24 июн куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Миллий бирлик кунининг 22 йиллик тантаналарида иштирок этиш, турли соҳаларга тегишли бир қатор иншоотлар очилишида қатнашиш ва аҳоли билан суҳбат ўтказиш мақсадида, Рашт водийси ноҳияларига иш сафари билан борди.
Сангвор ноҳиясида мамлакат Президенти дастлаб 1-ўрта умумтаълим муассасаси спорт майдончасини фойдаланишга топширди.
Спорт майдони мамлакат Президентининг ёшлару ўсмирларни спорт ва соғломлаштириш жараёнларига жалб этиш йўналишидаги бевосита кўрсатмалари доирасида қурилган.
Ушбу таълим муассасасида 450 нафар ўқувчи икки сменада таълим билан қамраб олинган бўлиб, спорт майдончаси йўқ эди.
Энди ушбу таълим муассасаси ўқувчилари ҳам замонавий спорт майдончаси эгаси бўлишди.
Спорт майдончаси футбол, волейбол ва баскетбол ўйинлари учун назарда тутилган, фойдаланишга топширилиши билан нафақат, ушбу таълим муассасаси ўқувчилари, балки Тавилдара қишлоқ жамоатининг Тавилдара қишлоғининг бошқа ёшлари учун ҳам спорт турлари билан шуғулланишнинг кенг имконияти пайдо бўлди.
Давлат бошлиғи спорт майдончаси шароити билан танишиш ва масъуллар билан суҳбат чоғида, бажарилган ишлар сифатига юқори баҳо бериб, ёшлару ўсмирларни бу шароитлардан самарали фойдаланишга ҳидоят қилди.
Миллат пешвосига давлат мустақиллигининг 30 йиллиги шарафига Сангвор ноҳиясининг 4та қишлоқ жамоатида яна 4та спорт майдончаси қурилиши режалаштирилгани ҳақида маълум қилинди.
***
Мамлакат Президенти Сангвор ноҳияси марказида Тожикистон Халқ демократик партиясининг ноҳиядаги Ижроия комитети, маориф ва миллий хавфсизлик бўлимлари бинолари қурилишини бошлаб берди.
Тожикистон Халқ демократик партиясининг Сангвор ноҳиясидаги Ижроия комитети биноси икки қаватли қурилиб, иншоот лойиҳасида битта спорт зали, 4та иш кабинети ва архив кабинети назарда тутилган.
Лойиҳа билан танишуви чоғида, Давлат бошлиғига иншоот маҳаллий тадбиркорлар томонидан қурилиши маълум қилинди.
Сангвор ноҳияси маориф бўлимининг янги биноси 20 сотих майдонда давлат мустақиллигининг 30 йиллиги шарафига қурилиши айтилди.
Маориф бўлими янги биноси уч қаватли бўлиб, 12та иш кабинети ва 90 нафар учун барҳаво мажлислар залидан иборат бўлади.
Миллат пешвоси Тожикистон Халқ демократик партияси Ижроия комитети, маориф бўлими янги бинолари қурилиши бошланганидан кейин, масъуллар ва қурувчиларга ишларни белгиланган муддатда охирига етказиш ва яхши сифатли қурилиш материалларини танлашга алоҳида эътибор бериш ҳақида кўрсатмалар берди.
***
Мамлакат Президенти Сангвор ноҳиясида қишлоқ хўжалиги кўргазмаси бурчагини томоша қилиб, «Хингоб» савдо маркази биносини фойдаланишга топширди.
Кўргазмага қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва тоғ халқи расму анъаналарини ифода этувчи қўл ҳунармандчилиги намуналари чиқарилганди.
Миллат пешвоси кўргазмада лазиз нонлар пишириш билан машғул бўлган ушбу ноҳия аёллари ҳунарларига таҳсин айтиб, уни ёш қизларга ўргатиш борасида кўрсатмалар берди.
Сангвор ноҳияси аҳолиси, асосан, қишлоқ хўжалиги соҳаси билан шуғулланиб, заҳмат аҳли ҳар йили турли экинлар ва боғлар майдонини кенгайтириш билан Тожикистон давлату Ҳукуматининг стратегик мақсади татбиқи – озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга сезиларли ҳисса қўшиб келаётгани маълум қилинди.
