(Давоми. Бошланиши ўтган сонларда)
26 октябр куни Тожикистон Республикаси Президенти республика Ҳукуматининг стратегик мақсадларидан бири – мамлакатни коммуникацион боши берк кўчадан чиқаришга ёрдам бериш ва бунга тез муддатда эришиш мақсадида “Душанбе-Қўрғонтепа” автомобил йўлининг қайта қурилиши лойиҳаси билан танишиб, қурилиш ишларини бошлаб берди.
Қайд қилиш жоизки, пойтахтни Хатлон вилояти маркази ва унинг ноҳиялари ҳамда Тожикистонни Афғонистон ва Покистон билан боғловчи «Душанбе-Қўрғонтепа» автомобил йўли муҳим халқаро аҳамиятга эга. Йўл қурилиши ва қайта тикланиши республикани коммуникацион боши берк кўчадан чиқариш учун муҳим ва стратегик аҳамиятга эгадир.
6 ноябр куни Тожикистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 23 йиллигини нишонлаш доирасида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон иштирокида Душанбе шаҳрининг Фотеҳ Ниёзий кўчасида Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Жиноят қидирув бошқармаси янги биноси фойдаланишга топширилди.
Шуни алоҳида қайд қилиш жоизки, мамлакат Президенти ва Ҳукумати томонидан мустақиллик даврида техника ва бошқа зарур ускуналар билан таъминлаш, мамлакат ичкариси ва хорижда соҳавий кадрларни тайёрлаш, чунончи, мамлакат шаҳру ноҳияларида замонавий иншоотлар бунёд этиш орқали барча қудратли тузилмалар ва ҳуқуқ ҳимояси органлари учун қулай шароитлар яратилди. Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Жиноят қидирув бошқармаси янги биноси қурилиши ҳам давлат ва Ҳукумат, хусусан, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон томонидан соҳа ходимларининг мамлакатда хавфсизлигу барқарорликни таъминлашга йўналтирилган фаолиятларининг қўллаб-қувватланиши мантиқий давоми ҳисобланади.
6 ноябр куни мамлакат Президенти иштирокида Душанбе шаҳрининг Зарафшон маҳалласидаги Бобо Ҳамдам кўчасида прокуратура органлари ходимлари учун 9 қаватли янги бино фойдаланишга топширилди.
Мазкур иншоотнинг фойдаланишга топширилиши Тожикистон олий сиёсий раҳбарияти томонидан давлатнинг бу муҳим тузилмаси ходимларига доимий эътиборидан шаҳодат беради.
2017 йилнинг 6 ноябр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали билан биргаликда “Садриддин Айний номидаги маданият ва истироҳат боғи” қайта тиклангандан кейин, тантанали вазиятда фойдаланишга топширишди.
Бу инсонпарварлик ташаббус Миллат пешвосининг миллатнинг атоқли шахсларига нисбатан эҳтиром ва самимиятидан нишона бўлиб, бу устоз Айнийнинг тарихий, хусусан, тожик миллати, унинг қадимий маданияти ва жаҳонга машҳур адабиётини танитиш, тарихий даврда тожиклар давлатини ҳимоялашдаги хизматлари мамлакат Президенти томонидан юқори баҳоланаётганидан далолат беради.
12 ноябр куни Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали билан биргаликда пойтахтнинг ғарбий қисмида жойлашган Тожикистон Миллий боғида мевали ва сояли дарахтлар ривожланиши билан танишишди.
Қайд этиш ўринлики, мустақиллик, бирлик ҳамда Миллат пешвосининг кўрсатма-ю ҳидоятлари туфайли, сўнгги йилларда мамлакат бўйлаб қишлоқ хўжалиги соҳаси ислоҳоти доирасида минглаб гектар ташландиқ ерлар қишлоқ хўжалиги оборотига қайтарилиб, улар ҳисобидан экин майдонлари ва боғлар кенгайтирилаяпти.
Мамлакат Президентининг бу ташаббуслари, бир томондан, минглаб янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигига ҳисса қўшса, иккинчи томондан, ташландиқ ерлардан самарали фойдаланиш, хорижга мева ва сабзавотлар экспортини йўлга қўйиш, мамлакат ва аҳоли иқтисодий тараққиётига кўмаклашиши йўлида фойдали ҳисобланади.
