Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 12 Июл 2018 Кӯришлар: 1633
Печат

 

suv 2018Япониянинг Халқаро ҳамкорлик бўйича агентлиги (JICA) президенти Синичи Китаока Тожикистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва савдо вазири Неъматулло Ҳикматуллозода билан JICA лойиҳаларининг ҳаётга татбиқ этилиши билан танишиш мақсадида, яқинда Панж ноҳиясида бўлишди.

Синичи Китаоко 2014-2016 йиллар татбиқ этилган «Хатлон вилояти Панж ноҳиясида ичимлик суви тизимини қайта тиклаш» лойиҳаси билан танишди.

Мазкур лойиҳа татбиқи учун 17 миллион АҚШ доллари ажратилган бўлиб, маблағнинг 16 миллион АҚШ доллари Япония Ҳукумати томонидан Халқаро ҳамкорлик бўйича агентлиги орқали грант сифатида ажратилганди.

JICA президенти қурилган иншоотлар, жумладан, 1800 куб метр сиғимли сув босими ҳосил қиладиган минора, сувни тозалаш тизими, сувдан фойдаланганлик ҳисоблагичлари ва Японияда тайёрланган сув қувурлари крани ишлари билан танишди. Мазкур иншоотлар қурилиши натижасида Панж ноҳиясининг 29 минг нафар аҳолиси кеча-кундуз ичимлик суви билан таъминланган.

«Хатлон вилояти Панж ноҳиясида ичимлик суви тизимини қайта тиклаш» лойиҳаси 2017 йил Тожикистон иқтисодиёти ва жамияти тараққиёти, инсон ресурсларидан оқилона фойдаланиш, шунингдек, Тожикистон ва Япония ўртасидаги ҳамкорликлар мустаҳкамланишига қўшган ҳиссаси учун JICA президентининг мукофотини қўлга киритганди.

Жаҳон бўйлаб мазкур мукофотга фақатгина 9та лойиҳа сазовор, деб топилган. Мазкур лойиҳа JICAнинг мукофотини Тожикистонда қўлга киритган ягона лойиҳадир.

Бундан ташқари, Синичи Китаока Панж ноҳиясидаги «Тожик-афғон чегараолди ҳудудларида яшайдиган аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш лойиҳаси» (LITACA) томонидан қўллаб-қувватланган Аёллар ресурси марказига ташриф буюрди.

LITACA лойиҳаси Япония Ҳукумати томонидан JICA орқали маблағлаштирилган бўлиб, (лойиҳанинг умумий қиймати 9,5 миллион АҚШ долларига тенг), Тожикистондаги ПРООН (БМТ Тараққиёт дастури) томонидан 2014 йил март ойидан 2017 йил декабр ойигача ҳаётга татбиқ этилган.

Мазкур лойиҳа доирасида Тожикистонда 20та сув билан таъминлаш, санитария ва иригация иншоотлари, 10та умумтаълим, 20та биринчи тиб-санитария ёрдам кўрсатиш муассасалари, унчалик катта бўлмаган 2та гидроэлектростанция қурилиб, фойдаланишга топширилган.

«Бонувони Панж» жамоатчилик ташкилоти томонидан тақдим этилган лойиҳавий таклиф асосида LITACA лойиҳаси Аёллар ресурси маркази қурилишини қўллаб-қувватлади. Мазкур марказ эҳтиёжманд аёлларни иш жойлари билан таъминлашда муҳим аҳамият касб этди.

 

Сифатсиз дорилар йўқ қилинди

Бохтар шаҳридаги ахлатхонада фойдаланиш муддати тугаган ва меъёр талаботларига жавоб бера олмайдиган 90 минг ададдан ортиқ дорилар, тиббий ҳамда пардозлаш-гигиена маҳсулотлари йўқ қилинди.

Хатлон вилояти Соғлиқни сақлаш ва аҳоли ижтимоий ҳимояси назорат хизмати бошқармасидан берилган маълумотга кўра, йўқ қилинган 767 турдаги маҳсулотларнинг 502 тури ёки 91 минг 814 адади бешта фармацевтик фирма мактуби асосида йўқ қилиниши учун бошқарма омборига топширилган эди. Нобуд қилинган маҳсулотнинг бир қисми бошқарма мутахассисларининг текширувлари натижасида аниқланиб, муомаладан олинганди. Қонунбузарлик содир этган шахсларга нисбатан бошқарма томонидан маъмурий жазолар қўлланган.

