Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАДАНИЯТ

Муаллиф: Super user Категория: МАДАНИЯТ
Чоп этилган 20 Май 2014 Кӯришлар: 9684
Печат

 

ТОЖИК ВА ӮЗБЕК ХАЛҚЛАРИ ДӮСТЛИГИ КУЙЧИСИ, ШОИР ӮЛМАС ЖАМОЛ «ЧОР ДЕВОН» ЯРАТДИ!Меҳмон БАХТИЙ, Тожикистон Халқ шоири, Тожикистон Ёзувчилар уюшмаси раиси

 

ИККИ ЧАМАН БУЛБУЛИ

Ӯлмас Жамол - икки қӯни-қӯшни халқ неъмат ва фазилат дастурхонидан туз тотиб, баҳра олган инсонлардан. Ӯрта мактабни она тили - ӯзбекча тугаллаган бӯлса-да, Миллий Университетнинг филология факултетида тожик тилида таҳсил олган. Шубҳасиз, Ӯлмас Жамолнинг филология факултетида олган билими унинг аруз вазни ҳамда шеър яратиш ҳунари, санъати ва нозикликларини сидқан ӯрганишига имконият туғдирди.

Агар шоир яратган ӯзбекча шеърлар равон, мазмунли ва хушоҳанг бӯлса, Ӯлмас Жамол ӯзбекчадан тожикчага ва аксинча, тожик тилидан ӯзбек тилига ӯгирган шеърлар ҳам ӯзининг дилрабою жаззоблиги билан нафис сӯз шайдоларининг қалбидан ӯрин олган.

Азиз биродаримиз Ӯлмас Жамолнинг ижодиётига назар ташласак, у икки гулистон чаманининг ягона шохасида сайраётган булбулга ӯхшайди.

 

Мӯмин ҚАНОАТ, Тожикистон Халқ шоири

 

ҚАРДОШ ХАЛҚЛАР ЭЛЧИСИ

 

Ӯлмас Жамол тожик ва ӯзбек муштарак адабий муҳитининг ахлоқий меъёрлари билан яхши таниш бӯлган ва уларга ҳаётида ҳамда шеърларида риоя қиладиган шоирдир.

Агар яхши шоир ӯз миллатининг жамият олдидаги элчиси бӯлса, Ӯлмас икки биродар - ӯзбек ва тожик халқларининг элчилигини ӯз зиммасига олган. Муборак ёшини нишонлаётган бу улуғ кунда шу муқаддас вазифани у покдиллик билан ижро қилишига ишончим комил.

 

Кароматуллоҳ МИРЗО, Тожикистон Халқ ёзувчиси, Рӯдакий номидаги Давлат мукофоти  лауреати

 

ҲАМИША  БИРГА

 

Ӯлмас Жамол, мана, неча ӯн йиллардан буён хурсандлик онларимизда ҳам, нохушлик кунларимизда ҳам биз билан бирга. У, биз - тожик адиблари учун биродар сифатида азиз ва ҳурматлидир, севамиз, ҳамиша биз билан бирга бӯлишини истаймиз. Ҳаёти хушу хурсандона, сиҳат-саломатлиги устувор бӯлишига тилакдошман.

Мӯътабар ота-онаси унга эзгу орзу умид билан Ӯлмас деб ном беришган экан. Бу - тожикчада Жовид дегани. Фарзандлари - бизнинг оғайнимиз ӯзбек ва тожик адабиётида ӯлмас бӯлиб, бизга ҳамроҳ бӯлиб қолаверсин.

 

Гулназар КЕЛДИ, Тожикистон Халқ  шоири, Рӯдакий номидаги Давлат мукофоти лауреати

 

ЯШАСИН ШУНДАЙ ҚУДРАТ!

 

Ӯлмас Жамол ӯз шеърларидай зебо ва шеърлари Ӯлмас Жамол сингари гӯзал. Шеърларининг гӯзаллиги уларнинг бағоят беғашу самимийлигидан, равону дилбарлиги, фазилатларга бойлиги-ю, ҳикматларга тӯлалигидандир. Ва бу сифатлар Ӯлмас Жамол шахсида ҳам ӯз тажассумини топган.

