Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 22 Май 2014 Кӯришлар: 1915
Печат

АФСОНАНИНГ ҲАЁТИЙЛИГИёхуд олимпиада ӯтказилаётган Сочи шаҳри сиёсий

масалалар ечиладиган ёқимли муҳитга айланди

Ӯтган асрнинг 80-йили ёзида бутун жаҳон аҳлининг диққат-эътибори Москва шаҳрига қаратилганди. Ӯшанда буюк Советлар юртининг пойтахтида ХХII ёзги олимпиада ӯйинлари бӯлиб ӯтганди. Атиги ӯн беш ёшли ӯспирин бола бӯлсам-да, халқаро миқёсдаги йирик спорт тадбирининг мамлакатимиз пойтахтида ӯтказилишидан ифтихор ҳиссини туйгандим.

Орадан ӯттиз тӯрт йил ӯтиб, ӯша байрамона руҳ яна Россиянинг Сочи шаҳрига қайтдти. Бу ерда ХХII қишки Олимпиада ӯйинлари ӯтказилмоқда.

Сочидаги «Фишт» стадионида 7 феврал оқшоми XXII қишки Олимпиада ӯйинларининг расмий очилиш маросими бӯлиб ӯтди.

Унда Россия тарихининг мажусий ва илк насронийлик даврлари, Петр I даври, Лев Толстойнинг “Уруш ва тинчлик” асарига оид ҳамда ХХ аср 20- ва 50-йилларига тегишли эпизодлардан иборат 18 қисмли шоу намойиш этилди. Сочи Олимпиадаси машъалини 3 карра олимпиа чемпиони Ирина Роднина ва Владислав Третяклар ёқишди, Россия Президенти Владимир Путин эса оламшумул тадбирни очиқ, деб эълон қилди. Халқаро Олимпиада комитети президенти Томас Бах спорт байрами билан барчани қутлади.

Сочи Олимпиадаси 7 февралдан 23 февралгача бӯлиб ӯтади. Унда 16 та қишки спорт турлари бӯйича беллашувлар ӯтказилиб, ғолиблар учун жами 98 та комплект медаллар тайёрланган.

 

Яқин тарихга бир назар

22 июн 2006 йил ӯша пайтдаги Халқаро олимпиада комитети президенти Жак Роге ХХII қишки Олимпиада ӯтказилишига номзод шаҳарлар рӯйхатини эълон қилди. Булар – Сочи, Залцбург ва Пхенчён шаҳарлари эди.

4 июл 2007 йил Лотин Америкасининг Гватемала шаҳрида Халқаро олимпиада комитетининг навбатдаги 119-сессияси бӯлиб ӯтди. Бу маросимда олимпиада ӯтказиладиган шаҳар аниқланди.

Бевосита овоз беришдан олдин даъвогар шаҳарлар тақдимоти бӯлиб ӯтди. Даъвогар шаҳарларни шу мамлакатларнинг спортчилари тақдим этишди. Сочи шаҳри номзодини россиялик спортчилар – Светлана Журова, Евгений Плющенко, Михаил Терентев (параолимпиадачи), спорт функционерлари - Вячеслав Фетисов, Елена Аникина, Шамил Тарпишев, Дмитрий Чернишенко ва Виталий Смирнов, сиёсатчилар - Владимир Путин, Александр Жуков, Герман Греф, Александр Ткачёв, Виктор Колодяжнийлар кӯрсатишди.

Халқаро олимпиада комитети иштирокчилари бӯлган 97 мамлакат вакиллари овоз берган биринчи турда Германиянинг Залцбург шаҳри ӯйиндан чиқиб қолди. Энди икки шаҳар қолганди. Булар – Россиянинг Сочи шаҳри ва Кореянинг Пхёнчхани эди. Овоз беришнинг иккинчи турида Пхёнчхан шаҳри Сочи шаҳридан 4 овоз кам олиб, ғолиблик Сочи шаҳрига берилди.

Ӯша куни Гватемалада Россия олимпиада комитети президенти сифатида Леонид Ткачёв Халқаро олимпиада комитети билан 2014 йилги қишки Олимпиада ӯйинлари Сочи шаҳрида ӯтказилиши ҳақидаги келишувни имзолади. У билан бирга келишувга Краснодар ӯлкаси губернатори Александр Ткачёв ҳамда Сочи шаҳри мэри Виктор Колодяжнийлар имзо чекишди.

