1. ЖАҲОННИНГ БУЮК КУТУБХОНАЛАРИ
Инсоният илм билан юзма-юз бӯлган замондан бери китобдорлигу китобхонлик шоҳу қироллар тожининг гавҳари, мамлакат донишмандларининг эзгуликка йӯғрилган заковати сифатида эътироф этилганига гувоҳ бӯлиб келди. Зеро, айнан илму ирфон сиёсатини йӯналтирувчи куч бӯлиб, вазиру вузаролар аҳли дониш орасидан сайлаб олинган.
Маълумки, ӯқувчиларимиз Россия, Эрон, Туркия, Ҳиндистон ва бошқа узоқ-яқиндаги қадимий мамлакатларнинг буюк кутубхоналари ҳақида керакли тасаввурларга эга. Шу сабаб, дунёдаги кутубхоналардан бир неча мисол келтириб, уларнинг қадимий ва буюк хазина эканликларидан ташқари бошқа қиймати юқори маданий қирралари ҳақида ҳам сӯзламоқ ниятимиз йӯқ эмас.
Бугун улканлиги ва китоб нусхалари бойлиги юзасидан энг буюк маданий қаср АҚШдаги Конгресс кутубхонаси ҳисобланади. Унинг икки асрга тенг тарихи бӯлиб, бу илму маърифат кошонаси 1800 йили Американинг ӯша вақтдаги Президенти Жефферсон томонидан қад ростлаган ва унга дастлаб Конгресс аъзолари, Президент ва унинг ӯринбосаригина кириш ва сақланаётган китоблардан фойдаланиш ҳуқуқига эга эди.
Бу кутубхона ӯз тарихида икки марта катта ёнғинга учраб, қайтадан тикланган. Бу маскан энди очилган пайти унинг бисоти 740 китоб ва Американинг географик икки харитасидан иборат эди. Айни пайтда эса АҚШ миллий кутубхонасида 33 миллион 500 минг китоб, суратлар, қӯлёзмалар, хариталар овозу тасвир ёзувлари сақланмоқда. Улар дунёдаги 460 тилда битилган.
Кутубхона биноси қадимий меъморлик асосида қурилган ва уч муҳташам қасрдан иборатдир. Буюк маърифат масканини бир кунда зӯрға айланиб чиқиш мумкин, холос.
Халқаро экспертлар иккинчи жойни Гарвард (Кембридж) университети кутубхонасига беришади. Унда саксонта турли марказ фаолият кӯрсатади ва 16 миллиондан ортиқ чоп маҳсулотлари сақланади. Улар орасида 16-17 асрлардаги Европанинг бебаҳо асарлари бор. Аммо, бу китоблар билан танишиш чегараланган. Университетда ишламаган ва таҳсил олмайдиганлар нодир нусхаларни қӯлига олиб мутолаа қилолмайди. Бошқаларга улар билан фақат интернет орқали танишиш имконияти берилган.
Бостон жамоатчилик кутубхонасини эса илм толиблари учун жаннатий гӯша, дейишади. Бу кутубхона икки асосий бинодан иборат бӯлса-да, 25 бӯлим ҳамиша китобхонлар хизматига тайёрдир.
Британия кутубхонаси
1972 йили Британия музейи ва бошқа маданий мажмуалар билан бирга вужудга келтирилган. У Георгий II замониданоқ Буюк Британия ҳудудида нашр этилган барча асарлардан нусха олиш ҳуқуқини олганди.
Кутубхона хазинаси 150 миллион нусхани ташкил этади. Шундан 310 минги дастхатлар, 60 миллиони патент, 4 миллиони харита, 260 мингдан зиёдроқ журнал ва бошқа нашрлардир. Бунинг устига ҳар йили 3 миллионлик янги чоп маҳсулотлари келиб қӯшилади. Китоб пештахталари бир қаторга тизилса, 625 километрни ташкил этади. Кутубхонанинг умумий майдони 112 минг квадрат метр бӯлиб, бино 14 қаватли. Шундан бештаси ер остидадир. Ҳар куни бу маърифат ӯчоғи хизматидан 16 минг киши баҳра олишади. Китобхонларнинг аксар қисми интернетдан фойдаланувчилардир.
1986 йили бу кутубхона миллий тарихий обида сифатида эътироф этилди.