19 декабр куни Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали пойтахтнинг Сино ноҳиясида “Душанбе-2017” саноат маҳсулотлари кўргазмасига ташриф буюришиб, айни пайтда минтақа ва жаҳон бозорида катта мавқе пайдо қилган мамлакат ишлаб чиқариш корхоналари ва компанияларининг арзирли ютуқлари билан танишишди.
Эслатиб ўтамиз, Миллат пешвосининг бевосита топшириқ ва кўрсатмалари асосида шу кунгача саноат соҳасида янги иқтидорларни фойдаланишга топшириш ва мавжуд корхоналардан самарали фойдаланиш, рақобатбардош ва импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш , мамлакат экспорт потенциалини мустаҳкамлаш, умуман, стратегик дастурларни амалга татбиқ этиш мақсадида 2015 йилдан шу пайтгача саноатнинг турли соҳаларида 20 минг доимий иш ўрнига эга бўлган 820дан зиёд саноат корхонаси ташкил этилди. Ушбу даврда аввал хориждан келтириладиган 70 турдан зиёд янги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди.
19 декабр куни мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали билан биргаликда Сино ноҳиясида 160 ўринли 68-болалар боғчаси биноси ва Исмоил Сомоний ноҳиясидаги 44-ўрта умумтаълим муассасасида ҳунар ўрганиш қўшимча бинолари, 180 ўринли ошхона, 400 ўринли мажлислар зали ва 150 ўринли замонавий спорт залини фойдаланишга топширишди.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Душанбе шаҳрида 15та ўрта умумтаълим муассасаси қурилаяпти ва уларнинг барчаси 2018 йилда фойдаланишга топширилади. Пойтахт умумтаълим муассасалари ўқувчиларини замонавий фан ва ҳунар ўрганиш синфхоналари, ошхона, спорт майдонлари-ю заллари билан таъминлаш мақсадида Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг қўллаб-қувватлаши натижасида янги таълим муассасалари ва қўшимча синфхоналар қурилиши йўлга қўйилган. Қайд этиш ўринлики, 2019 йилгача пойтахт таълим муассасалари учун 21 мингдан зиёд қўшимча ўринлар тайёрланади.
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Тожикистон Республикаси Олий Мажлисига йўллаган Паёми ўтган йилнинг яна бир муҳим ва эсда қоларли воқеаси бўлди.
Тожикистон Президенти, Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон Олий Мажлисга йўллаган Паёмида мамлакатимизнинг келажакдаги ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишларини белгилаб, ташқи сиёсатни миллий манфаатларни ҳисобга олган ҳолда олиб бориш ҳамда иқтисодиёт, саноат, энергетика, йўлу транспорт, хавфсизлигу мудофаа, ҳуқуқ ва тартибот ҳимояси, соғлиқни сақлаш, маданият, илму маориф, аҳоли ижтимоий ҳимояси, ёшлар, спорт ва сайёҳлик соҳалари тараққиётини таъминлаш бўйича аниқ вазифалар қўйди.
Қайд этиш жоизки, Паём барча тузилмалар ходимлари, жумладан, республика аҳолисининг бундан кейинги фаолияти учун мукаммал дастур ҳисобланади. Зеро, Давлат бошлиғи мамлакатни босқичма-босқич ривожланган давлатга айлантириш учун барча чора-тадбирларни аниқ ва очиқ-ойдин кўрсатиб берди.
Паёмда давлат тузилмалари фаолияти йўналишларини аниқлаш бараварида, шунингдек, яхши ташаббус билан мамлакат Президенти 2018 йилни Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, деб эълон қилди. Қайд этиш жоизки, 2017 йилда мамлакат Президенти ташаббуси билан Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузурида Сайёҳликни ривожлантириш комитети таъсис этилган эди.
21 март – халқаро Наврўз байрамини нишонлаш кунида Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Турсунзода шаҳрининг Турсун Туйчиев номидаги жамоатда иссиқхоналар фаолияти билан танишиб, “Агросаноат” масъулияти чекланган жамиятда баҳорги пахта экиш ишларини бошлаб берди. Чунончи, Турсунзода шаҳрида Давлат бошлиғи хизмат кўрсатиш марказига эга кўп қаватли турар жой биноларини очиб, шаҳарнинг марказий стадионида мамлакат фаоллари, зиёлилар, дипломатик корпус вакиллари ҳамда Турсунзода шаҳри аҳолиси иштироки билан ўтган халқаро Наврўз байрами тантаналарида иштирок этди ва нутқ сўзлади.
