Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 22 Май 2014 Кӯришлар: 2188
Печат

ТОҒЛИК ЮРТ ӮҒЛОНИИшонган нарсасига интилган инсоннинг энергияси асло тугамайди.

------------------------------------------------------------------------     Гёте

Салобатли тоғлар кексайган, аммо виқор билан савлат кериб турган боболарга ӯхшайди. Худди биз неваралари томон: «Ориятни мендан ӯрганинг, матонатни мендан ӯрганинг», деб уқтираётгандек, назаримда. Ҳарнечук бу тоғлар неча минг асрлар давомида барқарорлик рамзи ҳисобланиб келган.

Ёш спортчи Хушқадам Хусравов ҳам шу тоғлар фарзанди. Унинг юксак марраларга интилиб яшашида узала тушган виқорли «кекса чол»нинг насиҳати кор қилган бӯлса, ажабмас. Помир тизма тоғлари қояларидек улуғворлик истаган Хушқадам тиниб-тинчимайди. Шу сабаб унинг номи хорижий юртларда ҳам спортчи сифатида тилга олинмоқда. Халқаро майдонларда курашиб, ғолибликни қӯлга киритяпти. Интилганга толе ёр, деганлари шу бӯлса керак.

Хушқадам 1993 – йил юртимизнинг қадимий Ванж районида туғилган. Отаси Носири Хусрав собиқ Иттифоқ спорт устаси бӯлганлиги учун ӯғлининг тарбияси билан ӯзи шуғилланади. Ва табиийки, фарзандининг эл-юрт обрӯсини танитадиган спортчи бӯлишини орзу қилади. Шунинг учун ҳам Хушқадамни болалик чоғиданоқ чиниқтириб борди. Бир сӯз билан айтганда, Хушқадамнинг суяги етти ёшидан машқларда қотган. Мана, вояга етгач ҳеч қандай қийинчилик ҳис этмайди. Фақат чемпионлик сари олға интилади, холос.  

Айни вақтда Хушқадам Душанбе шаҳридаги Жисмоний тарбия дорилфунуни учинчи босқич талабаси бӯлишига қарамай, у республикада Халқаро даражали спорт устаси ҳисобланади. Самбода уч карра Осиё, олти карра Тожикистон, халқаро ёшлар мусобақасида эса жаҳон чемпионлигини қӯлга киритган. Бундан ташқари, ёш спортчи жаҳон кубоги ва суперкубоги совриндори, Евроосиё чемпионати мукофоти соҳиби. Икки марта миллий кураш бӯйича Наврӯз кубогига сазовор бӯлган. Ва яна Хӯжанд шаҳрида ёшлар орасида ӯтказилган   дзюдо мусобақаларида икки марта республика чемпиони ҳисобланади. Шунингдек, республика ва халқаро самбо кураш турларида иштирок этиб, бир қанча медал ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланган.

Буларнинг ҳаммасини Тожикистонда ёшларга яратилаётган шароитлар ва спорт соҳасига кӯрсатилаётган ғамхӯрликлар самараси деб ҳисоблаш мумкин. Бу ҳақда қаҳрамонимиз Х. Хусравов шундай дейди:

- Жаннатмакон Тожикистонимиз Президенти Эмомали Раҳмонга қанчалар ташаккур айтсак арзийди. Қаранг, бугун ёшлар, спортга эътибор қанчалик катта. Мен бундан жуда мамнунман. Спорт соҳаси статистикасига бир назар солинг: мамлакатимиз спортчилари ӯтган 2013 – йилда жаҳон, Осиё ва бошқа халқаро мусобақаларда иштирок этиб 461 медал, шулардан юзта олтин, бир юзу ӯттизта кумуш ва 231 бронза медалларини қӯлга киритишибди. Менимча, бу ютуқлар спортчиларнинг юрт раҳбарияти томонидан кӯрсатаётган ғамхӯрликларига арзирли жавобларидир,-дейди у фахр билан,- мен Президентимизнинг спортчилар билан бӯлган учрашувида шахсан иштирок этгандим. Шунда биласизми, қанчалар қувонганимни? Бу учрашувдан сӯнг шаҳар ва ноҳияларда спортга эътибор янада кучайди…

Вақт - буюк ҳакам, дейишади. Хушқадам шуни яхши англаган холда яна олға интилмоқда. У дарслардан ташқари Мамашариф Сулаймонов бошчилигидаги республика самбо бӯйича терма гуруҳи машқларида қатнашади. Жорий ва сӯнгги йилларда ӯтказиладиган чемпионат ва мусобақаларда иштирок этиб рақиби устидан ғалаба билан Тожикистон байроғини янада кӯкларга кӯтариш орзуси уни тинч қӯймайди.

Хушқадам Хусравовнинг ютуқлари ҳақида ӯйласам, боболардан эшитган бир ривоят эсимга тушаверади. Бу ҳам ӯша азим тоғлар ён бағирларида умр кечирган авлодларимиз тақдири билан боғлиқдир.

Айтишларича, Искандар босқинчиликлари вақти ӯтинчи йигитга учраб қолибди. Уни ӯлдиришга ҳукм берганда йигит дебди:

- Эй шоҳ, мен ӯз йӯлимда юрган одам бӯлсам, мени ӯлдириб, нима фойда топасан? Кел, яхшиси, қӯшинларингдаги полвон йигитлар билан кураштириб, ӯз аскарларингга баҳо бер. Йиқилсам – майли, ӯлдир! Ғолиб бӯлсам ҳам қочиб кетолмасам.

Шоҳ қизиқиб, уни курашга солибди. Энг яхши паҳлавонлари йиқилгандан сӯнг, халқимизнинг жасурлиги ва ботирлигига қойил қолиб йигитни озод этибди. Бир унинг ӯзини эмас, ҳатто, қишлоғига ҳам зарар етказмабди.

Озод мамлакатда Хушқадам ва унга ӯхшаган спортчиларимиз кӯпаяверсин. Элнинг паҳлавони кӯп бӯлса, қаҳрамони ҳам кӯп бӯлади. Зеро, ору номус ватанпарварлик сари чорлайверади.

 

Сирожиддин Пӯлатов, Душанбе шаҳри

КАЛЕНДАР

« Декабр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 31        

МАҚОЛАЛАР

Оиладаги зўравонлик – ўз жонига қасд қилишнинг асосий сабаби

 

Аёллар ва эркаклар ўртасида тенг ҳуқуқлилик кафолатини таъминлаш, оиладаги зўравонликнинг олдини олиш ҳамда аёлларга психологик маслаҳатлар бериш мақсадида, давлат ҳокимияти республика шаҳру ноҳиялари ижроия органлари хотин-қизлар билан ишлаш бўлимлари қошида 110та ахборот-маслаҳат маркази фаолият бошлаган.

«Бу марказлар ташкил этилганига қарамасдан, тоғли минтақаларда

Муфассал...

Тупроғинг кўзимга тўтиё, юртим!

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчисиМиллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийларининг ўтган йил охири – 26 декабрда мамлакат парламентига йўллаган Паёмида 2019-2021 йилларни Қишлоқлар, сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йиллари дея эълон қилганидан гапнинг рости, анча хурсанд бўлдик. Зеро, ташаббус Давлат бошлиғи қўлларида бўлгандан сўнг биз фуқаролар, албатта,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2265428

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8899634
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3942
4101
8043
8869230
30404
125971
8899634

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.81
Бугун: 09-12-2025 19:31:10

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015