Сангвор ноҳиясининг деҳқон ва жамоатчилик хўжаликлари жорий йилда 650 гектар майдонга картошка ва 188 гектарга ғалла экиб, 27 гектарда олма-ю нокнинг янги боғлари, жумладан, 1 гектар интенсив боғ барпо этган.
Ноҳия деҳқонлари бу йил 3 гектар майдонда полиз экинлари, жумладан, тарвузу қовун парваришини йўлга қўйиб, аҳолини ўз маҳсулотлари билан таъминлашни режалаштиришяпти.
Ноҳиянинг таниқли асаларичилари мамлакатимиз табиатининг бетакрор гўшаси гулу гиёҳларидан олинган табиий асалнинг турли хилини кўргазмага чиқаришди.
Ҳозир Сангвор ноҳиясида асалари оиласи сони 12 минг 900тага етказилган, асаларичилар Миллат пешвосининг бевосита кўрсатмалари асосида бу кўрсаткични янада ошириш ҳамда аҳолини табиий асал билан таъминлаш ва уни хорижга экспорт қилишга сезиларли ҳисса қўшишни режалаштиришган.
Давлат бошлиғи қишлоқ хўжалиги кўргазмасидан кейин «Хингоб» савдо марказини фойдаланишга топширди.
Уч қаватли «Хингоб» савдо марказининг биринчи қаватида 10 иш ўрнига эга савдо маркази, иккинчи қаватида 60 ўринли чойхона ва учинчи қаватида замонавий меҳмонхона жойлашган.
Миллий чойхонада хорижлик сайёҳлар учун миллий таомлар тайёрланади.
Меҳмонхона ҳужралари ички ва ташқи сайёҳлар учун барча зарурий шароитларга эга.
Ушбу савдо марказида 30 нафарга яқин маҳаллий аҳоли доимий иш жойи ва яхши маош билан таъминланди.
Савдо маркази рўпарасида мамлакат Президенти савдо маркази ва ҳунармандчилик цехидан иборат икки қаватли бинони фойдаланишга топширди.
Давлат бошлиғи савдо маркази ва ҳунармандчилик цехи шароити билан танишув чоғида, масъулларни яратилган имкониятлардан самарали фойдаланиш ва хорижий сайёҳларни миллий ҳунарлар билан имкон қадар кўпроқ таништиришни таъкидлади.
Ушбу иншоотда 10 киши иш ўрни ва яхши маош билан таъминланди.
Ҳунармандчилик цехига ноҳиянинг 5 нафар ҳунарманди жалб этилиб, улар томонидан ўймакорликнинг бетакрор санъати билан ёғочдан турли зарурий ашёлар тайёрланади ва сотувга чиқарилади.
***
Мамлакат Президенти Сангвор ноҳиясида 2019-2021 йилларнинг Қишлоқлар, сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йиллари, деб эълон қилиниши доирасида маҳаллий тадбиркор Хайрулло Давлатов томонидан қурилган «Давлатжон» савдо маркази фаолиятини бошлаб берди.
Бино икки қават ва ертўладан иборат бўлиб, биринчи қавати халқ эҳтиёжи маҳсулотлари дўкони ва иккинчи қавати тўй-маъракаларни ўтказиш учун ёшлар марказига мўлжалланган.
Янги иншоот аҳолига хизмат кўрсатиш бараварида, Сангвор ноҳиясига янгича кўрк бағишлади. Шунингдек, бир неча маҳаллий аҳоли доимий иш ўрнига эга бўлди.
Савдо маркази фойдаланишга топширилгандан кейин, Миллат пешвоси Сангвор ноҳиясининг 60 нафардан зиёд етим ва муҳтож оилалари фарзандларига байрам совғалари топширди.
Давлат бошлиғи етим болалар ва камтаъминланган оилалар фарзандларини Миллий бирлик куни билан табриклаб, жамиятнинг мазкур қатлами ҳамиша давлату мамлакат Ҳукумати ҳимоясида эканлигини таъкидлади.
Шунингдек, ушбу кунда болалар хурсандчилиги учун байрамона дастурхон ёзилди.
***
Сангвор ноҳиясида Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон тантанали вазиятда Тожикистон Давлат байроғини ўрнатди.
Устунининг баландлиги 50 метр бўлган Давлат байроғи Миллий бирлик кунини муносиб кутиб олиш доирасида бунёд этилган. Матонинг кенглиги 7 ва узунлиги 14 метрни ташкил қилиб, унинг атрофидаги 735 квадрат метр майдонга сопол ётқизилган.
