Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 29 Март 2017 Кӯришлар: 1467
Печат

 

mavzuna 2017 2XXI аср аёллариБугунги кун аёллари оила юмушлари, фарзанд тарбиясининг уддасидан чиқибгина қолмай, балки турли соҳаларда сезиларли ютуқларга ҳам эришишмоқда. Таниқли спортчи Мавзуна Чориева ана шундай латиф жинс вакиллари сирасига киради. У тарихда олимпиада медалини қўлга киритган биринчи тожик аёлидир.

Мавзуна Чориева 2012 йили Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида бўлиб ўтган ХХХ ёзги олимпиада ўйинлари ва Хитойда ўтказилган бокс бўйича жаҳон чемпионатида бронза медали ҳамда Мўғулистонда бўлиб ўтган Осиё биринчилигининг кумуш медали совриндори. Халқаро Наврўз байрами олдидан ушбу спортчимиз билан уюштирилган суҳбатни диққатингизга ҳавола этамиз.

-Оммавий ахборот воситаларида Мавзуна Чориева катта спортдан вақтинча кетишга қарор қилди, деган хабарлар пайдо бўлди… Буни қандай изоҳлайсиз?

-Яқинда бир танишим ҳам қўнғироқ қилиб, бу ҳақда мендан сўради. Тўғрисини айтсам, мен ҳали фаолиятимни тўхтатдим, дея ошкора айтганим йўқ. Мен ҳаваскор боксдан кетдим, дедим. Ҳаваскор бокс билан касбий бокс ўртасида катта фарқ бор. Касбий боксда биз то 10-12 раундгача муштлашамиз. Мен ҳозир ҳаваскор боксдан бироз йироқлашдим. 2016 йили Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган XXXI ёзги олипиада ўйинларида иштирок этиш учун анча ҳаракат қилдим. Қўлим ва жигаримда ўтказилган жарроҳлик амалиётлари сабабли, бу олимпиадада иштирок этолмадим. Ҳаваскор боксдан кетганимга ҳали нуқта қўйганим йўқ. Яқин йилларда Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Ёшлар, спорт ва сайёҳлик комитети раиси Аҳтам Абдуллозода ҳамда бу соҳага масъул бўлган бошқа шахслар билан суҳбатлашганимиздан кейин, яна ҳаваскор рингга қайтишим мумкин.

-Мамлакатимизда спорт соҳасини ривожлантириш йўлида бир талай ишлар олиб борилмоқда. Сизнингча, соҳанинг энг долзарб муаммолари қайсилар?

-Спортни биз, нафақат, халқаро мусобақаларда иштирок этиш, балки ўз саломатлигимиз учун ҳам танлашимиз керак. Спорт – саломатлик гарови. Агар биз аёллар соғлом бўлсак, биздан соғлом фарзандлар дунёга келади ва соғлом жамиятни бунёд этамиз. Шунинг учун, саломатлигимиз, оиламиз учун ҳам спорт билан шуғулланишимиз керак. Бугун барчамиз кўриб турганимиздек, Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон янгидан-янги спорт иншоотларини фойдаланишга топширяпти. Спортчиларимиз яхши шароитларга эга бўлган иншоотларда тайёргарлик кўришлари учун имкониятлар яратилаётгани жуда қувонарлидир.

mavzuna 2017-Бокс аксарият кишилар назарида спортнинг қизларга муносиб тури эмас…

-Спортнинг бокс турини аввалига оиламизда ўғил бола бўлмагани сабабли танлаган бўлсам керак. Лекин мендан кейин, ўғил бола дунёга келди. Кичкиналигимдан кураш ва спорт бошқа турларига қизиқишим катта бўлган. Шунда отам қизи келажакда яхши спортчи бўлиб етишишига умид қилганди. Лекин мен айнан бокс турини танладим. Менинг раъйимни қайтармасдан, спорт соҳасига олиб боргани учун раҳматли падари бузрукворимдан миннатдорман. Отамнинг хизматлари туфайли бугун шу ёшимда таниқли спортчи бўлдим. Кўп ютуқларга эришдим.  

-Боксчилар орасида энг кўп учрайдиган жароҳатлар…

-Бу жароҳатлар турига, асосан, бурун синиши, қош йиртилиши, бош ёрилиши, елка ва қўлларнинг лат ейиши киради.

-Спортнинг шу тури билан шуғулланишни ният қилган қизларга қарата нима деган бўлардингиз?

-Бирор нарсани танлашдан аввал, буни, ҳақиқатдан ҳам, чин кўнгилдан исташлари керак. Ҳар бир киши эрталаб уйқудан турганида бир ишни режалаштириши мумкин. Бирор ишни бошлагандан кейин, уни охиригача етказиш зарур. Юртимиз аёллари ҳар бир ишнинг уддасидан чиқишларига ишончим комил. Биз ҳам бир мутахассис, таниқли спортчи сифатида бу қизлар келажакда мен ва Зебунисо Рустамова каби яхши натижаларга эришишлари учун ёрдам берамиз.

-Энди суҳбат мавзусини бироз ўзгартирсак. Наврўз байрами яқинлашмоқда. Бу байрам сизнинг оилангизда қандай кутиб олинади?

