Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАДАНИЯТ

Муаллиф: Super user Категория: МАДАНИЯТ
Чоп этилган 29 Август 2019 Кӯришлар: 1480
Печат

 

redaksiya 2019Газетага Ҳожи Содиқ домла, Мухтор Баҳриддинов, Музаффаржон Солиҳов, Исмоилжон Муҳсинов, Абдусаттор Аҳмадалиев ва Тоштемир Жўрабоевлар турли йилларда бош муҳаррирлик қилганлар. Газетанинг обрў-эътибори, ўқимишли бўлиши учун ўз даврларида муҳаррирлар анчагина қаттиққўл ҳам бўлишган.

Бир воқеа ҳеч ёдимдан чиқмайди. Абдусаттор ака Аҳмадалиев бош

муҳаррир эди. Кеч соат ўнлар чамаси. Тўртинчи саҳифага 80 йўл материал керак бўлиб қолди, (загонда) эса ҳеч нарса йўқ. Борини ҳам тўртинчи саҳифага қўйиб бўлмайди. Абдужаббор аканинг қўлига Солижон Авғоновнинг Ёвон районидан олган мактаб кутубхоначисининг сурати тушиб қолди. Лекин мактаб кутубхоначисининг исми-фамилияси, мактаб номи, номери ёзилмаганди.

- Тоҳиржон, шу суратни бериб юбораман, - деб суратнинг ёзувига «Бу кўзларни қаердан олгансиз?» - деган ёзувни ёзди.

Орадан уч-тўрт кун ўтди чамаси. Бош муҳаррир Абдусаттор ака ўша сурат чиққан сонда навбатчилик қилган барча ходимларни хонасига чақирди.

Хонада бир йигит ўтирарди. Бизга нотаниш. Нима гап эканлигидан хабаримиз йўқ.

- Абдужаббор ака, тўртинчи саҳифадаги (газетанинг ўша номери қўлида эди) сурат ёзувини ким ёзди, - деб сўради бош муҳаррир.

- Нима эди, мен ёздим ўртоқ муҳаррир, - деб жавоб берди Абдужаббор ака менга қараб.

- Бу киши ўша суратдаги аёлнинг турмуш ўртоғи экан. Бизнинг ишимиздан норози бўлиб, Марказий комитетга ариза билан мурожаат қиламан, демоқда. Бу ёғи нима бўлади?

- Домла, тўғри, айб бизда. Лекин бу ёзувни аёлга нисбатан айтганим йўқ, - деб Абдужаббор аканинг гаплари нимагадир қовушмай, довдираб ноқулай вазиятга туша бошлади. – Хуллас, ўртоқ муҳаррир, мен бу сўзларни суратчимиз Солижон Авғоновга нисбатан айтгандим, - деди.

Хонада йиғилганлар бирданига кулиб юбордилар. Ҳалиги йигит ҳам кулгусини яшира олмай, хандон отди.

- Домла, майли, мен ариза бермайман. Аканинг ҳозиржавоблиги менга ёқди. Ижодларингга омад тилайман, - деб ўрнидан турди.

Муаммонинг бу ҳолатда тез ҳал бўлишини кутмаган навбатчилар бригадаси ҳам ўринларидан туриб, меҳмонга йўл беришди.

Абдусаттор ака табиатан шўх, очиқкўнгил, меҳрибон инсон бўлиб, бировни хафа қилишдан доимо узоқда эди. Муҳарриримиз асли Ўзбекистон Республикаси Наманган вилоятининг Чуст ноҳиясидан бўлиб, ота-боболари Қўрғонтепа вилоятига кўчиб келиб, узоқ йиллар Колхозобод районида яшаганлар.

- Тоҳиржон, мана бугун эрталаб ишга келар вақтимда, беш киши Колхозободдан меҳмонга келишди. Кечаси Душанбе-Қўрғонтепа поездида олти кишини кузатиб қўйган эдим, - деб хандон отиб кулиб юборди. – Ҳа, майли, кексалар бежизга айтишмаган-ку, меҳмон келса эшикдан, ризқи келар тешикдан, деб.