Давлат байроғи майдони 11 сотихни қамраб олган бўлиб, атрофига 60дан зиёд арча, турли гуллар ўтқазилган. Қурилиш чоғида аҳоли ва меҳмонлар сайру саёҳати учун ўриндиқлар ва ёритиш воситалари ҳам ўрнатилган.
Шунингдек, мамлакат Президенти бир қатор муҳим иншоотлар очилганидан кейин, Сангвор ноҳияси маданият қасрида ноҳия фаоллари ва аҳолиси билан самимий мулоқот ўтказди ва нутқ сўзлади.
Мамлакат Президенти нутқидан кейин ноҳия аҳолиси номидан студент Лайло Идиева чиқиш қилиб, Миллат пешвосига яратувчанлик тадбирлари ва ёшларни қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдорчилик билдирди.
«Ховар» ТМАА.
**
24 июн куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Нуробод ноҳиясига иш сафари билан борди.
Дастлаб Миллат пешвоси Хумдон хўжалигининг Холибек қишлоғида ушбу ноҳия халқи меҳнати ютуқлари билан танишди.
Кўргазмага ноҳия аҳолиси нон маҳсулотлари, ўймакорлигу темирчилик намуналари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, шифобахш гулу гиёҳларни чиқаришганди.
Миллий нонлар гўшасида хотин-қизлар чаппоти, гирдача, нақшли, нурободча кулча каби бу минтақа халқига хос бўлган нонларни тайёрлаш билан банд эдилар.
Мамлакат Президенти Нуробод ноҳияси хотин-қизларининг нонпазлик ҳунарига юксак баҳо бериб, уларга қадимий меросларни асраш ва уни янада ривожлантириш, шунингдек, ёш қизларни нон пишириш нозикликларини ўрганишга жалб этиш борасида фойдали маслаҳатлар берди.
Кўргазманинг бошқа жойида Миллат пешвосига оши бурида (кесган ош), кашк, далда, умоч, қурутоб, ёғли фатир каби миллий таомлар намойиш этилди.
Шу ерда мамлакат Президенти Нуробод ноҳияси чеварлари қўл ҳунарлари маҳсулотларини томоша қилиб, истеъдодли хотин-қизларнинг тикувчилигу тўқимачилик маҳоратларини қадимий тожик миллати ишбилармонлиги-ю лаёқатининг олий намунаси, дея баҳолади. Халқ ҳунармандчилиги бошқа гўшасида чўптарошлигу темирчилик маҳсулотлари чиқарилганди. Турли мусиқа асбоблари, рўзғор анжомлари ва темирчилик маҳсулотлари тожиклар бой маданиятидан дарак беради.
Шунингдек, бу ерда замонавий ва қадимий келин уйлари ташкил этилиб, тожик миллатининг турли даврдаги расму анъаналари кўрсатиб берилганди.
Кўргазмада деҳқонлар ҳам фаол иштирок этишиб, ўз маҳсулотларини кенг намойиш этишди.
Қишлоқ хўжалиги бурчагига ноҳия меҳнаткашлари ғалла, мева, сабзавоту полиз экинлари, ёғ берувчи экинлар ҳосили, шифобахш гулу гиёҳлар, мева-ю сабзавот консервалари, сут маҳсулотлари, ўсимлик мойи, табиий асал, тухум ва бошқаларни чиқаришди.
Миллат пешвосига маълум қилишларича, Нуробод ноҳиясида 3180 гектар экин ерлари мавжуд бўлиб, унда қишлоқ хўжалигининг қарийб барча экинлари парваришланади. Жорий йилда об-ҳаво қулай келгани учун полиз экинлари, жумладан, қовун-тарвуз экиш йўлга қўйилган. Боғу токзорлар майдони эса, ноҳияда 370 гектарни ташкил қилади.
Давлат бошлиғи деҳқонлар маҳсулотларини юқори баҳолар экан, уларга соҳани янада ривожлантириш борасида фойдали маслаҳатлар берди. Бу ерга табиий асал ҳам чиқарилган бўлиб, меҳмонлар диққатини кўпроқ жалб этди.
Маълумотга кўра, бугун Нуробод ноҳиясида 10 минг 542 асалари оиласи парваришланаётган бўлиб, 2018 йили асаларичилик хўжаликларида 125 тонна юқори сифатли табиий асал тайёрланган.
