Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАСР

Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 29 Декабр 2016 Кӯришлар: 2027
Печат

abdujalil gafur

Бола эдик…Томорқамизда каттакон гилос дарахти бўларди…

Эрта баҳор эди. Ёғин-сочиннинг охири кўринмай қолди. Устига-устак, қишлоғимизда: - «Катта тошқин қўпармиш, сел келиб, ҳамма ёқни ювиб кетармиш!» - деган ваҳима тарқалди.

Онам шўрлик биз, болаларини атрофига йиғиб: - «Агар сел босгудек бўлса, ҳаммангиз гилос дарахтининг шохига чиқиб оласизлар! - деб тайинладилар.

–Мен ҳам ёнларингизда бўламан…»

Эртаси куни эди, шекилли, кечга бориб қаттиқ шамол турди. Сўнг довулга айланди. Тонг отгунча юрак ҳовучлаб чиқдик. Хайрият, сел келмади. Лекин… эрталаб қарасак, томорқамиздаги ўша каттакон гилос ерга қулаб ётарди!

Онам юм-юм йиғлашга тушдилар. «Оллоҳим, ўзинг кечир гуноҳларимни… Шаккоклик қилдим!» – деб такрорлар эдилар нуқул.

Биз, болакайлар онамизни шунчалик изтиробга солган, тазарруга чўккалатган бу ҳодисотнинг туб сабабини ҳали тушунмасдик. Шуниси ҳам ёдимдаки, табиат хуружлари бош кўтарган кезларда минбаъд «эҳтиёт чораларини кўриш»дан парҳез тутадиган бўлдилар.

Онаизорим умрларининг охиригача: - «Парвардигорим, болаларимни ўз паноҳингда асра!» - дея дуога қўл очишни канда қилмай ўтдилар.

**

СОДДАЛИК ВА БУЮКЛИК

Дунёга келиб маҳалладан нари ҳатламаган қўшнимиз Холби кампирнинг ўспирин невараси – телевизор «жинниси» эди. Айниқса, кураш, бокс, футбол кўрсатувлари чоғида бутун борлиқни унутиб, худди, чиллага ўтирган кимсадек «шайтон қути» (Холби кампирнинг ибораси) қаршисида гоҳ уззукун, гоҳ тонг отгунча қимирламай ўтираверарди.

Ота-онаси ишда. «Тергайдиган» битта шу – Холби кампир.

-Ичакларинг ёпишиб қолгандир, ол, шўрвани ич, ичақолсанг-чи, жон болам, - қистайверарди у. –Йўқса, дадангга айтиб бераман, кўзингни мошдай очиб қўяди-я!

Қаёқда дейсиз… невара тушмагур пинагини бузмайди ҳам, қайтага телевизорга янада яқинроқ силжиб оларди.

Холби кампир эса, «ўз рафтори»дан қайтмайди: эрта-ю кеч жағи тинмайди, неваранинг атрофида гирдикапалак.

Бир куни хонага кирса, телевизорда бокс бўлаётибди. Узун бўйли чорпахил йигит (ўзимизнинг миллат вакилига ўхшарди) ҳабаш боксчини чунон «саваламоқда» эдики, шўрликнинг оғзи-бурни қонга бўялиб қолганди. Холби кампирнинг юраги орқасига тортиб кетди.

-Бўлди бас, ўчир, ўчирақол телевизорни! –деярли чинқириб юборди у. –Сенда тариқча инсоф борми ўзи, юзга киргур!?

-Нега ваҳима қилаверасиз, - бўғилади невараси. –Нима, осмон узилиб ерга тушибдими!?

-Ахир бу тошбағир муштумзўр рақибини нақд ўлдириб қўяди-ку! Телевизорни тезроқ ўчир, бечора нафасини пича ростлаб олсин…

-Соддалигингиз ҳеч қолмади, қолмади-да…- «уф» тортиб жавоб қайтаради невараси. –Бутун оламни изласанг, сиздақа «ажабтовур» кампир яна топилармикин, моможон?!.

«Эҳ, «билағон» жиян-ей… - кўнгилдан кечирардим мен уларни кузатиб. – Дунё бўйлаб қидириб кўр-чи, бунақа раҳмдил, бунақа жоннисор, бунақа дилсўзу болажон аёл зотини тағин бирор жойда учратармикинсан-а?!.»