Унинг бунёд этилиши билан Тожикистон энергетик мустақилликка эришадиган муҳим ва стратегик иншоотларидан бири “Роғун” ГЭСи ҳисобланади.
2017 йил давомида аввалги йиллардаги каби Тожикистоннинг катта гидроэнергетик иншооти аҳамиятига эътибор қаратган Давлат бошлиғи Роғун шаҳрида у бунёд этилаётган мавзега ташриф буюриб, қурилиш ишлари жараёни билан танишди.
Миллат пешвоси “Роғун” ГЭСи муҳандислари ва қурувчилари билан суҳбат чоғида, энг аввало, қурилиш сифати ва хавфсизликни таъминлашга аҳамият бериш ҳақида кўрсатма берди. Зеро, бу “Нур қасри” миллат ҳаёту мамоти ва Тожикистон халқининг муносиб турмуши кафолатидир.
2017 йилнинг июн ва август ойларида Давлат бошлиғи Ваҳдат шаҳрига икки марта ташриф буюриб, бир қатор иншоотлар очилиши ва Миллий бирликнинг 20 йиллиги асосий байрам тантаналарида иштирок этди.
27 июн куни мамлакат Президенти Ваҳдат шаҳрида битта 20 қаватли турар жой биноси, Ички ишлар вазирлигининг Ваҳдат шаҳридаги бўлими биноси, ишлаб чиқариш кичик корхонаси ва транспорт таъмири нуқтаси, 71-рақамли ўрта умумтаълим муассасаси, 50 метр баландликка эга бўлган Тожикистон Давлат байроғи устуни ва 25 минг ўринли шаҳар марказий стадионини фойдаланишга топшириб, Миллий бирликнинг 20 йиллигини нишонлаш муносабати билан ташкил этилган байрам тадбирида иштирок этди ва нутқ сўзлади.
Бу сафар чоғида Ваҳдат шаҳрида Давлат бошлиғи касаба иттифоқлари ҳаракатини ривожлантиришга қўшган катта ҳиссаси учун “Касаба ҳаракати олдидаги хизматлари учун” фахрли олтин нишон билан тақдирлангани хурсандчилик боисидир. Ушбу олтин нишонни Касаба иттифоқлари умумий конфедерацияси Бош котиби Владимир Шербалов топширди.
Таъкидлаш ўринлики, мамлакат Президенти ўзининг узоқни кўзлаган ва хайрихоҳона сиёсати билан меҳнаткашларнинг ишлаш ва яшаш шароитларини яхшилаш масаласига ҳамиша алоҳида аҳамият беради. Миллат пешвосининг ушбу саъй-ҳаракатлари ва яратувчанлик тадбирлари натижасида Тожикистонда ишчилар ижтимоий ҳолати яхшиланиб, халқ Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг самарали сиёсати остида тинчлигу осойишталик муҳитида яшамоқда. Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон давлатлар раҳбарлари орасида биринчилардан бўлиб бу олий нишон билан тақдирлангани ифтихор боисидир.
Ваҳдат шаҳрига иккинчи сафари чоғида Давлат бошлиғи Ромит қишлоқ жамоатидаги Канаск мавзесида қишлоқ хўжалиги ишлари ҳолати билан танишди.
Бу ерда Миллат пешвоси картошканинг фаровон ҳосилини йиғиштириш ишларини бошлаб бериб, бир қатор қишлоқ хўжалиги кўргазмасида меҳнаткашлар ютуқлари билан танишди.
Мамлакат Президентининг Канаск мавзесига навбатдаги иш сафаридан мақсад картошкапарварлик, “2016-2020 йиллар учун уруғчилик соҳасини ривожлантириш давлат дастури” татбиқи жараёни, асалпарварлик соҳаси тараққиёти, янги ерларни қишлоқ хўжалиги оборотига киритиш ва минтақада ундан самарали фойдаланишга ҳисса қўшишдан иборатдир.
2017 йилнинг 3 октябрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Рўдакий ноҳиясига иш сафари чоғида Гулбутта қишлоғида икки сменада 1280 ўқувчи ўрнига эга 59-ўрта умумтаълим муассасасини тантанали вазиятда фойдаланишга топширди.
