Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 16 Март 2018 Кӯришлар: 2718
Печат

 

suv 2018Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон 2017 йилда Ню-Йорк шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг 72-сессиясида нутқ сўзлади. Давлатимиз бошлиғи ўз нутқида бутун дунё аҳлини тоза сув билан таъминлашни йўлга қўйиш, яъни 2018-2028 йиллар - "Сув устувор тарақиёт учун" халқаро амалиёт ўн йиллигини татбиқ этишни таклиф этди.

Бу таклиф Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳамда дунёнинг 193 давлати вакиллари томонидан қўллаб-қувватланиб, ўз тасдиғини топди.

Миллат пешвосининг оқилона сиёсати доирасида Деваштич ноҳиясида аҳолини тоза ичимлик ва суғориш суви билан таъминлаш учун кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.

Деваштич ноҳияси Суғд вилоятининг жанубий-ғарбий томонида Туркистон тизма тоғлари яқинида жойлашган. Ноҳиянинг умумий майдони 1588,7 квадрат километр бўлиб, вилоятимиз ҳудудининг 6,3 фоизини ташкил этади. 2018 йилнинг 1 январ маълумотларига кўра, ноҳия аҳолиси 165 минг 693 нафарга етиб, 70 фоизини ёшлар ташкил этади. Деваштич ноҳияси Ғончи шаҳарча жамоати ва Яхтан, Ғазантарак, Мужун, Исмоил Сомоний, Ваҳдат, Росровут, Юқори Далён қишлоқ жамоатлари ва 55та қишлоқдан иборат. Ноҳияда экин майдонларининг 30 фоизи сувли ер ҳисобланади. Зарнисор, Зароб, Меҳробод, Истиқлол, Ҳазорчашма қишлоқлари яқинида Даҳанасой сув омбори жойлашган.

Ноҳиянинг муҳим масалаларидан бири, бу Даҳкатсой-Даҳанасой сув иншооти қурилишидир. 2015 йилнинг 19 октябри куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Деваштич ноҳиясига сафари чоғида бу масалага алоҳида тўхталиб ўтилди. Айни пайтда, мамлакат Ҳукумати ва муҳтарам Президентимизнинг қўллаб-қувватлаши билан ушбу қурилиш бошланиб, яқин кунларда фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган.

Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон 2015 йилнинг 19 октябр куни Истаравшан шаҳри ва Деваштич ноҳиясидаги аҳоли фаоллари билан бўлган мулоқоти пайтида шундай таъкидлаганди: "Даҳанасой сув омбори лойиҳасига мувофиқ, унинг иқтидори 42 миллион метр куб бўлиб, ҳар йили баҳор мавсумида ёмғиру селлардан ўртача ҳисобда 8 миллион метр куб сув йиғилади, бу миқдор ҳаммаси бўлиб 32 фоиз аҳоли ва қишлоқ хўжалиги талабини таъминлай олади."  

Шунинг учун, Даҳкатсой-Даҳанасой сув иншооти қурилиши ноҳия иқтисодиётини янада ривожлантиришига катта ёрдам беради. Даҳкатсой-Даҳанасой сув иншооти қурилиши бунёд этилса, баҳор-ёз мавсумида Даҳанасой сув омборига 14 миллион метр куб сув тўпланади. Шу ўринда Ғончи шаҳарчаси, Ғазантарак, Яхтан ва Мужун қишлоқ жамоатларига қарашли ҳудудларни суғориш суви билан таъминлайди. Бу лойиҳа асосида юзлаб гектар лалми ерлар сувли ерга айлантирилиши режалаштирилган. Даҳкатсой-Даҳанасой сув иншооти қурилиши бунёд этилгандан кейин, қарийб 74 минг аҳоли тоза сув ва 200та деҳқон хўжалиги суғориш суви билан тўла таъминланади.

Лойиҳада кўрсатилганидек, сув 31 километр узоқликдан келиб, Даҳанасой сув омборига тўпланади. Бу сув қурилиши натижасида, экин майдонларида етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари давлат стратегияларидан бири бўлган озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга катта ёрдам беради. Албатта, бу масала халқнинг назаридан узоқ эмас.

Деваштич ноҳияси давлатимиз мустақиллигининг 26 йили давомида, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон, Суғд вилояти раҳбарининг кўрсатма ва топшириқлари, Деваштич ноҳия раисининг қўллаб-қувватлаши билан кўплаб маъмурий ва бошқа иншоотлар қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Ҳақиқатдан ҳам, сув ҳаёт манбаи сифатида тараққиёт ва тириклик омили ҳисобланади. Шунинг учун, унинг исроф бўлишига йўл қўймаслик, қадрига етиш ҳар биримизнинг инсонийлик бурчимиздир.    

 

Маратжон ЖАББОРОВ, Деваштич ноҳияси, Зарнисор қишлоғи.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Ёшлик умр баҳори, хазонли кузга айланмасин…

 

Умр - ўткинчи…

Шиддатла тортилган камон ўқи суръатида кечадиган бу жараён -тирикликка йўғрилиб, инсонга ато этилган бир сиқимгина ҳаёт парчаси.

Ёшлик - бандасига берилган умрнинг гуллаб-яшнаган фасли, тақдир яратувчи палласи. 

Муфассал...

ЎЛИМ ҲУКМИГА МОРАТОРИЙ ЭЪЛОН ҚИЛИНИШИ – ИНСОНПАРВАРОНА ҚАРОР

 

- Дунёнинг бир қатор давлатлари каби Тожикистон Республикасида ўлим ҳукми бекор қилинмаган бўлса-да, 2004 йилдан буён унга мораторий эълон қилинган, яъни ўлим ҳукми вақтинча тўхтатилган, - деди матбуот конференцияси жараёнида Тожикистон Республикаси Олий суди раиси Шермуҳаммад Шоҳиён.

Тожикистон Республикаси Олий суди раисининг айтишига кўра, дунё давлатлари ўлим ҳукмига нисбатан турлича муносабатда бўлишмоқда.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2527374

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10021832
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2499
3651
18548
9980795
57802
100591
10021832

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.76
Бугун: 17-09-2026 16:20:12

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015