Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАДАНИЯТ

Муаллиф: Super user Категория: МАДАНИЯТ
Чоп этилган 15 Март 2018 Кӯришлар: 1820
Печат

 

sharqi ozod 2018Тожикистон Республикаси Президенти Ижроия аппаратининг "Шарқи озод" нашриёти давлат унитар корхонаси мамлакатдаги энг катта нашриёт саналади. Шу боисдан ҳам, 11 март - Матбуот куни арафасида, ушбу нашриёт директори Файзуллозода Қурбонали Бобожон билан корхонанинг ютуқ ва камчиликлари ҳамда соҳа вазияти хусусида суҳбат уюштирдик.

- Муҳтарам Қурбонали Бобожон, дастлаб муштарийларимизга "Шарқи озод" нашриёти ҳақида маълумот берсангиз?

- Айни пайтда, "Шарқи озод" нашриётида Ҳукумат ва парламент газеталари, журналлар, брошюралар, турли китоблар, шаҳодатнома ва қатъий ҳисобот варақалари, бланка-ю плакатлар, тақвимлар нашр этилади ва бошқа соҳавий буюртмалар қабул қилинади…

"Шарқи озод" мажмуаси 14 қаватли маъмурий, 3 қаватли ишлаб чиқариш ва бошқа ёрдамчи биноларни ўз ичига олган. Умумий майдони 3,7 гектарни ташкил этади. Нашриёт қурилиши 1981 йилда, янги тайинланган директор Воҳид Абдуллоевич Иброҳимов (руҳи шод бўлсин) раҳбарлигида бошланиб, унинг биринчи босқичи (ишлаб чиқариш биноси) 1985 йилда фойдаланишга топширилган. Ўша вақтдан нашриёт газета-ю журналлар, полиграфик маҳсулотлар ва юмшоқ муқовали китобларни чоп этишни бошлаган.

Мажмуанинг иккинчи - (маъмурий) биноси 1992 йилда фойдаланишга топширилди. Марказлаштирилган маблағлаштириш Шўролар Иттифоқи Коммунистик Партияси Марказий Комитети томонидан амалга оширилгани ва Шўролар Иттифоқининг барҳам топиши сабабли, мазкур иншоот қурилиши тўхтатилди. Қайд этиш жоизки, режанинг умумий ҳисобидан 22 фоизи, яъни 15 миллион 890 минг Шўролар валютаси миқдорига тенг ишлар бажарилмай қолинди.

Шўролар Иттифоқининг барҳам топиши билан маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми пасайди. Газеталар (марказий, рус тилидаги газеталар) тиражи камайиши чоп этилиш ҳажмининг 1992 йилдан бошлаб, бир ойда 30 миллиондан 3 миллионга тушиб қолишига сабаб бўлди…

- Нашриёт фаолияти қайси даврдан бошлаб яхшиланди?

- Нашриёт фаолиятининг ривожланишида Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг 2003 йил 13 майдаги "Ҳужжатлар ҳамда ҳисобга олиш ва қатъий ҳисобот варақаларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш борасидаги тадбирлар тўғрисида"ги 222-қарори катта рол ўйнади.

Ҳужжатлар ҳамда ҳисобга олиш ва қатъий ҳисобот варақаларини чоп этишни ташкил этиш борасидаги тадбирларни амалга татбиқ этиш йўлида "Шарқи озод" нашриёти махсус маҳсулотларни ишлаб чиқаришга вазифадор этилди. Натижада, маблағ ҳисобидан чоп ва чоп маҳсулотлари ҳажми бир неча бараварга ошди. Бу эса, бир неча техник муаммоларнинг ўз ечимини топишига ёрдам берди.

- Ҳозирги кунда ишлаб чиқариш ишлари қай ҳолатда?

- Айни пайтда, нашриётда 5та асосий: компютерлик, рангли, газета, брошюра чоп этишга ихтисослашган махсус цехлар фаолият юритмоқда. Ходимлар сони жорий йилнинг 1 март ҳолатига кўра, 172 нафарни ташкил этиб, улардан 22 фоизи мутахассислардир.

Бўлим ва цехларни соҳанинг етук мутахассислари бошқаришади. Цехлар хорижда ишлаб чиқарилган чоп ускуналари билан жиҳозланган…

- Нашриёт охирги беш-ўн йилда янги чоп ускуналарини сотиб олганми?