9 ноябр куни Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали билан пойтахтнинг Исмоил Сомоний ва Варзоб ноҳияларида замонавий транспорт терминали қурилиши, “Варзоб кўли”ни қайта тиклаш, қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси лойиҳалари, “Дуои Модар” шаҳар ташқарисидаги истироҳатгоҳ қурилиши ва “Сафеддара” мавзесида бунёдкорлик ишлари билан танишиб, лойиҳалар бошланиши учун асос қўйишди.
Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон томонидан бунёд этилиши учун асос қўйилган барча муҳим иншоотлар Варзоб сайёҳлик минтақасида республика сайёҳлик ва спорт соҳалари тараққиёти учун муҳим аҳамиятга эга эканлигини айтиш жоиз. Зикр этилган иншоотлар қурилиши бараварида яна юзлаб янги иш ўринлари таъсис этилиб, аҳолини доимий иш жойлари билан таъминлашга ҳам ҳисса қўшади. Шунингдек, бунёд этилаётган иншоот замонавий чизма асосида қурилиб, мамлакат аҳолиси ва хорижлик меҳмонларга хизмат кўрсатиш даражаси яхшиланади.
ТАШҚИ СИЁСАТ
2017 йилда дунё мамлакатлари билан муносабатларни ривожлантириш ва кенгайтириш учун Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон дунёнинг бир қатор мамлакатларига давлат, расмий ва иш сафарлари билан борди. Бу сафарлар доирасида Миллат пешвоси мамлакатлар бошлиқлари ва нуфузли ташкилотлар раҳбарлари билан мулоқот ўтказиб, дунёдаги бугунги вазият ҳамда дўстона муносабат ва ҳамкорликлар истиқболларини муҳокама қилди. Мулоқот ва учрашувлар натижасида ҳамкорликнинг ўнлаб янги ва муҳим ҳужжатлари имзоланган бўлиб, турли соҳаларда икки томонлама муносабатларни тартибга солади.
2017 йилда Тожикистон Республикаси Президенти Хитой Халқ Республикасига битта давлат сафари, Қатар Давлати, Арманистон Республикаси ва Иордания Ҳошимийлар Қироллигига 3та расмий сафар, Покистон Ислом Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Саудия Арабистони Қироллиги, Қозоғистон Республикаси, Туркманистон, Америка Қўшма Штатлари, Россия Федерацияси ва Белорус Республикасига 8та иш сафарини амалга оширди.
Шунингдек, бунга жавобан ўтган йилда бир қатор давлатлар бошлиқлари, жумладан, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Муҳаммад Навоз Шариф, Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов расмий ва Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани иш сафарлари билан Тожикистонга ташриф буюришди.
2017 йилнинг 5-6 феврал кунлари Қатар Давлати Амири Шайх Тамим ибн Ҳамад оли Соний таклифи билан Қатар Давлатига расмий сафар чоғида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ушбу араб мамлакати раҳбари, юқори мансабли амалдорлар ва тадбиркорлар доиралари билан ҳамкорлик масалаларини кенг кўламда муҳокама этди.
Олий даражадаги музокаралар натижасида гидроэнергетика ва сув, транспорт, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича қўшма корхоналар таъсис этиш, енгил саноат ва Тожикистонда маъдан қазиб олиш каби истиқболли соҳаларда ҳамкорлик тўғрисида 8та янги ҳужжат имзоланди. Имзоланган янги ҳужжатлар хавфсизлик, маданият, спорт, молия, банк иши, ҳуқуқ, соғлиқни сақлаш ва ҳаво алоқаларини қамраб олади.
2017 йилнинг 28 февралидан 1 мартигача Тожикистон Республикаси Президенти иш сафари билан Покистон Ислом Республикасининг Исломобод шаҳрида бўлди.
Бу сафар чоғида Давлат бошлиғи Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар бошлиқларининг мажлисида иштирок этиб, нутқ сўзлади ҳамда 1 март куни Туркия Республикаси Президенти Режеп Тайип Эрдоган ва Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Муҳаммад Навоз Шариф билан самарали мулоқотлар ўтказди.
14 апрел куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Қирғизистон Республикасининг Бишкек шаҳрида Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига аъзо мамлакатлар давлат бошлиқларининг норасмий учрашувида иштирок этиб, нутқ сўзлади.