 

Олимпиада машъали

Олимпиада машъали эстафетаси Москва шаҳрида 2013 йилнинг 7 октябрида бошланди ва 2014 йилнинг 7 февралида Сочи шаҳрида тугади. Олимпиада машъали тарихда энг узоқ муддат – 123 кун билан ва энг узоқ масофа – 40 минг километрдан ортиқ эстафетага чиқди. Олимпиада машъали Россиянинг 23 субъекти - пойтахтларидан олиб ӯтилди.

2013 йил олимпиада машъали Афина шаҳридан Москвага олиб келинганди. Сӯнгра автомобилда уни Санкт-Петербург шаҳрига етказишди. 23 кун давомида машъал Россия Марказий ва Шимолий-ғарбий округларининг 15 та асосий шаҳарларида бӯлди. Иккинчи даврда машъални самолётда Санкт-Петербургдан Владивосток шаҳрига олиб келишди. Ӯттиз кун давомида машъал Россиянинг Шимоли ва Узоқ шарқи бӯйлаб саёҳатда бӯлди. Владивостокдан машъал учинчи сафарга чиқди. Уни поездда Элиста шаҳрига олиб келдилар. 58 кун давомида олимпиада машъалини 45 шаҳар аҳолиси кӯрди. Тӯртинчи даврда олимпиада машъали Россиянинг ӯнта жанубий шаҳри орқали, автомобилда Сочи шаҳрига олиб келинди. Олимпиада машъали саёҳат давомида дунёнинг энг чуқур кӯли – Байкалнинг қаърида, Элбрус чӯққисида ҳамда Шимолий қутбда ҳам бӯлди. Олимпиада машъалини, ҳатто, космосга ҳам олиб чиқишди.

Олимпиада машъали эстафетасида 14 минг киши қатнашди.

«Ведомости» газетасининг ёзишича, Олимпиада ташкилий комитети 16 минг машъал сотиб олди. Машъаллар Красноярск шаҳридаги машина қурилиш заводида тайёрланди. Битта машъалнинг қиймати 12942 рубл бӯлди. Машъал тайёрлаш учун тузилган шартноманинг умумий қиймати 207 миллион рублни ташкил этди.

 

Олийқадр меҳмонлар, сиёсат ва спорт

Сочи шаҳри фақатгина йирик спорт байрами ӯтказилаётган жой бӯлибгина қолмай, балки бу ер муҳим, юксак даражали давлатлараро ва ҳукуматлараро музокаралар уюштирилаётган маконга айланди.

Россиянинг курорт шаҳри – Сочида ӯтказилаётган ХХII қишки Олимпиада ӯйинлари расмий очилиш маросимида иштирок этиш учун бу ерга дунё мамлакатлари бошлиқлари ҳамда халқаро ташкилотлар раҳбарлари ташриф буюрди. Олимпиада расмий очилиш маросимида 60 дан ортиқ давлат ҳамда ҳукумат бошлиқлари иштирок этишди.

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ҳам Сочи шаҳрига ташриф буюрди.

Тожикистон Республикаси Президенти бу ерда Чехия Президенти Милош Земан билан мулоқот ӯтказиб, Тожикистон ва Чехия келгуси ҳамкорликларига тегишли бир қатор муҳим ҳужжатлар имзоланди.

Шунингдек, Давлат бошлиғи Эмомали Раҳмон билан Владимир Путиннинг мулоқоти бӯлиб ӯтди.

Мулоқотлар пайтида эришилган энг муҳим келишувлардан бири бу – Россия ҳарбий базасининг Тожикистонда муқим қолиш муддати 2042 йилгача узайтирилиши бӯлди. Бундан ташқари, иккала давлат бошлиқлари Россиядаги Тожикистон меҳнат муҳожирлари келгуси шароитлари юзасидан ҳам муҳим келишувларга эришдилар.

-Тожикистон биз учун муҳим ва стратегик шерик бӯлиб қолаверади, - деди Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, - бугунги самарали ва мазмунли мулоқотдан жуда қувондим.

