Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАСР

Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 02 Июл 2015 Кӯришлар: 3162
Печат

 

sunggi pushaymonОриф соат ўн беш-ўн олтилар атрофида устахонани маҳкамлади… Кутгандан не фойда? Бугун атиги биттагина машинани таъмирдан чиқарди. Унинг ҳам «касали» енгил экан. Анча вақтдан бери шу аҳвол. Даромаддан баромад кўп. Иш олдингидай эмас. Авваллари бу устахона ён-атрофида машина таъмирлайдиган бошқа дўконлар кам эди. Ҳозир эса марказий йўлнинг ҳар икки томони тўла «запчаст»  дўконлари-ю, устахоналар.

Уйига яқинлашар экан, яна хотинининг жағи очилишини ўйлаб, хуноби ошди. Ҳовлисига кирганда овқат иси иштаҳасини қитиқлади. Ўтириши билан хотини хонтахта устига овқат солинган товоқни «тўқ» этказиб қўйди. Ориф хотинининг зарда қилаётганини дарров сезди.

-Ҳа, нима бало, авзойинг бузуқ?

-Овқатингизни еб олинг, кейин гап бор!

Ориф овқатланиб бўлгач, хотини Фароғат гап бошлади:

-Менга қаранг дадаси, сиз эртани сира ўйлайсизми ўзи-а?  Усти-бошингизга қараб бўлмайди, шимингизнинг мойини ўнта совун билан ҳам тозалаб бўлмайди, кўйлагингизни ранги ўчиб кетибди, мана қаранг.

-Нима қипти? Ишчи одамга бўлаверади-да. Мен нима, тўйга бораяпманми? Топ-тоза кийиниб бориб, машина тагига кирайми? Ишим ўзи шунақа, қора ёғ бўлса.

-Шунча қора ёққа ботганингизга яраша кўпроқ пул топсангиз ҳам майли эди-я, топганингиз рўзғорга зўрға етяпти-ку,- жаврай бошлади Фароғат.

-Худога шукр қил, кунимиз ўтиб турибди...

-Рўзғор учун фақат мен ўйлашим керакми? Сиз ҳам бундоқ эрга ўхшаб…

-Э, нима қилай, нима қил дейсан?- жазаваси қўзиди эрнинг.

-Маҳалла бошидаги Рисолат дугонамнинг эри Сайфи бор-ку, ўша Россияга бориб роса зўр пул ишлаб кепти. Ҳамманинг оғзида шу гап. Келиб дарров машина, шаҳар марказидан икки хонали квартира, ўғлига участка ҳам олибди. Уйларини «евро» қилишибди. Рисолатнинг бўйнига Туркиянинг бир ярим минг долларлик тилло занжирини тақиб қўйибди. Бу туришингизда мен тушимда ҳам тақмасам керак бунақасини... Сиз ҳам сал чаққонроқ бўлсангиз, бир илож қилиб, Россияга бориб келсангиз бўларди. Рисолатга илтимос қилсам, Сайфи билан кетардингиз.

-Сайфининг ўзи нима иш қиларкан, у ёқларда,- қизиқиб сўради Ориф.

-Ресторанда ишларкан. Қаранг, уддабурро-да. Бора солиб, зўр  иш топиб олган. Мана бир йилда топгани ўн йилга етади. Шундай бўлсаям, яна кетмоқчи. Бир-иккита одам олиб кетармиш, Рисолат айтганди.

-Россияга бориш ҳам оғизга осон, ҳатто, йўл пулим ҳам йўқ,- деди Ориф.

-Э, сиз бораман десангиз, пул топамиз,- дадажониси. Ана, оғилхонадаги ғунажинни пуллаймиз. Қарз-қавола қилармиз. Жуда бўлмаса, анави сийқаси чиққан «Тико»ни сотармиз.

-Нима! Машина сотилмайди, мен уни қанча машаққатда олганман, буни хаёлингга ҳам келтирма,- ўшқирди Ориф.

Фароғат эрининг айниб қолишидан қўрқиб, гапни бироз айлантириб вазиятни юмшатди. Ўзи шунақасигаям эрини энди кўндираётгандай эди.

-Хай, майли, шалоғи чиққан аравангизни сотмаймиз. Юринг, ҳозир Рисолатларникига борайлик. Эри билан бафуржа гаплашиб оласиз, зора олиб кетса.

-Э, ҳовлиқма бунча, эрта-индин борармиз, кўп шошилма.

-Эҳ-ҳе, сиз эрта-индин деб ўтиришингизга у қараб ўтирадими? Кетади-да. Кейин қаердан топасиз уни? Вақт ғанимат, вақт, дадаси. Болалар катта бўлишяпти, наҳот шуни сезмаётган бўлсангиз! Юринг, ҳозир бормасак бўлмайди,- деб Фароғат эрининг қўлидан тортди.

Меҳмонларга Рисолат пешвоз чиқди. Икки дугонанинг суҳбати қизигандан-қизиди. Ичкари хонадаги телевизордан Европа чемпионлар лигаси футбол ўйинини кўраётган Сайфи ҳам меҳмонлар олдига чиқиб, гап ўртасида деди:

-Соғлом, бақувват йигитлардан бир-икки нафарини олиб кетмоқчийдим. Фақат соғлом, меҳнаткаш, ишлайдиган йигитлар керак.

-Вой, Сайфи ака, бу киши соппа-соғлар, роса ишлайдилар. Америкага десангиз ҳам бораверадилар, яхши пул тўлашадими, ахир?- сўради Фароғат.

-Шерикларим 20-30 минг доллардан ишлаб келишди,- деди унга жавобан Сайфи.