2017 йилнинг 20-22 май кунлари мамлакат Президенти араб, Ислом дунёси ва АҚШ давлат бошлиқларининг биринчи саммитида иштирок этиш учун Саудия Арабистони Қироллигида бўлди.
Олий даражадаги бу учрашувда иштироки доирасида Давлат бошлиғи 20 май куни Риёз шаҳрида Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси, 22 май куни Бангладеш Халқ Республикаси Бош вазири Шайх Ҳасина Вазед хоним, Ливия Республикаси Бош вазири Саад Ҳаририй, араб, Ислом дунёси ва Америка Қўшма Штатлари бошлиқлари биринчи саммити бир қатор иштирокчи мамлакатлари раҳбарлари, жумладан, Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон ибни Абдулазиз Оли Сауд, Америка Қўшма Штатлари Президенти Доналд Трамп, Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Муҳаммад Навоз Шариф, Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев, Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев, Қувайт Давлати Амири Шайх Сабоҳ ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ, Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Оли Соний, Бирлашган Араб Амирликлари валиаҳди Шайх Муҳаммад бин Зойид Оли Наҳаён, Баҳрайн мамлакати Подшоҳи Ҳамад бин Исо Олий Халифа ва Малайзия Республикаси Бош вазири Нажиб Абдураззоқ билан фойдали, самимий ва бунёдкорона мулоқотлар ўтказди.
Дўстлик ва ўзаро тушуниш фазосида ўтган суҳбатлар чоғида Тожикистоннинг бу мамлакатлар билан икки томонлама ва кўп қиррали ҳамкорликлари масалалари кўриб чиқилди.
2017 йилнинг 8 июнида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Қозоғистон Республикасининг Остона шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар бошлиқларининг учрашувида иштирок этди ва нутқ сўзлади.
Давлат бошлиғи Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар бошлиқларининг навбатдаги сессияси ўтказилиши доирасида Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани ва Хитой Халқ Республикаси Президенти Си Цзинпин билан мулоқот ўтказиб, маданий тадбир ва “Остона ЭКСПО-2017” халқаро кўргазманинг очилиш маросимида қатнашди.
14-15 июн кунлари Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Арманистон Республикасига расмий сафар билан бориб, Арманистон Президенти Серж Саргсян, Арманистон Республикаси Миллий мажлиси раиси Ара Баблоян ва Арманистон Республикаси Бош вазири Карен Карапетян билан мулоқот ўтказди.
Икки томонлама ҳамкорлик муносабатлари, минтақавий ва халқаро ташкилотлар, жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти доирасидаги кўп қиррали алоқалар кўриб чиқилиш чоғида терроризму экстремизм ва бугунги куннинг бошқа хатарларига қарши кураш йўналиши муҳокама қилинди.
Олий даражадаги мулоқоту музокаралар ва Тожикистон Республикаси Президентининг Арманистон Республикасига расмий сафари натижалари якуни бўйича давлат бошлиқларининг қўшма баёнотлари қабул қилиниб, ҳамкорлик тўғрисида 9та янги ҳужжат имзоланди.
(Давоми бор).
Абдуфаттоҳ Шарифзода, Самариддин Айниддин.
Тожикистон Республикаси Ер бошқаруви ва геодезия давлат комитетининг ярим йиллик ҳисоботида келтиришича, жорий йилнинг биринчи ярмида ташландиқ ерлар ҳисобидан ўзлаштирилган 3 минг 463 гектар ердан 3 минг 407 гектар суғориладиган майдонга пахта экиш режалаштирилган. Бу ҳақда комитет раиси Ражаббой Аҳмадзода маълум қилди. Маълумотга кўра, 2017 йилнинг 21 июнигача республикамизнинг шаҳар ва ноҳияларида 173 минг 979
Муфассал...
Акмал эрталаб барвақт турди… Кечаси билан майингина ёққан ёмғир тиниб, ҳаво ярқираб очилган. Эсаётган тонгги шабада турли хил гулу гиёҳларнинг муаттар ҳидини атрофга таратар эди.
У баҳорнинг беғубор ҳавосидан тўйиб нафас олди. Ҳовли четидан оқиб ўтадиган муздек сувга ювиниб, ўзини тетик сезди.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015