Халқ ҳунармандчилиги ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмасини бориб кўргандан кейин, Миллат пешвоси Холибек қишлоғидаги янги хўжалик фаолияти, қишлоқ хўжалиги экинлари парвариши ва янги боғ билан танишди.
Холибек қишлоғидаги янги хўжаликнинг умумий ерлари 12 гектарни ташкил қилиб, 5 гектардан зиёд майдонда боғ, жумладан, 2,54 гектар интенсив боғлар бунёд этилгани маълум қилинди.
Мамлакат Президенти деҳқонлар иши, умуман, Нуробод ноҳияси қишлоқ хўжалиги соҳаси ҳолатига юқори баҳо бериб, уларни мўл ҳосил олишга чақирди.
***
Нуробод ноҳиясида мамлакат Президенти иштироки билан янги хизмат кўрсатиш маркази фойдаланишга топширилди.
Иншоот тунукани қайта ишлаш, пластик эшик-деразалар ишлаб чиқариш, ёғочни қайта ишлаш, цемент ғиштлар ишлаб чиқариш цехлари ва ёнилғи сотиш нуқтасига эга. Марказнинг биринчи қаватида озиқ-овқат маҳсулотлари ва иккинчи қаватида кийим-кечаклар, пойабзал савдоси йўлга қўйилган.
Ушбу марказ Қишлоқлар, сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йиллари доирасида тадбиркор ака-ука Маҳмадёровлар томонидан қурилган.
Миллат пешвоси Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг тадбиркорлик фаолиятига нисбатан доимий эътиборини эслатар экан, иншоот қурилишини хизмат кўрсатишнинг бу турига талабни қондириш учун муҳим, дея баҳолади.
Ушбу иншоотда 50 киши иш ўрни билан таъминланди.
Шунингдек, бу ерда байрамона дастурхон ёзилиб, Миллат пешвоси томонидан 50 нафар етим болаларга совғалар топширилди.
Миллат пешвоси Тожикистон Республикаси Ҳукумати ижтимоий сиёсатида етимлару муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлашнинг алоҳида ўрнини таъкидлади.
***
Мамлакат Президенти Рашт минтақаси ноҳияларига иш сафари доирасида Нуробод ноҳиясининг Дарбанд шаҳарчаси 5-маҳалласида Абубакр номли савдо ва хизмат кўрсатиш марказини тантанали вазиятда фойдаланишга топширди.
Маҳаллий тадбиркор Муртазо Амонов томонидан қурилган ушбу иншоот уч қават ва ертўладан иборат.
Танишув чоғида мамлакат Президентига бу хизмат кўрсатиш марказида сартарошхона, гўзаллик кошонаси ва дорихона ташкил этилгани маълум қилинди.
У очилгач, ноҳиянинг 11 нафар фуқароси доимий иш жойига эга бўлиш билан бир қаторда, аҳоли биринчи эҳтиёждаги маҳсулотларни ушбу хизмат кўрсатиш марказидан харид қилишларига имконият пайдо бўлди.
Режага кўра, марказ ертўласида келгусида қурилиш материалларини сотиш йўлга қўйилади.
Учинчи қаватида эса, хизмат кўрсатиш маркази ва меҳмонхона назарда тутилган.
Давлат бошлиги маҳаллий тадбиркорнинг ватанпарварлик ташаббусига юқори баҳо бериб, давлат мустақиллигининг 30 йиллиги шарафига бундай ишларни амалга оширгани учун миннатдорчилик билдирди.
***
Миллат пешвоси Нуробод ноҳиясида "Турар жой-коммунал" Давлат ёрдамчи корхонаси биносини фойдаланишга топшириб, унинг шароити билан танишди.
Икки қават ва ертўладан иборат ушбу бинода 14та иш кабинети жой олган бўлиб, барча зарурий ускуналар билан таъминланган. Шунингдек, ушбу бино ҳаммом, 20 ўринли ошхона ва бошқа ёрдамчи иншоотларга эга. Барча иш кабинетлари зарурий ашёлар билан таъминланган, бундай шароитдан фойдаланган ҳолда, ноҳия аҳолисига ўз вақтида ва сифатли коммунал хизмати кўрсатиш имконияти мавжуд.
Танишув чоғида Давлат бошлиғи қурилиш ишлари сифатига юқори баҳо бериб, соҳа ходимларига яратилган шароитдан самарали фойдаланган ҳолда, ноҳия аҳолисига хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш борасида кўрсатма берди.