Жиғибийрон Холби кампирнинг «ўзбошимча» неварасига неча қайта шу фикримни айтмоққа чоғланардим, чоғланардиму ёшлик кезларимда, шу хусусларда ўзим ҳам «авлиё» бўлмаганимни хотирлаб, индамай қолаверардим…

**

ОППОҚ СОЧ ВА ҚОРА СОЧ

Биласиз, бола халқи – «саволнинг уяси» бўлади. Чуғурлашиб бир сўроқлашга тушдими, жавобдан қониқмагунча, майдалаб суриштираверади.

Ишком остида хаёл суриб ўтиргандим, ўйинқароқ невараларим атрофимни ўраб олишди.

Олти ёшни қоралаган катта неварам Соҳибқирон:

-Бобожон, нега сочингиз оппоқ?- дея савол ташлади.

Бирор жўяли жавоб тилимга келиб улгурмай:

-Менинг дадамни сочлари-чи, қоп-қора! –деб «мақтанишга» тушди унинг укаси Комрон.

-Энди сочингиз қораймайдими-а? –чулдираб гапга қўшилди уч ёшлардаги кенжа неварам Моҳларойим.

Шу чоқ рафиқамнинг гапи етмай турувди ўзи, у ҳам:

-Бобонгизнинг кўп китоб ўқийверганидан бир жойда турмайдиган хаёлларига қўшилиб, қора сочлари ҳам қаёқларгадир «қочиб кетган»… -дея сўзамоллик қилди.

Қизиғи шундан кейин рўй берди. Доимо иш столимнинг бир четида турадиган А.Қодирийнинг «Ўткан кунлар» романи йўқолиб қолди. Уйдагилардан суриштирсам, ҳаммалари елка қисишади. Тавба, китоб ҳам оёқ чиқарадими?!

Орадан икки-уч кун ўтди. Астойдил бўғила бошладим.

-Ажабо, уйга ўғри тушдимикин?! –андак кесатиб, ҳаммага эшиттириб сўзлашга тушдим ҳовлининг ўртасида турганча, -мундоқ қўлга илинадиган буюмни қўлтиққа урсанг бўлмасмиди, келиб-келиб китобни ўмарасанми, гумроҳ!

Шу пайт ҳовли пучмоғида ўйнаб ўтирган Моҳларойим шошилиб ўрнидан турди-да, ичкари уйларига югуриб кириб кетди. Китобни бағрига босганча олиб чиқди, ерга тикилган кўйи нимадир демоқчи бўлди, бўлди-ю гапиролмай йиғлаб юборди.

Кейин ўсмоқчилаб билсам, Моҳларойим ҳалиги китобни, сочларимни «бемаврид оқартириб юборганлиги учун»… ҳеч кимга сездирмай, бир чеккага яшириб қўйган экан.

Жажжигина неварамнинг митти юрагига шунчалик муаззам меҳрни раво кўрган меҳрибон Парвардигорга шукроналар айтдим.

 

Абдужалил Ғафуров,

Турсунзода шаҳри.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

ЭЪЗОЗДА БЎЛИШ БАХТИ

 

1938 йил…

Олтин кузнинг хазонрезли кунларидан бири - 17 ноябр.

Ғўлакандоз қишлоғидаги деҳқон оиласида фарзанд дунёга келди. Ўғил…

Деҳқончилик ортидан кун кечирадиган Мирзамаҳмуд ота Ҳасанов ва Жаҳонраъно она Ҳасанова оиласидаги хушхабардан барча қариндош-уруғлару

Муфассал...

ВАТАН ТИЙНАТИМИЗ ИЧРА БИР ЖОНДУР...

 

Ният Ҳаёт 1966 йилда Айний ноҳиясининг Хушекат қишлоғида туғилган.

"Иш юритиш ҳужжатлари намуналари" (1992), "Халқ дунёси" (2002, Г. Калонова билан ҳамкорликда), "Галамайдонлик саховатпеша" (2003), "Ғўлакандоз кеча, бугун, эртага" (А. Раҳматзод билан ҳамкорликда), "Шеър таровати" каби насрий, публицистик, "Арча киприги" (2002) номли шеърий

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990820

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478107
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4035
4027
21720
7426653
99751
114875
7478107

Сизнинг IPнгиз: 18.119.213.36
Бугун: 23-11-2024 17:20:52

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015