Бундан ташқари, Сочи шаҳрига БМТ Бош котиби Пан Ги Мун, ХХР Раиси Си Цзинпин, Сербия Президенти Томислав Николич, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев, Туркия Бош вазири Режеп Тоййип Эрдӯғон, Латвия Президенти Андрис Берзиниш, Монголия Президенти Цахиагийн Элбегдорж ва бошқа бир қатор давлатлар бошлиқлари ҳамда халқаро ташкилотлар раҳбарлари ташриф буюришди.

Россия Федерацияси Президенти мезбон сифатида юксак мақомли меҳмонлар ташрифига дастурхон ёзди.

Олимпиада туфайли юзага келган байрамона муҳитда жуда кӯплаб халқаро масалалар ӯз ечимини топди.

 

Олимпиада шаҳри қурилиши ва ташкилий ишлар

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг айтишича, Сочи шаҳрида ӯтказиладиган қишки Олимпиада ва параолимпиада ӯйинлари учун сарфланган умумий маблағнинг миқдори 1 триллион 526 миллиард рубл ёки 37,5 миллиард еврони ташкил этди. Олимпиада ӯйинлари ӯтказилиши ҳамда барча объектлар қурилиши учун 214 миллиард рубл сарфланган. Бу маблағнинг 100 миллиард рублини давлат бюджети ажратган. Қолган 114 миллиард рубл маблағ инвесторлар ҳиссасига тӯғри келган.

-Биргина Туркия қурувчилари томонидан Сочи шаҳри объектлари қурилишида 50 миллиард рубллик қурилиш ишлари бажарилди, - деди телевиденияда берган интервюсида В. Путин. – Биз турк қурувчиларининг кӯрсатган ёрдамларидан ҳамда бажарган сифатли ишларидан жуда мамнунмиз.

Қозоғистон Республикасининг Олма Ота шаҳри 2022 йилги қишки Олимпиада ӯйинларини ӯтказиш учун даъвогар шаҳарлардан бири ҳисобланади. 2014 йилги қишки Олимпиада ӯйинлари ӯтказиш учун даъвогарлик қилган пайтда Олма Ота шаҳри учун етарлича овоз берилмаганди.

-Айримлар Сочи шаҳрида ӯтказилаётган олимпиада ӯйинлари учун сарфланган маблағни ҳаддан ортиқ харажат, деб баҳолашмоқда, - деди «Россия» телевидениеси бошловчиси Сергей Брилёвга берган интервюсида Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев. – Аммо мен бунга қӯшила олмайман. Чунки ободончилик учун сарфланган ҳар қандай маблағ ӯзини оқлайди. Биз ҳам Остона шаҳрини тиклаш учун жуда катта маблағлар сарфлаганимизда қаттиқ танқидга учраганмиз. Лекин Остона шаҳрида пайдо бӯлган замонавий инфраструктура, аллақачон, ӯзини оқлади. Шу нуқтаи назардан олиб қаралганда, Сочи шаҳри жуда замонавий тарзда қайта қурилибди.

Сочи шаҳри олимпиада ӯйинлари муҳитида пайдо бӯлган сиёсий фазода яна бир янгилик ҳам кӯпчиликнинг диққат-эътиборини тортмоқда. Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев Қозоғистон сӯзидаги «истон»дан воз кечиб, келгусида Қозоғистон Республикасининг номини «Қозоқ эли»га алмаштириш ғоясини илгари сурмоқда. Албатта, бу ғояни қозоқ эли референдум ёки умумий сӯроқ пайтида ҳал қилади. Аммо бу янгилик сиёсатчилар томонидан эътиборга молик, деб баҳоланмоқда.

-Сочи шаҳрининг олимпиада ӯйинларига тайёргарлиги мени ҳаяжонга солди, - деди Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзинпин телевиденияга берган интервюсида. – Биз – хитойликлар кейинги ӯттиз йил давомида тараққиётда мислсиз ютуқларни қӯлга киритганлигимиз рост. Аммо қишки Олимпиада ӯйинлари тури бӯйича россиялик спортчилардан бизнинг спортчиларимиз ҳали кӯп нарсани ӯрганишлари керак. Хитой халқи учун юртимизда олимпиада ӯйинлари ӯтказиш – асрий орзу эди. Қарангки, 2008 йил Пекин шаҳрида ёзги Олимпиада ӯйинлари ӯтказилди. Энди биз Хитойда қишки Олимпиада ӯйинлари ӯтказишга даъвогар бӯлиб чиқишимиз пайти етиб келди. Спорт ҳамиша тинчликка, халқлар дӯстлигига ва тараққиётга хизмат қилиб келган. Шунинг учун ҳам Сочи шаҳрида ӯтказилаётган қишки Олимпиада ӯйинлари биз учун, ҳатто, сиёсий ҳаётда ҳам жуда кӯп нарсалар беришига ишончим комил.

