Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 29 Сентябр 2016 Кӯришлар: 1568
Печат

 

z xolovaМустақил юртимизда барча соҳалар қаторида спорт  ҳам  ривожланиб бормоқда. Турли халқаро мусобақаларда иштирок этаётган ватандошларимиз юксак натижаларга эришиб, Тожикистон байроғини халқаро  майдонларда юқори кўтаришмоқда. Улар орасида мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилаётган қизларни ҳам учратиш мумкин. Ана шундай спортчиларимиздан бири Зуҳро Холова ҳисобланади.

Зуҳро Холова жаҳон миқёсида чиқиш қилиш катта тажрибасига эга. Халқаро мусобақаларда кўплаб медаллар соҳиби бўлган. Жумладан, Ирландиянинг Дублин шаҳрида ўтказилган кикбоксинг бўйича жаҳон чемпионатида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган. Бу спортчи қиз Австриянинг Инсбрук шаҳрида кикбоксинг бўйича Жаҳон кубогида кумуш ва бронза, Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳрида Ёпиқ бинода Осиё ўйинлари ва жанг санъати бўйича мусобақада кумуш медални қўлга киритди. Туркиянинг Анталия шаҳрида эса, жаҳон вице-чемпиони бўлди. Зуҳро Холова 50 килограмм вазн тоифасида кик-лайт йўналишида кумуш медалига сазовор бўлди.

Яқинда Жанубий Кореяда бўлиб ўтган кикбоксинг бўйича Осиё чемпионатида тожикистонлик спортчи Зуҳро Холова биринчи ўринни эгаллади. У юксак маҳорат кўрсатиб, 2017 йили Полшада бўлиб ўтадиган Жанг санъати бутунжаҳон ўйинларида иштирок этиш учун йўланмани қўлга киритди.

-Дастлаб ўз ҳақингизда бироз тўхталиб ўтсангиз…

z xolova2-1991 йилнинг 30 майида Душанбе шаҳрида туғилганмиз. Яъни оиламизда эгизак фарзандлар – Фотима ва Зуҳро дунёга келган. Оиламизда тўрт қизнинг барчаси  спорт билан шуғулланади. Тожикистон Технология университетини ҳисобчи ихтисоси бўйича битирганман. Айни пайтда спорт билан шуғулланиш қаторида, Транспорт соҳасида назорат ва тартибга солиш давлат хизматида етакчи мутахассис сифатида фаолият юритяпман.

-Спорт соҳасидаги фаолиятингиз қачон бошланган?

-2000 йилдан буён спорт соҳасидаман. Таэквондо ва  кикбоксинг бўйича кўп карра Тожикистон чемпиони, 14 ёшимда кикбоксинг бўйича жаҳон чемпиони, таэквондо бўйича тўрт карра Осиё чемпиони, кикбоксинг бўйича жаҳон чемпионати иккинчи ўрин совриндориман. Спортнинг бу тури бўйича Тожикистондан юксак натижага эришган биринчи спортчи қиз ҳисобланаман. Шунингдек, таэквондо ва кикбоксинг бўйича халқаро даражадаги мураббий, қора белбоғ соҳибиман. 2008 йилдан спортнинг бу турлари билан шуғулланишни истаган болаларга мураббийлик қилиб келаяпман.

-Сизни спорт соҳасига нима етаклади? Ва нима учун айнан шу турни танладингиз?

-Машғулотларга дастлаб опам бошлаб борган. Оиламизда тўрт нафар қизмиз. Акамиз бўлмагани учун ўзим ва сингилларимни ҳимоя қилиш мақсадида спортга қадам қўйгандим. Бироз машқ қилиб кўрдим, менга жуда ёқди. Мусобақаларда иштирок этиб, ютуқларга эриша бошлаганимдан кейин, спорт мен учун зарур эканлигини англаб етдим.

-Болаликда ким бўлишни орзу қилгансиз?

- Яхши одам бўлишни.

-Мустақиллик йилларида мамлакатимизда спорт соҳаси тараққиётига кўп эътибор қаратилмоқда. Лекин шунга қарамасдан, камчиликлар ҳали зарур даражада бартараф этилгани йўқ. Спортчилар йўлига тўсиқ бўлувчи асосий муаммолар қайсилар?

z xolova1- Спортчиларга рўпара келадиган асосий муаммо – бу моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашнинг етарли даражада эмаслиги. Мусобақаларда ютуқларни қўлга киритган спортчилар яхши рағбатлантирилмайди. Телевидение, газета ва журналларда бизнинг ютуқларимиз кенг ёритилмайди. Бир-икки оғиз тўхталиш ёки битта хабар билан чекланиб қолиш, соҳа муаммоларини ҳал қилмайди. Соҳа ва спортчилар кўпроқ қўллаб-қувватланса, уларнинг янада юксак чўққиларни забт этиш йўлида руҳлари кўтариларди. Мисол учун, халқаро даражада қўлга киритган ютуқларимиз ҳақида телевидение ва радио орқали жуда қисқа ахборот бериб ўтилади. Халқаро даражада ўтадиган бундай ҳодисалар кенгроқ ёритилиши зарур, деб ҳисоблайман. Мамлакат ўз чемпионларини таниши керак.

