Ёхуд "Тожикистон ва жаҳон" кўрсатувига оид мулоҳазалар
Азиз Ватанимиз мустақилликка эришгандан сўнг, барча соҳаларда юз бергани каби оммавий ахборот воситалари жабҳасида ҳам улкан ўзгаришлар юз берди. Истиқлолиятнинг илк йиллариданоқ мамлакатимизда Ҳукумат нашрияларидан ташқари хусусий газета-журналлар нашр этила бошланди. Шунингдек, мамлакат ахборот муҳитида бир қатор радиотўлқинлар мавж ура бошлади. Юз бераётган ўзгаришлар бошида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси
- Миллат пешвоси, муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмон Жаноби олийлари турганлиги барчага ойдек равшан. Зеро, муҳтарам Президентимиз ҳақиқий ислоҳотлар тарафдори эди. У кишининг дастуру ҳидоятлари билан вақтли матбуот, телевидение ва радиоэшиттиришлар сифати тобора ошиб борди, ушбу соҳа ходимлари эса, йилдан-йилга янгидан-янги замонавий дастгоҳлар билан таъминланиши натижасида, бугунги кунда тожик нашрий матбуот ва телерадио журналистлари овози жаҳон узра янграмоқда…
Фатҳиддини Замон ҳам шундай овозга эга журналистлардан биридир! Зотан, унинг овози ҳар сешанба оқшомида "Тожикистон ва жаҳон" телекўрсатуви орқали олам узра таралади. Шунчаки номигагина эмас, балки у ўзининг ўктаму ширали овози билан жаҳон аҳлига Тожикистонни, Тожикистон аҳлига эса, жаҳонни танитади.
Дарвоқе, ташкил этилганига 7 йил бўлган "Тожикистон ва жаҳон" телекўрсатуви ҳам юқорида эслатиб ўтганимиздек, муҳтарам Президентимиз ташаббуси ила юртимизда кенг кўламда олиб борилаётган ислоҳотлар меваси сифатида пайдо бўлган эди. Аслида, Шарқ халқлари 7 рақамида қандайдир сир яширин, деб ўйлашади ва бунга ишонишади ҳам - 7 осмон, 7 қават ер, 7 юлдуз, етти бурж…
Ҳа, Фатҳиддини Замон телекўрсатуви "Тожикистон ва жаҳон" ҳам роппа-роса 7 ёшга тўлди. Бу кўрсатув илк бор 2012 йилнинг 7 февралида эфирга узатилган эди.
Фатҳиддини Замон таржимаи ҳолига назар соларканмиз, ушбу кўрсатув илк бор эфирга узатилган 7 феврал унинг учун иккинчи таваллуд санасидир десак, муболаға бўлмас. Тасодифни қарангки, унинг ўзи ҳам 1987 йилнинг 7 февралида таваллуд топган экан.
Барчага маълумки, XXI аср - ахборот асри. Бу замонда ахборот атом кучига эга эканлигини кундалик ҳаётнинг ўзи кўрсатиб, исботлаб турибди. Дунё ижтимоий ва сиёсий ҳаётида юз бераётган воқеа-ҳодисалар, эврилишлар журналистдан ҳамма томонлама донишмандликни тақозо этади. Зотан, оламда юз бераётган ҳар бир воқеа-ҳодисани таҳлил қила олиш, уни тафаккур элагидан обдон ўтказиб, сўнгра муштарийларга етказиш учун ҳам фақат маҳоратнинг ўзи камлик қилиши турган гап. Бундай пайтларда донишмандлигу йиллар давомида йиғилган иш тажрибаси жуда-жуда асқотади.
Дарвоқе, Фатҳиддини Замон туғилиб ўсган, таълим олган диёр - Айний ноҳияси улуғлар маскан топган юрт. Не-не улуғ зотлар, не-не шоиру шуаро, фозилу фузало яшаб ўтмиш, бу диёрда. Биргина Нақибхон Туғрални эсласаккина кифоядир, назаримда. Ушбу маърифатга эш юрт аҳолиси ичида Аттору Румийни, Жоми-ю Навоийни билмаган, улардан лоақал тўрт мисра шеър ёдламаган кишининг ўзи йўқ. Воажабким, ёш Фатҳиддинни Бухородаги "Мир араб"да таҳсил олган бобоси Мулло Обид тиззасига ўтирғизиб, Жоми-ю Навоий, Машрабу Хожа Аҳмад Яссавийлар ашъорлари ила таништирар, бу улуғ зотлар шеърларидан баҳраманд этарди.