- 2010 йилдан буён, чоп маҳсулотлари ва махсус буюртмалар, биринчи навбатда, қатъий ҳисобот варақаларининг сифатини яхшилаш мақсадида, "ХАМАДА" рангли офсет, бошқарув дастурига эга QZYK-1300 кесиш, TYMB-650AЮ, КС елимлаш, ПП пневматик пресс, рақамлаш, СТР замонавий қолиплаш, 3та жамланма замонавий компютер ва бошқа ускуналарни сотиб олдик.

- Ҳукумат газеталарини чоп этиш ҳолати қандай?

- Нашриёт 33 йилдан буён, барча чоп ускуналари ёрдамида ишчилар ва полиграфия мутахассислари оммавий ахборот воситалари хизматида. Доимий, кенг қамровли ва қулай хизмат кўрсатиш иқтидори билан нашриёт чоп маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича республика миқёсида ўзига хос мавқега эга. Ҳукумат ва хусусий газета-журналларнинг аксарияти, жумладан, "Жумҳурият" (бир ҳафтада беш марта), "Садои мардум" (3 марта), "Народная газета" (2 марта), "Халқ овози" (2 марта), "Минбари халқ", "Адабиёт ва санъат", "Жавонони Тожикистон", "Божу хирож", "Бадахшон", "Мароми пойтахт", "СССР", "Чархи гардун", "Дайджест пресс", "Авиценна", "Фурўғи Фирдавсий", "Сомон" ва бошқалар бир, икки бўёқда ҳамда рангли чоп этилади.

- Охирги йилларда нашриётни ободонлаштириш ва атрофини кўкаламзорлаштириш борасида бир талай ишлар амалга оширилаётганининг гувоҳи бўлмоқдамиз…

- Ҳа, нашриёт оғир иқтисодий вазиятга қарамай, ўз миссиясини сақлаб қолиб, мамлакат полиграфия бозоридаги ўрнини йўқотмай келмоқда. Бу даврда Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг қўллаб-қувватлашида нашриётнинг ишлаб чиқариш биноси томи 350 минг сомоний маблағ эвазига таъмирдан чиқарилди.

2017 йилда маъмурий бино кўриниши 48 минг сомоний миқдоридаги маблағ эвазига таъмирланди. Таъкидлаш ўринлики, жорий йил аввалида, биринчи марта корхона тарихида нашриёт номи маъмурий бино тепасига ёруғлик таратувчи катта ҳарфлар билан қайд этилди. Шунингдек, бу даврда маъмурий бинонинг ички қисми ҳам жорий таъмирдан чиқарилди.

- Ишчилар учун қандай қулайликлар яратилган?

- Ишчиларимизни иқтисодий қўллаб-қувватлаш мақсадида, 2011 йили маошлар 25 фоизга кўтарилди. Ишига қараб ойлик оладиган ходимлар маоши 700дан 1200 сомонийгачани ташкил этади…

Ходимлар саломатлигини таъминлаш ва уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун нашриёт томонидан ҳар ойда муайян миқдорда маблағ ажратилади. Барча ходимлар нашриёт ҳисобидан тиббий кўрикдан ўтказилади. Ҳар йили июн-июл ойлари бошидан ходимлар навбат билан санаторийларга юборилади.

Ўтган йиллар давомида қатор ишлар амалга оширилди. Натижада, чоп маҳсулотларининг сифати яхшиланди. Шу боисдан ҳам, буюртмачилар, масъуллар ва вазирлигу идора, газета-журналлар раҳбарлари буюртма-чоп учун нашриётимизга кўпроқ эътибор қаратмоқдалар…

Корхонада бунёдкорлик ишлари давом этмоқда. Гувоҳи бўлганингиздек, охирги уч-тўрт йилда нашриёт ҳовлисида мевали дарахтлар боғи яратилди. Жорий йилда барча дарахтлар мевага киради. Насиб этса, олма, ўрик, шафтоли, тут, гилос ва бошқа дарахтларнинг ширин-шакар мевалари ўзимиздан чиқади.

- Мазмунли суҳбатингиз учун миннатдормиз.

 

Суҳбатдош Умар АЛИ.

