Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 06 Феврал 2018 Кӯришлар: 1920
Печат

 

suvonqul bobo 2018Душманнинг жирканчли қадами Ватаннинг кўзга тўтиё тупроғини топтар. Уруш олови тобора кучайиб, аланганинг заҳарли ўткир тили янада кенгроқ ҳудудни ялаб-юлқамоқда эди.

Элнинг қалбида ору номуси, ғурури бўлган содиқ фарзандлари енг шимариб, Ватан ҳимоясига чоғланди…

Зеро, кутилмаган ҳужум исканжасида қолган Ватан жасур ўғлонларининг мададига кўз тикмоқда эди… Улардан нажот истаб, ўз мудофаасига чорларди.

Эрта куз эди, ўшанда… 1942 йил 11 сентябр…

Тожикистоннинг Пахтаобод ноҳияси (ҳозирги Турсунзода шаҳри)нинг бир гуруҳ сара йигитлари кўксиларини қалқон қилиб, Ватанни немис-фашист газандаларидан муҳофаза қилишга отландилар.

Улар сафида одмигина оиланинг фарзанди, эндигина ўн саккиз ёшга тўлган Сувонқул ҳам бор эди.

У – чорпаҳилдан келган алпқомат, соддадил, айни кучга тўлган қишлоқ йигити эди. Бутун вужудидан ғайрат-шижоат қуйилар, нигоҳларида душманга нафрат учқунлари чақнарди…

Пахтаободлик ватанпарварлар Москва яқинидаги Пенза шаҳрида биринчи Белоруссия фронти таркибида жангга сафарбар этилдилар.

Душман эса, тиш-тирноғигача қуролланиб, ўзининг ёвуз нияти йўлида босқинчилик юришидан қайтмасди.

Ғаним қуролидан учаётган «ўқ ёмғири» жанг майдони узра, гўё ажал уруғи бўлиб қуйиларди.

Пахтаободдан бошланган Ватанга садоқат сўқмоғи, урушнинг ана шундай оловли йўлларига туташиб кетди.

Йигитни ажал кутган ўлим кўчалари, қирғинбарот йўллар ортда қолаверди. Жасорат шахдам қадамлар билан душманни қўрқув даргоҳи сари қувиб борди.

Мардлик сафарининг қўрқмас йўловчиларидан бири - пахтаободлик, жасур ўғлон Сувонқул Бўтаев…

Муроду мақсадини Ватан халоскорлигига қаратган Сувонқул бу кўйларда йўл юрди, йўл юрса ҳам, мўл юрди.

Қон ҳиди анқиб турган бу йўллар 1943-1944 йилларда Латвия, Литва ва Эстония давлатлари, шунингдек, Кеннигсберг (ҳозирги Калининград) шаҳри ҳудудларини кесиб ўтди. Бу минтақаларни босқинчилардан озод қилишда ўлимга тик борди, ёв билан аёвсиз курашди, қақшатқич зарба берди. Ер тишлатди…

Кеннигсберг шаҳрининг ҳар қарич ери учун ҳаёт-мамот жанги борарди. Фашист осонликча чекинмас, жон олиб, жон берарди. Жонга-жон, қонга-қон руҳида кечган қарама-қарши тўқнашувлардан бирида, 1944 йилнинг ноябрида Сувонқул чап кўзидан қаттиқ жароҳат олди.

Ҳарбий госпиталдаги бир ойлик муолажадан сўнг, яна сафга қайтди ва немис-фашизми таслим бўлганга қадар, Ватан олдидаги йигитлик бурчини сидқидилдан адо этди. Улуғ Ғалабага ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди.

Уруш тугагач, то 1949 йилгача, вайронага айланган она-Ватанни қайта тиклаш ишларида фаол қатнашди.

Меҳрибон онасининг: - Йигит ўлма, бало кўрма, болам, ой бориб-омон келгин,- деган дуоси ижобат бўлиб, 1949 йилда, киндик қони тўкилган жонажон Ватани – Тожикистонга соғ-саломат қайтиб келди…

Тўрт йиллик жангу жадаллардан сўнг, элу юртнинг тинчлигу осойишталигини таъминлаб қайтган Сувонқул Бўтаев энди Ватаннинг ободлиги, халқ дастурхонининг фаровонлиги учун курашга бел боғлади.

Тинч-тотувлик ҳукмронлик қила бошлаган 1950 йилда, Пахтаобод ноҳияси (ҳозирги Турсунзода шаҳри)нинг «Комсомол» (кейинчалик «Намуна») жамоа хўжалиги бошқарувига мурожаат қилиб, бир сурув қўйни санаб олди ва бош чўпон сифатида фаолият бошлади.

