-Мозийга қайтиб иш кўрмоқ хайрли дейдилар…- жумласи мазмун моҳияти эътибори билан аллома адибнинг қалб қўридан яралган ва айтилган.
Зеро, ўтмишни унутмаслик, уни пухта ўрганишнинг ўзи тирикликдан одамийлик сабоғини берадиган билимларга кон ҳаёт мактабидир.
Илм ҳақида асрлар қаъридан бир нидо келади: билимларнинг сараси ўз-ўзини англамоқ илмидир…
Тарих ўз-ўзини англамоқнинг дурдона дастуруламали бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади.
Ўтмишини қадрлаб, уни чуқур ўзлаштирган халқ, муносиб келажакни ҳам ярата олади.
Давлатимиз сарвари Эмомали Раҳмон бежизга, ўзининг чиқишларида бот-бот ўзликка қайтиш, уни жон қадар эъзозлашга ҳидоят қилмайди.
Амалдаги 2015 йил мамлакатимиз халқлари, жумладан, Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг расмий нашри саналган «Халқ овози» газетаси ижодкорлари учун шарафли келди, десак муболаға қилмаймиз.
Ҳақиқатдан ҳам, Тожикистон давлат мустақиллигининг 24 йиллиги, Улуғ Ватан урушида қозонилган Буюк Ғалабанинг 70 йиллиги нишонланадиган, «Халқ овози» газетасининг 85 йиллиги қайд этилган йил шон-шарафларга тўлиқ бўлишга арзимайдими!?.
Ана шундай муборак йилда қарийб бир асрдан буён халқнинг чинакам минбарига айланган мазкур газетанинг бош муҳаррири ва элнинг том маънодаги дардкаши бўлиб улгурган ижодий жамоаси ташаббуси билан нашриянинг ўтмишини ёритиб беришга бағишланган мини-музей ташкил этилди.
Музейни ҳажман кичик бўлса-да, маънан кенг қамровли, деб баҳолаш мумкин.
Унинг эскпонатлари газетада меҳнати сингган ижодкорларнинг асарлари, уларнинг меҳнат қуроллари, ижодий жамоалар тақдирланган мукофотлар, газетанинг узоқ йилларда чоп этилган турли нусхалари ва ҳоказолардан иборат бўлиб, кузатувчида илиқ таассуротлар қолдиради.
Ўтган асрнинг 30-йилларида «Қизил Тожикистон», сўнгра «Совет Тожикистони», айни пайтда «Халқ овози» номи билан чоп этилаётган нашрия даргоҳи кўплаб улуғ одамларни кўрган. Шулардан бири бутун тожикистонликларнинг фахри, донғи дунёга кетган тарихчи олим, академик, Тожикистон Қаҳрамони Бобожон Ғафуровдир.
Бобожон Ғафуров ўтган асрнинг биринчи ярмида газета ижодий жамоаси сафида меҳнат қилди, кейинчалик раҳбарлик масъулиятини ҳам зиммасига олди. Бу давр газета тарихининг самарали кечган йилларидан саналади.
Шунинг учун ҳам музей ташкилотчилари бу давлат арбобининг ҳаёти ва фаолиятига алоҳида эътибор қаратишган бўлиб, унинг умр йўлини шарҳлаб берувчи стенд тайёрлашган. Стенд томошабин учун атоқли олим ҳақида қимматли маълумотлар манба вазифасини ҳам ўтай олади.
Музейнинг диққат жалб қилувчи томонларидан яна бири шундаки, узоқ йиллар давомида газетани бошқарган муҳаррирлар портретлари ва уларнинг раҳбарлик қилган даврлари ҳақида қисқача қайдлар берилган.
Раҳбарлик қилган шахслар орасида драматург Ҳожи Содиқ, олим ва ёзувчи Ҳамид Гадоевларнинг борлиги, газетанинг жонажон Тожикистонимиз тараққиёти йўлида тутган ўрни, қилган хизматлари кўлами нечоғли эканлигидан далолат беради.
«Газетамиз фахрийлари» бурчагида эса, йиллар давомида ижод заҳматига метин ирода билан бардош бериб келган, бугунги кунда Тожикистондаги ўзбек адабиётини уларнинг самарали ва мазмунли ижодларисиз тассаввур этиб бўлмайдиган Қосим Мамажонов, Ўлмас Жамол, Восит Муҳаммедов, Жамшид Пиримов, Саййид Неъматулло Иброҳим, Абдулло Зуҳур сингари забардаст журналист, ёзувчи ва шоирлар ҳаёти ва ижодига атрофлича тўхтаб ўтилган.