- Бобом раҳматлик Бобораҳим Машраб ғазалларини маромига етказиб ўқирди: "Намангондан кетар бўлсам, мени йўқлар кишим борму?". Қул Хожа Аҳмад Яссавий ҳикматлари эса, то ҳануз тилимда чарх уради, - дейди Фатҳиддини Замон ўша олис кунларни эслар экан:
Қул Хожа Аҳмад, ҳарна
бўлсанг фақир бўлғил,
Қайда борсанг, бўйнунг
қисиб, ҳаққир бўлғил,
Ошиқ бўлсанг, ишқ
илгида асир бўлғил,
Асир бўлмай ҳеч ким
мурод тобқони йўқ…
Фатҳиддиннинг отаси Бадиъуззамон ҳам илмга ошно кишилардан бўлиб, ўғлининг билимли, маърифатли бўлишини жуда-жуда истар ва бу йўлда унга доимо кўмакдош эди.
Фатҳиддин таҳсил олган 46-ўрта мактаб ўқитувчилари ҳам ўзларида бор билиму маҳоратларини ёш шогирдларидан аяшмади. Ана шу саъй-ҳаракатларнинг бари зое кетмади, 2005 йили ўрта мактабни муваффақиятли битирган Фатҳиддин ҳужжатларини Тожикистон Миллий университетининг Осиё ва Европа тиллари факултетига топширди ва юксак баҳолар билан студент деган шарафли номга эга бўлди.
Фатҳиддини Замон «Тожикистон» телевидениесининг "Тожикистон ва жаҳон" кўрсатувини зиммасига олганида, бор-йўғи икки йиллик иш фаолиятига эга эди. Аслида, унинг бобоси-ю отаси, ўқитувчиларидан олган маҳорат тажрибаси эса, икки ўн йилликни ташкил этишига ҳеч бир гумон йўқ эди. Зотан, ёшликда олинган билиму маҳорати роса қўл келганди шу тобда. Шунинг учун ҳам, унинг кўрсатуви тез орада тилга тушди, ҳатто, бугунги жаҳонда юз бераётган воқеаларнинг ҳақиқий таҳлили сифатида унинг экология, терроризму эстремизм, халқаро вазият ҳақидаги ҳар бир кўрсатуви дискларга ёзиб олиниб, ўрта мактаблару олийгоҳлар, диний марказлару ҳарбий қисмларга томоша қилиш учун тавсия этиларди.
Фатҳиддини Замон - тезкор журналист. У Тожикистону жаҳонда юз бераётган воқеа-ҳодисаларни тезкорлик билан ёрита олади. Айниқса, ўтган йили март ойи биринчи ўн кунлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ва август ойи ўрталарида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийларининг Ўзбекистонга давлат сафарлари бу иккала мамлакат тарихидаги дўстона муносабатларнинг қайта тикланишига асос солди. Фатҳиддин Душанбе, Тошкент, Бухоро, Самарқанд шаҳарларидан туриб, ушбу - халқлар мавзусига доир 3 қисмдан иборат ажойиб кўрсатув тайёрлаб, элга манзур эта олди.
Инглиз, араб, ўзбек тилларида бемалол суҳбатлаша оладиган Фатҳиддин моҳир таржимон ҳамдир. У «Тожикистон» телевединиеси "Ахбор"и хабарларини уч тил - тожик, инглиз ва араб тилларида олиб боради. "Тожикистон ва жаҳон" сиёсий-таҳлилий кўрсатуви эса, унинг учун ҳаёт мазмунига айланган, десак муболаға бўлмас.
Яқинда бир суҳбатда мендан: - Айни пайтда тожикистонлик журналистлар орасида халқаро мавқега эга журналистлар ҳам борми? -дея сўраб қолди танишларимдан бири.
- Ҳа, бор. Бугунги кунда бир неча тилларда бемалол суҳбатлаша оладиган, азиз Ватанимизни халқаро майдонда танита оладиган ўнлаб, балки юзлаб журналистларимиз бор, - дедим жавобан. -Ўшалардан бири Фатҳиддини Замондир!
Абдулло Саидов,
"Халқ овози".
...мен билмайман.
Руҳимда ҳар лаҳза, ҳар сония нимадир қарсиллаб синади. Шамоллар, олис мағриб шамоллари эса, бу ўткинчи дунё ғурбатларидан буткул бехабар, бир далли дўстим айтганидек кимнингдир "оҳ"и бўлиб эсади, эсаверади...
Яқинда бир воқеанинг шоҳиди бўлдим: қарғалар эски мозор устида фарёд
Муфассал...
Суғд вилоятида хорижий савдо айланмаси йилнинг ўтган ойида олдинги йилнинг худди шу даврига қиёсланганда, 20 ярим миллион АҚШ долларига кўпайган. Бошқача қилиб айтганда, 1, 4 фоиз ортган.
Ҳозирда вилоят 56та хорижий давлат билан савдо-сотиқ қилмоқда. Бу давлатларнинг ўн биттаси Мустақил давлатлар ҳамкорлиги доирасидаги мамлакатлардир. Умумий савдо айланмасининг катта қисми - деярли 80 фоизи
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015