Нуробод ноҳиясидаги "Турар жой-коммунал хўжалиги" Давлат ёрдамчи корхонаси ходимлари Миллат пешвосига Миллий бирлик куни арафасида мана шундай муносиб совға учун миннатдорчилик билдиришди.
***
Миллат пешвоси Нуробод ноҳиясида Дарбанд шаҳарчаси марказий йўлининг биринчи босқичини очиб, мазкур иншоотда қурилиш ишлари иккинчи босқичини бошлаб берди.
Маълум қилинганидек, ушбу йўл биринчи босқичда 1,1 километр узунликда қурилиб, қурилиш ишлари халқаро йўлсозлик меъёрлари асосида амалга оширилган. Йўлнинг кенглиги 15 метр, йўлда 100та огоҳлантирувчи аломатлар ўрнатилган.
Танишув чоғида Давлат бошлиғига қурилиш ишлари доирасида 5400 квадрат метрли пиёдалар йўлкасига сопол плиталар ётқизилгани маълум қилинди.
Миллат пешвоси Дарбанд шаҳарчаси марказий йўли қурилиши иккинчи босқичини бошлаб берди. Лойиҳага кўра, навбатдаги босқичда 1,2 километр йўл қурилади.
Давлат бошлиғи биринчи босқичда амалга оширилган ишлар сифатига юқори баҳо бериб, қурувчиларни иккинчи босқичда ҳам ишларни юқори сифатда амалга оширишга вазифадор этди.
***
Нуробод ноҳиясида Миллат пешвоси Тожикистон Футбол федерацияси томонидан қурилган футбол майдончасини фойдаланишга топширди.
Янги майдон фойдаланишга топширилгандан кейин, Давлат бошлиғи Қишлоқлар, сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йиллари доирасида мамлакат ҳудудида бундай спорт майдончаларининг қурилиб, фойдаланишга топширилиши ўзликни таниган ва тожик миллати келажаги бўлган ёшлар учун муносиб совға эканлигини таъкидлади.
Миллат пешвоси Тожикистонда футбол келгусида халқаро майдонда мамлакатни танитиш воситасига айланишига ишонч билдирди. Зеро, уни ривожлантириш учун республиканинг барча минтақаларида зарур шароитлар яратилмоқда.
Иш сафари доирасида Нуробод ноҳиясида мамлакат Президенти бир қатор муҳим иншоотлар очилганидан кейин, фаоллар ва аҳоли билан самимий мулоқот ўтказди.
"Ховар" ТМАА.
**
2019 йилнинг 25 июн куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Рашт водийсига иш сафарининг иккинчи кунида халқ ҳаёт даражаси билан танишиш ва бир қатор янги иншоотларни очиш мақсадида, Тожикобод ноҳиясига ташриф буюрди.
Бу ерда мамлакат Президенти ноҳия электр тармоқлари янги маъмурий биносини фойдаланишга топширди.
Давлат мустақиллигининг 30 йиллиги шарафига қурилган ушбу иншоот икки қаватдан иборат.
Электр тармоқлари маъмурий биносини "Барқи Тожик" ОҲХК фармойиши билан маҳаллий қурилиш компаниялари юқори сифатда ва бугунги кун талабларига жавоб берадиган тарзда қуриб, жиҳозладилар. Бинонинг биринчи қаватида техник ўқув кабинети, лаборатория ва назоратчилар иш кабинетлари, иккинчи қаватида маъмурият иш кабинетлари, мажлислар зали ва бошқа ёрдамчи иншоотлар жойлашган.
Танишув чоғида Миллат пешвоси қурувчилар ишига юқори баҳо бериб, масъулларни давлату миллат манфаатига софдиллик ва содиқлик билан хизмат қилишга чорлади.
Шунингдек, мамлакат Президенти томонидан ноҳия электр тармоқлари ходимларига минтақа иқлимига мос иккита хизмат машинаси тақдим этилди.
***
Мамлакат Президенти Тожикобод ноҳияси марказида Давлат байроғи ва нишони майдонини очди.
Давлат байроғи ва нишони майдони 1,30 гектарлик умумий майдонда бунёд этилиб, давлатчилик рамзлари қомат ростлаши билан ноҳия сиймосига янгича кўрк бағишлади. Шу пайтгача Тожикобод ноҳиясида бундай истироҳат-фароғат жойи йўқ эди. Энди Давлат байроғи ва нишони боғи ноҳия аҳолисининг сайру саёҳат масканига айланади.