АҚШ Йели Нию Хевени университет кутубхонаси папиросга ёзилган қадимий, тахминан 13 миллион жилдлик китоб сақланаётгани билан машҳур. У рассомчилик, меъморлик, ҳайкалтарошлик санъатининг ҳайратли усулларида бунёд этилган 22 бинодан иборат. Кутубхонада дунёнинг етти мӯъжизасидан бири бӯлган Бобул санъати асарлари ҳам бор.
АҚШнинг Ню-Йорк кутубхонаси
1884 йил таъсис этилган. 87, жумладан, 77 та ноҳиявий бӯлими фаолият юритади. Шулардан бири имконияти чекланган кишиларга хизмат кӯрсатади. Ҳар йили бу ердан 16 миллион китобхон фойдаланади. 20 миллион нусха китоб ва ӯнлаб тилдаги 30 миллиондан кӯпроқ турли аудиоёзувлар, хариталар, расмлар, филмлар ва газеталар тӯплами сақланмоқда. Бу бойликка ҳар куни 10 минг нусха янги асарлар, илму урфон битиклари келиб қӯшилади. Кутубхонадаги бошқа бир ӯзига хослик – унда хусусий полиция хизмат кӯрсатади. Полиция ходимлари китобхонлар хавфсизлигини таъминлайди, қоидабузарларни тутиб, жарима солишга ҳам ҳақли.
Украина Миллий кутубхонаси
Вернадский номи берилган бу маскан 1918 йили бунёд этилган ва 15 миллион нусха чоп маҳсулотлари борлиги билан диққатга сазовор. Ундан фойдаланадиган ӯқувчилар сони ҳар йили ярим миллион атрофида бӯлади. Кутубхона ходимлари умумий сони 900 та бӯлиб, дунёнинг 80 давлати ва бир ярим минг илмий муассасалар билан китоб олди-бердиси йӯлга қӯйилган.
Германиянинг Берлин, Франкфурт ва Лейпциг кутубхоналари бу мамлакатда ёзувларни ӯрганиш ва архив миллий маркази ҳисобланади. Унинг номидан маълумки, бу кутубхона Франкфурт, Лейпциг ва мамлакат ғарбу шарқ марказий кутубхоналарини бирлаштириш туфайли вужудга келтирилган. Берлин девори қулатилганидан кейин иккала Германиянинг китоб ва мусиқа архивлари бирлаштирилган. Айни замон унда уч бӯлим ва 24 миллион нусха чоп маҳсулотлари, мусиқа ва тасвирий санъат асарлари сақланмоқда.
Канаданинг Оттава кутубхонаси мамлакат миллий маданий меросини тӯплаш ва сақлаш билан машғул. Унинг майдони 170 минг квадрат метрни ташкил этиб, нафақат жаҳондаги энг йирик, балки кӯп тилдаги асарларга бойлиги билан ҳам машҳурдир. Унда 350 минг санъат асотирлари ва 71 минг соатлик филмлар сақланяпти. Бундан ташқари, кутубхона дунёда энг бақувват – 3,18 миллион мегабайтли электрон китоблар хазинаси билан таниқлидир.
Хитойнинг Миллий кутубхонасига кенг миқёсли мақом берилган бӯлиб, улар орасида илмий кутубхона, миллий библиографик марказ, илмий-техник асарлар ва китобдорлик тараққиёти кабилар энг муҳимдир.
Унинг архивидан 270 минг нусха нодир китоблар, 1,6 миллион жилдлик қадимий асарлар, жумладан, 35 минг манускриптик, суякларга битилган илмий аҳамияти катта тарихий битикларни топиш мумкин.