Шуни ҳам қайд этиш ўринлики, Хатлон вилоятининг Бохтар минтақасида 42 ширкатга тааллуқли бўлган 395та дорихона фаолият юритади. Соғлиқни сақлаш ва аҳоли ижтимоий ҳимояси назорат хизмати томонидан мазкур нуқталарда доимий текширувлар ўтказилиб турилади. Бошқарма мутахассислари томонидан жорий йилнинг 6 ойида 100 текширув ўтказилган бўлиб, умумий жарима маблағи 267,8 минг сомонийга тенг 1400 ҳуқуқбузарлик протоколи тартиб берилган.

 

Янги корхона бунёди

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Олий Мажлисга Паёмида белгиланган вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш мақсадида Ҳамадоний ноҳиясида паррандапарварлик корхонаси қурилиши учун 1,34 гектар ер ажратилди. Айни пайтда С. Турдиев қишлоқ жамоатидан бўлган тадбиркор Исмоил Одинаев корхона қурилишини давом эттирмоқда. Мазкур корхона беш мингта товуқ парвариши учун мўлжалланган бўлиб, фойдаланишга топширилгач, 9 нафар маҳаллий аҳоли доимий иш жойлари билан таъминланади.

 

Кўшониёнда ҳунар ўрганиш маркази

Кўшониён ноҳиясида Тожикистон Халқ Демократик партияси ташаббуси ва Хитой Халқ Республикасининг Тожикистон Республикасидаги элчихонаси ҳомийлигида Халқ ҳунармандчилигини ўрганиш маркази таъсис этилди.

Марказга 16та тикув машинаси ажратилиб, 20 нафар аёллар бичиш, тикиш ва гул солиш ҳунарларини ўрганмоқда.

 

Картошкадан мўл ҳосил

Вилоятда картошка ҳосилини жамғариш давом этмоқда. Айни пайтгача 3244 гектар картошка экилган майдондан 73 минг 579 тонна ҳосил жамғариб олинди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан анча кўпдир.

 

Кўлоб шаҳри фаоллари билан учрашув

Яқинда Хатлон вилояти раиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода Кўлоб шаҳри фаоллари, шаҳар ва минтақа ташкилот, муассаса раҳбарлари билан учрашди.

- Саноат корхоналарини бунёд этиш иқтисодиёт тараққиёти ҳамда муҳожират жараёнининг пасайишига хизмат қилади, - деди учрашувда Д. Гулмаҳмадзода.

Вилоят раиси Кўлоб минтақаси халқ хўжалигидаги камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли шахсларга аниқ топшириқлар берди.

Шунингдек, учрашувда Тожикистон Давлат истиқлолияти 30 йиллиги байрамига атрофлича тайёргарлик кўриш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Ғафур Ғулом: -Қалбларимизда дўстлик ва муҳаббат жўш уради

 

Айний ва Ғафур Ғулом! Бу икки адабиёт дарғаси ҳаётда ҳам, ижодда ҳам бир-бирига жуда яқин бўлиб уларнинг ҳамкору ҳамжиҳатлиги - ўзбек ва тожик халқларининг азалий дўстлигини намоён қилиб турувчи ёрқин мисол.

Ғафур Ғулом ва Садриддин Айний ҳамкорлигининг пойдевори Самарқанд Ўзбекистон Республикаси пойтахти бўлган даврларда қўйилиб, орадан йиллар ўтиб боргани сайин, метиндек мустаҳкамланиб, биродарлик ва икки халқ

Муфассал...

АЛИХЎЖАМИ Ё ХЎЖААЛИ?!.

 

ёхуд фуқаролар шахсияти ва маърифати ҳақидаги ҳужжатларни тўлдиришда йўл қўйиладиган хатолар ва пала-партишликлар хусусида

Сарсон-саргардонлик – инсон учун жуда ноқулай ҳолат. Унинг замирида кимнингдир йўл қўйган хатоси учун айниқса, фуқаролар шахсияти ва маълумотлари ҳақида гувоҳлик берувчи ҳужжатларни тўлдириш жараёнидаги ғалат ва чалкашликлар сабабли, силлани қуритувчи беҳуда ҳаракатлар ётади.

Кейинги пайтларда бундай нохуш ҳолатлар ўрта таълим муассасалари,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990411

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477372
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3300
4027
20985
7426653
99016
114875
7477372

Сизнинг IPнгиз: 18.119.107.159
Бугун: 23-11-2024 16:42:52

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015