Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 26 Январ 2018 Кӯришлар: 2013
Печат

 

farmonn2018 йилнинг 16 январ куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси  Президенти  муҳтарам  Эмомали Раҳмон "Ишлаб чиқариш соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари фаолиятида барча турдаги текширувларга мораторий эълон қилиш тўғрисида"ги фармонни имзолади.

Ушбу фармонга биноан, Давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши

кураш агентлиги, Тожикистон Миллий банки, Тожикистон Республикаси Бош прокуратураси, Тожикистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Солиқ комитетининг режали текширувларидан ташқари, ишлаб чиқариш соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари фаолиятида барча турдаги текширувларга икки йиллик мораторий эълон қилинади. 

Мораторий эълон қилишдан мақсад, ишлаб чиқариш соҳасидаги тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлашдан иборат бўлиб, у  республика саноат ва экспорт иқтидорини мустаҳкамлаш, текширувларни камайтириш, мамлакатда шаффоф ва қулай сармоявий муҳитни яратишга ҳисса қўшади.

Мораторийнинг ҳуқуқий асослари Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Намояндалар мажлисига таклиф этган Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг 2018 йил 20 январда маъқулланган 30-қарори асосидаги Тожикистон Республикасининг "Ишлаб чиқариш соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувларга мораторий тўғрисида"ги  қонун лойиҳасида назарда тутилган.

Ушбу қонунда ишлаб чиқариш соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувларга мораторийни амалга оширишнинг ҳуқуқий асослари, мораторийни амалга татбиқ этиш тартиби белгиланган бўлиб, у фуқаролар ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоялашга йўналтирилган.

Мазкур қонун лойиҳасида текширувларга мораторий, ишлаб чиқариш соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари фаолияти, ишлаб чиқариш соҳасида тадбиркорлик субъектлари фаолияти текшируви, текширувларга мораторий муддатлари ва бошқа атамалар жуда аниқ кўрсатиб ўтилган. 

Масалан, текширувларга мораторий - ушбу қонун ёки ишлаб чиқариш соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари фаолияти текшируви бўйича ваколатли давлат органларининг бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари асосида текширув, ишлаб чиқариш соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари фаолияти текшируви билан боғлиқ ваколатларининг маълум бир қисмини давлат текшируви органи фаолияти тури сифатида, қонунчилик талабларига мувофиқ, вақтинча тўхтатиш тушунтирилган.

Давлат қайдига эга, мол ва маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи ҳуқуқий шахс ёки хусусий тадбиркор ишлаб чиқариш соҳасидаги тадбиркорлик субъекти ҳисобланади.

Текширувларга мораторий муддати ҳам Тожикистон Республикаси Президенти томонидан белгиланиб, ушбу даврда мазкур қонунда назарда тутилган ҳолатлардан ташқари, ишлаб чиқариш соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш тақиқланади.

Мазкур лойиҳага биноан, ишлаб чиқариш соҳасига тааллуқли бўлган ҳуқуқий шахслар ва хусусий тадбиркорлар рўйхати давлатнинг статистика бўйича ваколатли органи томонидан Текширув органлари фаолиятини мувофиқлаштириш кенгашига тавсия этилади. Бу кенгаш ҳуқуқий шахс ёки хусусий тадбиркорни Ишлаб чиқариш соҳасидаги субъектлар рўйхатига киритиш учун қарор қабул қилади. Ушбу қарор асосида ваколатли орган бу шахсни уч кундан оширмаган муддатда Ишлаб чиқариш соҳасидаги субъектлар фаолияти рўйхатига киритишга вазифадордир.

Қайд этиш жоизки, мораторий маълум бир муддатга текширув ўтказилишини тўхтатишига қарамасдан, мазкур қонуннинг 6-моддасида алоҳида истисно ҳолатларда текширув ўтказишга йўл қўйилиши мисоллари ўз аксини топган. Ишлаб чиқариш соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари фаолиятини Тожикистон Республикаси меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари талаблари ижроси доирасида текшириш Текширув органлари фаолиятини мувофиқлаштириш кенгашининг хабарномаси билан қуйидаги ҳолатларда ўтказилиши мумкин:

- Тожикистон Республикаси Давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши кураш агентлиги, Тожикистон Миллий банки, Тожикистон Республикаси Ҳисоб палатаси, Тожикистон Республикаси Бош прокуратураси ва солиқ соҳасидаги давлат ваколатли органининг режали текширувлари;

- ҳуқуқий ёки жисмоний шахслар (мол ва маҳсулотлар истеъмолчилари) томонидан ишлаб чиқариш соҳасидаги тадбиркорлик субъекти фаолиятига доир улар ҳуқуқларининг бузилиши тўғрисидаги (бундай текширув фақат келиб тушган мурожаатнома доирасида ўтказилади) ёзма аризалари келиб тушганда;

- агар текширув дори-дармон воситалари савдоси, озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлигига тааллуқли бўлса;

- ишлаб чиқариш соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари томонидан ўз фаолиятларини тугатиш тўғрисидаги аризаси асосида;

- Тожикистон Республикаси Солиқ кодексининг 28-моддаси 6-қисмига биноан, солиқларнинг тўлиқ текшируви.