Байроқ устуни баландлиги 35 метрни ташкил қилиб, матоси 10х5 метрдир. Давлат нишони устуни 18 метрдан иборат.
Танишув чоғида Миллат пешвоси бажарилган ишлар сифатидан қониқиш билдириб, Тожикобод ноҳияси марказида Давлат байроғи ва нишонининг қомат ростлашини яхши ташаббус, дея баҳолади.
Шунингдек, Давлат байроғи ва нишони майдони ёнида мамлакат Президенти ноҳия маданият-истироҳат боғи қурилиши жараёни билан танишди.
Ушбу боғ 2,30 гектар майдонда бунёд этилиб, аҳоли, хусусан, болалар истироҳати учун назарда тутилган ҳамда ноҳия маданий тадбирларини ўтказиш асосий мавзесига айланади.
Мазкур боғ давлат мустақиллигининг 30 йиллик байрамигача тўлиқ қурилиб, фойдаланишга топширилгандан кейин, бу ерда қарийб 20 киши доимий иш ўрни ва яхши маош билан таъминланиши назарда тутилган.
***
Тожикобод ноҳиясига иш сафари давомида Миллат пешвоси қишлоқ хўжалиги ва халқ ҳунармандчилиги маҳсулотлари кўргазмасини томоша қилиб, "Қалъа" деҳқон хўжалигида экинлар парвариши билан танишди.
Кўргазмага қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, жумладан, олча, гилос, тут, қулупнай ва ушбу кеча-кундузда тоғли минтақада пишиб етилган ўрикнинг эртапишар нави қўйилди.
Шунингдек, кўргазмага гўшт, сут маҳсулотлари, ноннинг турли хили чиқарилди. Халқ ҳунармандчилиги кўргазмаси узоқ минтақа аҳолиси пазандачилик, тикувчилик ва бошқа қўл ҳунарлари билан республикада ном чиқаришгани, уларнинг ҳунарлари намуналари хорижий сайёҳларни жалб этишнинг яхши воситаси эканлигини кўрсатди.
Шунингдек, кўргазмага ташрифи чоғида, мамлакат Президенти ноҳия асаларичилари ишига алоҳида эътибор қаратди.
Давлат бошлиғига хабар беришларича, айни пайтда ноҳияда 6 мингдан зиёд асалари оиласи парваришланмоқда. Мамлакат олий сиёсий раҳбарияти топшириқлари ва давлат дастурларини татбиқ этиш асосида ўтган икки йилда ноҳияда асаларилар оиласи бир неча бараварга оширилган. Жорий йилда бу кўрсаткич 7 мингта етказилиши кутилмоқда. 2018 йили асаларичилар 110 тонна сифатли асал тайёрлаб, ичка ва ташқи бозорларга чиқаришга муяссар бўлишди.
"Қалъа" деҳқон хўжалиги деҳқонлари фаолияти билан танишув чоғида, айни пайтда хўжалик меҳнаткашлари 5 гектар 80 сотих майдонга турли экинлар, жумладан, помидор, қалампир, карам, бодринг, сабзи, турп, шолғом, ловия, ошқовоқ, ғалла ва картошка экишгани маълум қилинди.
Картошка ноҳия деҳқонлари учун даромадли соҳа ҳисобланади. Жорий йилда 1085 гектар майдонга картошка экилган бўлиб, ўтган йилга нисбатан кўпдир.
"Қалъа" деҳқон хўжалиги аъзолари 4 гектарга картошка экиб, унинг агротехник ишловини сифатли охирига етказишган. Деҳқонлар бу йил тажриба учун 3 хил уруғ, жумладан, маҳаллий уруғ бараварида, Суғд вилоятининг Деваштич ноҳияси ва Лахш ноҳиясидан "Пикассо" ва "Тожикистон" уруғларини келтириб экишган.
Қишлоқ хўжалиги, халқ ҳунармандчилиги маҳсулотлари кўргазмасида иштирок этиш, "Қалъа" деҳқон хўжалиги фаолияти билан танишувдан кейин, Миллат пешвоси ноҳиянинг Сари Пул мавзесида Тожикобод ноҳиясининг кўп сонли аҳолиси билан мулоқот ўтказди.
Ўз чиқишида Давлат бошлиғи республиканинг бу узоқ минтақаси аҳолисини Миллий бирлик куни билан табриклаб, халқнинг барча яратувчанлик ташаббуслари ва муносиб ҳаёт даражасини тинчлигу барқарорликнинг самараси, дея атади.
