Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 12 Июл 2018 Кӯришлар: 2375
Печат

 

kitob 2018Суғд вилоятида Тожикистон республикаси мустақиллигининг 27-йиллиги ва Тожикистон Қаҳрамони, машҳур адиб Садриддин Айний таваллудининг 140 йиллиги муносабати билан энг яхши китобхонлар танлови ўтказиладиган бўлди. Вилоят раиси Ражаббой Аҳмадзода қарори билан ўтказиладиган мазкур танлов "2018 йилдаги энг яхши бадиий китоблар ўқувчиси", деб аталади.

Ғолиблар учун умумий миқдори 9 минг сомонийлик мукофотлар эълон қилинган. Танлов икки гуруҳда ўтказилади. Биринчи гуруҳда мактаб ўқувчилари қатнаша оладилар. Иккинчи гуруҳда олий ўқув юртлари ва ўрта махсус таълим муассасалари талабалари беллашишади. Ҳар икки гуруҳ ғолибига 2 минг сомонийдан мукофот белгиланган. Гуруҳларда иккинчи ва учинчи ўринни олган китобхонларга эса, мутаносиб равишда бир ярим минг ва минг сомонийдан мукофотлар берилади. Мукофотлар учун ҳаммаси бўлиб 9 минг сомоний ажратилган.

Танловнинг яна бир шарти - унда қатнашишни истаган китобхонлар расмий равишда бирон-бир кутубхона қайдида турган бўлишлари зарур.

Тошхўжа Асирий номли вилоят кутубхонасидан билдиришларича, китобхонлар орасидаги танлов болалар, ўсмирлар ва ёшларнинг китоб ўқишга ҳавас, меҳр-муҳаббатларини кучайтириш, уларнинг маънавий бойликларини ошириш, миллий қадриятларни асрашга чорлаш, аждодларнинг эзгу анъаналарини давом эттириш мақсадида ўтказилмоқда.

Танлов Тожикистон мустақиллиги арафасида, Китоб куни муносабати билан, 3-4- сентябр кунлари якунланади.

 

Олий ўқув юртлари ҳамкорлиги кучаяди

Хўжанддаги Тожикистон Давлат ҳуқуқ, бизнес ва сиёсат дорилфунунида ўтказилган халқаро илмий конференцияда Ўзбекистон, Қозоғистон, Беларус ва Россиядаги олий ўқув юртларидан келган меҳмонлар қатнашишди. Биргина Ўзбекистоннинг ўзидан 7та олий ўқув юрти вакиллари иштирок этдилар. Ўзбекистон Миллий дорилфунуни, Ўзбекистон Жаҳон халқлари тиллари Давлат дорилфунунидан ташқари, илмий конференцияда қатнашиш учун Самарқанд, Андижон, Бухородаги олий ўқув юртлари олимлари ташриф буюришди. Илмий конференция ишида қатнашар экан, Тожикистон Республикаси Маориф ва илм вазири ўринбосари Сайфиддин Давлатзода олий ўқув юртлари орасидаги халқаро ҳамкорликларнинг муҳим аҳамиятини таъкидлаб ўтди.

Конфренция қатнашчилари ўзаро халқаро илмий ҳамкорликларни янада ривожлантиришга келишиб олишди.

 

Масжид аҳлининг саховати

Бобожон Ғафуров ноҳияси марказий жоме масжиди ходимлари Исфисор қишлоқ жамоатидаги 6-умумтаълим муассасаси учун янги бино қурилишига ҳисса қўшишга аҳд қилишди. Бу мақсадда масжид хазинасига келиб тушган маблағдан 20 минг сомоний ажратилиб, унга цемент сотиб олинди.

Муҳим қурилиш ашёси бевосита мактабга ташиб берилди.

- Фарзандларимизнинг қулай шароитларда таълим-тарбия олишлари учун ғамхўрлик қилиш, ҳисса қўшиш ҳар биримизнинг ишимиз саналади. Шунинг учун биз тўпланган асосий маблағга мактаб учун цемент сотиб олиб бердик, - дейди жоме масжиди бош хатиби муовини Абдураҳим Раҳматуллаев.

