Бозор қилиб уйга қайтаётган Жавод маҳаллада гап сотиб ўтирган хотинларнинг гапини эшитиб қолди:
-Бир гап айтсам, сизлар ҳам хурсанд бўласизларми? Қўшнимиз Назокат аянинг неварасини Хўжандга узатишармиш. Йигит катта бир фирмада ишлармиш. Ота-онаси асли новлик экан.
- Ҳа, рост, мен танийман ўша оилани, йигит ҳам роса келишган.
- Бўлмаса узукка кўз қўйгандай бўларкан-да, Севаранинг одоби ҳам, ҳусни ҳам ҳавас қилса арзигулик, ҳадемай ўқишни битиради, бахтларини берсин…
Жаводнинг дилида эски хусумати қўзғади. Хотинлар айтган ўша оила билан болалигидан борди-келдилари бор. Жамшидни Жавод билан ўртоқ қилиб қўйишган. Сиртдан билдирмаса-да, Жавод шаҳарлик ошнасини омад зиналаридан тобора кўтарилиб бораётганини ич-ичидан эзилиб кузатади, ҳасад ўтида ёнади. Энди эса, бу масала. Нега энди Новнинг энг чиройли қизи Жамшидники бўларкан? Эҳ, афсус, Севара билан ўнинчи синфда қаттиқ айтишиб қолувди, шу-шу қиз унинг юзига қарамайди. Уйдагилар уни келин қиламиз дейишганда, ўзи «олмайман» деди-да, ортидан «яхши кўргани бор» деб, гап тўқиб қўйди. Бу орада дадаси бир бойваччароқ ошнасининг қизини келин қилишга ўғлини ҳам, хотинини ҳам кўндирди. Тўй ўтди. Жамшид тўйда астойдил хизмат қилди, ўртоқлик бурчини ортиғи билан бажарди. Жавод эса, унинг шу рафторини ҳам ҳасад билан кузатди.
Энди нима қилса экан-а? Ўйлай-ўйлай, охири шаҳарга йўл олди. Эски «ойимча»сини кўриб келади, бир пайтлар дадаси олиб берган квартирада у билан хўп айш-ишрат қилган. Ўшани ишга солишни режалаштирди бу ғаламис йигит. Ёлғоннинг бир куни барибир миси чиқишини ўйламади, қонида гупурган шайтонга «Астағфурулло» демади, неча йилдан бери тижорат ишига Жамшид беминнат ёрдам бераётганини ҳам унутди. Ойимчасига «Фалон соатда телефон қиласан, сени Севара деб атайман», - деб тайинлади.
Жамшиднинг виқор билан қад кўтарган корхонасига Жавод иккинчи юзи – табассум билан, бор маҳоратини ишга солиб кириб борди. Иш юзасидан гаплашган бўлишди. Шунда Жаводнинг телефони жиринглаб қолди. «Сотка»сини қўлига олиб, Жамшидга «Кечирасан», - деди-да, гаплаша бошлади:
- Э, салом, қандайсан, зўрмисан? Э, қойил, Севарчик. Мен ҳам сени соғиндим. Бугун висолингга яна етишарканман-да (шунда у томондан уятсизлик аралаш қаҳ-қаҳа эшитилди. Жавод жўрттага телефон микрофонини баландлатиб қўйганди). Бўпти, Севара, 12даги ўзимизнинг хонамизда бир соатдан кейин мени кут. Калит бор-а, ўзингда. Бўпти, хайр жоним…
«Сотка»ни кўйлагининг киссасига соларкан, Жавод Жамшиднинг ҳайратдан қотган юзини кўрди. Жамшид Севарани бир-икки марта узоқдан кўрган, ёмон қизга ўхшамасди, аммо ҳозирги ҳолат…
- Биринчидан, қизларни «чик» деб эркалашмайди, иккинчидан, сенинг оиланг бор-ку. Бу қайси Севара ўзи?
- Нима қилай, болалигимиздан учрашиб, ўрганиб қолганмиз. Қайси бўларди? Қўшнимизнинг қизи-да. Ҳол-жонимга қўймайди. Менам уни кўрмасам туролмайман, тўғриси. Унга айтдим: «Ҳой қиз, бу ўйинларни йиғиштирайлик энди, ҳадемай ўқишни битирасан, яхши куёвга берайлик», деб. «Йўқ, менга сиздан бошқаси керакмас»,- дейди. Қўлимда пул ўйнашини кўриб, анча йилдан бери менга боғланиб қолган.
Жамшиднинг энди бу гапларни эшитгиси келмасди. Жавод билан тезроқ хайрлашишга уринди. Хайрлашиш олдидан деди:
- Бу ишнинг касофати ёмон дердилар бобом, сенга шуни эслатиб қўймоқчиман.