Унинг ижодиёти ҳам киндик қони томган Ӯзбекистонда ва ҳам маънавий ватани Тожикистонда кенг қамровли маҳбубиятга эга ва бу икки қардош халқлар дӯстлиги таронаси сифатида хизмат қилади. Яшасин шундай қудрат!

 

Жӯра ЭРГАШ, шоир.Устоз Ӯлмас Жамолнинг муборак 80 ёшга тӯлишлари арафасида кӯнглимдан ӯтказганларим

 

 

Шеъриятнинг қадимдан ҳаётда  хос изи бор,

 

Шеър илмида арузнинг тармоқли илдизи бор.

 

Тарих гувоҳ, ӯзбекнинг кенг назм осмонида,

 

Элга манзур шоирлар - мӯл ёрқин юлдузи бор.

 

Навоий...  Чустий, Ӯлмас, гар десак хато бӯлмас,

 

Ҳар мисрада уларнинг ӯзига хос сӯзи бор.

 

Ҳам номига муносиб Ӯлмас битиб ғазаллар,

 

Элга “Тӯрт девон”ини тақдим этган кези бор.

 

Омад тилар, бахт тилар, чин кӯнгилдан нақд тилар,

 

Халқ олдида шу боис ёруғ Жамол - юзи бор.

 

Шогирдларга эҳтиром, ким эшик қоқса мудом,

 

Тил узра ширин калом, қозонда “жиз-биз”и бор.

 

Тиним билмас адибга камлик қилур кечалар,

 

Уйқусиз тунлардан сӯнг яхшиям кундузи бор.

 

Худо берса шоирга тӯрт девон нима бӯпти,

 

Саксондан сӯнг умрнинг тӯқсони бор, юзи бор.

 

 

Саидали МАЪМУР, Тожикистон Халқ шоири

 

КӮНГИЛЛАР БОҒЛОВЧИСИ

 

Ӯлмас Жамолнинг номини ҳар эшитганимда, беихтиёр кӯз олдимга мен учун азиз киши, кӯнгиллар боғловчиси, икки миллатнинг шоири ва таржимони сиймоси келади. Беихтиёр, шундай нажиб хислатли мард билан дӯстлигу биродарлик аҳдида эканлигимдан ифтихор ҳиссини туяман.

Ӯлмас Жамол ҳам Тожикистон ва ҳам Ӯзбекистонда шоир сифатида маълуму машҳурдир. Иккала республикада ҳам китоблари она тили - ӯзбек тилида чопдан чиққан. Кӯплаб шеър ва таржималари тӯпламларда ва «Бир нигоҳ» номли китоби «Адиб» нашриётида тожик тилида чоп этилган. Ӯлмас Жамолнинг шеърларини таниқли шоирлар - қаламкаш дӯстлари тожик тилига ӯгирган. Камина ҳам унинг бир неча шеърини тожик тилига ӯгирганимдан хурсандман.

Ӯлмас Жамол кӯпроқ қӯшиқ ёзадиган шоир сифатида маълуму машҳурдир. Унинг қӯшиқларини иккала республика ҳофизлари куйлашади ва шу йӯл билан унинг шеърларига иккинчи умр бағишлайдилар.

Ӯлмас Жамолнинг тожик шеъри тарғибу ташвиқида хизматлари бебаҳодир. У кӯплаб тожик шоирлари ижодларидан намуналар таржима қилган. Шоирлар Меҳмон Бахтий ва Аскар Ҳакимнинг алоҳида тӯпламларини ӯзбек тилига ӯгирган. Айни пайтда чопга топширилган Рӯдакийдан Айнийгача бӯлган тожик-форс классик назми баёзи таржимони ва мураттиби ҳамдир.

Ӯлмас Жамолнинг ӯзбек тилида ижод қиладиган ёш адиблар тарбиячиси сифатида ҳам ҳиссаси каттадир. «Адиб» нашриётида ӯзбек тилида чоп этиладиган ҳар бир китоб унинг назаридан ӯтади. Китобларнинг бир қисмига муҳаррир бӯлса, яна бир қисмига маслаҳатчи.

Азиз дӯстимиз, қаламкаш биродаримиз Ӯлмас Жамол 80 ёшни тӯлдирди. Унинг исмини тожик тилига ӯгирганда - ӯлмас, яъни жовид маъносини беради, унга ана шундай умрни таманно этаман.

