Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 09 Декабр 2016 Кӯришлар: 1894
Печат

 

futbТожикистон футбол федерацияси ишлаб чиққан тақвим лойиҳасига кўра, "Тожикистон чемпионати-2017" мавсуми келгуси йилнинг биринчи мартида бошланиб, 22 октябрида ниҳоясига етади.

Футбол мавсуми эса, 25 февралда Тожикистон Суперкубоги учрашуви билан бошланади.

Унда мамлакатнинг амалдаги чемпиони, Душанбенинг "Истиқлол" ва вице-чемпион Фархор ноҳиясининг "Ҳосилот" жамоалари ғолиблик учун майдонга тушади.

"Футбол-2017" турнирида мажбурий лицензиялаш жараёнидан ўтган саккизта жамоа қатнашади. Мусобақалар уч давра асосида йўлга қўйилиб, 21 тур давом этади. 

Ғолиб жамоалар "Осиё футбол конфедерацияси кубоги" турнирида қатнашади.

 

-------------    Яккакураш    -------------

"ИСМОИЛ СОМОНИЙ КУБОГИ" ТУРНИРИ

Данғарада касбий жанговар самбо бўйича халқаро мусобақа ниҳоясига етди.

Турнирнинг марказий жанги тожикистонлик Худойдод Раҳмонов ва бразилиялик Моез Брендао ўртасида бўлиб ўтди.

Тожик спортчиси рақибини мағлуб этиб, ғолибликни қўлга киритди.

Яна бир юртдошимиз Муин Ғафуров "Осиё кубоги" Гран-приси финалида мисрлик Сами Аминга қарши майдонга тушиб, бош соврин эгасига айланди.

Шунингдек, тунирда жамоавий, яъни Тожикистон-Ўзбекистон ўртасида ўтказилган беллашув 3:2 ҳисобида Тожикистон терма жамоаси фойдасига ҳал бўлди.

Эслатиб ўтиш жоизки, касбий жанговар самбо бўйича "Исмоил Самоний кубоги" турнири 2012 йилдан бўён ўтказиб келинади.

 

======    Жаҳонда    ======

-------------    Шаҳмат    -------------

НОРВЕГИЯЛИК УНВОНИНИ САҚЛАБ ҚОЛДИ

Америка Қўшма Штатларининг Ню-Йорк шаҳрида жаҳон шаҳмат тожи учун ўтказилган мусобақа ниҳоясига етди.

Унда ғолиб чиққан амалдаги жаҳон чемпиони, норвегиялик Магнус Карлсен ўз унвонини сақлаб қолди.

Ғолиблик учун белгиланган 12 партия дуранг 6:6 ҳисоби билан якун топди.

Жаҳон чемпионини тай-брейк асосда аниқлашга тўғри келди. Тай-брейкдаги тўрт партия 3:1 ҳисобида амалдаги жаҳон чемпиони, норвегиялик Магнус Карлсен устунлик қилди. Умумий натижага кўра, чемпион 9:7 ҳисобида зафар қучди.

Шаҳмат бўйича жаҳон чемпионати турнири соврин фонди бир миллион долларни ташкил этиб, 600 минг доллар ғолибга, қолгани эса, мағлуб бўлган дона сурувчига берилади.

 

-------------    Бокс    -------------

ЧЕМПИОНЛИК КАМАРИ БОЙ БЕРИЛДИ

Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида касбий бокс бўйича шоу кечаси бўлиб ўтди.

Кечанинг марказий жанги IBF (Халқаро боксчилар федерацияси) йўналиши бўйича чемпионлик учун россияликлар Денис Лебедов ва Мурат Гассиевлар ўртасида кечди.

Ўн икки раунд давом этган муштлашувда 114:113, 116:112, 116:111 ҳисобида Мурат Гассиев ғолиб, деб топилди.

Қайд этиш лозимки, Мурат Гассиев касбий боксда 24та жанг ўтказиб, шундан 17тасини нокаутли ғалаба билан якунлаган, 23 ёшли боксчи ҳали мағлубият нималигини билмайди.

 

-------------    Футбол    -------------

ИСПАНИЯ "ЭЛ-КЛАССИКО"СИДА ДУРАНГ

Испаниянинг Ла-лига чемпионатида, нафақат, мамлакатнинг, балки жаҳоннинг топ клублари "Барселона" ҳамда "Реал" жамоалари ўртасида учрашув ўтказилди.

"Камп-ноу" стадионида кечган "Эл-Классико" беллашувида дуранг натижа- 1:1 ҳисоби қайд этилди.

Аввал майдон эгалари-"барса"ликлар 53 дақиқада Луис Суарес киритган гол ҳисобига олдинга чиқиб олишди. Ўйиннинг сўнгги дақиқаси-90 дақиқада "Реал" сардори Серхио Рамос томонидан йўлланган жавоб тўпи жамоалар ўртасида муроса йўли танланишига асос бўлди.

Ўтказилган умумий "Эл-Классико" ўйинлари натижаларига кўра, "Реал" жамоаси олдинда бормоқда.

 

АМИРЛИК - ЭНГ ЯХШИ ФУТБОЛЧИ

Абу-Даби шаҳрида Осиё қитъасининг "Футбол-2016" мавсуми якунларига бағишланган йиллик анжумани ўтказилди.

Анжуманда футболнинг турли йўналишлари юзасидан қитъа совриндорлари аниқлаб олинди.

Осиёда энг яхши футболчи номинацияси ғолиби Бирлашган Араб Амирликлари термаси ва "Ал-Айн" жамоаси аъзоси Умар Абдулраҳмон бўлди.

Энг яхши мураббийликка эса, жанубий кореялик Чон Конг-Хи муносиб кўрилди. Энг яхши ёш футболчи япониялик Ритсу Доан, деб топилди.

Бошқа қитъада ўйновчи энг яхши осиёлик футболчи йўналиши бош соврини Англиянинг "Лестер" жамоасида тўп сурувчи япониялик Синдзи Окадзакига берилди.

 

"Халқ овози"нинг спорт шарҳловчиси.    

КАЛЕНДАР

« Феврал 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28  

МАҚОЛАЛАР

«Мен элимнинг юрагида яшайман…»

 

1993 йилнинг эрта кузи. Далаларда пахта қийғос очилган. Иш қизғин. Ҳовли четидаги азим чинор япроғи «чирт» этиб узилди-ю, майин шабада қанотида оҳиста-оҳиста қалқиб ерга тушди. «Хазонрез ҳам бошланди. Келаси йил шу кунларда, Худо хоҳласа, Равшаналим келиб қолади. Эҳ-е, келса-чи, қишлоққа тўй бериб, ўғлим яхши кўрган қизни келин қиламан».

Нонуштага ҳозирланаётган Анзират ая самоварга ўтин ташларкан

Муфассал...

У ватанни қутқариб қолди…

 

Истеъдодли тожик шоири Низом Қосим Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонга бағишланган бир шеърида “ Миллат бирлиги учун уруш билан урушдинг...” деган ажойиб, оҳорли сифатлашни келтиради.  “уруш билан урушдинг...” ҳаётий мисра.  Уруш ва низоларга чек қўйиб, тинчлик ўрнатган Миллат пешвосининг асл қиёфасини, характерини, тинчликпарварлигини

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2315022

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9141156
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
283
3499
20839
9097886
23535
121442
9141156

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.54
Бугун: 08-02-2026 02:04:50

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015