2. СОМОНИЙЛАРНИНГ ШОҲОНА КУТУБХОНАЛАРИ
ВА ТОЖИКЛАРНИНГ БУГУНГИ КИТОБДОРЛИГИ
Бунда қадимий-тарихий манбаларга таянган биз тожиклар китобсеварлиги, бой маданияти бутун жаҳонга бор шукуҳ-шаҳомати билан намоён бӯлади. Бохтар, суғд, хоразмий, портий, ромий ва бошқа тиллардаги ёзувлар пайдо бӯлиши билан тожик халқи аждодлари китобдорлик ва кутубхоналар тарихи бошланади. Милоддан аввалги олтинчи асрдаёқ Ҳахоманишинлар сулоласи сарой ва хусусий кутубхоналар ташкил этиб, уларда қӯлёзмалар, котибот архивлари, мих билан ёзилган битиклар тӯпланган ва асралган. Бунга Персополис шаҳридаги Ҳахоманишинлар сулоласига дахлдор сарой кутубхонаси далил бӯла олади. Юқорида қайд қилинган тиллардаги турли битиклар бу кутубхонада тӯпланиб, асралган ва илму урфон аҳли улар билан танишган, ӯрганган ва бугунги ёзма маданий бойликларимизга ҳисса қӯшишган.
Мазкур китоб хазинасида 12 минг сигир терисига зарҳал ҳарфлар билан битилган иккита муқаддас «Авесто» китоби бор эди. Аммо милоддан олдинги 331 йилда илк марта Александр Македонскийнинг лашкари бизнинг китоб ва кутубхоналаримизни ёқишга қӯл уришиб, Ҳахоманишинлар кутубхонасини оташ қаърига тортдилар ва «Авесто»нинг бир нусхаси куйиб кетди, муқаддас китобнинг иккинчи нусхасини улар Юнонга олиб кетишди, - деб ёзади Бобожон Ғафуров «Тожиклар» китобида.
Улар ӯз империяси ҳудудида ғалабани қӯлга киритгач, шунингдек, Бохтару Суғд, Хоразму Портда ҳам юнон ёзуви ва тилини жорий этиб, қӯллари остидаги халқлар ёзув ва тилларини чеклаб қӯйдилар, шундан сӯнг китоб ҳамда ёзувларни юнон ҳамда маҳаллий тилларда олиб борардилар, бу аҳвол Кушониён замони – Буюк Канишкагача давом этиб келганди.
«Китобдорлигу кутубхоналар, айниқса, Сосонийлар салтанати даврида янгидан тараққий эта бошлади. Ӯша пайтда Сосонийлар ҳокимияти қошида жаҳон миқёсида тенги бӯлмаган Илмий академия, «Гунди Шупур» буюк маданият маркази фаолият қиларди. Мазкур маданият уйининг пештоқида шундай ёзув бор эди: «Билим ва ақл қиличдан кучлироқдир». Бу кутубхона паҳлавий, бохтарий, хоразмий, суғдий, шунингдек, юнон ва санскрит тилларидан таржима қилинган китобларга лиқ тӯла 250 ҳужрадан иборат эди. Мазкур кутубхонада анчайин қадим ва замонавий бӯлган билим ва маърифатнинг турли соҳаларига тегишли китоблар бор эди», - деб келтирилган Тожикистон Республикаси Президентининг Миллий кутубхонани очиш маросимида сӯзлаган нутқида.
Сосонийлар кутубхонасидан бизнинг ӯтмиш аждодларимиз ҳақида маълумот берадиган асил эроний урфу одатлар, анъаналар, ривоят ва диний, тарихий қаҳрамонлар ҳақидаги қиссалар тӯпланган «Бундаҳишн», «Худойнома» сингари қадимий асарлар жой олган эди. «Худойнома» асарининг тӯлиқ матни араблар томонидан нобуд этилган бӯлиб, лирик қаҳрамонларга тегишли қисми арабчага ӯгирилиб, улар орқали қисман бизга ҳам етиб келган.