 

Абдумалик БАҲОРӢ,  нависандаи Халқии Тоҷикистон

 

ӮЛМАС ҶАМОЛ

 

Рӯзи ҷашни дӯстам Ӯлмас Ҷамол,

 

Ман чӣ гӯям гуфта мекардам хаёл.

 

Чунки дар ин маҳфили равшандилон,

 

Ростӣ, хомӯш биншастан муҳол.

 

Шоҳидем аз он, ки соҳибҷашни мо,

 

Марди майдон асту дар авҷи камол.

 

Васф месозад бақои ишқи пок,

 

Мерасонад муждаи рӯзи висол.

 

Менависад хислати инсони нек,

 

Месарояд дӯстии безавол.

 

Матну оҳанги сурудаш ӯзбекист,

 

Лек мефаҳмем мо ҳам бемалол.

 

Аз Душанбе то ба Урганҷу ва Ӯш,

 

Гаштааст осори хубаш интиқол.

 

Ин тараф то Шаҳрисабзу Бойсун,

 

Он тараф то Обигарму Ҷирғатол.

 

Ризқи фарзандонаш аз нӯги қалам,

 

Обрӯю шаънаш аз кори ҳалол.

 

Умри Саъдӣ бину эҷод кун,

 

Эй рафиқи ҳамқалам, Ӯлмас Ҷамол!

 

 

ТӮРТИНЧИ ДЕВОН – ҚӮЛИМИЗДА!

 

Яқинда табаррук ёзувчимиз  Меҳмон Бахтий қӯнғироқ қилиб, Ӯлмас Жамолни бирга хабар олиб келайлик, деб қолдилар. Бажонидил рози бӯлдим. Устоз Меҳмон Бахтий йӯл-йӯлакай отахон шоир Ӯлмас Жамолнинг адабиётга қӯшган улкан ҳиссаси ҳақида, айниқса, ӯзбек ва тожик халқлари ӯртасидаги дӯстликни  мустаҳкамлашдаги буюк  хизматларини завқ билан гапириб берди.

Меҳмон Бахтийнинг Ӯлмас Жамол хонадонига  ташрифидан мақсади  у кишининг 80 йиллигини нишонлаш тӯғрисида маслаҳат қилиб олиш экан. Қувониб кетдим.  Тожикистон Ёзувчилар уюшмасининг раиси сифатидаги ушбу ташрифи бир ӯзбек ижодкорига бӯлган катта ҳурмат белгисидир. Меҳмон Бахтийнинг ташрифи асносида Тожикистон Давлат «Адиб» нашриёти томонидан чоп қилинган Ӯлмас Жамолнинг «Маъмур» 4-девони тиражининг бир қисми муаллифга, у кишининг 80 йиллигига совға сифатида топширилди.

Устоз Ӯлмас Жамолнинг 4-девони Эркин Воҳидов, Абдулло Орипов ҳамда Жамол Камол каби ӯзбек шеъриятининг ёрқин юлдузлари сӯзлари билан бошланган. Бу забардаст шоирлар Ӯлмас Жамолнинг ижодига бениҳоят катта баҳо берганлар.

Китобда  Э.Воҳидов Ӯ. Жамол ҳақида шундай дейди: «Одамларда бир гап борки, бирор инсон ҳақида гап кетганда, «Мен у билан қирқ йиллик қадрдонман», дейишади.  Ӯйлаб қарасам, мен Ӯлмас Жамол билан эллик йиллик қадрдонман…»  Сӯзини давом эттириб, Эркин ака бундай дейди: «Ӯлмас Жамол Навоий ҳазратларидан сӯнг икки тилда, яъни тожик ва ӯзбек тилларида ижод қилиб келаётган баркамол шоирдир».