-Тўғрисини айтсам, биз тожик халқи Наврўзни катта шукуҳ билан нишонлашни яхши кўрамиз. Наврўз йилнинг бошланиши. Биз спортчилар ҳам баҳорий кўкатлардан тайёрланган таомларни кўп истеъмол қиламиз. Хонадонимизда ҳам ҳар бир оиладаги каби Наврўз катта хурсандчилик билан нишонланади.

-Бахтли хонадоннинг бекаси, шу билан бирга, она ҳамсиз. Фарзанд тарбиясида қўллайдиган алоҳида усулларингиз борми?

mavzuna 2017 1-Оила қургач, бир куни келиб она бўлиш тақдиримиз. Фарзанд тарбияси биринчи ўринда туради. Биз – ташқарида спортчимиз, спорт залида боксчимиз, иш жойида ходим ва уйда эса, аёл - онамиз. Биз ўз фарзандларини севиб, вояга етказувчи, яхши тарбия берувчи аёллар авлодларимиз. Жамиятда фарзандларимиздан яхши ном қолишини истаймиз.

-Қизингиз келажакда сизнинг ортингиздан бориб, боксчи бўлиш истагини билдирса…

-Менга кўпроқ тааллуқли бўлган жойи – яхши тарбия бериш. Келажакда у қайси соҳани танлашини вақт кўрсатади. Агар келажакда ўғил фарзандли бўлсам, уни боксчи қилиб тарбиялашга ҳаракат қиламан.

-Сизнингча, аёлнинг бахти нимада?

-Аёлнинг бахти жуфти ҳалолининг ҳурмату иззатида. Аёлнинг бахти ўз турмушини севиши, биринчи ўринда, ота-она, турмуш ўртоғининг меҳру муҳаббатида. Турмуш ўртоғига севимли, соғлом ва бахтли хонадоннинг бекаси бўлган аёл – энг бахтли аёл, деб ҳисоблайман.

-Келажак учун қандай режаларингиз бор?

-Ҳар куни эрталаб уйқудан турганимда, бирор нарсани режалаштираман. Амалга оширмоқчи бўлган режаларим - жуда кўп. Худо хоҳласа, яқин кунлар, йилларда буларнинг рўёбга чиқишига ишонаман. Танамда жоним бор экан, Ватаним ва халқимга хизмат қилиб, ҳурмат-эътиборга эга, маърифатли бир аёл бўлишни истайман. Спорт соҳасидаги фаолиятимни якунлаганимдан кейин, яхши мутахассис сифатида келажакда спортчиларни қўллаб-қувватлаш пок ниятим…

 

Г. Аюпова суҳбатлашди.

 

Қисқача танишув:

*             Мавзуна Чориева 1992 йили Кўлоб шаҳрида туғилган.

*             Ўрта умумий таълимдан сўнг, Душанбе шаҳрининг спорт мактаб-интернати, С.Раҳимов номли Тожикистон Давлат жисмоний тарбия институтини тугатган ва айни пайтда Милиция академиясида таҳсил олмоқда.

*             Лондондаги Олимпиада ўйинлари мусобақаси чорак финалида 25 ёшли хитойлик спортчи Ченг Донг устидан ишончли ғалаба қозонди. Аммо ярим финалда ирландиялик, 26 ёшли спортчи Кэти Тейлорга 9:17 ҳисобида ютқазиб қўйди.

*             Юртимизда олимпиада совриндори Мавзуна Чориевани катта тантана билан кутиб олишди.

*             Мамлакат Президенти томонидан «Шараф» ордени билан тақдирланди.

*             2012 йилнинг октябр ойида  турмушга чиққан бу спортчимиз бугунги кунда қиз фарзандининг тарбияси билан ҳам шуғулланмоқда.

КАЛЕНДАР

« Апрел 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Заминда яралган илоҳий ҳилқат

 

Ўлкамизда ўзгача таровати билан оламни яшнатаётган баҳор фасли кезмоқда. Гўзал баҳорнинг илк кунларида аёлларимиз байрами бу фаслга янада ўзгача файз берди. Замину осмон ва давру замон ҳусни-таровати аёлларимиз чеҳрасида унгани, латофат ва малоҳат деган гўзал хислатлар уларнинг юриш-туришида намоён бўлгани аниқ. Аёлларимизни “Заминда яралган илоҳий хилқат” десак ҳам муболаға бўлмайди. Мен бугун ноҳиямизнинг Гулхона қишлоғида яшаб

Муфассал...

Бохтар шаҳрида бунёдкорлик ишлари

 

Тожикистон давлат мустақиллигининг 30 йиллигини муносиб кутиб олишга тайёргарлик тадбирлари доирасида Бохтар шаҳрида 268та иншоот бунёд этилиши кўзда тутилган. Жумладан, ўтган йили 19та иншоот қурилиши бошланиб, уларнинг 10таси фойдаланишга топширилди.

Давлат ҳокимияти Бохтар шаҳри ижроия органидан хабар беришларича, У. Хайём кўчасида биринчи қаватида хизмат кўрсатиш маркази жойлашган

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2073745

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8064278
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
338
3030
5818
8024732
3368
108045
8064278

Сизнинг IPнгиз: 3.144.36.122
Бугун: 02-04-2025 02:35:38

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015