Узоқ йиллар қатор илмий муассасалар, шунингдек, Тожикистон Республикаси Президенти ижроия аппарати ахборот-таҳлиллар бўлими раҳбари, Тожикистон Ҳукумати қошидаги Телевидение ва радиоэшиттириш комитети раиси ўринбосари вазифаларида фаолият юритган, айни пайтда Тожикистон Ҳукумати қошидаги "Ховар" Тожикистон миллий ахборот агентлиги масъул котиби сифатида хизмат қилаётган, биринчи даражали
"Шараф" ҳамда "Дўстлик" орденлари совриндори, Тожикистон маданияти аълочиси, адабиётшунос олим, моҳир таржимон, устоз Абдураҳмон Абдуманнонов билан тожик ва ўзбек миллати тимсолида дўстлик мавзуси атрофида суҳбат уюштирдик. Суҳбатнинг қисқача мазмуни билан қуйида танишасиз.
- Устоз, бугунги суҳбатимизни жондош, қон-қариндош бўлган тожик-ўзбек халқлари ўртасидаги дўстлик, адабий ҳамкорлик мавзусида ўтказсак, дегандим…
- Марҳамат. Дарҳақиқат, бу икки халқнинг дўстлик ва адабий ҳамкорлик тарихи узоқ ўтмишга бориб тақалади. Замонасининг буюк мутафаккирлари, олиму шоирлар Абдураҳмон Жомий ҳазратлари билан Алишер Навоий ўртасидаги устоз-шогирдлик анъанаси бу икки халқ донишмандлари даврасини то ҳануз тарк этган эмас.Навоийдан кейинги даврларда ҳам тожик, ўзбек шоирлари орасида зуллисонайнлик урфга кириб, давом этганлиги гувоҳи бўламиз. Тожик шоирлари ўзбекчада ҳам бемалол ижод қила олганлар, ўз ўрнида, ўзбек шоирлари ҳам форсча-тожикча тилда қалам тебратганлар. Кейинчалик, хусусан, XIX аср ўрталаридан XX аср ўттизинчи йилларига қадар Мовароуннаҳрда яхши бир адабий анъана-зуллисонайнлик давом этди ва ўз навбатида, тожик-ўзбек халқларининг бир-бирини танишлари ва тушунишлари учун жуда яхши шароит яратиб берди. Бухоро, Самарқанд, Тошкент, Хоразм, Қўқон, Хива, Хўжанд адабий мактаблари ва Марказий Осиё бошқа шаҳарларида зуллисонайнлик одатий адабий ҳодисага айланди. Масалан, Фазлий Намангонийнинг "Мажмуатуш-шуаро" асарида келтирилган маълумотларга қараганда, ўзи ўзбек ва тожик тилларида шеър ёзган Амир Умархон (1809-1822) ҳукмронлиги даврида Қўқон адабий муҳитида Мовароуннаҳрнинг турли минтақаларида икки тилда ижод қилувчи 50дан ортиқ шоир жамланган. Улар орасида Нодира ва Маҳзуна каби шоиралар бўлганлар. Хива адабий мактаби вакиллари эса, Фирдавсий, Низомий, Хайём, Саъдий, Жомий, Ҳилолий, Восифий ва бошқа тожик-форс классиклари асарларини ўзбек тилига таржима қилишган.
- Бу яхши анъана Шўролар ҳукмронлиги даврида қандай тус олди? Адабиётшунос олим сифатида бу ҳақда нима дея оласиз?