Маълумки, газета фаолиятини ижодий алоқаларсиз ақлга сиғдириб бўлмайди. «Муҳарририятимиз меҳмонлари» стендида айнан шу нарсага эътибор берилаган бўлиб, ижодий жамоанинг қадрли меҳмонлари сифатида ташриф буюрган СССР халқ артистлари Жўрабек Муродов, Малика Қаландарова, Тожикистон халқ артисти Жўрабек Набиев, Ўзбекистон халқ ҳофизи Маъмуржон Узоқов, Ўзбекистон халқ артистлари Олмахон Ҳайитова, Мукаррама Турғунбоева, Ёқуб Аҳмедов, Сора Эшонтўраева, Юлдуз Усмонова сингари санъаткорлар, Соҳиб Жамол, Саид Аҳмад, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Тошпўлат Ҳамидов, Саттор Турсун, Зиё Абдулло каби таниқли ижодкорлар билан бўлган учрашувлардан лавҳалар акс этган суратлар намойишга қўйилган.
Газета ижодий жамоаси билан елкама-елка туриб меҳнат қилаётган жойлардаги жамоатчи мухбирлар фаолиятига бағишланган кўргазма ҳам алоҳида тўхталиб ўтишга, қайд этишга лойиқдир.
Шунингдек, газета ижодий жамоасининг машаққатли меҳнатлари муносиб тақдирланган совринлар: СССР Олий Совети ва Тожикистон ССР Олий Совети томонидан берилган юксак мукофотлар - Меҳнат Қизил Байроқ ордени ва қатор «Ифтихорнома»ларнинг асл нусхалари экспонатлар қаторидан жой олган…
Амалга оширилган ишлар газета ҳаётига бағишланган хотираларнинг дебочасидир, холос.
Музей ташкилотчилари ҳали нашрия фахрийлари ва жонкуяр мухлислари қўлларида сақланаётган нодир маълумотлар ва суратлар билан кўргазмаларни янада бойитиш, мазмундорлигу жозибадорлик даражасини ошириш илинжида саъй-ҳаракат қиладилар.
Ўйлаймизки, биз билан бўлган ҳамкорликлар энига ҳам, бўйига ҳам кенгаяди ва юксалади. Бу хайрли ишда муштарийлар ўз ёрдамларини дариғ тутмайдилар…
Яқинда янги ташкил этилган музейнинг очилиш маросими тантанали тарзда ўтказилди. Унда Тожикистон журналистлар иттифоқининг раиси Акбарали Саттор, шунингдек, Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва парламентининг нашрлари - «Жумҳурият», ҳамда «Садои мардум», шунингдек бошқа газета-журналларнинг намояндалари иштирок этдилар.
Ўз ўтмишининг қадр-қимматига хоҳ шахс, хоҳ жамоа, хоҳ халқ бўлсин етмаса, маънавий бойлик баркамоллигига эга бўлолмайди.
«Халқ овози» газетаси маъмурияти ва ижодий жамоаси томонидан қўл урилган бу хайрли иш ёш авлодлар маънавиятига мисқолча ижобий таъсир қилса, уларни ҳаётнинг қайсидир соҳасида ижодга, яратувчанликка ундаса, демак, ҳаракатлар зое кетмайди. Кўзланган ниятдан мурод ҳосил бўлади.
Шояд, бу анъана давомийлик касб этса…
Абдуҳафиз МИРЗААҲМЕДОВ.
Суратларда музей кўриниши ва унинг очилиш тадбиридан лаҳзалар акс эттирилган.
Ҳурматли Миллий мажлис аъзолари ва Намояндалар мажлиси вакиллари! Азиз ватандошлар!
Тожикистон Республикаси жаҳон сиёсий, иқтисодий ва хавфсизлик вазияти ўзгарганига қарамасдан, иқтисодий тараққиёт, стратегик мақсадларга эришиш ва шу йўл орқали аҳоли муносиб ҳаётини таъминлаш йўлида устувор қадамлар орқали олға интилмоқда.
Муфассал...
Инсон – олам безаги, аммо ўта мураккаб мавжудот…
Аввалам бор, одам боласи ҳаётининг оддий эмаслиги шундаки, у икки оламда яшайди. Бири – уни ўраб турган борлиқ, атроф-муҳит бўлса, иккинчиси, унинг ботини, қалб дунёсидир. Ички, яъни маънавий олами бой, етук бўлмаган шахс ҳеч қачон моддий дунёнинг нақши бўлолмайди.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015