Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАДАНИЯТ

Муаллиф: Super user Категория: МАДАНИЯТ
Чоп этилган 19 Май 2018 Кӯришлар: 1940
Печат

 

dustlar diydori 2018Икки қардош, Тожикистон ва Ўзбекистон давлатлари ўртасидаги алоқалар кун сайин ривожланиб, томонлар манфаатига хизмат қилмоқда. Айниқса, сўнгги ойлардаги икки мамлакатнинг турли даражадаги делегациялари ташрифи, бўлиб ўтаётган учрашув ва музокаралар жараёнида эришилаётган келишувлар ҳам икки томонлама муносабатларни янги босқичини бошлаб бермоқда. Албатта, давлатлар миқёсидаги сиёсий-

иқтисодий алоқалардан ташқари, мамлакатларимиз минтақалари, тадбиркорлик доиралари, маданият, спорт соҳаси вакиллари, олий ўқув юртлари ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари ҳам янгидан тикланиб, ушбу йўналишларда янги келишув ва шартномалар имзоланмоқда. Булар, ўз навбатида, давлатлар ва миллатлараро дўстлик муносабатларининг мустаҳкамланишида муҳим аҳамиятга эга.

Яқинда муштарак мақсадларни кўзлаган яна бир делегация юртимизда меҳмон бўлди. Ушбу меҳмонлар ҳайъати Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Андижон Давлат университетининг профессор-ўқитувчилари: илмий ишлар бўйича проректор, тарих фанлари доктори, профессор Бахтиёр Расулов, филология факултети ўзбек тилшунослиги кафедраси мудири, филология фанлари доктори, профессор Дилоро Набиева, психология кафедраси мудири, психология фанлари номзоди, доцент Машрабой Ҳалимова, халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Фарҳод Алимовлардан иборат эди.  

Меҳмонлар дастлаб, Суғд вилояти маркази-қадимий Хўжанд шаҳрида бўлишиб, академик Бобожон Ғафуров номидаги Хўжанд Давлат университети ҳамда Тожикистон Давлат ҳуқуқ, тижорат ва сиёсат университетида самарали мулоқотлар ўтказишди. Мамлакатимиз пойтахти- гўзал Душанбе шаҳрида ҳам меҳмонлар жуда самимий ва илиқ кутиб олинди. Юртимизнинг икки йирик олий ўқув юрти: Тожикистон Миллий ва Садриддин Айний номидаги Тожикистон Давлат педагогика университетларидаги учрашувлар фойдали бўлди.

Делегация аъзолари Тожикистон Республикаси Ҳукумати нашри - "Халқ овози" газетаси редакциясида ҳам меҳон бўлишди. Фурсатдан фойдаланиб, мухбирларимиз уларни суҳбатга чорлашди.

 

Бахтиёр РАСУЛОВ - Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Андижон Давлат университетининг илмий ишлар бўйича проректори, тарих фанлари доктори, профессор:

- Тожикистонга ташрифимиз бизга олам-олам қувонч, хурсандчилик бағишлаяпти. Сабаби, давлатларимиз раҳбарларининг дўстона муносабатлари халқларимиз ўртасидаги қардошлик алоқаларининг кучайишида янги бир босқичга асос солди. Чунки Давлатимиз раҳбари, Президентимиз муҳтарам Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон таклифига биноан, мамлакатингизга қилган давлат ташрифи дунё ҳамжамияти вакиллари томонидан улкан тарихий воқеа, деб баҳоланди. Ўзбекистон раҳбарининг Тожикистонда муносиб кутиб олинганлигининг гувоҳи бўлдик ва бундан чексиз фахрландик. Қолаверса, давлат чегараларининг очилиши, алоқаларнинг кучайиши ҳам таълим соҳасидаги ҳамкорликларни янада равнақ топтиришга хизмат қилади. Мана, бугун биз Тожикистонда бир неча олий ўқув юртлари билан ҳамкорликлар бўйича шартномаларни имзоладик. Учрашувларда ҳамкорликнинг аниқ йўналишларини белгилаб олдик.

