Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 19 Август 2017 Кӯришлар: 1885
Печат

 

boks 2017Республикамизда қарийб 90 йилдан буён халқ минбари бўлиб келаётган отахон газеталаридан саналмиш  «Халқ овози» редакциясига мамлакатимизнинг турли гўшаларидан ҳар куни турфа касб-ҳунар эгалари келишади. Булар орасида олиму профессордан тортиб, санъаткорлар, шоиру ёзувчилар, оддий халқ вакилларини учратиш мумкин. Кундалик қўнғироқлар сонини айтмаса ҳам бўлади. Буларнинг барчаси муштарийларнинг газетага бўлган эътибори, эҳтироми ва ишончининг нишонасидир.

Юртимиз минтақаларидан қадам ранжида қиладиганлар қаторида, узоқ-яқин хориж давлатларидан келган меҳмонлар ташрифи эса, журналистларга ўзгача илҳом бағишлайди.

Бу галги меҳмонларимиз, боксчилар бўлишди.

Тожикистон профессионал бокс федерацияси ташаббуси ила 2017 йил –Ёшлар йили муносабати билан ташкил этилган Тожикистон-Ўзбекистон чарм қўлқоп усталари дўстлик учрашувида иштирок этиш ниятида юртимизга ташриф буюрган қўшни давлат боксчилари ҳам «Халқ овози» муҳарририятида меҳмон бўлишди.

boks 2017 1Булар Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси аъзолари –  бир неча халқаро мусобақалар ғолиблари Олим Назаров, Мақсуд Жумаев, Алишер Ҳабибуллаев ва Ҳумоюн Рустамовлар эди.

Меҳмонлар, дастлаб, газета Бош муҳаррири Ёқубжон Абдуманонзода ҳамда Бош муҳаррир ўринбосари Эркин Шукуров ҳузурида суҳбатда бўлишди. Суҳбат аввалида Бош муҳаррир боксчиларни Тожикистонга, қолаверса, «Халқ овози» газетаси редакциясига ташрифлари учун миннатдорчилик билдирди. Ўз навбатида, газета тарихи ҳақида ҳам қисқача тўхталиб, у 1929 йилнинг февралида «Қизил Тожикистон» номи билан ташкил этилгани, кейинчалик «Совет Тожикистони», ҳозирда «Халқ овози» номи билан нашр этилаётгани айтилди.  

Икки дўст мамлакат ўртасида турли соҳалардаги ҳамкорликларнинг янада ривожланиб бораётганлигига тўхталган ўзбекистонлик боксчилар бугунги тожик-ўзбек чарм қўлқоп усталарининг дўстлик учрашувини ана шу алоқаларнинг ёрқин мисоли эканлиги ҳамда улар ўртасидаги дўстликни бундан-да мустаҳкамлашига жиддий туртки бўлишини айтиб ўтишди.

Тожикистон пойтахти – Душанбе шаҳри таассуротлари ҳақида ўртоқлашган боксчилар, бу ерда олиб борилаётган ободончилик ва бунёдкорлик ишлари пойтахт сиймосини янада очганлиги ва уни дунёнинг гўзал шаҳарларидан бирига айланаётганини ўзгача ҳис-ҳаяжон билан гапириб беришди. Айниқса, Миллий музей, Миллий байроқ, Рўдакий номли боғ томошаси уларда яхши таассурот қолдирганини айтишди.

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг ҳар томонлама қўллаб-қувватлашида мамлакатимизда спортнинг барча турлари ривожланиб, спортчиларимиз минтақа ва дунё миқёсида ўтказилаётган мусобақаларда юқори натижаларга эришаётганлиги ҳақида тўхталган газета Бош муҳаррири ўтган йили таниқли босқон ирғитувчи Дилшод Назаровнинг «Рио-2016» олипиада ўйинлари ғолибига айланиб, олтин медални қўлга киритганлигини мана шу эътибор самараси, дея таъкидлади.

Ўз навбатида, ўзбекистонлик боксчилар ҳам юртимизнинг таниқли спортчилари Дилшод Назаров, Расул Боқиев, Мавзуна Чориева, Комроншоҳи Устопириён ва бошқаларни яхши танишлари ҳамда улар, нафақат, Тожикистонда, балки бутун дунёда ўз Ватанлари байроғини юқори кўтариб, номини танитаётганларини айтишди. Умуман олганда, меҳмонлар юртимизда спортни ривожлантиришга қаратилаётган эътиборни юқори баҳолашди.

