Норали телеграммани тонгда олди. Унда «Нозанин oғиp бетоб, тезроқ кел!» деб ёзилган эди. Норалининг кўз олди қоронғилашди. «Ой-куни яқин эди, соғ бўлсин-да!» Йигитнинг миясига яшин тезлигида урилган дастлабки фикр шу бўлди. Ётоқдош дўсти Қўлдош кўмагида апил-тапил тайёрланиб, ташқарига чиқдилар. Марказий кўчада учраган енгил машиналардан бирини тўхтатиб, тўғри аэропортга жўнашди.
Бўш кассалардан биридан: «Аштга чипталар сотиб бўлинган»,- деган жавобни олди.
-Илтимос, шу бугуноқ етиб боришим зарур. Мана телеграмма бор. Биттагина ўринга жой берсангиз!-Норалининг ялинишидан меҳри тошиб кетдими ёки «телеграмма»ни эшитибми, ҳар қалай, ўрта ёшлардаги, тўладан келган, оппоқ юзли кассир аёл:
-Қани, телеграмма билан паспортингизни беринг-чи,-деди-да Норали узатган телеграммага кўз югуртириб, чипта ёзишга киришди.
-Мана, ука. Сўнгги билет сизга насиб этди. Соғ бориб келинг,- деди кассир опа билет ҳамда қайтимини узатаркан майин оҳангда. Норали чексиз миннатдорчилик билдирди. Бироқ кўнглига чироқ ёқса, ёришмас эди.
Самолёт учишига роппа-роса бир соат вақт бор эди. Аммо унинг қандай ўтганини Норалидан бошқа ҳеч ким билмайди.
Қўлдошнинг «деканатга ўзим хабар қиламан, хавотир олма», деган сўзлари ғира-шира хаёлида. «Як-40» эса, оқсоч тоғлар устидан пўлат қушдек учиб боряпти. Стюардесса қизнинг қўнғироқдек овози жаранглаб қолди:
-Қадрли йўловчилар! Экипажимиз денгиз сатҳидан 5 минг метр баландликда, соатига 550 км тезликда ҳаракат қиляпти. «Душанбе-Ашт» оралиғи 472 километр. Ашт ноҳияси қуёшли жумҳуриятимизнинг шимолий ўлкаси бўлиб, 1926 йил 29 сентябрда ташкил топган...
Мусиқа ҳам жаранглагандай бўлди. Халқ ҳофизи Журабек Муродов дилни ўртаб, қўшиқ айтарди. Яна ўша таниш овоз:
-Азиз юртдошлар, камарларни маҳкамроқ боғланг, экипажимиз қўнишга шайланмоқда,-деди.
Самолёт «мен келдим» дегандек, Сирдарё бўйларидаги сўлим қишлоқлар тепасидан гир айланиб учди. Норали юмалоқ ойналардан она-заминга бўйлади. Ана ям-яшил қишлоғи. Киндик қони тўкилган Яккатол!
Самолёт текис асфалт йўлкада ғилдираб бориб тўхтади. Ерга тушган Норалининг кўзи бир четда турган сарғимтир «Жигули»га тушди. Дарров таниди. Ўтган йили отаси нафақага чиқаётганда, колхоз чорвасида кўп йиллик самарали меҳнати эвазига мукофотга берилган. Машина Норалининг номида. У ўқишда бўлганлиги учун қўшнилари Даврон ака лозим пайтда юргизиб туради.
Ҳозир ҳам Даврон ака миниб келган эди.
-Хайрият, телеграммани олибсан,-деди Даврон ака ҳазин товушда.
Машина шитоб билан қишлоқ томон учиб боряпти. Даврон ака Норалидан нима гаплигини сўраб-суриштиришини кутган эди. Йигит эса, хаёллар оғушида хомуш боряпти. Чунки воқеанинг қандай содир бўлганлиги унга қоронғи бўлса-да, аммо Нозаниндан умрбод ажраб қолганлигини юракдан ҳис қиларди.
Қишлоқ фелдшери: «Касалхонада даволанасиз, камқонсиз», -деса раҳматли Нозанин кўнмабди. Кеча оқшом тўлғоқ тутибди, анча қийналибди,бояқиш.