Сочи шаҳрида қишки Олимпиада ӯтказилиши учун қурилган йирик спорт объектлари қуйидагилардир:

1. Темир йӯл станциясидан ӯйингоҳларгача замонавий йӯл;

2. Халқаро алоқа маркази;

3. «Айсберг» қишки спорт саройи;

4. «Адлер-Арена»;

5. Асосий Олимпиада қишлоғи;

6. «Ледяной куб» кёрлинг маркази;

7. «Медал Плаза» майдони;

8 «Болшой» катта муз қасри;

9. «Шайба» муз аренаси;

10. «Фишт» олимпиада стадиони.

«Фишт» олимпиада стадионида қишки Олимпиада ӯйинлари тантанали очилиш маросими бӯлиб ӯтди. Олимпиада ёпилиш маросими ва спорт мусобақалари ғолибларини тақдирлаш маросимлари ҳам худди шу стадионда ӯтказилади. Замонавий тарзда қурилган стадионга Кавказ тизма тоғлари ғарбида жойлашган ва баландлиги 2800 метрлик «Фишт» чӯққисининг номи берилган. Грекчадан таржима қилинганда, фишт – «Оқбош» маъносини беради. Яъни мазкур чӯққи ҳамиша оппоқ қор билан қопланганлиги рамзи сифатида.

 

Дунё аҳлини ҳайратга солаётган рақамлар

Сочи қишки Олимпиада ӯйинларида дунёнинг 90 мамлакатидан 3 мингдан ортиқ спортчилар қатнашади. Олимпиада ӯйинларида 98 комплект медаллар ӯйналади. Спорт тадбирининг асосий стадиони «Фишт»да ӯтказилган расмий очилиш маросимини 40 минг томошабин кузатди. Олимпиада расмий очилиш маросими ва ӯйинларни 123 мамлакатнинг 93 телевизион каналлари намойиш этади. Биргина олимпиада расмий очилиш маросимини дунёнинг 3 миллард аҳолиси томоша қилди.

Олимпиада ӯйинлари давомида 12 мингдан ортиқ журналистлар мусобақаларни ёритиб боради. Олимпиада тадбирларида 3 минг нафардан ортиқ артистлар ҳамда яқин уч минг волонтёр (ихтиёрий)лар хизмат кӯрсатади.

Сочи қишки Олимпиада ӯйинлари спонсорларидан бири – «Мегафон» алоқа компанияси алоқа хизмати сифатини яхшилаш учун 10 миллиард рубл сарфлаган.

Энг қизиқарли фактлардан бири, Сочи шаҳрида қишки олимпиада ӯйинлари расмий маросими очиладиган 7 феврал куни 34 нафар чақалоқ туғилибди. Янги туғилганларнинг 24 нафари ӯғил бола ва 10 нафари қиздир. Яқин ӯртада Сочида бир кунда бунча чақалоқ туғилмаган экан.

Шунингдек, Сочи қишки Олимпиадалари тадбирлари хавфсизлик жиҳатидан ҳам энг мислсиз, деб баҳоланмоқда.

 

Афсонанинг ҳаётийлиги

Етти йилдан буён интиқ кутилаётган Сочи қишки Олимпиада ӯйинлари очилиш маросими томошабинларни афсоналар оламига етаклади. Краснодарлик қизалоқ Любовнинг кӯрган тушида, Чингиз Айтматовнинг «Қиёмат» романида бир кунда бир аср тасвирлангани каби, Россиянинг ӯтмиши жонли эпизодларда ҳайратланарли даражада тасвирланди. Бу маросим Россиянинг бой классик маданият соҳиби эканлигини кӯрсата олди. Шоу-кӯрсатув Россия тарихига чуқур назар ташланганлик билан алоҳида ажралиб турди. Дарҳақиқат, шоуда намойиш этилган афсонавий кӯрсатув жуда-жуда ҳаётийлиги билан ӯзига жалб этарди.