Яна бир қадимий асар «Дадестан меноги хирад» бӯлиб, асил эроний халқларнинг оламу одам пайдо бӯлганидан Сосониёнлар ҳукмронлиги охиригача бӯлган даврни қамраб олган. «Андарзи пешинагон» китоби бӯлса, жамият ахлоқ ва одоби ҳақида маълумот беради. Шунингдек, тарихий манбалар маълумотларига кӯра, давлатнинг асосий қонунлари ва ҳуқуқ битилган китоблар «Авесто», «Матикони ҳазор дадистон», «Китоб дар бораи фаъолияти магупатҳо», «Шапураган», «Қонунномаи иншобохт», «Дадистоннома», тафсирланган - «Рашта дафираҳ», ярим тафсирланган – «Ним рашта дафираҳ», подшоҳлик рисолати маъносида нашр этилган – «Фарварди дафираҳ», асрор ва таржумлар китоби – «Роз дафираҳ», диний ва қироату дин шарҳи китоби – «Дин дафираҳ», рум, ҳинд, чин, турк, набавий ва арабий китоблар тӯплами – «Васф дафираҳ», ғамлар китоби – «Канж (Ганж) ҳимор дафираҳ», вақт ҳокимлари оташдонлари ҳисоби – «Оташон ҳимор дафираҳ», давлатнинг муфассал тарихи – «Ойиномак», давлат таъсиси ва уни идора қилиш – «Таҳномак» ва бошқа яна минглаб турли соҳаларга бағишланган китоблар Сосонийлар кутубхонасидан жой олган эди. Сосонийлар давлатдорлиги замонидаги кутубхоналарда, шунингдек, «Аттож» (Анушервон ҳаётномаси), «Маздакнома», «Ардашери Бобакон» ютуқлар китоби, «Пандномаи Бузургмеҳр», «Китоби шатранж» каби муҳим насрий асарлар сақланарди.
Китобдорлик ва кутубхона қуриш Бармакиён, Тоҳириён, Саффориён, айниқса, Сомониён каби тожик сулолалари қудрат тепасига келган замонларда тикланиб, тараққий этган. IХ - Х асрларни тарих тожиклар давлатдорлиги олтин даври сифатида хотирлайди. Тожиклар бу даврда хилофатнинг мустамлакачилик зулмидан озод бӯлиб, турк босқинчиларининг Варорудга кириб келишга уринишларини чипакка чиқариб, оқибат ӯзининг обрӯли фарзанди, узоқни кӯра биладиган сиёсатчи ва метин лашкарбоши Исмоил Сомоний бошчилигида жаҳонга овозаси тарқалган давлатлари асоси ва сутунини яратдилар. Бу замонда тожик халқи ӯз миллий давлатини тӯлиқ таъсис этиб, тожик тили давлат, сиёсат, ҳарбий, дипломатик, адабий ва форс тилли халқлар сӯзлашадиган ҳаёт қонуний ҳукми тили сифатида жорий бӯлди. Шунингдек, тожик маданияти Вароруд ва Буюк Хуросон барча ҳудудларида ҳукмрон бӯлди. Китобдорлик ва кутубхоналар бунёд этиш янгидан тараққий эта бошлади. Шаҳарларнинг аксариятида кутубхоналар амал қиларди.
«Сомонийлар даврида сарой, шахсий ва диний муассасалар кутубхоналари фаолият қиларди. Сомонийлар давлати пойтахти – Бухоро шаҳрида тожиклар китобшунослик ва китобдорлик илмига асос солган буюк ва энг бой «Сивон-ул-ҳикмат» кутубхонаси фаолият қиларди,» - деб келтирилади М. Султонзоданинг «Сомонийлар даврида китоб ҳолати ва китобдорлик суннати» мақоласи ҳамда «Сомонийлар ва форс-тожик тамаддуни уйғониши» китобида. Бу кутубхона тӯғрисида Абу Али ибн Сино шундай деб ёзган: «Кунлардан бир кун ундан (Нуҳ ибн Мансури Сомонийдан) кутубхонасига у ердаги мавжуд тиб илмига оид китобларни мутолаа қилиш ва ӯрганиш учун кириш ҳақида ижозат сӯрадим. У менга ижозат берди ва жуда кӯп хоналардан иборат, бу хоналарда китоб тӯла сандиқлар тахланган саройга кирдим. Бир хонада араб илмий ва шеърий китоблари, бошқасида фиқҳ илмига бағишланган асарлар ва шундай ҳар бир хона бир соҳа илмига бағишланганди. Сӯнгра ӯтмишдагилар китоблари мундарижаси билан танишиб, ӯзим эҳтиёж сезган нарсамни сӯрадим. Шунчалик кӯп китобларни кӯрдимки, кӯпчилик уларнинг номларини ҳам эшитган эмасди. У китобларни ӯқиб, маънавий ғизо олдим ва ҳар бир донишманднинг билими даражасини танидим». (Абу Али ибн Сино, Танланган асарлар, - Душанбе, 1980. – 19-саҳ).