Жавод эса, унинг олдидан сипо бўлиб чиқди-да, ташқарида машинасига ўтириб олиб, роса маза қилиб кулди. Шундай қилиб бир ҳурлиқо қизнинг номини булғади. Шунча йиллик дўстининг туйғуларига хиёнат қилди. Жамшид худди шу куни Севара билан учрашиши лозим эди. Ота-онасига бўлган гапларни айтиб ўтирмади-да, «Бугун ишим кўп, учрашувни қолдиринглар»,- деди. «Наҳотки Севара шундай қиз бўлса?»- деган ўй хаёлини тарк этмасди. Кўнгли тозалигидан «Қани ўша соатда бир борай-чи, ростдан ҳам Севара Жаводнинг уйига келармикан», - демади. Бу фикр унинг хаёлига кейинроқ келади.
Орадан йиллар ўтди. Жамшид уйланди, Севара ҳам шаҳарга – яхшигина оилага келин бўлиб тушди. Бир куни гап орасида Жамшид онаси билан Севара ҳақида сўзлашиб қолишди. Йигит ўшанда юрагига қоронғулик солган суҳбатни айтиб берди.
- Вой болам-ей, айтдим-а, нега бирдан ўзгариб қолдинг, деб. Ўша пайтда айтсанг бўлмасмиди? Ахир, бу ғирт туҳмат-ку. Орқасидан пойлаб борганингда билардинг, болам. Севарадай покдоман қиз номини шунча ёмон қилганмиди Жавод, тоза ахмоқ бола экан-ку. Ҳа, отасига тортибди-да. Отаси ҳам шунақа ғаламис, доим дўстларини, ҳамкорларини сотиб юради, деб эшитгандим. «Нафси ҳеч тийилмади», - деб айтувди бобонг. Жавод билан бошқа борди-келди қилма, умуман кераги йўқ унинг… Э, касофати ўзига урсин, илоҳим…
Эртасига Жамшид Жаводни идорасига чақиртирди, Севара масаласини ойдинлаштирмоқчи бўлди. Жавод яна айёрликка ўтди:
- Нима, менга ишонмайсанми дўстим? Илгари кечқурунлари учрашардик, ҳозир оиласи бор, шунинг учун кундузлари келади,- дея телефонини қўлига олди.
- Ало, Севарчик, салом, ёнингда ҳеч ким йўқми? Қачон келоласан? Мен ҳозир келишингни истаяпман, жудаям соғиниб кетдим сени. Ҳа, таксидаман. Кел, бир кўришайлик бўлмаса. Бир соатдан кейинми, бўпти…
«Мана, кўрдингми дўстим, мени айблама, жон деб келади у», - дегандай Жамшидга қаради.
Жамшид Жавод кетгач, бир оз ўйланди, охири бориб, ўз кўзи билан кўришга аҳд қилди. Жаводнинг 12-даҳадаги квартирасини биларди, бир-икки марта туғилган кунига борганди. Жамшид олдинроқ борди-да, сал нарида машинасини қўйиб кузата бошлади. Бир соат кутди, икки соат кутди. Ҳеч ким келмади. Уч соат ўтгандан кейин Севара ишлайдиган фирмага йўл олди. Севара иш билан банд, компютердан бўшамасди. Бу орада иш соати тугаб, турмуш ўртоғи уни машинасида олиб кетди. Шунда Жамшид «дўсти» унинг бахтини кўролмай, ўйин қилганини тушунди, лекин энди кеч эди.
Жавод иш билан яна Жамшиднинг олдига келганда юзига шунақанги мушт туширдики, у буни бир умр унутмайди.
Зулайҳо Бону.
Спитамен ноҳияси.
Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Шавкат Мирзиёевларнинг шу йилнинг 17 августида ўзаро мулоқот ва учрашувлари сўнггида имзоланган дўстлик ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш, стратегик шерикчилик тўғрисидаги Қўшма баёнот икки мамлакат учун ҳам ғоят муҳим аҳамият кашф этган тарихий ҳужжат бўлди. Халқларимизнинг азму иродаси, эзгу орзу ва
Муфассал...
14 июл куни Душанбе шаҳрида истиқомат қилувчи шахс "Ховар" Тожикистон миллий ахборот агентлигининг идорасига келиб, наҳзатчилар домига қандай тушгани, Европа мамлакатларидан бошпана сўраш расмий талабидан воз кечгани ва жонига жиддий таҳдидлар бўлишига қарамасдан, Ватанга қайтгани ҳақида ҳикоя қилиш ниятида эканлигини айтди. Агентлик мухбири у билан суҳбат уюштирди.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015