Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 11 Январ 2018 Кӯришлар: 1944
Печат

 

tibbiy 2018Яқинда Қўрғонтепа шаҳрида Аҳоли ижтимоий ҳимояси ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича мувофиқлаштирув кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Мажлисда юқумли касалликларнинг олдини олиш ва уларни назорат қилиш ҳамда «2016-2020 йиллар учун Тожикистон Республикасида иммунопрофилактика давлат дастури» ижроси масалалари кўриб чиқилди. Йиғилиш иштирокчилари «2011-2020 йиллар учун Тожикистон Республикасида

соғлом турмуш тарзини шакллантириш миллий дастури» ижросини ҳам муҳокама этишди.

Мажлисда Хатлон вилояти раиси ўринбосари Махфират Хидирзода қатнашди ва сўзга чиқди.

- Тиббий хизмат кўрсатишни яхши йўлга қўйишга, айниқса, қишлоқ жойларда бунга катта эътибор қаратиш лозим, - деди М. Хидирзода.

Раис ўринбосари вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси барча муассасаларига мавжуд камчиликларни зудлик билан бартараф этиш топшириғини берди.

 

Кутубхонага муносиб совға

Хатлон вилояти раиси ўринбосари, фалсафа фанлари доктори, профессор Махфират Хидирзода Шамсиддин Шоҳин номидаги вилоят кутубхонасига «Истиқлолият ва стратегияҳои муваффақ» («Истиқлолият ва муваффақиятли стратегиялар») номли китобидан бир неча нусха совға қилди.

Вилоят кутубхонаси директори Тўтинисо Юсупованинг хабар беришича, китобда турли газета-журналларда чоп этилган илмий мақолалар ҳамда муаллифнинг маҳаллий ва халқаро илмий-амалий конференциялардаги нутқлари тўпланган.

Китоб бугунги кун воқеа-ҳодисалари, жамият ақидаси шаклланиши, жамоатчилик ташкилотларининг мустақиллик, тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамлашдаги роли, шунингдек, мамлакатимизнинг халқаро масалалар ечимида тутган ўрни таҳлили билан шуғулланувчилар учун мўлжалланган.

 

Ходимлар малака оширишди

М. Турсунзода номидаги Тожикистон Санъат ва маданият институти ўқитувчилари Муборак Турсунова, Бозорбой Холов ва Гадобек Маҳмудовлар Шамсиддин Шоҳин номидаги вилоят кутубхонаси ходимлари учун малака ошириш семинари ўтказишди.

Ёшлардан иборат тадбир қатнашчиларига китоб ўқишнинг манфаати, дунёқарашни кенгайтиришдаги аҳамияти, билим олишнинг муҳимлиги, шунингдек, аҳоли билан ишлаш тўғрисида кенг маълумот берилди.

 

 «Тожикистон – қадрдон ўлкам» намойиши

Янги йил арафасида «Авасто» номли вилоят тарих-ўлкашунослик музейида таниқли суратчи Шуҳрат Ёровнинг «Тожикистон – қадрдон ўлкам» номли суратлар намойиши бўлиб ўтди.

Намойиш ташаббускорлари давлат ҳокимияти Хатлон вилояти ижроия органи, Дўстлик ва маданий алоқалар тожик жамияти ҳамда «Авасто» тарих-ўлкашунослик музейи раҳбарияти бўлди. Тадбирда 100дан ортиқ турли мавзуларга бағишланган суратлар намойишга қўйилди.

Давлат истиқлолияти йилларида оддий кишилар ҳаёти, маданияти, тожик халқи тарихи намойишнинг бош мавзусини ташкил қилди. Шуни ҳам қайд этиб ўтиш ўринлики, Шуҳрат Ёровнинг суратлари намойиши Тожикистоннинг барча гўшалари, шунингдек, Россия, Белорус, Исроил ва Германия каби хорижий мамлакатларда ҳам ўтказилган.

 

Касбий байрамга бағишланган тадбир

Т. Ўлжабоев номидаги «Норак» гидроэлектростанцияси мажлислар залида энергетиклар касбий байрамига бағишланган тантана бўлиб ўтди. Бу ҳақда, давлат ҳокимияти Норак шаҳри ижтимоий тараққиёт ва жамоатчилик билан алоқалар бўлими мудири Ҳабиба Сафарова журналистларга маълум қилди.

Тадбирда Норак шаҳри раиси Фатҳулло Ҳурматзода, «Барқи Тожик» очиқ шаклдаги ҳиссадорлик холдинг компанияси раисининг биринчи ўринбосари Маҳмадумар Асозода, Тожикистон Республикаси касаба уюшмалари энергетика соҳаси ходимлари комитети техник нозири Гулмурод Холмуродов ва «Бойғози» ГЭСи директори Рустам Зоғаковлар иштирок этишди.

Тадбир жараёнида «Норак» ва «Бойғози» ГЭСларининг 27 нафар фаол ходимларига давлат ҳокимияти Норак шаҳри ижроия органи ва ТХДП Норак шаҳри ижроия комитети ифтихорномалари тақдим этилди. Соҳанинг 30 нафар фаол ёш ходимлари ва фахрийлари пул ҳамда моддий мукофотлар билан тақдирландилар.

Тантанали йиғилишда мустақил Тожикистон учун электроэнергиянинг муҳим миллий бойликка айланганлиги алоҳида қайд этиб ўтилди.

 

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Апрел 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Бойчечак

 

Абдусаид Кўчимов 1951 йили Самарқанд вилоятининг Ургут районида туғилган. 1968-1972 йилларда Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика институтининг ўзбек филологияси факултетида таҳсил олган

Унинг "Кашфиётчи болалар", "Менинг Ўзбекистоним", "Тошбургут", "Менинг юлдузим", "Чаноқ", "Ҳалқа", "Икки баҳор", "Умид дарахтлари", "Қиёфа", "Ёсуман", "Баланд тоғлар", "Кўзларимнинг

Муфассал...

ТОЖИКИСТОН-ТУРКМАНИСТОН: ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ

 

14 июл куни Миллат қасрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Туркманистон Вазирлар маҳкамаси раиси ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан учрашди.

Учрашувда Тожикистон ва Туркманистоннинг томонларни қизиқтирган соҳалардаги давлатлараро муносабатлари ҳозирги ҳолати ҳамда истиқболлари

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2073603

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8064247
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
307
3030
5787
8024732
3337
108045
8064247

Сизнинг IPнгиз: 3.141.85.245
Бугун: 02-04-2025 02:22:17

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015