Зеро, Сувонқул Бўтаевнинг ёшликдан чорвачиликка ихлоси бошқача эди.

Энди у юртнинг ободлиги, элнинг фаровонлиги борасида, айнан, чорвачилик соҳасини равнақ топтириш билан хизмат қилишни холис ният ила дилига туккан эди.

Заҳматталаб бу соҳада қишнинг қаҳратони, ёзнинг жазирамасига қарамай, роппа-роса 25 йил машаққат чекиб, ҳалол меҳнат қилди.

Уринишлари зое кетмади. Ҳар йили насл олиш режасини ортиғи билан бажарди. Ҳатто, 1972 йилда Регар ноҳияси (ҳозирги Турсунзода шаҳри) бўйича энг юқори натижага эришиб, бу борадаги топшириқни 120 фоизга адо этди.

Унинг ҳалол ва самарали меҳнати муносиб қадрланиб, «Жигули» енгил автомашинаси билан тақдирланди…

Сувонқул бобо Бўтаев нафақага чиққунга қадар, одамийликнинг улуғ фазилатлари – ҳалоллик ва тўғрисўзликни инсон ҳаётининг негизи, деб ҳисоблади ва амал қилди.

Сувонқул бобо умр йўлдоши билан уч нафар фарзанд: бир ўғил, икки қизни оқ ювиб, оқ тараб вояга етказди. Уларнинг комил инсонлар бўлиб, ҳаётдан ўз ўринларини топишларига кўмак берди.

Ўткинчи умрининг сўнгги йилларини 17 нафар невара, 36 нафар эваранинг ардоғида, меҳрибон бобо, яқин маслаҳатгўй бўлиб ўтказди…

Ўтган юз йилликнинг 1924 йилида, Пахтаобод ноҳияси (ҳозирги Турсунзода шаҳри)нинг Навосой қишлоғида дунёга келган Сувонқул бобо Бўтаев 2018 йилнинг 4 январида, табаррук 94 ёшида оламдан ўтди…

Улуғ мутафаккир Жалолиддин Балхийда шундай ҳикмат бор: - Жоҳил киши қараб туриб гулнинг гўзаллигини кўрмас, тиканларига тикилур.

Аксинча, Сувонқул бобо бир умр эзгуликка тикилиб, уни шиор қилиб яшади. Қўл урган ҳар бир ишини эзгуликка йўғириб, умргузаронлик қилди.

Бугун авлодларга ундан лафзи ҳалоллик, қатъийлик, жасурлик, умуман, одам боласини улуғловчи энг ноёб башарий фазилатлар мерос бўлиб қолди.

Ҳамма гап, ёшларнинг уддалаб, ана шу инсонийликнинг буюк мактабидан сабоқ ола билишларида…

 

Акрам ИКРОМИЙ,

Абдуҳафиз МИРЗААҲМЕДОВ, Турсунзода шаҳри.     

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

АНИҚ ФАНЛАРНИ ЎРГАНИШНИНГ ЙИГИРМА ЙИЛЛИГИ – ДОЛЗАРБ ТАШАББУС

 

Ҳар йили Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг мамлакат парламентига йўллаётган паёмларини интиқлик билан кутиб, жамоа ҳолда томоша қиламиз. Бу йил ҳам шундай бўлди – устоз ўқитувчилар ҳамроҳлигида Паёмни томоша қилдик. Президентимиз айтаётган ҳар сўз, ҳар бир нуқта халқ кўнглидан ўтган ва амалга ошишини истаб юрган орзу-истаклар эди, ростданам.

Муфассал...

ХОТИРАМДА ИН ҚУРГАН ҚАЛДИРҒОЧЛАРИМ

 

Мен туғилиб-ўсган қишлоқ, кичкина Ватаним – Ҳулбек жарлик тагида жойлашган. Кечга яқин кунботар томондаги қия тепалик виқор билан қишлоққа соя ташлайди. Шунданмикан, маҳаллий лаҳжада қишлоғимизни «Таижар», деб ҳам юритишади.

Раҳматли онам болалигимда Ҳулбек сўзининг маъносини қуйидагича шарҳларди: - «Бу жойлар ўтган аср бошларида Қизилсув дарёсининг ўзани

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990500

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477570
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3498
4027
21183
7426653
99214
114875
7477570

Сизнинг IPнгиз: 3.141.38.5
Бугун: 23-11-2024 16:50:09

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015