Унинг айтишича, кутилмаган совғадан хурсанд бўлган мактаб директори ва ўқитувчилар қайта-қайта миннатдорчилик билдиришган.

Розия Озод номли 6-умумтаълим муассасаси бинолари анчайин яроқсиз ҳолга келиб қолган. Жорий йил бошида Исфисор қишлоқ жамоатидаги шароит билан танишган Бобожон Ғафуров ноҳияси раиси Зариф Назирий ушбу мактаб ва 53-умумтаълим муассасаси биноларининг эскириб қолганини таъкидлаб, янги иморатлар қурилиши режалаштирилаётганини айтганди.

Ноҳия марказий жоме масжиди мактаб қурилишига ҳисса қўшишдан ташқари, ночор, камтаъминланган оилалар, ногиронлар, қаровчисиз қолганлар ва етим болаларга ҳам ғамхўрлик кўрсатмоқда. Жумладан, масжидга тушган маблағ ҳисобига аҳолининг бу муҳтож қатлами учун Рамазон байрами арафасида гилам, ногиронлар аравачалари, озиқ-овқат тарқатилган эди.

 

Янги спорт майдончалари

Жаббор Расулов ноҳияси маркази - Меҳробод шаҳарчасида янги спорт майдончаси фойдаланишга топширилди. "Ланглиф" деб аталаётган бу спорт иншоотини бунёд этишда маҳаллий тадбиркор Худойназар Ҳақназаров ҳиммат кўрсатди.

Янги спорт иншоотида спортнинг бир неча тури билан шуғулланаётган ёшлар ўз вақтларининг завқли ва мазмунли ўтишига имконият яратиб берган тадбиркордан мамнун бўлишмоқда.

Гулистон шаҳрида эса, бирданига учта спорт майдончаси фойдаланишга топширилди. Улар Истиқлол ва Исмоил Сомоний номли кўчаларда жойлашган. Спорт иншоотлари "Гулистон гиламлари" ҳиссадорлик уюшмаси, "Апрелевка" қўшма корхонаси, "Фаровон-1" масъулияти чекланган жамият ва шаҳар коммунал-турар-жой корхонаси ташаббуси билан бунёд этилди.

Фақат Жаббор Расулов ноҳияси ва Гулистон шаҳридагина эмас, балки вилоятнинг барча аҳоли манзилларида янги спорт марказлари ва майдончалари қурилишига эътибор қаратилмоқда. Жумладан, вилоят маркази - Хўжанд шаҳридаги ҳар бир йирик маҳаллада спорт иншоотлари қурилиб, фойдаланишга топширилган.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Тожик шоираси - мукофот соҳиби

 

Машҳур тожик шоираси Фарзонаи Хўжандий Афғонистоннинг "Килки Заррин" мукофотига сазовор бўлди. Мазкур мукофот қўшни давлатнинг Ахборот ва маданият вазирлиги томонидан берилади. Ўтказилган танловда тожик шоирасининг шеърлари энг яхши, дея эътироф этилган.

Мазкур танлов Афғонистонда 2010 йилдан буён ўтказилади. Танловда афғон шоирлари ва адиблари иштирок этиб келишади.

Муфассал...

Улкан зафарлар йили

 

- Давлат ҳокимияти Турсунзода шаҳар ижроия органи ўз фаолиятини Тожикистон Республикаси Конституцияси ҳамда Тожикистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонуни асосида йўлга қўйган, - деган фикрлар билан матбуот конференциясини бошлади Турсунзода шаҳри раиси Вализода Абдуқодир Исуф. - Ўтган 2018 йилнинг бошидан Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2595636

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10292966
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1100
5604
18395
10210212
28478
161581
10292966

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.175
Бугун: 05-11-2026 04:43:08

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015