Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 14 Март 2019 Кӯришлар: 1999
Печат

 

tog 2019Азиз Тожикистонимиз - жаннатмакон диёр. Зилол сувли дарёларимиз, осмонўпар тоғларимиз, ўлкамизнинг нотакрор табиий манзаралари жаҳон аҳли эътиборини тортаётганлиги - рост.

Фусункор баҳор фаслининг дастлабки кунларида узоқ Германиянинг Берлин шаҳридан келган яна бир хушхабар кўнгилларимизни шод айлади. Бу ерда ўтказилган "ITB BERLIN - 2019" - халқаро сайёҳлик кўргазмасида "2019 йил

миллий маданият ҳимоясида 100та энг яхши глобал йўналиш тақдимоти, анъана ва халқларни саёҳлик соҳасига жалб қилиш" мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди. Қувонарлиси шундаки, азиз Тожикистонимизнинг Бадахшонидаги осмонўпар тоғлари юзталикка киритилиб, Осиё ва Тинч океани минтақасида нуфузли учинчи ўринни эгаллади.

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ташаббуси билан ўтган - 2018 йил - Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили ва 2019-2021 йиллар -Қишлоқлар, сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йиллари, деб эълон қилиниши мустақил Тожикистонимиз иқтисодиёти ривожланишида муҳим рол ўйнаши, табиий. Зеро, бугун жаҳон мамлакатларининг аксарияти саёҳлик соҳаси ривожланиши боис, иқтисодиётини тиклаб олаётганлиги сир эмас. Мустақил Тожикистонимизда мазкур соҳа ривожланиши учун жуда катта табиий захиралар мавжуд. Улардан оқилона фойдаланиш эса, мамлакатимиз равнақига хизмат қилиши турган гап.

Тожикистонимизнинг Помир тоғлари сурункасига тўртинчи йил мазкур мукофотга лойиқ топилиши, жаҳон ҳамжамиятининг ўлкамиз сайёҳлик имкониятларига эътибори нишонасидир. Помир тоғлари гўзал манзараларининг халқаро миқёсда тан олинганлигининг ўзи сайёҳлар диққатини жалб этаётганлигидан дарак беради.

"ITB BERLIN - 2019" - халқаро сайёҳлик кўргазмасида мамлакатимиз сайёҳлик ширкатларининг экологик, тарихий-маданий, табобат ва соғломлаштириш йўналишларини тақдим этганлиги жуда ўринли тадбир бўлиб, хорижий сайёҳларнинг юртимизга бўлган қизиқишлари ортишига хизмат қилиши турган гап.

Жорий йил Тожикистонимизни бу халқаро тадбирда Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Саёҳликни ривожлантириш комитети вакиллари, ватанимиз 21та сайёҳлик ширкатларининг 30 нафар намояндалари, 2 нафар маданият соҳаси ходими ва Тожикистон Республикасининг Германиядаги элчихонаси ходимлари Тожикистон Республикаси Футбол федерацияси президенти Рустами Эмомали ҳомийлигида қатнашиб, Қишлоқлар, сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йиллари эълон қилинганлигини алоҳида таъкидлшади.

Албатта, халқаро миқёсда сайёҳликка бағишлаб ўтказилаётган тадбирларда фаол иштирок этиш ва жаннатмакон юртимизнинг сайёҳлик имкониятлари билан хорижликларни таништириш бу соҳанинг ривожланишига хизмат қилиши, табиий.

Баҳорнинг илк кунлари - халқаро Наврўз байрами арафасида Берлин шаҳридан келган хушхабар барча юртдошларимизни қувонтириб, жаннатмакон юртимиздан ифтихор ҳиссини уйғотганлигига, шубҳа йўқ.

 

Самандар МАҲМАДАЛИЕВ,

Тожикистон Давлат молия ва иқтисод университети

4-курс талабаси.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Буюклар камол топган даргоҳ

 

Мактабда ўқиб юрган кезларимда, бир куни келиб, "Халқ овози"дек нуфузли газетада фаолият юритиш етти ухлаб тушимга ҳам кирмаганди. "Замондош" газетасига ишга келгунимча, Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг ўзбек тилидаги нашри - "Халқ овози" ва хусусий "Замондош" газеталари мавжудлиги ҳақида, ҳатто, тасаввурга ҳам эга эмасдим.

…Мактабни битириш арафасида олий маълумот олиш масаласи

Муфассал...

Бу дунёда ҳаммамиз меҳмон...

 

ВАТАН СОҒИНЧИ

Соғинч деб аталган соҳир туйғудан,

Қалбнинг яралари мудом ортади.

Сафарларда қолсанг

Узоқ ё яқин,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2579129

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10201662
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
932
6010
21898
10151415
98755
138877
10201662

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.137
Бугун: 24-10-2026 03:45:03

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015