Абдулло Орипов эса: «Ӯлмас Жамол ӯзларининг исмларига муносиб шеърият яратиб турибдилар, яъни ӯлмас шеърият. Мен бунга аминман. Бир вақтлар бизлар умидли шоирлар сафида юрар эдик. Ана шу сафда Эркин Воҳидов, Жамол Камол ва бошқа кӯпгина яхши шоирларимиз қаторида Ӯлмас Жамол энг пешқадамлардан бири эди. Ӯлмас Жамол кӯпчиликка ибрат бӯлгулик, яъни мактаб бӯлгулик бир шеърий дорилфунун яратиб ӯтирибдилар…

…Мен атоқли шоиримиз Ӯлмас Жамолга Тошкентдан, Ӯзбекистондан туриб ӯзимнинг эҳтиромимни айтаман, йӯллайман ва Ӯлмас ака, сизнинг борингизга шукр. Биз сиздек катта шоир билан ҳамнафас бӯлиб, даврон суриб юрганимиздан фахрланамиз, дейман».

Жамол Камол ӯз тилагини ӣӯллаб: «Менинг тилагим шуки, Ӯлмас аканинг умрларига умр қӯшилсин, 80 га кирсинлар, 90 га кирсинлар, 100 дан ҳам ӯтсинлар. Мана шу 3 та девонларининг ёнига тӯртинчисиниям қӯшсинлар. «Чор девон» бӯлсин. Ҳазрат Навоийдан қолган буюк меросларидан бири «Чор девон». Фахр билан айтайлик, Навоийга биз издош бӯлиб, шоирларимиз орасида бизга Ӯлмас Жамол «Чор девон» тақдим этди, деган қувончга биз муяссар бӯлайлик. Ӯлмас акамиз ҳамиша соғ бӯлсин. Тожигу ӯзбек халқлари орасидаги дӯстлик, жон-жигарлик ҳамиша барқарор бӯлсин».

Бу уч забардаст ва ҳозирги ӯзбек шеъриятининг устунлари   берган улуғ баҳолар  Ӯлмас Жамолнинг 80 йиллигига совға, деб биламиз. Ношир сифатида бу улуғ шоирлар билан бир неча бор Душанбеда ва Тошкентда  учрашганман. Бу учрашувларда, акамизнинг шеърият майдонидек муқаддас даргоҳда жасорат ва ӯзига хос салобати борлигини  уларнинг муносабатидан сезар эдим. Ӯша салобат бугунги кунда яна бир бор  улар томонидан эътироф этилди.

Ҳа, Ӯлмас Жамол ӯзларининг саксон йилликлари арафасида дӯстлар тилагини бажардилар.

Азиз шеърият шайдолари, атоқли шоиримиз Ӯлмас Жамолнинг 4-девони қӯлимизга теккани барчамизга муборак бӯлсин!

Н. ФОЗИЛОВ, Тожикистон Матбуоти аълочиси.

 

ДӮСТЛИККА, ИЖОДГА САДОҚАТ

 

“Дӯстлик” ордени соҳиби, Тожикистонда хизмат кӯрсатган журналист, ширинкалом ғазалнавис шоир, ажойиб инсон, Ӯлмас Жамол 80 ёшга тӯлди. Устоз ижодкорнинг мавлуд айёмлари муносабати билан кӯнглимдан баъзи фикрлар ӯтди...

Ӯтган асрнинг 90-йиллари эди. “Совет Тожикистони” (ҳозирги “Халқ овози”) газетасидан мактуб олдим. Унда устоз Ӯлмас Жамолнинг имзоси бор эди. “Қадрли Ҳабибулло, яхши ёзиш учун ёзиш ва яна ёзиш керак”, дейилганди мактубда. Шу нома ҳозир ҳам архивимда сақланади. Устоз билан ғойибдан танишувимиз шундан бошланган эди. Талабалик йилларим Ӯлмас Жамол таҳрири остида кӯп мақолаларим чоп этилди. У кишининг ӯзлари билан ҳам учрашдим. Рости гап, болалигимдан шоирларни самовий инсонлардек тасаввур қилардим. Бунча сӯзларни кӯнгилларга жо қилиб олганларига ҳайрон қолардим. Кейин билсам, шоир бӯлиш учун жуда-жуда кӯп меҳнат, ижод қилиш, сӯз билан ишлаш керак экан. Ва бир оз бӯлса-да, унга самовий неъмат ҳам берилган бӯлиши керак экан... 

Дарҳақиқат, Ӯлмас Жамолни  республикамизда танимайдиган, билмайдиган инсон кам топилади.

Ӯлмас Жамол иштирок этган давраларнинг бир нечтасида бӯлганман.