 

 

**

 

«Жумҳурият» газетаси Бош муҳаррири Қурбонали Раҳмонзода: - ЖУРНАЛИСТИКАМИЗ МУТАХАССИСЛАРГА ЭҲТИЁЖ СЕЗАДИ

q rahmonzoda 2018Журналист суҳбатдошидан сўраса: -Оилада фарзанд муҳимми ё эркак?

Журналист деса: -Устоз Мунавваров устоздирлар.

Журналист Ошиқлар байрамида Ҳасани Ҳайдару Ноҳиди Зайналпурга совға бериб, таъкидласа: -Бошқа кечикиб, бизни шарманда қилманг.

Журналист интернационалист байналминал жангчини интернационализмдан фарқ қилолмаса.

Журналист 110 яшар кампирдан сўраса: -Ҳаётда бирор хатога йўл қўйганмисиз?

Журналист: -Бизнинг мустақил кўрсатувимиз мустақил тақдим этилади,- деса.

Ва ниҳоят, матбуот саҳифасида: «221 сантиметрдан паст аёллар пакана ҳисобланади» деган сатрни ўқисак, журналистикамизнинг соҳа мутахассисларига эҳтиёжи яққол сезилади...

Мустақилликнинг дастлабки йилларида жамиятимизда шу қадар муаммолар кўп эдики, журналистика соҳаси, унинг тараққий этиши, келажак тақдири ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмасди. Ва натижа шу бўлдики: -Тожикистоннинг энг яхши журналисти номини айтинг? - деган савол ҳанузгача очиқ қолмоқда.

Шу сабабдан, менинг фикримча, тўртинчи ҳокимият ҳам деб аталадиган журналистика соҳасига эътибор берилса. Чунки рус таҳлилчиси В. Афанасевнинг фикрича, журналистика ва унинг ахборот воситалари одамлар мафкурасига таъсир этадиган муҳим яроқдирки, унинг ролини бошқа нарсага қиёслаб бўлмайди.

Бизда, асосан, соҳавий журналистикани иккига ажратишади: радио ва телевидение. Ўйлайманки, бу бўлажак журналистлар тақсимотининг биринчи зинаси бўлиши керак. Бундан кейин эса (фараз қилайлик, иккинчи курсдан), Тожикистон Миллий университети журналистика факултетининг таржимонлик гуруҳини 4-5 нафардан гуруҳларга тақсим қилганларидек, журналистларни ҳам қуйидаги гуруҳларга: журналист-иқтисодшунос, журналист-сиёсатшунос, ижтимоий ва маънавият соҳаси журналистлари, спорт ва болалар матбуоти ва журналист-таҳлилчиларга ажратиш фойдадан холи бўлмайди. Фақат иккинчи даражали дарслар ҳисобидан гуруҳларда ихтисос фанларини кўпайтирсак. Бошқа тарафдан, гуруҳлар асосий дарсларни, албатта, яхшироқ шароит, зарур асбоблар билан жиҳозланган кафедраларда ўтказиш имкониятига эга бўлишади. Шунингдек, баъзида мажбуран 25-30 нафар студентга сиёсат ва иқтисодиётдан лекция ўқийдиган устоз учун 4-5 нафар билан ишлаш осон ва фойдали бўлар эди.

Айтиш зарурки, журналистнинг бир соҳа тўғрисида ёзиши, биз учун янгилик эмас. Тожик матбуоти фақат спорт соҳасида қалам тебратган Нарзулло Латифов, Бобо Расулзода ва Имомназари Холназарни соҳавий журналистлар сифатида яхши танийди. Хусусан, шу соҳада Н. Латифовнинг А. Лоҳутий номидаги Тожикистон Журналистлар иттифоқи мукофотига сазовор бўлиши журналистнинг соҳавий фаолияти унинг барча соҳалар тўғрисида ёзишига нисбатан мақсадга мувофиқ эканини яна бир марта исботлади.

Бу тажриба ўтган асрнинг 90-йилларида «Жавонони Тожикистон» газетасида ҳам яхши самара берди. Газета идораси иқтисодиёт ва ҳуқуқ бўлимларига икки нафар Тожикистон Давлат университети битирувчиларини мухбир сифатида ишга даъват этди ва натижада газетанинг иқтисодий ва ҳуқуқий таҳлиллари сифат жиҳатидан сезиларли даражада ўзгарди.