Ҳар қандай ҳолатда, ўтказилган текширувлар текширувларни қайдга олиш китобида Тожикистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартиб асосида қайдга олинади.

Ушбу лойиҳанинг яна бир ўзига хос жиҳати шундаки, мораторий амал қилган муддатда лойиҳанинг 6-моддасида кўрсатилган ҳолатдан ташқари, ишлаб чиқариш соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишга боғлиқ қуйидаги бир қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар амали тўхтатилади, яъни мазкур меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида текширув ўтказишга ваколатли бўлган текширув органлари улардан фойдалана олишмайди:

- Тожикистон Республикаси Солиқ кодекси;

- Тожикистон Республикаси Ўрмон кодекси;

- Тожикистон Республикаси Божхона кодекси;

- Тожикистон Республикаси Шаҳарсозлик кодекси;

- Тожикистон Республикаси Меҳнат кодекси;

- Тожикистон Республикаси Соғлиқни сақлаш кодекси;

- Тожикистон Республикасининг "Хўжалик субъектлари фаолиятини текшириш тўғрисида"ги қонуни;

- Тожикистон Республикасининг "Тожикистон Республикаси Давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши кураш агентлиги тўғрисида"ги қонуни;

- Тожикистон Республикасининг "Тожикистон Республикаси Ҳисоб палатаси тўғрисида"ги қонуни;

- Тожикистон Республикасининг "Атроф-муҳитни ҳимоялаш тўғрисида"ги қонуни;

- Тожикистон Республикасининг "Рақобатни ҳимоялаш тўғрисида"ги қонуни;

- Тожикистон Республикасининг "Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида"ги қонуни;

- Тожикистон Республикасининг "Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида"ги қонуни;

- Тожикистон Республикасининг "Энергетика тўғрисида"ги қонуни;

- Тожикистон Республикасининг "Стандартизация тўғрисида"ги қонуни;

- Тожикистон Республикасининг "Маҳсулотлар ва хизматлар сертификацияси тўғрисида"ги қонуни;

- Тожикистон Республикасининг "Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида"ги қонуни;

- Тожикистон Республикасининг "Ветеринария тўғрисида"ги қонуни;

- Тожикистон Республикасининг "Уруғчилик тўғрисида"ги қонуни;

- Тожикистон Республикасининг "Ўсимликлар карантини тўғрисида"ги қонуни;

- Тожикистон Республикасининг "Зотпарварлик тўғрисида"ги қонуни.

Шунингдек, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ўз қонунчилик ташаббуси ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда, Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Намояндалар мажлисига мамлакат Президентининг 2017 йил 22 декабрдаги Паёмида кўрсатилган вазифаларни амалга татбиқ этишни назарда тутган бир қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш учун йўллади.

Жумладан, кўриб чиқиш учун Тожикистон Республикаси "Тожикистон Республикасининг "Тожикистон Республикасининг 2018 йил учун давлат бюджети тўғрисида"ги қонунига қўшимча киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси таклиф этилган бўлиб, у техник базасини янгилаш ҳамда йўловчиларга хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини юксалтириш учун "Тожик Эйр" очиқ ҳиссадорлик жамияти ва "Роҳи оҳани Тожикистон" давлат унитар корхонасига солиқ имтиёзлари жориш этишни назарда тутади. Унга биноан, самолётлар, локомотивлар ва замонавий вагонлар олиб келтирилиши қўшимча қиймат солиғи ва божхона тўловларидан озод этилади.

Тожикистон Республикаси Божхона кодексига таклиф этилган ўзгартиш ва қўшимчаларга биноан, рўйхати Тожикистон Республикаси Ҳукумати томонидан тасдиқланадиган корхоналарга мактаб либосларини ишлаб чиқариш учун хом ашё (фурнитура), қишлоқ хўжалиги учун техникалар, дори-дармон воситаларини ишлаб чиқариш учун линиялар ва ускуналар,  замонавий ташхис ва даволаш учун энг янги ускуналару технологиялар келтириш, паррандачилик корхоналарини таъминлаш учун технологиялар ва маҳсулотлар ҳамда паррандачилик комбинатлари ва ҳайвонлару паррандалар учун озуқа ишлаб чиқариш корхоналари эҳтиёжи учун мўлжалланган маҳсулотлар келтирилиши божхона тўловини тўлашдан тўлиқ озод этилиб, янги автомашиналар (ишлаб чиқарилганига бир йилдан зиёд вақт ўтмаган, босиб ўтган йўли 10 минг километргача бўлган)ни келтириш божхона тўловларини тўлашдан 50 фоизга озод этилади.