Олимпиада гимни россиялик опера устаси Анна Нетребко ижросида янгради. Энг сӯнги дақиқаларгача сир сақланган Олимпиада машъалини ёқиш маросими ҳам томошабинларга катта завқ бағишлай олди.

Аввало, стадионда қӯлида машъал билан машҳур теннисчи Мария Шарапова пайдо бӯлди, сӯнгра у машъални юқорига сакраш бӯйича икки карра олимпиада чемпиони Елена Исанбаевага берди. Шундан сӯнг машъал кураш бӯйича уч карра олимпиада чемпиони Александр Карелиннинг қӯлига ӯтди. Унинг қӯлидан машъални бадиий гимнастика бӯйича олимпиада чемпиони Алина Кабаева олди. Ӯз навбатида Алина Кабаева машъални уч карра олимпиада чемпиони Ирина Роднина қӯлига тутқазди. Хоккей бӯйича уч карра олимпиада чемпиони Владислав Третяк Ирина Роднина қӯлидан машъални олиб, улар биргаликда ХХII қишки Олимпиада ӯйинлари асосий машъалини ёқишди. Шундай қилиб, тарихда янги бир спорт байрами саҳифаси очилди. Жуда ҳашаматли фейерверклардан томошабинлар шавқу завқ олганликлари табиий. Бир сӯз билан айтганда, Россия Федерациясининг Сочи шаҳрида дунё аҳлини лол қолдирган ҳайратланишга лойиқ мӯъжизалар яратилди, десак хато қилмаймиз.

Энди 23 февралгача ва ундан сӯнг параолимпиада ӯйинлари пайтида ана шу машъалнинг шуъласидан илҳомланган спортчилар турли мусобақалар бӯйича беллашадилар. Ҳали спорт тарихи саҳифалари ӯзларининг янгидан-янги ютуқлари билан безашлари табиий. Ва шундай бир кун келадики, бугунги ёшларимиз орасидан кимлардир ватанимиз шарафини олимпиадаларда ҳимоя қилганда, бу тарихий дақиқаларни эслайди. Бизнинг юртимизда ҳам олимпиада ӯйинлари ӯтказилиши эса сизу бизнинг юрагимиздаги эзгу орзуларимиздан биридир. Шундай қутлуғ кун келади, албатта!..

 

Искандар МАҲМАДАЛИЕВ, «Халқ овози»

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

У ватанни қутқариб қолди…

 

Истеъдодли тожик шоири Низом Қосим Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонга бағишланган бир шеърида “ Миллат бирлиги учун уруш билан урушдинг...” деган ажойиб, оҳорли сифатлашни келтиради.  “уруш билан урушдинг...” ҳаётий мисра.  Уруш ва низоларга чек қўйиб, тинчлик ўрнатган Миллат пешвосининг асл қиёфасини, характерини, тинчликпарварлигини

Муфассал...

Парвиз Шаҳчароғий: - Тожикистонда ҳам «тақия» қилишларига йўл қўйманг!

 

ёки нега улар наздида ҳижоб байроқ кабидир?

Таниқли журналист Бахтиёр Ҳамдамнинг маърифатли ва ҳур фикрли шахс, Канада фуқароси жаноб Парвиз Шаҳчароғий билан сиёсат ва дин, бузғунчилик илдизларининг пайдо бўлиши, мутаассибликнинг халқ онгидан жой олиши каби масалалар атрофида уюштирган суҳбатини сиз, азиз муштарийлар, эътиборига ҳавола қилмоқдамиз.

-Жаноб Парвиз Шаҳчароғий, Тожикистон Республикасига хуш келибсиз. Дастлаб Тожикистон ҳақидаги таассуротларингизни билмоқчиман. Эсимда, бундан ўн йил олдин

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990568

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477746
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3674
4027
21359
7426653
99390
114875
7477746

Сизнинг IPнгиз: 18.221.183.34
Бугун: 23-11-2024 16:56:46

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015