ўринлики, давлатимиз бошлиғи ўзининг навбатдаги Паёмида келгусида ҳам бу йўналиш давлат ва Ҳукуматнинг диққат марказида туришини таъкидлади. Яъни "2017 йили давлат бюджети 19 миллиард сомоний ҳажмида назарда тутилган бўлиб, бу 2016 йилга нисбатан 10 фоизга зиёд ва унинг ярми ижтимоий соҳаларга йўналтирилади", - деб таъкидланди ўтган йил декабр ойидаги Паёмда.

Бундан ташқари, халқ хўжалиги муҳим соҳалари тараққиёти йўлидаги вазифалар белгиланиши билан бирга, давлатимиз бошлиғи жорий - 2017 йилни Ёшлар йили, деб эълон қилинишини таклиф этди. Албатта, ёшлар - келажагимиз бунёдкорлари. Улар келгусида Ватанга эгалик қилишлари лозим. Узоқни кўзлаган Президентимиз кенг жамоатчиликнинг диққат-эътиборини ҳар томонлама ана шу муҳим масалага қаратиш ниятида мазкур таклифни киритганлиги табиий. Жуда ҳам ўзгарувчан бўлиб турган  жаҳондаги вазиятни эътиборга оладиган бўлсак, бу жуда муҳим ва ўринли тадбир ҳисобланади. Зеро, техника ва технологиялар мислсиз даражада тараққий этиб бораётган бугунги шароитда ёшларимизни ватанпарварлик руҳида  тарбиялаш ўта долзарб вазифа ҳисобланади. Бу йўналишда ҳаёт кўрган, тажрибали юртдошларимиз намуна кўрсатишлари лозим. Ҳар бир ота-она ўз фарзанди тарбиясига масъул бўлганидек, ҳаётий тажрибаси бой бўлган юртдошларимиз ҳам ёшларимиз келажагига бефарқ бўлмай, уларнинг тарбиясида ҳисса қўшишлари давр талаби, ҳаёт тақозосига айланиб бораётганлигини англаб етишимиз зарур.

Президент Паёмида таъкидланганидек: - "Мустақиллик давригача Тожикистонда 70 минг нафар студентга эга бўлган 13та олий таълим муассасалари фаолият юритарди.

Бугунги кунда бу муассасалар сони 39та ва студентлар сони 170 минг нафарга етди". Биргина мана шу мисолнинг ўзи давлатимиз ва Ҳукуматимиз ёшларнинг келажаги, уларнинг замонавий билимлар эгаси бўлишлари йўлида кўрсатаётган ғамхўрликларининг олий кўрсаткичи ҳисобланади. Биз - ҳаётда кўпни кўрган ва ҳаётий тажриба орттирган нафақахўрлар бу ғамхўрликларнинг моҳиятини ёшларга етказиб беришда фаол бўлишимиз лозим. Зеро, бир пайтлар бизлар ҳам ёш бўлганмиз ва кимлардандир ҳаёт сабоқларини олганмиз. Бугун ўзимиз фахрийлар сафида эканмиз, бурчимизга содиқ қолайлик. Ёшларни нотўғри ақидаларга берилмасликка даъват этиб, Ватан ва халққа содиқ қилиб тарбиялашга улушимизни қўшишимиз биринчи даражали вазифаларимиз сирасига киради.

Албатта, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон мамлакат Олий Мажлисига йўллаган навбатдаги Паёми ҳаётимизнинг барча қирраларини қамраб олади. Уни ҳаётга татбиқ этиш эса, ҳар бир тожикистонликнинг ҳар кунлик фаолият дастурига айланиши зарур…

 

Обиддин НОСИРОВ, нафақахўр,

Рўдакий ноҳияси.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Октябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31    

МАҚОЛАЛАР

Ҳаётбахш нурларга талпиниб…

 

Ҳамдам Рофиев қуёш чиқишини кузатишни ёқтиради. Тонг саҳарда офтобнинг заррин нурлари осойишта юртимиз узра таралиши унга завқ-шавқ улашади. Ҳаётбахш нурларга боқиб, жаннатмакон юрт - Тожикистонда туғилганлиги, шу ўлканинг мусаффо ҳавосидан нафас олиб яшаётганлигига шукрона қилади. Мустақиллик шарофати туфайли Ватанимизда рўй бераётган ижобий ўзгаришлардан ифтихор ҳиссини туяди…

Муфассал...

Эссени жорий қилиш ўзини оқламадими?

 

Ёки ўтган йилги марказлаштирилган кириш имтиҳонлари натижалари таҳлили ва жорий илда эътибор қаратилиши лозим бўлган баъзи жиҳатлар хусусида 

Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий тест маркази таъсис этилганига ҳам беш йил бўлди. Марказ ташкил этилиши арафасида, унинг қандай фаолият юритиши, кириш имтиҳонларидаги шаффофлигу коррупцион амалларга қай даражада барҳам беришни таъминлай олиши борасида турли фикру мулоҳазалар пайдо бўлганди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2220699

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8707427
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
980
2896
15239
8671582
49664
93867
8707427

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.87
Бугун: 18-10-2025 08:09:29

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015