Эл ётганда мени чақиртирди. Аҳволи oғиp. Ноилож марказий касалхонага олиб жўнадик. Кечикибмиз, ярим йўлда мана шу машинада жон берди,-деди Даврон ака.
Норали ортиқ чидолмади. Овоз чиқармаса-да, кўз ёш томчилари юзларини ювиб борарди. Чўнтагидан Нозаниннинг ўз қўллари билан авайлаб тиккан садафли дастрўмолчасини олиб,- юзларига босди, тўйиб-тўйиб ҳидлади.
Нозаниннинг дафн маросимида бутун қишлоқ аҳли, узоқ-яқиндан келган таниш-билишлар иштирок этишди...
Ҳар куни эрта тонгда, юлдузлар ҳали сўнмасдан қишлоқ чеккасидаги қабристонга маъюс қадам ташлаб бир йигит келади. Бу - Норали. Унинг қўлидаги турфа гуллар атри бутун борлиққа таралади. Бу гулларни Нозаниннинг ўзи экиб, ўзи парвариш қилган. Гулсевар эди. Бунинг устига раҳмдил эди, ҳатто, чумолига ҳам озор бермасди.
Норали таниш қабр олдига келиб, тиз чўкди, бош эгиб, қабр пойига гулдастани қўяётганда кўзларидан тирқираб ёш оқди. Унсиз йиғлади, лаблари ниманидир пичирлади. Бир ҳафтаки, ҳар тонг аҳволи шу. Буни мозор қоровули Ориф ота кузатиб турарди. Бугун йигит ортидан қабр ёнига келди, унинг кўнглини овутди:
-Ўғлим, туғилиш бор жойда ўлим бор. Оллоҳнинг иродаси шундай. Мендан яхшироқ тушунасан. Ёш кетди раҳматли, жойи жаннатда бўлсин. Энди кўп азият чекаверма. Ўзим қабр атрофига гуллар экиб, парвариш қилиб тураман. Ўқишни тугатиб, ишга жойлашиб олсанг, ёдгорлик тоши ўрнатарсан.
-Раҳмат, тоға, дил сўзларингиз учун,-йигит чуқур хўрсиниб, ёшли кўзларини Ориф отага тикди-да, давом этди:
-Нозанин билан синфдош эдим. Беш йил кутди. Ўтган августда тўйимиз бўлганди. Қишки каникулда сўнгги марта келиб кетган эдим. Кекса ота-онам ёлғизланиб қолмасин деб, пойтахтга олиб бормовдим. Қалбимни ана шу шафқатсиз армон ўртаяпти. Ўтган йили жанубдаги районлардан биридаги касалхонада амалиёт ўтказдим. Ўшанда кўз ёришда азият чеккан икки келинчакка ўзим жарроҳлик йўли билан қайта ҳаёт бағишловдим. Ҳатто, бирига ўз қонимдан беришга тўғри келганди. Ўқишим тугай деб қолди. Биласиз, ёлғиз фарзандман. Нозаниннинг бевақт ҳаётдан кўз юмиши ота-онамни анчагина чўктириб қўйди. Ўқишни тугатиб, уларнинг бағрига қайтиб келаман. Уларнинг дардлари зора енгиллашса? Нозаниннинг қабрини зиёрат қилиб турсам, дейман...
-Баракалла, жиян, ҳақиқий ота ўғил экансан. Духтурликка келганда эса, аҳдингга содиқ қолибсан,-деди ёши олтмишлардан ошган бўлса-да, соч-соқоли ҳали қоп-қора Ориф ота Норалини кузатиб қоларкан.
Шу куни тушдан сўнг, Даврон ака ғамбода Норалини вилоят тайёрагоҳидан кузатиб қўйди.
Мелиқўзи ИБРОҲИМОВ,
Ашт ноҳияси.
Юрагимдан ғам, алам қочар,
Кўнглим қуёш каби ёришар,
Гўё олам сирларин очар,
Онажоним дуо қилсалар.
Муфассал...
12 май куни «Кохи Борбад» қасрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон муборак Рамазон ойи арафасида давлат ҳокимияти марказий ва маҳаллий органлари масъул шахслари, ижтимоий соҳалар фаол вакиллари, олимлар, зиёлилар ва дин арбоблари билан учрашди.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015