Самимий руҳда ўтган суҳбат сўнгида меҳмон боксчилар «Халқ овози» редакцияси қошида ташкил этилган музей билан яқиндан танишишди. Музейдаги «Редакция меҳмонлари» бурчагидан ўрин олган суратларни кўздан кечирар пайт боксчилар ўзгача бир ҳолатга тушишди. Чунки бу бурчакдан турли йилларда редакция меҳмони бўлган таниқли кишилар, жумладан, Ўзбекистон халқ ҳофизлари Комилжон Баротов, Маъмуржон Узоқов, Халқ ёзувчи ва шоирлари Ҳамид Ғулом, Саид Аҳмад, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Халқ артистлари Мукаррама Турғунбоева, Ғани Аъзамав, Ёқуб Аҳмедов, Сора Эшонтўраева, Зайнаб Садриева, Рихси Иброҳимова, Гулчеҳра Жамилова, Юлдуз Усмоноваларнинг суратлари ўрин олган.

Бундан ташқари, газетага ўтган асрнинг 1940 -1942 йилларида таниқли шарқшунос олим, Тожикистон Қаҳрамони, академик Бобожон Ғафуровнинг ҳам муҳаррирлик қилгани маълум қилинди.

Музейда сақланаётган Шароф Рашидовнинг «Совет Тожикистони» (ҳозирги «Халқ овози») газетаси  собиқ Бош муҳаррири Мухтор Баҳриддинов номига ёзган мактуби ҳам меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.

Шундай қилиб, боксчиларнинг газетага ташрифи ўз ниҳоясига етди. Улар улкан таассуротлар билан қайтишди.

5 август куни эса, пойтахтимизда тожик ва ўзбек чарм қўлқоп усталари иштирокида катта бокс томошаси бўлиб ўтди. Ушбу дўстлик учрашувида ўзбекистонлик боксчилар Мақсуд Жумаев, Алишер Ҳабибуллаев, Ҳумоюн Рустамовлар билан беллашиб, юртимиз шарафини ҳимоя қилиш мақсадида «Шер» лақабли Шерали Мамадалиев, Бахтиёр Мирзомуҳаммад ва Асрор Воҳидовлар рингга кўтарилишди.

Бахтиёр Мирзомуҳаммад ва Алишер Ҳабибуллаев учрашувида қўшни давлат вакили ғолиб бўлди.

Шерали Мамадалиев ва Мақсуд Жумаев ҳамда Асрор Воҳидов ва Ҳумоюн Рустамовлар ўртасида кечган жангларда юртдошларимиз қўли устун келди.

Шундай қилиб, мазкур бокс мусобақасида ҳамюртларимиз зафар қучишди.

 

Зуҳриддин УМАРОВ, «Халқ овози».

Суратларни муаллиф ишлаган.

КАЛЕНДАР

« Феврал 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28  

МАҚОЛАЛАР

СИМКАРАВОТ

 

Ўтган замон ҳикояси

Карам чол фақат ўзи яшаётган қишлоқда эмас, балки ўша пайтда Қалъаи Сурх, деб аталган районда темир каравотга эга бўлган биринчи одам эди. Оддий каравот. Тўрт оёқли, суянгич-панжарали симкаравот. Лекин чол бу каравоти билан жуда-жуда фахрланарди. Қиёслаш учун айтадиган бўлсак, ҳозирда «06», «Жигули» ё «ГАЗ-24» сотиб олган одамлардан камроқ гердайиб юрмасди. Бу каравотни марказга кўчиб кетган қизи юборганди.

Муфассал...

Ҳорманг, ҳожипиёда!

 

Ёхуд юртдошимиз Америкага пиёда сафар қилмоқчи

Мамлакатимизнинг аксар аҳолиси Абдулазиз Ражабов - «Ҳожипиёда»ни яхши танийди. Абдулазиз Ражабов 2005 йили Россия Федерациясининг Москва шаҳридан ҳаж сафарига пиёда боришни азм этиб, 9 ой 12 кундан кейин, Саудия Арабистонига етиб борди. Сафар жараёнида кўпгина давлатларнинг оммавий ахборот воситалари Абдулазиз Ражабовнинг пиёда сафар қилиши тўғрисида хабар тарқатган эди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2330534

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9219221
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4290
3170
26916
9169854
101600
121442
9219221

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.223
Бугун: 28-02-2026 05:43:40

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015