Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАСР

Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 29 Март 2017 Кӯришлар: 2089
Печат

 

bezovta ruh 20171Халқимизда:-Қиз чиқарганга қирқ йил тегма,- деган гап бор. Содиқ ака яқиндагина қизи Гулнорани узатди. Энди дўхтирга кўриниб, касалхонада ётиб, даволанишни ният қилганди. Зайнабнинг қўлини сўраб келишди. Тўй яхши нарса-ю, лекин ўз-ўзидан бўлмайди. Айниқса, қиз узатиш. Ҳалима опа ҳам: - Яхши жой, ёлғиз ўғил экан, бир бало қилиб, шу қизимизни ҳам чиқариб олайлик, - дея таъкидлагани-таъкидлаган. 

Куёвнинг уй-жойи, ёлғиз ўғиллигини ўйлаган ҳолда, қуда томондагиларга розилик бериб юборишди.

Бир тарафдан кимдан пул сўрашни билмай боши қотган, иккинчи томондан биқинидаги оғриқ безовта қилаётган Содиқ ака ишхонасига ҳам ҳорғин ҳолда борди. Ҳамкасби Ҳошим буни дарров сезди.

- Ҳа, Содиқ ака, бирор гап бўлдими, кайфиятингиз йўқроқ?

- Э-э, нимасини айтай. Ҳошимжон, ўзингизнинг хабарингиз бор, тўнғич қизимни яқиндагина куёвга узатгандик. Энди кичик қизимни чиқаришга тўғри келяпти. Шунга пул зарур бўлиб турибди. Кимдан сўрашни билмайман. Ўзингда йўқ – оламда йўқ, деганлари шу бўлса керак-да.

- Ўғлим Россияда ишлаяпти, деяётган эдингиз, нима пул юбормаяптими?- сўради Ҳошим.

- Низомжондан ҳам келиб турибди. Юборган пулларига қўшиб-чатиб опасини чиқардик. Энди озроқ кутинглар, ҳужжатларимни тўғрилаб олай, - деяпти.

- Содиқ ака, менда озгина сақлаб қўйганим бор. Мен сизга ишонаман. Ишингизни битириб олинг. Топганингизда қайтарарсиз.

- Эй укажон, бу яхшилигингизни унутмайман. Мендан қайтмаса, Худодан қайтсин, илоҳим, - дея алқай-алқай Содиқ ака эртаси куни Ҳошимдан ўн беш минг сомоний қарз олди. Ҳар кунгидан кўра, кайфияти зўр ҳолда уйга кириб келган Содиқ акага хотини ҳайрон қолди.

- Ҳа, дадаси, яхши ишлаб келдингизми, тинчликми, тилла топган одамдай бунча хурсандсиз?

- Тинчлик, хотин. Айтсам, сен ҳам хурсанд бўлиб кетасан,- деб чўнтагидан пул чиқариб узатди.

- Вой, кимдан олдингиз? Худога шукр, қудалар олдида уялмайдиган бўлдик, амаллаб қутулармиз.

- Ишхонамдаги Ҳошимдан олдим. Сиқилиб юрганимни сезиб, сўраб қолувди, дардимни айтсам, ака, сизга ишонаман, қачон пул топсангиз қайтарарсиз, деб берди.

- Илоҳим, умридан барака топсин, - дея хотини пулни олиб ичкари уйга кириб кетди.

Эртаси куни кечки пайт дарвозадан маҳалла раиси Баҳром ака кириб келди.

-Э, келинг, раис бува, - дея Содиқ ака меҳмонни ичкарига чорлади.

- Содиқжон, ука, яқинда тўйларингиз бор экан, - дея гап бошлади Баҳром ака, бирор хизмат бўлса айтаверинг, маҳалла-куй деганларидек.

- Нимаям хизмат бўларди, шу тўй ташвишлари билан юрибмиз-да.

- Содиқжон, ўзингиз яқинда қиз чиқаргандингиз. Мана шу ортиқча сарф-харажатларга эҳтиёт бўлинг. Давлатимиз ҳам тўй-маросимлар тўғрисида бекорга қонун-қоидалар чиқариб қўйгани йўқ. Ортиқча дабдаба керак эмас, деб ўйлайман. Буларга биз тўла-тўкис риоя этмоғимиз керак.

- Албатта, раис бува. Ҳаммаси қонундагидек бўлади.

Содиқ ака маҳалла раисига: ҳаммасини сиз айтгандек қиламиз, дейишга деди-ю, аммо тўйдан икки-уч кун олдин қизининг уйига, деб олган мебел, гарнитура, диванларни Ҳалима опанинг режаси асосида ими-жимида куёвнинг хонадонига қўйиб келди.

Тўй, ниҳоятда, ажойиб ўтди. Келин-куёв худди узукка кўз қўйгандек, бир-бирига мос экан. Дастурхон ҳам чиройли безатилган. Хонандалар бир-биридан шўх қўшиқларни куйлашди. Ҳамма хурсанд. Аммо негадир Содиқ аканинг юраги сиқилгандай бўлар, кўнгли ғаш эди. Тўй тугаб, уйга қайтишгач, шундоғам чарчаб келган хотинини безовта қилмади. Ҳозир ўтиб кетади, дея ўзига таскин берди.

Кийимларини алмаштириб, ҳовлига чиқди. Кеч бўлиб қолган бўлса-да, қўшни ўтирадиган укаси Самадникига ўтди. Уни кўргиси келганди, аслида.