Бу давраларда суҳбатлар шеърият, сӯз даҳолари ҳақида кетар, улар ижодидан ашъорлар ӯқилар, одамийлик, яхшилик, эзгулик, дӯсту биродарлик  ҳақида сӯз борарди. Ӯлмас Жамол ҳамиша комил инсон бӯлиш учун инсоний фазилатларга эга бӯлиш кераклиги тӯғрисида гапирарди. Сӯз санъаткорлари ҳаётидан ӯзи иштирок этган ибратли воқеаларни ҳикоя қиларди. Фитратидаги бу юксак инсоний туйғулар, шубҳасиз, шоир ижодига ҳам кӯчганди. Устоз ӯнлаб ёш ижодкорларга оқ йӯл тилаган. Шеърий китобларига сӯзбоши ёзган. Камина устоз шоиримизнинг мумтоз куй, қӯшиқлардан ӯзгача роҳатланганига гувоҳ бӯлганман. Шоир ижодида икки тилли бир халқ бӯлган тожигу ӯзбек дӯстлигига алоҳида эътибор қаратилган. Бу дӯстлик қадимдан бошланиб, Мавлоно Абдураҳмон Жомий ва Мир Алишер Навоий даврида юксак чӯққига кӯтарилганди.

Ӯлмас Жамол ёзувчилар уюшмасига аъзолик китобчасини  улуғ дӯстлик куйчиси Мирзо Турсунзода қӯлидан олганлиги ҳам тасодиф эмас, балким рамзий маъно касб этади.

Ӯлмас Жамол ижоднинг ӯта машаққатли йӯлини танлади. Ғазал жанрида қалам тебратиш учун,  шубҳасиз, улуғ шоирлар ижодини ӯрганмоқ лозим. Шоир ғазалларида мусиқийлик кучли. Шу сабабли ӯнлаб ғазаллари санъаткорлар томонидан куйланади.

Устоз Ӯлмас Жамол сӯз санъаткорлари анъаналарини садоқат билан давом эттириб, “Чор девон” тузди. Бундай бахт ҳар кимга ҳам  насиб этавермайди.

Ҳа, Ӯлмас Жамол 80 ёшга тӯлди. Ярим асрдан зиёд вақт сӯзга, ижодга, ӯз халқига садоқат билан хизмат қилди. У киши ташриф буюрган хонадонлар чинакамига байрамга айланади. Бир ижодкор инсон  учун бундан юксакроқ бахт бӯлмаса керак.

Устоз  бир неча вақт “Ленин йӯли” (ҳозирги “Диёри Турсунзода”)  газетасида ишлаган эди. Ӯлмас Жамолдек сӯз санъаткори, комил инсон билан бир маконда яшаганлигимиздан фахрланамиз. Устоз Ӯлмас Жамолга мустаҳкам соғлиқ  тилаб қоламиз. У кишининг ижоди диллардан дилларга кӯчиб юришига ишонамиз.


Ҳабибулло ДӮСТОВ,

Тожикистон Журналистлар уюшмаси аъзоси

 

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Саида УМАРЗОДА: - НИКОҲОЛДИ ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТИШ – ЖИДДИЙ ТАДБИР

 

- Фуқароларнинг никоҳолди тиббий кўрикдан ўтиш учун мурожаатлари сони 2018 йилнинг олти ойида ортиб, 45 минг 364тани ташкил этди, - деди Тожикистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирининг биринчи ўринбосари Саида Умарзода жорий йил биринчи ярим йиллиги якунига бағишланган матбуот конференциясида.

Тадбирда вазирнинг биринчи ўринбосари вазирликнинг олти ойлик

Муфассал...

ФАРМОН ИМЗОЛАНДИ

 

2018 йилнинг 16 январ куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси  Президенти  муҳтарам  Эмомали Раҳмон "Ишлаб чиқариш соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари фаолиятида барча турдаги текширувларга мораторий эълон қилиш тўғрисида"ги фармонни имзолади.

Ушбу фармонга биноан, Давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990050

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7475749
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1677
4027
19362
7426653
97393
114875
7475749

Сизнинг IPнгиз: 3.12.73.149
Бугун: 23-11-2024 10:11:07

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015