Абуабдуллоҳ Рӯдакий, Абу Али ибн Сино, Маҳмуди Массоҳ, Исмоили Зоҳид, Абдуллоҳи Нотилий, Абдулмансури Қамарий ва бошқаларнинг энг яхши кутубхоналарида илмий, диний, тарихий, адабий бебаҳо китоблари жуда кӯп эди. Бухоро, Самарқанд, Балх, Марв ва бошқа шаҳарларда китоб сотиладиган бозорлар бор эди. Дайр (Исломгача), оташдон, калисо, масжид, хонақоҳлар кутубхоналарида ҳам нодир китоблар кам эмасди.
Ҳеч кимга сир эмаски, мӯғулларнинг ӯлкамизга ҳужуми арафасида Бухоро, Самарқанд, Марв, Ҳирот ва бошқа шаҳарларда гуманитар ва илоҳиёт илмлари асосий мақомга эга эди. Диний чекланишларга қарамай, маҳаллий олимлар дунёвий билимлар олишга йӯл очардилар. Хуросону Вароруд кутубхоналари хазинасидан бизнинг машҳур олимларимиз: Абурайҳон Муҳаммад ибн Аҳмад Беруний (972-1054), Абу Али ибн Сино (980-1037), Умар Хайём (1048-1131), Абунаср Тӯсий (1070 вафот этган), Масъуд Саъди Салмон (1046-1121), Адиб Собир Термизий (1151 вафот этган), Анварий (1126-1190), Низомии Арӯзи Самарқандий, Зоҳирии Самарқандий, Убайд Зоконий ва бошқа юзлаб олимлар фойдаланишган.Самарқанду Бухоро, Урганчу Хӯжанд, Ғазнаю Ҳирот, Ҳулбуку Марв шаҳарлари кутубхоналарида Абу Али ибн Синонинг «Китоб-уш-шифо», «Ал-қонун фит тиб», «Донишнома» асарлари, Абурайҳон Берунийнинг «Ал-қурун-ил ҳолия», «Ал-қонун-ул-масъудий филҳайъа ва нуљум», «Китоб-ас-сайна-фит-тиб», «Таърихи Яминий», «Таърихи Байҳақий», «Таърихи Масъудий», «Таърихи мулки Туркистон», «Сиёсатнома» асарлари ва бошқа китоблар ӯрин олганди.
Носир Хисравнинг «Сафарнома», «Саодатнома», «Рӯшноинома», «Зод-ул-мусофирин», «Ваљҳ-ид-дин» асарлари, Фахриддин Гургонийнинг «Вис ва Ромин» асари, Асадии Тӯсийнинг «Гаршоспнома» асари, Зоҳири Самарқандийнинг «Синбоднома» асари, Рашиди Вотвотнинг «Хадоиқ-ус-сеҳр» асари бу даврнинг энг машҳур адабий асарлари ҳисобланарди ва бошқа кӯплаб илмий, адабий, тарихий, тиббий, фалсафий, диний ва бошқа нодир асар ва китоблари ӯқиларди.
Абу Али ибн Синонинг илмий асарлари ӯрта асрлар ӯқувчиларини тиб, фалсафа, мусиқий билим оламига бошласа, Абурайҳон Берунийнинг асарлари энциклопедия, география, минерология, филология билими билан таништирарди.
Афсуслар бӯлсинки, аждодларимизнинг китобдорлигу кутубхоналар, илм ва маданият, касбу ҳунар ӯрганиш, иқтисод ва ижтимоиёт, шаҳарсозлигу тижоратни ривожлантиришдаги саъй-ҳаракатлари ва бошқа эзгу амаллари босқинчи ва қонхӯр чингизий мӯғулларнинг ҳукмронлиги пайтида таназзул ва йӯқликка юз бурди.
Тожиклар давлати сарвари Эмомали Раҳмон давлатимизнинг буюк маданий сиёсати ва мамлакат Президентининг китоб ва китобдорликка таважжуҳи нишонаси бӯлган Миллий кутубхона расмий очилиш маросимида тарихга юзланиб, шундай деганди: «Мовароуннаҳр ва Хуросон сарзаминларига қӯшин тортган ҳар лашкарбоши, аввало, маънавий марказлар ва кутубхонаю донишмандларни йӯқ қиларди».