- Келинг, ичкарига киринг,- дея мулозамат қилди келини.

- Йўқ, ҳовли яхши. Бирпас ташқарида ўтирай, Самадни кўрсам, дегандим.

Укаси билан суҳбат асносида Россияга кетган Низомжонни эслаб:

- Жуда соғинибман, роса кўргим келяпти, кела қолсайди, ўшандан хавотирланяпман-да, - деб қолди.

- Қизиқсиз-а, ака, нега хавотирланасиз? Кап-катта йигит. Ўзи кетганига олти ой бўлди-я. Қўйинг, ишласин. Худо хоҳласа, келади, - дея кўнглини кўтарди укаси.

Озроқ ўтиргач, хайрлашиб уйига қайтди.

Ярим кечаси қаттиқ-қаттиқ тақиллаётганидан чўчиб уйғонган Самад кўзларини ишқалаб дарвозани очди:

- Амаки, тезроқ юринг, дадамнинг мазаси қочиб қолди, - деди акасининг кенжа қизи Зумрад.

Маҳалла юқорисида яшайдиган врач Неъмат дўхтир  Содиқ акани кўздан кечириб:

- Ҳа-а, энди кеч, барвақтроқ даволаш керак эди. Энди ҳеч қандай ёрдам бериб бўлмайди. Аканинг жони аллақачон узилибди, - деб таъзия изҳор қилиб, чиқиб кетди.

Ўлим ёш танламас экан. Кечагина тўйда ўйнаб-кулиб юрган дилкаш инсонни бугун қариндош-уруғлари йиғлаб-сиқтаб тупроққа топшириб келишди.

Одамзот ҳаммасига кўникади: борига ҳам, йўғига ҳам , шодлигу қайғуга ҳам. Оллоҳ ўзи сабр бераркан. Умр оқар дарё, деганларидек, бирпасда орадан икки ой ўтиб кетди. Лекин негадир, Ҳалима опанинг тинчи йўқ. Тез-тез Содиқ акани туш кўриб, уйқусида қўрқиб уйғониб кетади.

Қишлоқ бошидаги Қорасоч момога ҳам эскича удумларни қилдирди, ўқитиб ҳам кўрди, лекин фойдаси бўлмади. Тушида худди эрининг руҳи безовтадек, қабрда азобланаётгандек.

Кўрган тушларидан ҳадиксираб, кўпни кўрган Ойша момога ёрилди:

- Вой, айланай, бир ўйлаб кўринг, раҳматлини ҳеч кимдан қарз-парзлари йўқмиди? - деган жавобни олди.

Шу гапдан сўнг, хаёлига ярқ этиб тўй арафасида олинган қарз келди.

Эртасига барвақт эрининг ишхонасига йўл олиб, Ҳошим ишда йўқлигини билди. Суриштириб, охири уйининг манзилини топди.

- Мана бу омонатингизни олиб қўйинг, - деди дастурхон устида. - Минг раҳмат сизга, укажон. Акангизнинг руҳлари тинч бўлсин, - дея пулни Ҳошимга узатди. Ташқарида Ҳалима опа енгил нафас олди. Ўзини худди елкасидан тоғ ағдарилгандай сезди.

Ҳалима опа тушида яна Содиқ акани кўрди. Аммо бунисида эри улардан мамнундай, ўзини хурсанд юргандай тутарди. Ҳалима  опа эрталаб кўрган тушларини хаёлидан ўтказар экан, соғинч билан эрини эслади. Бўғзига нимадир тиқилиб, кўзларига маржон-маржон ёш қалқиди ва пичирлай бошлади:

- Қуриб кетсин, янги чиққан «мода»лари. Шу даҳмазалар бўлмаганида, балким тирик юрармидингиз, сизни даволатган бўлармидик, - деб ҳўнграб йиғлади ва армон билан атрофга маъюс боқди.

 

Шуҳрат Юсупов,

Турсунзода шаҳри.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Янги йил арчаси – қувончимиз омили. Хлопушкалар эса…

 

- Пойтахтимиз марказида ўрнатилган Янги йил арчаси, ҳақиқатдан ҳам, ҳашаматли ва гўзал бўлибди, - дейди Рўдакий ноҳияси, Фалакон қишлоғида яшовчи Даврон Ҳасанов. - Бундан ташқари, Душанбенинг тўртта ноҳиясида ҳам Янги йил арчалари безатилаётганлиги кўнгилларга қувонч улашади.

Дарҳақиқат, Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомалининг топшириғи билан пойтахт маркази - "Дўстий" майдонида ҳашаматли ва гўзал Янги йил арчаси

Муфассал...

Икки фасл оралиғида

 

Сулаймон Эрматов 25 май куни туғилганман, дейди. Ўйлаб кўрсам, устози муҳтарам тут пишиғида, сарпойчан болакайлар қамиш қармоқ кўтариб, довучча узиш билан овора бўлган кунларда, яъни тут пишгану ўрик ғўра бўлиб турган баҳор-ёз орасидаги офтобли кунларда дунёга келган экан. Бу кунларда мудроқ табиатнинг ёсумангул киприкларига шабнам доналарининг маржонлари тизилади, моҳи тобон туннинг қорачиғига, офтоб кундузнинг бедор кўзларига айланиб қолади.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1991000

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478468
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4396
4027
22081
7426653
100112
114875
7478468

Сизнинг IPнгиз: 18.116.49.243
Бугун: 23-11-2024 17:40:20

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015