Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 25 Август 2016 Кӯришлар: 2055
Печат

 

d nazarov1Мен Дилшод Назаровнинг спорт фаолиятини узоқ йиллардан буён кузатиб келаман. У олдинги олимпиадаларда қатнашиб, совринли ўринларни эгаллай олмаган пайтида куйинганман. Осиё ўйинларида кетма-кет бир неча марта чемпионлик унвонини қўлга киритганда эса, қувонганман. Ниҳоят, у ўтган йили Пекинда бўлиб ўтган жаҳон биринчилигида иккинчи ўринни эгаллади. Дилшод ана шу муваффақият кетидан Бразилияда бўлиб ўтадиган олимпия ўйинларига йўлланма олар экан, бу спортчимизнинг янада каттароқ муваффақият қозонишига умид қила бошладим.

Бир мен эмас, жуда кўплаб тожикистонликлар Дилшоднинг Рио-де-Жанейро олимпиадасида ғолиб чиқишига умид қилишарди, ишонишарди. Буни мен кўплаб спорт мухлислари билан суҳбатлашиш асносида, интернетдаги ижтимоий тармоқларда Дилшод ҳақида айтилган фикрлар туфайли билиб олганман. Дилшоднинг яна бир босқон улоқтирувчи ҳамюртимиз Андрей Абдувалиев  каби олимпия шоҳсупасидан ўрин олишига ишонардим. Ҳамюртимиз Андрей Абдувалиев Олимпиадада (1992 йили) Мустақил Давлатлар Ҳамкорлиги – МДҲ номидан қатнашганди.

Тожикистон бундан 20 йил олдин биринчи марта жаҳон олимпия ўйинларида қатнаша бошлади. Тўғри, Лондон, Пекин олимпиадаларида айрим қувончли ютуқларга эришилди. Жумладан, боксчи қиз Мавзуна Чориева бронза медали соҳибаси бўлди. Лекин Дилшод эришган ютуқ ўзгача. У мана-ман деган поляк, белорус рақибларини ортда қолдириб Олимпиада чемпиони бўлди. Олтин медал олди. Унинг шарафига Рио-де-Жанейрода Тожикистон мадҳияси янгради, мамлакат байроғи баланд кўтарилди. Худди ана шу лаҳзаларда ифтихор ҳиссини туймаган тожикистонлик бўлмаса керак, деган фикрдаман.

Ўзимча ўйлайман, Дилшод босқон улоқтиришга шайланаётганда унга Ватан, халқ ишончини оқлаш ҳиссиёти билан бирга ота-онасига бўлган кучли меҳр-муҳаббати ҳам куч-қудрат бергандир. Ахир, у ҳар бир мусобақа олдидан олис-олисдан бўлса-да, имкон топиб онаси – Зайтуна Самадовага қўнғироқ қилиб, дуо қилишини сўрар экан-ку! Олимпия олтин медалини олишга муяссар бўлган куни ҳам (ўшанда Бразилияда кундузи, бизда эса, тун эди) Дилшод онасининг дуосини олган ва ўзи эришадиган ғалабани Ватанига, халқига, отасига бағишлашини айтган.

Жонажон Тожикистонимиздан дунёга машҳур кўп спортчилар етишиб чиққан. Зебунисо Рустамова, Иброҳим Ҳасанов, Мавзуна Чориева, Расул Боқиев, Юсуф Абдусаломов, Саймўмин Раҳимов… Бу рўйхатни анча давом эттирса  бўлади. Ё машҳур футболчиларимиз Рашид Раҳимов, Муҳсин Муҳаммадиев, Эдгар Гессни олинг. Юртимизда туғилган машҳур гимнастикачи Нелли Ким, қайиқда эшкак эшувчи Юрий Лобанов, бешкурашчи Анатолий Старостинларни ким билмайди, дейсиз! Ҳар учови ҳам Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпиони бўлишган. Тўғри, бу спортчилар у пайтлар СССР номидан курашишган. Лекин бу машҳур спортчиларнинг Тожикистон тупроғида туғилганликлари билан фахрланишга ҳақлимиз.

Аммо, барибир, Дилшод Назаровнинг ютуғи ўзгача бўлди. У мустақил Тожикистон  тарихида биринчи марта Олимпия олтин медалини қўлга киритди. Биринчи марта, азиз юртдошлар, биринчи марта!

Энди унинг изидан бошқа спортчилар боришига, кейинги олимпия ўйинларида янги-янги олтин медаллар бизники бўлишига, юрт мадҳияси қайта-қайта янграшига, байроғимиз баланд-баландга кўтарилиб, ҳилпирашига ишонаман. Бунинг учун Дилшод Назаров ўрнак бўлибгина қолмасдан, Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Ёшлар, спорт ва сайёҳлик қўмитаси раисининг ўринбосари, Тожикистон Енгил атлетика федерацияси раиси сифатида ҳам юртимизда спортнинг равнақ топиши, болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ишини ривожлантириш йўлида ҳормай-толмай меҳнат қилишига ишонаман.

Дилшод Назаров келтирган олтин медал боис Тожикистон бирданига ўнлаб мамлакатни ортда қолдириб, 51-ўринга кўтарилди... Агар Рио-де-Жанейро Олимпиадасида 200дан ортиқ мамлакат спортчилари қатнашаётганини эслатадиган бўлсак, бу илгариланишнинг қандай муваффақият эканлигини англаб олиш қийин эмас.

Дилшод Назаров спортдаги хизматлари учун «Шараф» ордени билан мукофотланган эди. У Рио-де-Жанейро олимпиадасидаги ютуғи билан бу орденга қанчалик муносиб эканлигини кўрсатди ва Тожикистонимизни шарафлантирди.

Урфиятда бир қуйма ибора бор – «тарих зарварақларига битилган». Мустақил Тожикистоннинг Олимпия ўйинларидаги дастлабки олтин медалдори Дилшод Назаровнинг улкан ютуғи эса, тарихнинг ўчмас зарварақларига битилиб қолади.

 

Ўринбой УСМОН,

Тожикистон Ёзувчилар иттифоқи  аъзоси,  Хўжанд.

КАЛЕНДАР

« Июн 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30          

МАҚОЛАЛАР

Шермуҳаммад ШОҲИЁН: - ФУҚАРОЛАР ТОМОНИДАН ҚАЛЛОБЛИК ЖИНОЯТИНИ СОДИР ЭТИШ КЎПАЙМОҚДА

 

Жорий йилнинг биринчи ярмида Олий суд, вилоят, шаҳар ва ноҳия судлари томонидан 9 минг 551 фуқаролик, 23 минг 556 оилавий, 5 минг 910 жиноий иш, 4 минг 249 текширув органлари илтимосномаси, 35 минг 394та маъмурий ҳуқуқбузарлик иши кўриб чиқилган. Бу ҳақда журналистларга Тожикистон Республикаси Олий судида жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги якунига бағишланган матбуот конференциясида маълумот берилди.

Муфассал...

ЯНГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАСИ ИШГА ТУШДИ

 

15 январ куни Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ҳамда Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали пойтахтнинг Шоҳмансур ноҳиясида пайпоқ ишлаб чиқариш корхонаси "Ваҳдат" МЧЖ фаолиятини бошлаб беришди.

Ушбу корхона Миллат пешвосининг топшириқлари асосида маҳаллий тадбиркор Илҳом Мирзоев ташаббуси билан қурилиб, уни таъсис этишдан

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2415092

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9642100
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
214
2824
9183
9612376
9183
132053
9642100

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.159
Бугун: 04-06-2026 01:07:10

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015