-Ана кўрдингизми, сиз нари-бери бир ойда бир ярим-икки минг сомоний топасиз. Бу билан бирор нарса қилиб бўладими?- таъна билан қаради Фароғат эрига.

Фароғатнинг ўйламасдан гапирган гапи Орифнинг қалбини тимдалади. Шунда у ўзини ожиз сезди. Хотинининг олдида тили қисиқлигидан ўртанди.

Орадан йигирма кун ўтиб, Ориф Сайфи билан хорижга жўнаб кетди. У хотини Фароғатга узоқ Якутиядан қўнғироқ қилди.

-Сайфи ресторанда ишлаяпти. Мени гаплашиб бир фирмага ишга жойлаб қўйди. Шерикларим ҳам бари ўзимиз тарафдан. Ишимиз оғирроқ экан, соатлаб тик оёқда турамиз, бетон қуйяпмиз.

-Ойига қанча оларкансиз ўзи?

-Анча. Ҳар қалай қуруқ қолмайсан, уй, машина, бўйнингга тилло тақинчоқларнинг пулини ишлаб боришим керак-да.

-Ишдан бош тортмай ишлайверинг. У ерда сизни ким таниб ўтирибди, фаррошликми, бошқасими, пули яхши бўлса бўлди-да. Рисолатнинг айтишича у ёқларда анави институтда дарс берадиган домлалар, муаллимлар, яна ўқимишли одамлар кўча супуриб идиш-товоқ ювиб юрармиш. Ор қилманг, ишлайверинг, дадажониси.

Ориф кейинги тўрт ойда уйига тўрт марта пул жўнатди. Бешинчи ойнинг бошида уни тиш оғриғи безовта қилавергач, охири стоматологга бориб тиш суғуртирди. Ана шундан кейин унинг соғлиги ёмонлаша бошлади. У кун сайин озғинлашиб сўлиб борар, ҳолсизлик қийнарди уни. У ҳаммасини Узоқ Шарқнинг шафқатсиз совуғи-ю, ишнинг оғирлигидан хотинга ҳасрат  қиларди.

-Фароғат, нимагадир озиб кетяпман, тўрт-беш соат ухлаб, ўн беш-ўн олти соатлаб ишлаяпман, шунданмикан мажолим йўқдай-да. Уйга кетсаммикан?

-Э, уйда нима бор? Келганингизда ҳам нима иш қиласиз, бу ерда? Озгина қаттиқбош бўлинг, бўшашаверманг. Ҳеч бўлмаса бир йил ишланг. Мана жўнатган пулингизга у-бу, машина олиб қўйдик. Бўлар-бўлмас нарсаларни ўйлайвермасдан ишлайверинг.

 Ориф зўрға яна уч ойча ишлади. Соғлиғи ёмонлашиб, биқинидаги оғриқ кучая бошлади. Қувватсизлик азоб берарди. Ишлаганида дарров чарчаб қолар, баданидан тер сувдай оқарди. Ниҳоят, уйга қайтишга мажбур бўлди.

Фароғат эрини кўриб юраги эзилди. Унинг озиб кетган, қоқ суякка айланиб қолган жуссаси нигоҳини тортди.

Шифокор тингларкан, Ориф билан обдон суҳбатлашиб текшириб кўрди. Анализ таҳлиллари, УЗИ хулосаларини кўздан кечириб Фароғатга юзланди:

-Эрингиз хорижда тиш олдираман деб, ўта хавфли вирус юқтирган, шекилли, жигар фаолияти издан чиқяпти.

Фароғат ўзини койиди. Эрини соғлиғини тиклаш учун роса елиб-югурди. Эри учун машинасини, ҳатто, барча тақинчоқларини ҳам сотди. Энди кўзига эрининг соғлиғидан бошқа ҳеч нарса кўринмас эди. Хаёллар оғушида ҳовлидан уйига кираркан, эшик тагида тўшакдай тўшалиб ётган Орифга кўзи тушиб, дод солди!

Уввос тортиб  йиғлаётган Фароғатнинг кўз ўнгида ўз чангаллари ила бўғилган Орифнинг сўлғин нигоҳи бот-бот гавдаланар эди. Афсус, энди кеч бўлган эди…

 

Шуҳрат Юсупов,

Турсунзода ноҳияси.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Йўллар дезинфекция қилинмоқда

 

Хатлон вилояти раиси Қурбон Ҳакимзоданинг яқинда давлат ҳокимияти вилоят ижроия органида бўлиб ўтган хавфли вируснинг пайдо бўлиши олдини олиш штабининг эпидемияга қарши чора-тадбирларни кучайтиришга бағишланган навбатдаги йиғилишидаги топшириғига биноан, турар жой-коммунал хўжалигининг сув сепиш машиналари ёрдамида вилоятнинг барча шаҳру ноҳиялари автомобил йўллари дезинфекция қилинмоқда.

Муфассал...

Жигарбандим

 

Бугун Мадина қизимнинг туғилган куни. Чақалоқлар уч кунда туғруқхонадан ота уйига келса, Мадина уч ой деганда уйимиз меҳмони бўлди. Ушбу битикларимни она қизим Мадинага бағишлайман...

Ўша йил қиш жуда оғир келди. Одамлар-ку, ўз йўлида, ҳатто, жонворлар, паррандаларга осон бўлмади. Энг сергак ва одамзот кўзидан панада юрмоқни ихтиёр этадиган катта-кичик қушлар ҳам хўрак илинжида совуқдан хунук ва

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990715

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477973
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3901
4027
21586
7426653
99617
114875
7477973

Сизнинг IPнгиз: 3.144.47.115
Бугун: 23-11-2024 17:10:53

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015