Биринчидан, Марказий Осиё мамлакатлари "Буюк ипак йўли"нинг чорраҳасида жойлашган. Шунинг учун ҳам, "Буюк ипак йўли" давлатлари орасидаги алоқаларнинг тарихий-ҳуқуқий асосларида катта бир лойиҳа устида ҳамкорлик қилишни олдимизга мақсад қилиб қўйдик. Яна бир йўналишимиз-бу биргаликда илмий конференциялар ўтказиш. Чунки илмий-амалий ва илмий-назарий конференциялар орқали, олиб борилаётган илмий тадқиқотларимизнинг хулосаларини бир-биримиз билан ўртоқлашиш имкониятига эга бўламиз. Бу ўз-ўзидан ҳозирги инновацион ривожланишга ҳисса қўшади. Учинчидан, биз учун Тожикистон олий таълим муассасаларидаги ўқув жараёнларининг қай даражада ташкил этилаётганлиги-жуда қизиқ. Шу асосда, хорижий талабалар, магистрлар, докторантларни қабул қилиш ва уларнинг малака оширишлари билан боғлиқ масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдик.

Яна бир йўналишимиз, бу илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш масаласи бўлди. Албатта, бу-узоқ вақт талаб қиладиган ва кўп меҳнат сарфланадиган жараён. Шунинг учун ҳам, бу борада илмий семинарлар ташкил этиш, докторантларимизнинг диссертацияларини муҳокама ёки уларга тақриз ёзиш орқали, амалга ошириладиган ҳамкорликлардир. Бундан ташқари, икки мамлакатнинг Олий аттестацион комиссиялари ўртасидаги бирлашган ва ихтисослашган кенгашларни йўлга қўйиш масаласидаги фикрларимиз ҳам бир жойдан чиқди. Албатта, ҳамкорликларимизнинг шу ва бошқа йўналишлардаги алоқаларимиз келгусида самарали йўлга қўйилади, деган умиддамиз.

 

Дилоро НАБИЕВА - Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Андижон Давлат университетининг филология факултети ўзбек тилшунослиги кафедраси мудири, филология фанлари доктори, профессор:

- Ўзбек ва тожик халқлари ўртасидаги дўстлик ва биродарлик муносабатлари кеча ёки бугун пайдо бўлган эмас. Бу азалий дўстлик жуда қадим замонларга бориб тақалади. Халқларимизнинг тарихий илдизлари, урф-одат, анъана ва маданияти-муштарак. Адабиётларимиз ва шоиру ёзувчиларимиз ўртасидаги дўстликни айтмайсизми!?.

Таниқли ўзбек адиби Абдулла Қаҳҳорнинг: - Адабиёт атомдан кучли… - деган гапи бор. Сўз шундай кучки, ҳар қандай яхшиликни ёвузликка ёки аксинча, ёвузликни яхшиликка буриш қудратига эга. Буни бежизга айтмадим. Зеро, икки халқ орасидаги дўстлик муносабатларининг мустаҳкам бўлишида шоиру ёзувчилар, шу билан бирга, тилшунос олимларнинг ҳам ўрнини алоҳида таъкидлаб ўтиш керак. Зиёлилар ўртасидаги муносабатлар икки халқ дўстлигини мустаҳкамлаш ҳамда бардавомлигининг асоси сифатида хизмат қилиши мумкин.

Бугун биз Тожикистондаги катта ўзгаришларни ўз кўзимиз билан кўрдик. Ва яна бир марта халқларимиз, маданиятларимиз, дунёқарашимиз ва ёшларимиз қизиқишлари ўртасидаги яқинликнинг гувоҳи бўлдик. Биз келажакда талабалар алмашиш орқали, тожикистонлик талабаларнинг Ўзбекистонда ва ўзбекистонлик талабаларнинг Тожикистонда тил ўрганишларига шароит яратиб бериш борасида ҳамкорлик қилишга келишиб олдик.

 

Машрабой ҲАЛИМОВА - Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Андижон Давлат университетининг психология кафедраси мудири, психология фанлари номзоди, доцент:

- Менинг Тожикистонга бу галги сафарим икки жиҳатдан аҳамиятлидир. Биринчидан, мамлакатингиздаги олий ўқув юртларининг имконият ва шароитлари ҳақида кенг маълумотга эга бўлдим. Иккинчидан, устозларим, курсдошларим ва яқин танишларим билан яна бир бор дийдор кўришдим. Ва буюк тожик шоири Абу Абдулло Рўдакийнинг қуйидаги сатрлари ушбу дийдорлашув ҳақида битилгандек, эди гўё:

Жаҳон шодликлари йиғилса бутун,

Дўстлар дийдоридан бўлолмас устун…

Мен, аслида, Ленинобод педагогика институти (ҳозирги академик Бобожон Ғафуров номидаги Хўжанд Давлат университети)нинг ўзбек филологияси факултетини тамомлаганман. Собиқ Шўролар даврида мамлакатларимиз олий ўқув юртлари ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорликлар яхши йўлга қўйилган эди. Шу боис, ўзбекистонликлар Тожикистонда ва тожикистонликлар эса, Ўзбекистон олийгоҳларида таҳсил олишарди. Мен ҳам Тожикистондаги олийгоҳни тамомлаган ўзбекистонлик талабалардан бириман.

