Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАДАНИЯТ

Муаллиф: Super user Категория: МАДАНИЯТ
Чоп этилган 08 Июл 2019 Кӯришлар: 2217
Печат

u jamol 2019

Ўлмас Жамол (илоҳо охиратлари обод бўлсин) улкан тоғ бағридан ҳар қандай хасу хашаклардан покланиб чиқаётган, барча тирик мавжудотга ҳаёт бағишлайдиган муқаддас булоққа ўхшарди.

Булоқларда биз инсонлар ҳамиша ҳам эътибор беравермайдиган ажиб фазилат бор. Ҳаммага – шоҳга ҳам, гадога ҳам тенг, баравар хизмат қилиш фазилати. Ўлмас ака ҳам ана шундай беминнат, одам танламайдиган, каттага ҳам,

кичикка ҳам бир хил буюк инсон сифатида муомала-муносабат билдирадиган улуғ бир шахс эди.

Хўш, устоз шоирдаги бу ибратли фазилатлар манбаи, сарчашмаси қаерда? Мени неча вақтдан буён қийнаб келаётган бу саволга яқинда жавоб топгандай бўлдим.

Баҳор кунларининг бирида эл орасида танилган сухандон, Ўлмас аканинг яқин дўсти ҳожи Абдулазиз билан биргаликда устозимизнинг қадрдони –Шаҳобиддин ака хонадонида бўлдик.

Гап айланиб, Ўлмас аканинг меҳрибонлиги, бағри бутунлиги, самимийлиги-ю хоксорлиги ҳақида борганида, уй соҳиби шундай ҳикоя қилди:

- Ўлмасжонни безаб турган бу ноёб хислатлар унга оиласидан, аввало, онаси, исми-жисмига мос, раҳматли Меҳринисо онадан ўтган бўлса, ажабмас. Ўзим гувоҳ, олис шаҳарлардан «Совет Тожикистони» («Халқ овози»)га ишга келган айрим журналистлар учун Ўлмасжоннинг ҳовлиси биринчи бекат вазифасини ўтарди. Уларнинг баъзилари оиласи билан, баъзилари оиласиз бўлиб, яшаш учун муқим бир жой топгунларича озми-кўпми, ана шу хонадонда умргузаронлик қилганлар. Меҳринисо она эса, улардан буғдой нонини ҳам, ширин сўзини ҳам аямаган. Фарзандларига ўз болаларидек меҳр улашган.

Бир куни бу ерда яшаётган ёш оила аъзолари ўртасида қандайдир муаммо пайдо бўлди. Эрталаб эр ишга, хотин эса, ўқишга боришлари керак. Ёш болаларини қаерда қолдириш масаласи кўндаланг турарди. Бу воқеадан хабар топган Меҳринисо опа: - Келин, сиз ўқишга бемалол бориб келаверинг, боладан ташвиш тортманг, - деб муаммо тугунини ечади.

Онахоннинг бундай муносабатидан кўнгиллари тоғдай кўтарилган ёшлар хурсанд бўлиб, ҳовлидан чиқдилар. Ахир, болажонлик, меҳрибонлик бундан-да, ортиқ бўлмаса керак!

Ўлмас Жамол мақтанишдан узоқ юрадиган, ўта камтарин киши эди. Донишманд шоир Асқар Маҳкам айтганидай: «Ўлмас ака… дунёдаги энг фақир ва энг гўзал шоир эди».

Ўлмас аканинг ҳурматини қўшни Ўзбекистонда ҳам, Тожикистонда ҳам ардоқлаб, жой-жойига қўйишарди.

Шу боисдан, устоз-шоир завқ-шавқ билан баралла овозда:

«Ўзбекистон ўғлидурман, тожигим гуфто писар», - деб куйлаганди.

Ўлмас Жамол ҳам дўстларининг бир меҳрларига ўн меҳр билан жавоб қайтарарди, десак, хато бўлмас. Шоир қаламига мансуб «Дўстнома» шеърлар тўплами эса, фикримизнинг ёрқин далилидир.

Ўлмас аканинг устози Ҳожи Содиқ, тожик санъатининг барҳаёт сиймолари - Маҳмуджон Воҳидов, Ҳошим Гадоев, дунё тан олган шоирлар - Мирзо Турсунзода, Лойиқ Шерали, Гулназар Келди ва бошқа кўплаб шахсларга бағишланган мазкур китоб ҳақида устоз-муаллим, таниқли журналист ва таржимон Муҳаммаджон Турсунов шундай деб ёзганди: - Шоир дўстликни, ниҳоятда, қадрлайди. Шоирнинг ёр-дўстлари, ўз яқинларига бўлган эътибори, юксак эҳтироми унинг «Дўстнома» - мувашшаҳлар китобида ўзининг ёрқин ифодасини топган. Менимча, Шарқ шоирларининг бирортаси Ўлмас Жамол сингари бадиий жиҳатдан бунчалар баркамол мувашшаҳлар тўпламини тузмаган бўлса керак.

Ўлмас Жамол бугун орамизда эмас, лекин дарахт бўйи йиқилганда билинади деганларидек, устоз-шоир бўйи ва салобати баралла кўзга ташланиб турибди.

Ўлмас аканинг шоир М. Турсунзодага бағишлаган шеъридаги:

- Тириклар сафида ҳамиша борсан,

Сенга меҳримизнинг йўқ интиҳоси, - деган қуйма сатрлари бугунги кунда худди у кишининг ўзи учун айтилгандек, баралла жаранглаб турибди.

 

Омонбой Жуманов,

ёзувчи.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Тарихчи ва жамиятшунос

 

Тарих фанлари доктори, профессор Абдуфаттоҳ Шарифзоданинг илмий изланиш ва ютуқлари, ижтимоий ва сиёсий фаолияти билан танишар эканмиз, у ўзининг кенг қамровли илмий-тадқиқот ишларини давлатнинг нуфузли ташкилоти билан боғлаб, икки йўналишда ҳам муваффақиятга эришганини кўрамиз.

У 1989 йилда "ХХ асрнинг 70-80-йилларида Тожикистон олий ўқув юртларининг ривожланиши" мавзусидаги номзодлик диссертацияси ҳамда 2000

Муфассал...

Тўғри йўлдан адашиш оқибати

 

Саразм қишлоқ жамоатига қарашли Чимқалъа қишлоғида туғилган Шамсиддин Туранов 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Ҳукм эълон қилиниб, кучга кирди. Ҳали ўттиз ёшга ҳам кирмаган, куч-ғайратини Ватан ободлиги, халқ фаровонлиги, оиласини таъминлаш учун сарфлаши мумкин бўлган йигит энди узоқ муддатга бола-чақасидан айри яшашга, жазо муддатини ўташга мажбур.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2512734

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9968793
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1353
3410
7966
9940695
4763
100591
9968793

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.151
Бугун: 02-09-2026 11:27:06

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015