- Абдусаттор ака, Колхозободнинг қовун-тарвузларини, мева-чевасини жуда ҳам маззали, дейишади. Жиянларим роса мазза қилишаётгандир, - дедим.

- Тоҳиржон, укагинам, меҳмонларимнинг қўлида «иккита» пакет бўлганлиги учун улар қийналиб қолишмасин деб, эшикни доимо ўзим очаман.

Ўзимиз ҳам бир неча бор Абдусаттор аканинг уйига икки қўлимиз «бўш» меҳмондорчиликка борганимиз ёдимга тушиб, лабимда кулги пайдо бўлди. Сергак муҳарриримиз: - Ҳа, укагинам, нимадир ёдингизга тушдими дейман? – деди.

- Ҳа, йўқ…ўзим, - деб кулгимни яширдим.

 

***

Ярашув оши

Журналист аҳли сал тажангроқ, аммо кўнгли дарё бўларкан.

Ўнинчи синфни тугатиб, юрист бўлиш орзусида Тожикистон Давлат университетининг юридик факултетига ҳужжатларимни топширдим. Керакли баллни йиға олмаганим учун, мандатдан қайтдим.

Дадам (жойлари жаннатда бўлсин) «Совет Тожикистони» редакциясида ишларди. Мени корректорлик вазифасига ишга жойлаштириб қўйди. Ўша пайтларда Тожикистон Марказий комитетининг нашри бўлган «Совет Тожикистони» редакциясига ишга жойлашиш жуда ҳам қийин эди. Ҳатто олий маълумотлилар ишга жойлаша олмаганликларини ўзим ҳам билардим. Маошим 140 сўм. Мендан «подоход» солиғи ушланмайди. Ўша даврлар учун ёмон маош эмас.

Редакцияда забардаст шоиру ёзувчилар, таниқли журналистлар даврасига тушиб қолдим. Уларнинг суҳбатларини тинглаб, тўймайсиз. Маҳмуд Тўлқин, Ўлмас Жамол, Жамолиддин Тошматов, Юсуфжон Аҳмаджонов, Шоди Саттор, Зокиржон Собиржонов, Воситжон Муҳаммедов каби улуғ сўз усталарининг мактабидан сабоқ олишга, улар билан узоқ йиллар ёнма-ён туриб ишлашга муяссар бўлганлигим бу менинг бахтимдир.

Мухтор ака асли водийлик. Москва олий журналистика мактабини тугатган. Қалами ўткир. Камгап. Ичимдагини топ, деганлардан. Кўпам улфатчиликларга қўшилмайди. Ўзининг тор доирасидаги одамлар билан чой ичади. Укаси ўша даврларда бир вилоятнинг биринчи котиби. Синглиси шаҳардаги ЦУМнинг директори. Қўли узатган жойига етади.

Жамолиддин Тошматов тарих фанлари номзоди, ёзувчи (бир неча китоблари нашрдан чиққан). Ленинобод вилоятининг Конибодом районидан. Бош муҳаррир Ҳожи Содиқ билан бир ноҳиядан. Жамолиддин ака яхши ёзувчи ҳамда истеъдодли журналист. «Норак» ГЭСи қурилиши тарихи (ишчиларнинг жамиятдаги роли ва аҳамияти) тўғрисида номзодлик диссертациясини ёқлаган. Жамоада ўзига яраша обрў-эътиборга эга.

Мухтор ака билан Жамолиддин ака бир бўлимда, бир хонада ишлаганлар. Лекин негадир бир-бирлари билан ҳеч «юлдузлари» тўғри келмаган. Иш, ижод юзасидан кўп тортишиб қолиб, бир неча ой гаплашмай юрган вақтлари ҳам бўлган.