Мулоқот охирида Тожикобод ноҳияси аҳолиси Миллат пешвосига Тожикистон ҳар бир фуқароси муносиб турмуш даражасини таъминлаш йўлидаги тинимсиз ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдиришди.
"Ховар" ТМАА.
**
Рашт водийси ноҳияларига иш сафарининг иккинчи кунида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Лахш ноҳиясига ташриф буюрди.
Давлат бошлиғи дастлаб ноҳиянинг Сартало қишлоқ жамоатида минтақада 250 гектардан зиёд ташландиқ ерларни суғориб, қишлоқ хўжалиги муомаласига киритган жамоатчилик ва хусусий деҳқон хўжаликлари фаолияти билан танишди.
Жорий йилда Лахш ноҳиясининг Дашти Сартало мавзесида 54 гектар янги боғ бунёд этилгани маълум қилинди.
Асосан интенсив тарзда бунёд этилган ушбу боғда 30 мингга яқин олма, қора олхўри ва нок кўчатлари ўтқазилиб, айни пайтда, агротехник қоидалар тўғри йўлга қўйилиши натижасида ниҳоллар униб-ўсмоқда. Шунингдек, ердан самарали фойдаланиш мақсадида, "Муҳаммад-2018" деҳқон хўжалиги аъзолари боғ қатор ораларига картошканинг турли хилини экишган. Умуман, Лахш ноҳияси Дашти Сартало мавзесидаги хўжалик картошказорлари 90 гектардан зиёдни ташкил этади.
Айни пайтда хўжаликда 60 нафар маҳаллий аҳоли доимий иш ўрни ва яхши маош билан таъминланиб, масъулларнинг айтишича, картошка ва қишлоқ хўжалиги бошқа маҳсулотларини жамғариш мавсумида бу кўрсаткич 250 нафарга етади.
Янги боғда Давлат бошлиғи деҳқонлар билан самимий суҳбат ўтказиб, боғлар майдонини кенгайтириш, турли дарахтларни иқлимга мослаштириш ва шу асосда мамлакат ташқарисига мева экспортини ошириш борасида фойдали маслаҳатлар берди.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмаси билан танишув чоғида, мамлакат Президенти деҳқонларни ердан самарали фойдаланиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан яхши ҳосил олишга чорлади.
Лахш ноҳияси деҳқонлари картошка етиштиришда катта тажрибага эга бўлиб, уни ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш билан мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини ҳимоялашга муносиб ҳисса қўшишаётганидан қониқиш билдирилди.
Жорий йилда ноҳия деҳқонлари томонидан 4 минг гектардан зиёд майдонга картошка экилган.
Охирги йилларда ноҳия асаларичилари ҳам сезиларли ютуқларга эришишмоқда. Улар ҳар йили 100 тоннадан зиёд тоза асал етиштиришмоқда.
Охирги икки ўн йиллик давомида Лахш ноҳиясида Миллат пешвосининг ҳидоятлари билан чорвачилик соҳаси ҳам ривожланяпти. Кичигу йирик бошли чорванинг энг яхши зотлари, жумладан, 624 бошга етган қўтос кўргазмага чиқарилди.
Бугун ноҳияда 28 минг 475 бош йирик шохли ва 135 минг 198 бош кичик чорва мавжуд.
***
25 июн, куннинг иккинчи ярмида Миллат пешвоси Сартало қишлоқ жамоатидан Лахш ноҳияси маркази - Ваҳдат шаҳарчасига ташриф буюрди.
Мамлакат Президенти бу ерда халқ ҳунармандчилиги кўргазмаси ва маданий тадбирни томоша қилди.
Кўргазмага зардўзлик, гулдўзлик, дўппидўзлик, намат, гилам тўқиш ва бошқа ҳунарлар намуналари чиқарилганди.
Миллат пешвоси хотин-қизлар ҳунарлари намуналари билан танишар экан, мамлакатнинг ушбу чекка ва тоғли ноҳиясида халқ ҳунармандчилиги тараққиётига жиддий эътибор қаратилиши лозимлигини таъкидлади.
Лахш ноҳиясида ҳунармандлар, шунингдек, ўймакорлик, дутор ясаш, товоқтарошлик, темирчилик, тўқимачилик ва бошқалар билан машғул бўлиб, халқ ҳунармандчилиги ривожланиши ва қайта тикланишига ҳиссаларини қўшишади ҳамда ўзлари тайёрлаган маҳсулот ҳисобидан рўзғорларини бутлашади.