Бугунги ташрифимиз доирасида ҳам аввалгидек, ўқув, илмий ва талабалар алмашиш соҳаларидаги алоқаларимизни қайтадан тиклаш масаласини кўриб чиқдик. Албатта, бу икки томон учун ҳам манфаатлидир. Негаки, талабалар алмашсак, ёшларимиз ўртасида дўстлик, меҳр-оқибат ва самимийлик ҳисси янада ортади. Бу эса, келажакда халқларимиз ва мамлакатларимизаро дўстликка меҳвар сифатида хизмат қилади.  

 

Фарҳод АЛИМОВ - Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Андижон Давлат университетининг халқаро алоқалар бўлими бошлиғи:

- Ҳозирги кунда Олий таълим вазирлигимиз томонидан барча олий таълим муассасалари халқаро алоқалар бўлимлари бошлиқларига қўшни мамлакатлар олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш топшириғи берилган. Шу асосда, қўшни Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Туркманистон ва Афғонистон билан ҳамкорликни йўлга қўймоқдамиз. Жумладан, Тожикистон олий таълим муассасалари билан ҳамкорликларни самарали олиб бориш юзасидан фикр алмашишларни йўлга қўйганмиз. Шунингдек, талабалар, илмий тадқиқот ишлари алмашиш ҳамда натижаларини олий таълим муассасалари қошидаги илмий журналларда чоп этиш борасида ҳам қатор ишларни амалга оширмоқдамиз.

Биз, яқин келажакда, Тожикистон олий таълим муассасалари билан талабалар алмашишни йўлга қўймоқчимиз. Жумладан, келгуси 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб, Тожикистон олий таълим муассасаларига ўқув йили жараёнида 50 нафар талабани юборишни режа қилиб қўйганмиз. Шу билан бир қаторда, бизнинг университетимизга ҳам Тожикистоннинг биз билан ҳамкор олий таълим муассасалари талабалар юборишлари ва биздаги ихтисослар бўйича мутахассислар тайёрлашга келишиб олдик.

Шуни алоҳида таъкидлашим лозимки, Тожикистон олий таълим муассасаларининг бир нечтасида меҳмон бўлдик ва улар билан икки томонлама келишувларни имзоладик. Қувонарлиси шундаки, Тожикистон олий ўқув юртларининг ҳар бири қарийб, 15-20та хорижий мамлакатлар олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйган экан. Бу эса, мамлакатингизда таълим соҳасига қаратилаётган жиддий эътиборнинг намунасидир.

 

Суҳбатни

Ёқубжон АБДУМАНОНЗОДА

ва Зуҳриддин УМАРОВ ёзиб олишди.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

АНОМАЛ ИССИҚ ҲАРОРАТ ВА ЎЛКАМИЗНИНГ АБАДИЙ МУЗЛИКЛАРИ

 

- Қадимий Саразмнинг 5500 йиллиги Тожикистон Республикаси Ҳукумати қарори асосида 2020 йил ўтказилади, - деди Тожикистон Фанлар академияси президенти Фарҳод Раҳимий Фанлар академиясининг ярим йиллик фаолиятига бағишланган матбуот конференциясида. – Айни пайтда тадбирнинг ташкилий комитети ҳамма томонлама тайёргарлик ишларини олиб бормоқда. Шу билан бирга академия олимлари қадимий Саразмда илмий-тадқиқот ишларини давом

Муфассал...

Таассуб ва манманликдан қутулиш

 

Ёхуд доимий комиссияларнинг аҳоли ўртасида тежамкорлик маданиятини шакллантирмаётганлигининг сабаби нимада?

Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ташаббуси билан халқ маданий қадриятларининг нуфузини таъминлаш ва миллий давлатчилик асосларини янада мустаҳкамлаш мақсадида, 2007 йилнинг 8 июнида «Тожикистон Республикасида анъаналар, тантаналар ва маросимларни тартибга солиш тўғрисида»ги қонун қабул қилинди. Ушбу миллий қонуннинг ўн бир йиллик татбиқи давомида у миллий маданий қадриятларни ҳимоялашга асос

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990371

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477276
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3204
4027
20889
7426653
98920
114875
7477276

Сизнинг IPнгиз: 3.141.29.202
Бугун: 23-11-2024 16:39:09

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015