Мана, ӯн аср ӯтгандан сӯнг яна миллий аслимизга етишдик ва бугунги сиёсат соҳасидаги давлатдорларимиз аждодлар суннатлари давомчилари сифатида Марказий Осиёдаги энг буюк кутубхона бунёдига қӯл урдилар ва бу қадимий миллат эътиборини аждодларимиздан бизга мерос китоб ҳамда кутубхонадорлик анъанасига жалб этдилар.
«Тожикистон Миллий кутубхонаси» Давлат муассасаси Тожикистон Республикаси Президентининг 2011 йилнинг 27 июлидаги Фармони билан таъсис этилиб, унинг тантанали расмий очилиш маросими 2012 йил, 20 мартда – Наврӯз байрами нишонланаётган кунларда Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ҳамда мамлакат зиё аҳли иштирокида барпо бӯлди. Мазкур маданий марказ очилишида иштирок этган хорижий меҳмонларнинг аксарияти уни Давлатимиз бошлиғининг энг муҳим илмий ва тарихий иши, деб баҳоладилар.
Тожикистон Миллий кутубхонаси бугун ва келгусида барча шаклларда ахборот воситалари нашр этилган ҳужжатлар мажмуаси тарғибу ташвиқида ҳисса қӯшиб, китобдорлик, китоб ӯқиш соҳаси тараққиёти ҳамда аҳолининг илмий ҳамда маданий маърифатини ошириш учун замонавий шароитлар яратган. Кутубхона 25 ӯқув зали (1458 ӯрин учун), 28 китоб сақланадиган хоналар (10 миллион китоб ва бошқа ахборот ҳужжатлари сақланиши учун), 9 мажлислар ҳамда йиғилишу конференциялар ӯтказиладиган заллар (1100 ӯрин учун), 3 та китоблар намойиши зали (2500 китобни намойишга қӯйиш учун), китобларни тиклаш лабораториялари, иш бӯлимлари ва бошқа хизмат тармоқларига эгадир. Ӯқувчилар ва кутубхона ходимлари учун 558 та автоматлаштирилган компютерлар билан ишлаш нуқталари жиҳозлантирилган.
Келишилган шартномага кӯра, Тожикистон Миллий кутубхонасига 2012 йилнинг сентябрида замонавий Гуманитар академиядан 4 миллион китоб электрон шаклда совға қилиниб, бунинг бари кутубхона электрон фондига ӯтказилди. 300 000 нусха китоб Либрус сайтининг электрон тармоғи воситасида ӯқувчиларга тақдим этилди.
Қайд этиш жоизки, бугун кутубхона умумий фондини босма ва электрон шаклдаги 10 миллиондан ортиқ китоб ташкил қилади. Жумладан, 3112935 – кутубхона асосий фонди, 2589649 – аҳоли томонидан ҳадя этилган китоблар, 4500000 эса электрон китоблардир. Албатта, бу миқдор борган сайин кӯпайиб, кутубхона ва унинг хазинаси бойиб бормоқда.
Бугунги кунда Миллий кутубхонада улкан миллий маданият маркази сифатида олимлар илмий кӯргазмалар, семинар-машваратлар, республика ҳамда халқаро миқёсдаги симпозиумлару конференцияларда иштирок этиб, турли мавзуларда чиқишлар қилиб келмоқда.
Кутубхонада янги кӯринишдаги ӯқув заллари ва бӯлимлари фаолият юритмоқдаки, бу каби хизмат кӯрсатишлар илгари даврдаги кутубхоналаримизда мавжуд эмасди. Жумладан, илмий рисолаларни сақлаш бӯлими қошида илмий ходимлар учун ӯқув зали ташкил этилдики, бу ерда илмнинг турли соҳаларига оид босма ва электрон китоблар, шунингдек, республикамиз академикларининг шахсий кутубхонаси фойдаланиш учун ҳамиша тайёр. Ва яна китобхонлар ушбу ӯқув зали автоматлаштирилган системасидан фойдаланган ҳолда Россия Федерацияси Давлат кутубхонасининг 500 минг матнлик номзодлигу докторлик диссертациялари билан танишиш имконига ҳам эга бӯла олишади.