-Моддий ёрдам етарлича бўлмаганлигига қарамасдан, юртимизда спортнинг бу тури билан шуғулланувчилар сони кўпчиликни ташкил қилади…  

-Бунда Таэквондо ва кикбоксинг федерациясининг яхши фаолиятини қайд қилишни истардим. Кўпгина ота-оналар ўз ўғил-қизларини секцияларга олиб келишади. Спортнинг бу турлари мамлакатимизда аввалгидек машҳур.  Шунингдек, бугун спорт майдонига қўйилган қадам туфайли саломатлик ва ёшлигимиз беҳуда кетмаслигига умид қиламан. Чунки бу бизнинг асосий машғулотимиз. Мисол учун, курашнинг бу турлари билан қарийб 16 йилдан бери шуғулланаман. Бу бизга даромад келтириши керак. Спортчининг фаолияти узоқ эмас – 15-20 йилдан кейин олинган жароҳатлар ўзидан дарак бера бошлайди. Мамлакатимизда таэквондо ва кикбоксинг спортнинг моддий жиҳатдан истиқболли турлари ҳисобланади, деб ўйлайман.

-Кўп ҳолатларда спортчи қизларда ўғил болага хос хатти-ҳаракатларни кузатамиз.  Сизнингча, спорт ва аёллик назокати бир-бирига зид тушунчаларми?

z xolova3-Бу ҳар бир қизнинг ўзига ва тарбиясига боғлиқ. Биз ҳар қандай шароитда, қайси соҳа вакили бўлмайлик, қиз болалигимиз, нафосатли ва нозик хилқат эканлигимизни унутмаслигимиз керак. Бир соҳага бутун вужудимиз билан берилиб кетмаслигимиз, ўзимизни ҳар томонлама шакллантириб боришимиз керак, деб ўйлайман.

-Спорт соҳасида қизларни кўп учратмаймиз. Бунга аксар вақтларда ота-оналарнинг: «Ўзингга ярашадиган ишни қилгин» ё «Бу қиз болага тўғри келмайди»,- деган гаплари сабаб бўлади. Уларнинг раъйига қараб, ўз орзуларидан воз кечаётган қизларга нима деган бўлардингиз?

-Уларга спорт билан шуғулланишни маслаҳат берардим. Агар одамни ўзи истаган йўлидан қайтаришса, у ёмон йўлга кириб кетиши ҳам мумкин. Спорт эса, кишини тўғри йўлга бошлайди. Спорт – бу янги ҳаёт, саломатлик гарови. Шунингдек, ота-онанинг ёрдами ҳам бўлиши шарт. Улар қизлари билан спорт залларига боришиб, машғулот шароити билан танишишлари, кейин қарор чиқаришлари керак. Агар моддий томондан имкониятлари етмаса, уларни тушуниш мумкин. Нима бўлганда ҳам, одам ўз саломатлиги учун машқ қилиши зарур.

-Спорт билан шуғулланиш кўп куч ва ҳаракат талаб қилади. Ундан вақт ажратиб, бошқа ишларга улгуриш қийин. Лекин қиз бола, барибир, рўзғор ишларини ҳам эплаши шарт. Ошхонада қандай бекасиз? Яъни қайси таомларни тайёрлашни ёқтирасиз?

-Турли хил салатлар тайёрлайман. Пишириқлар тайёрлашга унча ҳушим йўқ, лекин миллий таомларимизни тайёрлаш – жону дилим.

-Қиз бола гулга ўхшайди. Гуллар парвариши ҳақида нима дея оласиз?

-Ҳа, гапингиз тўғри, алоэ, пул дарахти ва бошқа кўпгина уй гулларим бор. Уларнинг парвариши билан шахсан ўзим шуғулланаман. Одам ҳар доим ҳаракатда бўлиши керак. Шунинг учун, барча ишларга вақт ажратишга ҳаракат қиламан.

-Келажакда қандай режаларингиз бор?

-Турмушга чиқиш… Спорт соҳасидаги фаолиятимни давом эттириш ва кўплаб шогирдлар тайёрлаш.

 

Бу ёш спортчимизнинг келгусидаги фаолияти ва ҳаётида муваффақиятлар ёр бўлишини, барча орзулари амалга ошишини тилаймиз.

 

Г.Аюпова  суҳбатлашди.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Янги давлат дастури амалда

 

Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Мелиорация ва ирригация агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Қурбонзода Абдулло жорий йилнинг дастлабки 6 ойлигида, Агентликнинг жойлардаги бўлимлари фаолияти ҳақида ахборот бериб, жорий мавсумда 542909 гектар экин майдонларини сув билан таъминлаш учун 32,7 миллион сомонийлик   ишлар амалга оширилганлиги ҳақида маълумот берди.

Муфассал...

Аёлнинг қадоқ қўллари

 

Ҳали бобо қуёш ётоғи – баланд тоғлар ортидан бош кўтариб, борлиққа ҳаётбахш нурларини сочиб улгурмаган…

Тонгнинг салқин шабадаси эсади. Япроқлар шивирида ғалати сеҳр ҳукмрон ва бу ҳолатнинг нуқси мевазорга ажиб мўъжиза бағишлайди.

Боғ қатор ораларини кезиб юрган аёл гоҳ бўлиқ кўраклари шиғил ғўза

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990921

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478272
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4200
4027
21885
7426653
99916
114875
7478272

Сизнинг IPнгиз: 52.15.68.97
Бугун: 23-11-2024 17:31:58

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015