- Бу анъана Шўролар ҳукмронлиги даврида ижобий тус олганлигига барчамиз гувоҳмиз. Айтиш мумкинки, икки тилда ижод қилиш анъанаси ўтган асрнинг 30-йилларига қадар кенг тарқалган эди. Таниқли тожик адиблари, жумладан, Ажзий, Фитрат, Айний XX аср бошларида ўзбек тилида жуда кўп асар ижод қилишган, шунингдек, ўзбек шоирлари Муқимий, Фурқат, Ҳамза, Муҳйи Ҳўқандий, Табибий, Ҳақирий, Баёнийлар тожик тилида ҳам равон шеърлар ёзишган. Шунингдек, Ўзбекистонда туғилиб, дастлабки ижодларини у ерда бошлаган Ғани Абдулло, Фотеҳ Ниёзий, Юсуф Акобиров ва бошқа тожик адиблари ҳам биринчи асарларини ўзбек тилида ёзишган. Устоз Айний ва Абдулло Қодирий, Мирзо Турсунзода ва Ғафур Ғулому Зулфия, Боқи Раҳимзода ва Абдулло Қаҳҳор, Лойиқ Шерали ва Эркин Воҳидовлар ўртасидаги ижодий алоқа ва дўстлик тожик ва ўзбек халқлари адабий алоқаларининг яхши намунасидир.
- Ўзбегу тожикни эт билан тирноққа ўхшатишади. Ҳатто устоз шоиримиз, раҳматли Ўлмас Жамол бир байтларида:-" Аз қадим ўзбегу тожик - эт билан тирноқ эрур",-дея васф этади…
- Тўғри, бу аслида ҳам шундай. Халқ билиб баҳо беради. Инсон тана аъзосидаги эт билан тирноқни бир-биридан ажратиб бўлмагани каби бу икки миллатни ҳам ҳаргиз ажратиб бўлмайди. Асрлар давомида қуда-андачилик ортидан қон-қариндош бўлиб кетган бу икки халқ Яратганнинг хоҳиш иродаси билан ёнма-ён қўшни ҳамдир. Қўшнини эса, Худо ато этади. Марказий Осиё халқлари орасида урф-одат, ҳаёт тарзи, оила ва қариндош-уруғчилик қадриятларига риоя этиш, муомала ва суҳбатдаги одоб-ахлоқ, тўй-ю мотам ҳамда хурсандчилигу қайғули кунлардаги маросимларимизнинг ўхшашлигида бошқа бирор халқ, ҳатто биз билан ҳамзабон бўлган халқлар ҳам ўзбекларчалик бизга яқин эмас. Тожик ва ўзбек халқларидаги бундай ўхшашлик бир-икки аср давомида эмас, балки асрлар давомида бир жойда ҳаёт кечириш, бир-биридан доимий равишда ўрганиш ва тарих давомида тақдирлари бирлиги боис шаклланган. Буларнинг барини бугун жамият ҳаётининг барча соҳалари - кундалик ҳаёт, ахлоқ, маданият ва санъатда яққол кўриш мумкин.
- Тожикистон-Ўзбекистон давлатлари ўртасидаги муносабатлар янгича тус олмоқда. Бу икки қўшни давлатлар ўзаро олди-берди, борди-келдилари анчайин жонланиб бормоқда…
- Бугун Тожикистонни жаҳон танийди, бугун Тожикистон маҳсулотлари турли республикаларда намойиш этилмоқда ва ўз ўрнида бошқа республикалару давлатлар ишлаб чиқараётган маҳсулотлар намойишини ўтказиш учун Душанбе имкон яратиб бермоқда. Чунончи, мамлакатларимиз ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 2016 йил охирида бўлиб ўтган сўнгги йиғилиши чоғида эришилган келишувларни ҳаётга татбиқ этиш доирасида ўтказилган бир қатор тадбирлар бу иккки дўст давлатнинг ўзаро ҳамкорликлари янги босқичга кўтарилаётганлигини мамлакатимиз пойтахтида ўтказилган қатор тадбирларда кўриш мумкин. Мана, ҳадемай, Ўзбекистонда Тожикистон маданияти кунлари ҳамда Тожикистон маҳсулотлари намойиши ўтказилиши кутилмоқдаки, бу яхши қўшничилик принципларига амал қилиш, демакдир. Ва бу таҳсинга сазовордир, албатта.
- Яхши қўшничилик принциплари, деганда нимани англаймиз?
- Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмон юргизаётган сиёсат бошдан-оёқ тинчлик ғояларига йўғрилган бўлиб, бугунгача ён-атроф ва жаҳон бўйлаб мамлакатмизнинг ана шу сиёсати қанот қоқмоқда. Ўтган йиллар у киши бошчилигида олиб борилган сиёсатнинг ижобий натижасини биз ҳар қадамда учратишимиз мумкин. Республика турли гўшаларида олиб борилаётган турли кўринишдаги ободончилигу бунёдкорликлар, айнан, ана шу тинчлик сиёсати меваси эканлиги ҳам барчага ойдай равшан. Чунончи, яхши қўшничилик принципларига амал қилишда ҳам. Зеро, бу - инсоний бурч. Бундай масъулият ижроси ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайди. Бир йил муқаддам қўшни Ўзбекистон халқи бошига оғир мусибат тушиб, ўз давлат раҳбарларидан айрилиб қолди. Ана шундай мусибатли онларда Президентимиз Эмомали Раҳмон Жаноби олийлари биринчилардан бўлиб, оддий инсонийлик, яхши қўшничилик олий намуналарини яна бир бор кўрсатдилар. Биринчилар қатори таъзия телеграммаси жўнатган Президентимиз дарҳол сафарга отланиб, қўшни давлат раҳбари дафн маросимларида тўлиқ иштирок этиб, марҳум тобутини кўтардилар, биринчилардан бўлиб таъзия нутқини сўзладилар. Ушбу маросимда шахсан ўзлари иштирок этиб, қўшничилик ҳақини мукаммал, олий даражада бажардилар.
- Ўзбекистоннинг янги президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев ҳақида, ҳатто мухолиф сайтлару газеталар ижобий фикр билдирмоқда. Сиз, олим, таниқли адиб ва тажрибали журналист сифатида бу борада нима дейсиз?
- Мен асли Ўзбекистонда туғилиб ўсганман. Болалигим Тошкентнинг Бўстонлиқ райони Боғистон қишлоғида ўтган. Қавму қариндошлар, дўсту ёрлар зиёратига бориб тураман. У ердаги суҳбатларда Шавкат Миромонович Мирзиёев ҳақида ҳамиша илиқ фикр эшитганман. Унда у киши ҳали вилоят раҳбари, Бош вазир сифатида фаолият юритган пайтлари эди. Президент этиб сайланганларидан кейинги ижобий ўзгаришларни ҳамма бирдай кузатиб турибди. У кишида бир раҳбар учун лозим бўлган барча сифатлар - тажриба ҳам, билим ҳам, ишбилармонлик ҳам етарли. У кишининг барча қўшнилар, давлатлар билан яхши муносабатларни йўлга қўяётганини фақат олқишлаш мумкин.
- Устоз, суҳбатимиз азиз Ватанимиз Истиқлолият байрами арафасида ўтказилар экан, муштарийларимизга тилак билдирсангиз, дегандим.
- Газета муштарийларига эзгу тилакларим шу: осмонимиз ҳамиша мусаффо, турмушимиз фаровон, дастурхонимиз файзли, экин-тикинларимиз баракатли,тинчлигимиз мустаҳкам бўлсин. Азиз Ватанимиз ҳамиша гуллаб яшнасин. Ўзбегу тожик миллати ўртасида ҳам дўстлик абадий бўлиб, халқларимизнинг қардошларча бориш-келишлари асло узилмасин, дейман.
- Мазмунли суҳбатингиз учун ташаккур.
Суҳбатдош:
Абдулло Саидов.
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Олий Мажлисга йўллаган Паёмида сайёҳлик соҳасига алоҳида эътибор бериб, ҳар томонлама ривожлантириш зарурлигини таъкидлаб ўтди. Жаннатмакон ўлкамизда сайёҳликни ривожлантириш мақсадида 2018 йилни Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, деб эълон қилди. Бу таклиф бир
Муфассал...
Ашт ноҳияси пахтакорлари янги – 2018 йилни ўтган йилги муваффақиятларидан руҳланган ҳолда бошлашди. Бултур аштлик пахтакорлар 14 минг 824 тонналик хирмон уйишди. Бу борада белгиланган йиллик режа 160 фоиздан ошириб бажарилди. Олдинги йилга қараганда деярли 5430 тонна кўп «оқ олтин» териб олинди. Ҳосилдорлик гектарига 27 центнердан ошди.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015