Имкониятлари чекланган кишилар мутолааси учун ҳам махсус бӯлим фаолият юритишини алоҳида эслатиб ӯтишни лозим, деб биламан. Уларни лозим ӯлароқ адабиётлар билан таъминлаш ниятида сайёр хизмат кӯрсатиш гуруҳлари ташкил этилган. Кӯзи ожизлар ёки кӯриш имконияти чекланган кишиларга Брайлер алифбесида ёзилган бадиий асарлар, 14 электрон ва 3150 овозли китоблар тақдим этилган. Ҳуқуқий марказ маълумотлари сақланувчи фонд эса шу кунгача 61004 дело ва 1961 папкани қамраб олмоқда.
Ӯтган йили Миллий кутубхонамиздан фойдаланувчилар сони 44300 нафар кишини ташкил этди. Ӯқув заллари, электрон китоблар зали, мундарижа-каталоглар зали, хорижий мамлакатлар бурчаклари ва бошқа хизмат кӯрсатиш залларига ташриф буюрганлар сони 181470 нафардан ошиб кетган. Кутубхона электрон каталоглари 220288 библиографик характердаги китоблар билан тӯлдирилган. Бир йил ичида кутубхонамизга 9658 меҳмон ташриф буюрган, инчунин, кутубхона бӯйлаб экскурсия ташкил этилган. Шунингдек, ушбу маърифат ӯчоғида ӯтган 2013 йилда 80дан ортиқ халқаро ва республика аҳамиятидаги тадбирлар ӯтказилди.
Чунончи, ӯтган йили кутубхона фондига 29674 нусха электрон информацион материаллар, 31 ёзма шаклдаги ва 32 тошбосма китоблар киритилган.
Кутубхонага 2012 йилда ташриф буюрувчилар сони 107641 нафарни ташкил этиб, кунлик ташриф ӯрта ҳисобда 303 нафарни қамраб олган бӯлса, 2013 йили бу кӯрсаткич 181461 га етиб, кунлик ташриф эса 512 нафарни қамраб олган. Албатта, бу кӯрсаткич бугунги олий шароиту имкониятлар яратилган бир даврда жуда кам.
Тожикистон Миллий кутубхонаси 23 чет эл машҳур кутубхоналари билан китоб алмашишга доир битим имзолади. Байналмилал манбалар алмашуви доирасида Британия Оксфорд Университети кутубхонаси, Озарбайжон, Ветнам, ЮНЕСКО Миллий кутубхоналари, АҚШ конгресси кутубхонаси, Туркия, Япония, Германия Ҳумболд университети, Россия Давлат кутубхонаси (Санкт-Петербург), Белорусия Миллий кутубхоналаридан 211 нусхадаги китоб ва журналлар кутубхонамиз фондига киритилган. Кутубхона ӯқувчилари умумий сони бугунги кунда 50 минг нафарга етган.
Қадим-қадимлардан дунё илмпарвар раҳбарлари китобдорлигу кутубхоначиликни давлат сиёсати рукнларидан, деб билишган. Тарих шоҳлар, президентлар ва илмсевар давлат пешволарини ӯз саҳифаларида сақлаб, улар номини буюк маърифатпарвар шахслар сифатида ёзиб қолдирган. Ӯз ӯрнида ӯлкамиз аҳолиси илму маърифат ҳамда маданияту билимлар хазинасидан ганж теришни ӯзлари ва фарзандларига ӯргатсинларки, аждодларимиз донишмандлиги сазовор давомчиси сифатида жаҳон миқёсида ӯзига хос мавқе эгаллаган тожиклар қадимий китобдорлик маданиятига лойиқ эга бӯла олайлик.
Ҳуриннисо Ализода,
Тожикистон Миллий кутубхонаси директори ӯринбосари
Эртадан кейин, яъни 18 август куни Индонезиянинг Жакарта ҳамда Палембанг шаҳарларида «сариқ қитъа»нинг энг нуфузли турнири - XVIII «Осиё ўйинлари- 2018» мусобақаларига старт берилади.
Мазкур мусобақаларда Тожикистоннинг 100 нафар вакили, жумладан, 80 нафар спортчи иштирок этади.
Муфассал...
2018 йилнинг 24 июн куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон бир қатор ҳаётан муҳим иншоотларни очиш, аҳоли турмуш шароити билан танишиш ва Миллий бирликнинг 21 йиллиги байрами шарафига тантаналарда иштирок этиш мақсадида Суғд вилоятининг шаҳар ва ноҳияларига сафар қилди.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015