Тожикистон Республикасининг "Тожикистон Республикаси Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси Паёмда билдирилган ишлаб чиқариш соҳасидаги тадбиркорлик субъектларига солиқ имтиёзлари беришга доир таклифларни амалга оширишга йўналтирилган.

Жумладан, кодекснинг 169-моддасига киритилиши кўзда тутилган ўзгартишларга мувофиқ, рўйхатга биноан, юртимизда ишлаб чиқарилган ягона мактаб либоси ва мактабгача ёшдагилар учун либослар келтириш (сотиш) рўйхатга биноан, маҳаллий дори-дармон воситаларини  етказиб бериш, мактаб либосларини ишлаб чиқариш учун хом ашё (фурнитура) импорти, рўйхатга мувофиқ қишлоқ хўжалиги техникалари импорти,  дори-дармон воситаларини ишлаб чиқариш учун тармоқ ва ускуналар, замонавий ташхис ва даволаш учун энг янги ускуналар ва технологиялар импорти, паррандачилик корхоналарини таъминлаш учун технологиялар ва маҳсулотлар ҳамда паррандачилик ва ҳайвонлару паррандалар учун озуқа ишлаб чиқариш корхоналари эҳтиёжи учун мўлжалланган маҳсулотлар келтирилиши қўшимча қиймат солиғидан озод этилади.

Янги автомашиналар (ишлаб чиқарилганига бир йилдан зиёд вақт ўтмаган, босиб ўтган йўли 10 минг километргача бўлган) импорти қўшимча қиймат  солиғини тўлашдан 50 фоизга озод этилади.

Қайд этилган масалалар билан бир қаторда, лойиҳада солиқ ва солиқ солиш билан боғлиқ бошқа масалалар ҳам тартибга келтирилган бўлиб, улар тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш учун ҳисса қўшади.

Шунингдек, Солиқ кодексига Тожикистон Республикаси меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари амали тартибини белгиловчи 21-модда ҳам илова қилинади. Жумладан, ушбу моддада солиқ соҳасида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар амал қилиши тартиби йўлга қўйилган бўлиб, қандай вазиятда ушбу ҳужжатлар қайтариш ҳуқуқига эга ва қандай ҳолатда эга эмас, қарама-қаршиликлар ёки Солиқ кодекси бандлари ўртасида муаммолар мавжудлиги ҳолатида, муаммоларни ҳал этиш тартиби  ё  солиқ муносабатларини тартибга солиш йўлида зарур қоидаларнинг мавжуд эмаслиги тартибга солинган.

Бундан ташқари, лойиҳада бир қатор меъёрлар таклиф этилган бўлиб, улар солиқ тўловчиларнинг фойдасига хизмат қилиши мумкин. Чунончи, соддалаштирилган тизим бўйича солиқ тўловчилар ҳисобланган кичик тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг биринчи режали текшируви давлат қайдидан 36 ой ўтгандан кейингина ўтказилиши мумкин. Аввал бу муддат 24 ойни ташкил қиларди. Олти ойда бир мартадан зиёд камерал текшируви ўтказиш тақиқланади. Солиқ органларининг Солиқ кодекси талабларига қарши ишлаб чиқилган ҳамда солиқ тўловчилар ҳуқуқ ва манфаатларини чекловчи ҳужжату қарорлари ҳуқуқий кучга эга эмас.

Таъкидлаш жоизки, тақдим этилган барча меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган ва қонуний кучга кирган вақтидан қатъий назар, 2018 йилнинг 1 январидан амал қилади.

Зикр этилган барча меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар мамлакат иқтисодий тараққиёти, тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли ҳаёт шароитини яхшилашга қаратилган.

"Ховар" ТМАА. 

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

БОШ МУРАББИЙ ИСТЕЪФОСИ

 

Тожикистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Ҳаким Фузайлов эгаллаб турган вазифасидан истеъфо берди.

«Осиё кубоги-2019» турнири гуруҳ босқичининг сўнгги тур ўйинида мамлакатимиз бош жамоаси филиппинлик футболчиларга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди ва қитъа биринчилиги мусобақаларида қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум бўлди.

Муфассал...

Кўлоб шаҳрида тухум арзонлашди

 

"Саман" масъулияти чекланган ҳиссадорлик жамияти фаолият бошлагандан сўнг, Кўлоб шаҳрида тухум нархи арзонлашди. Илгарилари тухумнинг 30 донаси 27-28 сомонийдан сотилган бўлса, эндиликда кўлобликлар шунча тухумни 21-22 сомонийдан сотиб олишмоқда.

Вилоят раиси аппарати Ахборот-таҳлил бўлимидан хабар беришларича, Кўлоб шаҳри тадбиркорлари Кўлоб қишлоқ жамоати ҳудудида паррандачилик

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990114

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7476329
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2257
4027
19942
7426653
97973
114875
7476329

Сизнинг IPнгиз: 3.149.243.86
Бугун: 23-11-2024 13:32:02

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015