Кўргазмани томоша қилиш чоғида, Давлат бошлиғи ҳунармандлар билан суҳбатлашар экан, ҳунар ўргатиш бўлимларини ташкил этиш, ноҳияда тикувчилик цехларини қуриш ва уй шароитида хотин-қизларни халқ ҳунармандчилигини ўрганишга жалб этиш манфаатли эканлиги, шу йўл билан келгусида ўнлаб янги иш ўринлари яратиш мумкинлигини таъкидлади.
***
Мамлакат Президенти Лахш ноҳиясининг Ваҳдат шаҳарчасида "Сумая" тикувчилик цехи фаолияти билан танишди.
Ушбу цех 2017 йили таъсис этилиб, бугунгача 30 нафар маҳаллий аҳоли, жумладан, 25 нафар уй бекалари ва ногирон аёлларни иш билан таъминлади.
Бу икки қаватли бинода, асосан, мактаб либослари тикилади.
Ушбу тикувчилик цехи ноҳия мактабларини кийим-кечак билан тўлиқ таъминлаши маълум қилинди.
Корхонанинг самарали фаолиятини Давлат бошлиғи тўртинчи мақсад - мамлакатни тез суръатда саноатлаштиришни амалга татбиқ этиш йўлларидан бири, дея атар экан, мамлакат саноат цехлари таълим муассасалари ва ўқувчиларини маҳаллий маҳсулот - сифатли кийим-кечаклар билан таъминлаши зарурлигини қайд қилди.
Корхона раҳбари Фирдавс Мирзоевнинг маълум қилишича, цехда буюртма асосида коммунал хизмат кўрсатиш идораси каби давлат муассасалари ва Лахш ноҳияси савдо марказлари учун махсус кийимлар тайёрланади.
Маҳаллий тадбиркор халқни иш ўрни билан таъминлаш ва қишлоқни ривожлантириш учун ноҳияда яна битта қандолатчилик цехи ҳамда сайёҳлар учун ошхона қуришни мақсад қилган.
***
Ваҳдат шаҳарчаси марказида Миллат пешвоси тожиклар давлати асосчиси шоҳ Исмоил Сомоний ёдгорлиги ва Давлат нишонини тантанали вазиятда очди.
Исмоил Сомоний ёдгорлигининг баландлиги, устуни билан 8 метрни ташкил қилади. У мамлакат Рассомчилик институти ҳайкалтарошлари томонидан бунёд этилган.
Ноҳия марказий майдонида шоҳ Исмоил Сомоний ёдгорлиги бараварида, ноҳия халқи ҳашар йўли билан 14 метр баландликдаги Давлат нишонини ҳам бунёд этди.
Шунингдек, Лахш ноҳияси марказий стадиони ёнида аҳоли томонидан Миллий байроқ қурилган бўлиб, унинг майдони ноҳиянинг меҳнаткаш халқи сайру томошаси жойига айланди.
Давлат бошлиғи Лахш ноҳия аҳолисининг шоҳ Исмоил Сомоний ёдгорлиги ва Давлат байроғу нишонини бунёд этишдаги ташаббусларига юқори баҳо берди.
Шундан кейин мамлакат Президенти Лахш ноҳияси кўп сонли аҳолиси билан самимий мулоқот ўтказди.
"Ховар" ТМАА.
ШОИР ҚАДРИ
Қай кун ишқ аҳлини эзса жудолик,
Ботирлар кучида сезса адолик,
Қай кун одамларни енгса танҳолик,
Ўшанда билинар шоирнинг қадри.
Муфассал...
Ёки уларнинг чўнтак кўтармас нархлари хусусида
Шаҳар кўчасида бир қиз кетаяпти. Эгнида атлас кўйлак, узун сочлари майда ўрилган. Кичкина дуррани яраштириб ўраган. Ўтган-кетганнинг кўзи унга тушади. Бири унга ҳавас билан боқса, бошқа бири: "Либосларининг ярашганини қаранг-а",- дейиши турган гап. Ҳа, мамлакатимиз хотин-қизларининг миллий либослари ўзининг ранг-баранглиги, жилоси, кўзни қувонтириши билан ажралиб туради. Миллий либослар аёллар кўрки эканлиги бежизга таъкидланмайди.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015