Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАДАНИЯТ

Муаллиф: Super user Категория: МАДАНИЯТ
Чоп этилган 10 Январ 2019 Кӯришлар: 2220
Печат

 

muzey 2019Атоқли давлат ва жамоат арбоби, Тожикистон Қаҳрамони, академик Бобожон Ғафуровнинг 110 йиллиги юртимиз бўйлаб кенг нишонланди. Юбилей олдидан буюк муаррих ва шарқшунос олимнинг шонли ҳаёт йўли ва самарали фаолияти ҳақида китоблар чоп қилингани, олий ўқув юртлари ва бошқа илмий-маданий муассасаларда турли тадбирлар ўтказилгани бунга яққол мисолдир.

Улуғ алломага бўлган катта эҳтиромнинг кичик бир намунаси ўлароқ, яқинда академик Бобожон Ғафуров республикавий музейида олим таваллудининг 110 йиллиги ҳамда музей ташкил қилинганининг 20 йиллигига бағишланган илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Бобожон Ғафуров ноҳияси давлат ҳокимияти ижроия органининг ташаббуси билан ўтказилган ушбу тадбирда музейнинг илмий ходимлари, тарихчи олимлар, мактаб ўқувчилари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.

muzey 2019 2Дастлаб ноҳия давлат ҳокимияти ижроия органининг ижтимоий тараққиёт ва жамият билан алоқа бўлими мудири Парвизжон Халифаев Бобожон Ғафуровнинг ибратга лойиқ ҳаёт ва фаолияти ҳақида маъруза қилди. У, айниқса, алломанинг Ватан ва миллат олдидаги беқиёс хизматларига алоҳида тўхталди. "Тожик халқининг зукко фарзанди Бобожон Ғафуров ўзининг қимматли умрини жонажон миллати учун сарфлади. Самарали меҳнати ва илмий изланишлари билан Ватан олдидаги бурчини адо этди. Устоз Ғафуров тожик халқининг бой тарихи ва қадим маданиятига доир чуқур тадқиқотлар олиб бориб, тожик миллатини дунё аҳлига танитди", - деди П. Халифаев.

Шундан сўнг, академик Бобожон Ғафуров республикавий музейи директори, тарих фанлари доктори, профессор Ҳабибулло Холжўраев сўзга чиқиб, қадрли устози Бобожон Ғафуров билан боғлиқ ёрқин хотираларини даврадагилар билан бўлишди. Садоқатли шогирд устози номини ҳурмат билан тилга олиб, унинг эзгу инсоний фазилатлари ҳақида тўлқинланиб гапирди. У, шунингдек, алломанинг илмий ютуқлари кўлами, у ёзиб қолдирган асарларнинг қиймати ва тарихий аҳамияти борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Ҳабибулло Холжўраев Бобожон Ғафуров номини абадийлаштириш йўлида амалга оширилган ишларни бирма-бир санаб ўтар экан, ўзи раҳбарлик қилаётган музейнинг ташкил қилиниши ва ундаги нодир экспонатлар, музейнинг жамият ҳаётида тутган ўрни ҳақида гапириб ўтди.

Илмий-амалий конференция давомида "Хўжанд қалъаси" тарихий-маданий мажмуаси директори ўринбосари Қаноат Раҳимова сўзга чиқди. У музейнинг ўтган йиллардаги фаолиятини юқори баҳолаб: -Академик Бобожон Ғафуров республикавий музейи Суғд вилояти маданиятининг бир қисми ҳисобланади. Унинг мамлакат Ҳукумати юритаётган маданий сиёсатни амалга татбиқ этишдаги роли сезиларлидир, - дея қайд этди. Сўзга чиққан Тожикистон ҳуқуқ, бизнес ва сиёсат давлат университети доценти Алижон Одинаев Бобожон Ғафуров ўзининг шоҳ асари-"Тожиклар"ни ёзиб, тожик халқи тарихига доир тарқоқ маълумотларни умумлаштирганини қайд этди. Тарих фанлари номзоди, доцент Сафар Эркаев эса Бобожон Ғафуровнинг халқаро миқёсдаги обрў-эътибори, унинг халқлар дўстлигини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси ва Шарқ халқлари тарихини тадқиқ этишдаги улкан хизмати ҳақида маъруза қилди. Тадбирнинг бадиий қисмида шоирлар Илаш Тўйчи ва Шариф Нуриддин ўз ижодларидан намуналар ўқидилар.

Шу куни академик Бобожон Ғафуров жумҳурият музейи директори, тарих фанлари доктори, профессор Ҳабибулло Холжўраев ҳамда музейнинг етакчи илмий ходими, шоир Шариф Нуриддин Суғд вилояти давлат ҳокимияти ижроия органининг фахрий ёрлиғи билан тақдирландилар. Шунингдек, музейнинг илмий ходимлари Мунаввара Муҳаммедова, Марҳабо Қодирова, Раъно Эркаева, Акмал Қаландаров ва Ўктам Эргашевларга ноҳия раисининг раҳматномалари топширилди.

 

Нозимжон ЭРГАШЕВ,

Б.Ғафуров ноҳияси.

Суратларда академик Бобожон Ғафуров республикавий музейидан кўринишлар.

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

ЗАМОН ӮЗГАРДИ, ӮЗГАРДИ ЙИЛЛАР...

 

Янги Эра арафасида… мизми?..

Замон шитоби тез. Одамзод омочдан тракторгача бӯлган масофани, эҳтимол, 6000 йилда босиб ӯтгандир, трактордан космик кемагача бӯлган йӯлни эса, бор йӯғи 60 йилда босиб ӯтди. Ҳайратланарли тезлик.

Муфассал...

ЎЛИМ ҲУКМИГА МОРАТОРИЙ ЭЪЛОН ҚИЛИНИШИ – ИНСОНПАРВАРОНА ҚАРОР

 

- Дунёнинг бир қатор давлатлари каби Тожикистон Республикасида ўлим ҳукми бекор қилинмаган бўлса-да, 2004 йилдан буён унга мораторий эълон қилинган, яъни ўлим ҳукми вақтинча тўхтатилган, - деди матбуот конференцияси жараёнида Тожикистон Республикаси Олий суди раиси Шермуҳаммад Шоҳиён.

Тожикистон Республикаси Олий суди раисининг айтишига кўра, дунё давлатлари ўлим ҳукмига нисбатан турлича муносабатда бўлишмоқда.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2565525

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10140064
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1395
3640
20535
10082592
37157
138877
10140064

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.151
Бугун: 10-10-2026 10:39:58

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015