Бир қозонда икки қўчқорнинг калласи қайнамаганидек, охирги вақтларда икки ижодкорнинг муросалари ҳеч тўғри келмай қолганлигини кўрган Ҳожи Содиқ Мухтор акани пропаганда ва агитация бўлимига мудир қилиб ўтказиб юборди.

Орадан анча вақт ўтгач, Ҳожи Содиқ Мухтор ака билан Жамолиддин акани ҳузурига чақириб: - Сизлар нуфузли идорада ишлайсизлар. Эшитган қулоққа ҳам яхшимас. Келинглар, сизларни бир ош устида яраштириб қўяйлик, - деди.

- Устоз, нима десангиз, шу бўлади, - деб жавоб берди Жамолиддин ака.

- Сиз нима дейсиз, Мухторжон? - деб у томон юзланди устоз.

- Ош бўлса, ош-да, домла. Лекин ишончим комилки, Жамолиддин ўша куни ҳам «қовун» туширмаса, мен ҳам розиман, - деди у.

Ош айтилган кун ҳам етиб келди. Комсомол кўлининг энг сўлим жойига сўриларга дид билан жой қилинган, суҳбат авжига чиққан. Тожикистон Халқ артисти Жўрабек Набиев куйламоқда. Ҳамманинг кайфияти аъло даражада. Кимдир шеър, яна кимдир латифа айтмоқда. Ора-сирада тостлар ҳам айтилмоқда. Хуллас, яраштирув оши кўнгилдагидек ўтмоқда эди. Шу пайт Жамолиддин ака ҳам: - Ўртоқлар мен ҳам бир латифа айтай, - деб рус адибининг «Мухтар» номли романидан парча келтириб, тўсатдан Мухторжон акага қараб: - Ко мне, Мухтар, - деб юборса бўладими.

Ҳамманинг оши оғзида қолди. Энди дарз кетган дўстликнинг ришталари уланаётган бир пайтда бу сўзни эшитган Мухторжон ака Ҳожи Содиққа юзланиб: - Мен сизга нима дегандим, бу Жамолиддин деганлари, албатта, «қовун» тушириши аниқ эди, - деб аччиқланиб дастурхондан туриб кетди.

Бу, албатта, ярим ҳазил, ярим чин. Лекин бу икки буюк инсонлар узоқ йиллар бир идорада аҳил ва иноқ ишлаб, нафақага чиққанликларининг гувоҳи бўлганмиз.

 

Тоҳир АБДУЛЛАЕВ,

«Халқ овози»нинг собиқ ходими.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Бизнинг «ўзбек» холамиз

 

Тожик ва ўзбек халқлари этник нуқтаи назардан бир-бирига шунчалик яқинки, бундай ҳолатни дунёнинг бошқа халқларида учратиш мушкул. Яратган бу икки халқни жаннатмакон диёрда яратиб, кўнгилларига самимий меҳр-муҳаббатни жойлаганки, таърифига қалам ожиз. Биз мана шундай меҳр-муҳаббатга йўғрилган самимийликка Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган икки дўст ва биродар мамлакат раҳбарлари - муҳтарам Эмомали Раҳмон ва муҳтарам Шавкат Мирзиёевлар учрашувида гувоҳ бўлдик.

Муфассал...

Жаҳолатнинг жоҳил дунёси

 

Худо ҳеч бир махлуқнинг кушандасини ўзидан чиқармаган. Фақат одамгина ўз кушандасини ўзи яратади. Одамнинг кушандаси – одамнинг ўзи. Ит итни емайди, аммо одам одамни маънан «ейиши», жисмонан йўқ қилиши оддий ҳолга айланиб бормоқда…

Асқар МАҲКАМ, «Оқ китоб».

Одам – Яратганнинг ноёб мўъжизаси… Ҳақиқатдан ҳам шундай. Бу –

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1991171

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478863
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4791
4027
22476
7426653
100507
114875
7478863

Сизнинг IPнгиз: 3.139.98.10
Бугун: 23-11-2024 17:55:53

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015