Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАСР

Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 10 Январ 2019 Кӯришлар: 2454
Печат

 

non 2019Қўшни Деҳқонобод қишлоғи катта йўл ёқасида жойлашганлиги туфайли ноҳия марказига борган-келган қишлоқдошларим шу қишлоқ кўчаларидан ўтишади.

Бугун ҳам йўлим ушбу қишлоққа тушди. Кўчалари тоза ва озода, йўл четидаги ариқлардан зилол сувлар шилдираб оқиб ўтмоқда. Йўл четидаги чиройли деворлар, бир-биридан кўркам қурилган уйлар кишининг ҳавасини

келтиради. Болалар тўп-тўп бўлишиб, дарахтлар соясида қувнаб ўйнашаётганлигининг гувоҳи бўлдим. Жудаям кўркамлашиб кетибди, бу кўчалар.

Хаёлим мени ўтмишга бошлади. Ҳув анави каттакон дарахт тагида жойлашганди, ўша тегирмон. Пастаккина лойдевор ёнида қўлбола тегирмон бир маромда ишлар, навбат кутганлар ана шу девор ёнида қатор бўлиб ўтиришарди…

Бугун тарихимизнинг даҳшатли замонига айланган биродаркушлик уруши даврини эсладим. Қишлоғимизда яшовчи кекса оқсоқол ўзи гувоҳ бўлган ушбу воқеани бир неча марта айтиб берганди.

-Уруш давом этаётган ўша кунларда ўғилларимнинг тегирмонга боришига қаршилик қилиб, ярим халта буғдойни аравачага ортиб тегирмонга боргандим, - деганди оқсоқол, -Тегирмон бир маромда ишлар, тегирмончи – ўрта яшар киши тегирмон дўлига жимгина тикилиб турарди. Одамлар қатор бўлиб ўтиришар, ҳеч ким бир-бири билан гаплашмас, навбати келган заҳоти ғалласини ун қилдириб, шошиб жўнаб қоларди. Узоқлардан ўқ овози гумбурлаб қолар, бундан одамлар янада ваҳимага тушишарди. Навбатга қўйилган халта-ю пақирлар вақти-вақти билан бироз олға силжитиб қўйиларди. Шу пайт қўлида пақир кўтарган кекса киши келиб ғалласини навбатга қўйди. Пақирдаги дон буғдой ёки арпа эмасди. Супурги уруғи-ю маккажўхори дони аралаштириб солинганлиги шундоқ кўриниб турарди. Пақир соҳиби бир четда бошини қуйи солиб ўтирди. Одамлар унга ачиниб қарашар, куйинганидан кўз ёши тўкканлар ҳам бўлди. Ярим халта ун чиқариб олган киши тегирмон ёнидаги эски латтани ерга тўшади-да, икки ҳовуч ун солди ва ҳалиги киши яқинига қўйди-да, индамасдан жўнаб қолди. Ундан кейин ҳам бир неча киши унинг бу амалини такрорлади, натижада, анчагина ун йиғилди. Ҳалиги киши бошини тобора қуйи солар, ун берган кишилар ҳақига пичирлаб дуо қилиб қўярди…

Мамлакатда юз берган биродаркушлик уруши халқ бошига кулфатлар келтирди. Қанчадан-қанча бегуноҳ одамлар қурбон бўлишди. Аҳоли иқтисодий жиҳатдан қийналиб, озиқ-овқат маҳсулотлари етишмаган оғир кунларни бошдан кечирди. Парвардигор ушбу жабрланган одамларга раҳм қилиб, ўша мудҳиш кунларни ортда қолдирди. Умид кўзларини нажотга тиккан халқнинг орзуси рўёбга чиқди. Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийларининг жон куйдириб қилган заҳматлари ва оқилона сиёсати туфайли, юртимизда биродаркушлик уруши олови сўндирилди. Унинг аянчли оқибатлари бартараф этилиб, дориломон, тўкин-сочин кунларга етдик. Яхши кунларга етказган Аллоҳга чексиз шукроналар айтаман.

Ўй-хаёлларга берилиб қишлоқдан чиқай, деб қолганимни сезмай қолибман. Димоғимга хонадонларнинг биридан таралаётган хушбўй ҳид урилди. Болалигимдан димоғимга ўрнашиб қолган бу ёқимли ҳид ҳузур бағишлайди менга. Бунчалик ширин-а, эндигина тандирдан узилган иссиқ нон ҳиди?!

 

Хайрулло Мирзоназар,

Тожикистон Журналистлар иттифоқи аъзоси, Жайҳун ноҳияси.

КАЛЕНДАР

« Июл 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31    

МАҚОЛАЛАР

Ватан биттадир, тожикистон – ягона она

 

Тожикистон… Бу - гўзал, бу муқаддас сўзни тилга олган пайтимизда кўнгиллар ёришиб, кўзларимиз мунаввар бўлади.

Тожикистон… Нақадар дилтортар  сўз! Бу сўзда осмону фалакка бўй чўзган қорли тоғлар этагидан, мусаффо дарёлару зилол булоқлардан биз томон эсадиган ифор бор ва бу бизнинг жону танимизга куч-қувват бағишлайди.

Муфассал...

ХАЙРУ ХУДОЙИЛАР ТАОМСИЗ ЎТКАЗИЛАДИМИ?

 

Республика Дин ишлари, анъаналар, тантаналар ва миллий маросимларни тартибга солиш комитети раиси Сулаймон Давлатзода жорий йилнинг олти ойлик ҳисоботини Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси муҳтарам    Эмомали Раҳмоннинг "Тожикистон Республикасида анъаналар, тантаналар ва урф-одатларни тартибга солиш тўғрисида"ги қонун қабул қилинганининг 10 йиллиги муносабати ила мамлакат фаоллари билан ўтказилган мулоқоти ва муҳтарам Президентимизнинг у ердаги сўзларидан иқтибос келтиришдан бошлади.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2475732

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9848991
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2314
4044
2314
9818773
93301
122773
9848991

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.52
Бугун: 27-07-2026 16:09:59

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015