Ва ёки журналист ҳамда ҳажвчи Шерали Мусонинг ёзганларини эсга олайлик. У саноат соҳасида жуда яхши ёзарди, чунки муҳандис сифатида соҳани яхши тушунарди.

Бу ва ўнлаб бошқа мисоллар журналист фаолиятининг «кўп қиррали» бўлиши вақти ўтганидан дарак беради.

Асадулло Раҳмонов Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Радио ва телевидение комитети раиси бўлган вақтида, бир киши янгиликларнинг ҳаммасини қабул қилиб ололмаслигини айтганди. Мутахассисларга эҳтиёжимиз матбуотнинг сифати, радио-телевидение дастурларидан ҳис этилади.

Шу сабабдан, журналистлар алоҳида соҳаларга жалб этилиши зарур.

Тожикистон Журналистлар иттифоқининг собиқ раиси Акбарали Сатторов (руҳи шод бўлсин) эса, журналистларнинг учта олий ўқув юртида тарбияланишини зарур эмас, дея ҳисоблар эди.

-Бугун Тожикистон-Россия Славян университети ва Тожикистон Давлат маданият ва санъат институти журналистика соҳаси учун кадрлар тайёрлагандан кўра, Тожикистон Миллий университетининг журналистика факултети фаолиятини кенгайтириш керак, - деган эди у. -Бугун аксарият хорижга бориб, журналистика соҳасига талабот бошқача эканлигини кўришаяпти. Бизнинг олий ўқув муассасаларимиз битирувчилари эса, ҳам рус тили, ҳам она тилида қалам юрита олишмайди. Ҳолбуки, 30-40 фоиз ҳафтаномаларимиз рус тилини биладиган, маданияту маънавиятимизни халқаро миқёсда, ақалли, рус тилида таништира оладиган маҳаллий кадрларга эҳтиёж сезади.

Аслида соҳавий журналистика бўлмайди, аммо болалар матбуоти, ҳажв ва бунга ўхшаш соҳалар мутахассисларининг йўқлигини кўрамиз. Бугун республикамизда мамлакат иқтисодиётини тўғри таҳлил қиладиган ё ўз ҳуқуқини тўлиқ ҳимоя этадиган журналистлар жуда кам.

-Соҳа журналистлари бўлса, «шаф-шаф» қилиб юрмаймиз, - дейди «Ватан» радиоси ахборот таҳририяти бош муҳаррири Алижон Жўраев. - Тожик журналистикасида соҳа мутахассислари тақчил. Чунки мутахассис қиладиган таҳлилни журналист уддалай олмайди. Шунинг учун, спорт, ҳуқуқ, қишлоқ хўжалиги, тиб ва шунга ўхшаш соҳа мутахассисларини тарбиялаш зарур. Бошқача қилиб айтганда, фақат журналист бўлишнинг ўзи етарли эмас.

Унда нима қилиш керак?

Марҳум Акбарали Сатторов алоҳида соҳалар: ҳажв, болалар журналистикаси, таҳлилчиларни… тарбиялаш учун Журналистлар иттифоқида махсус комиссиялар ташкил қилиб, ўқув курслари ташкил этишни ният қилганди.

Албатта, бу тўлиқ бажарилмаган бўлса ҳам, яхши ташаббус эди. Бугун замон тақозоси билан мақсадга етиш учун каттароқ тадбирларни йўлга қўйишимиз керак.

Жумладан, республика Телевидение ва радио комитети қошида телевидение ва радио журналистлари институти ташкил этилса, яхши бўлар эди. Ва бу комитетнинг қўллаб-қувватлаши билан тажрибали мутахассислар журналистика факултетлари студентларига учинчи курсдан бошлаб, амалий дарслар ўтказишса яхши бўларди. Машқ қилиш махсус студиялари ташкил этилиб, амалий дарслар мароқли ва жонли тарзда ўтарди.

Тожикистон Миллий университети битирувчиси сифатида ўйлайманки, таҳсилнинг дастлабки икки йили назариявий билимларни ўзлаштириш учун етарли. Қолган дарслар жонли бўлиши зарур.

Шунингдек, матбуотчиларни тарбиялаш учун институт ташкил этиш манфаатдан холи эмас. Қаламкашлар, техник ходимлар, суратчи мухбирлар учун ҳаёт мактаби бу, «Шарқи озод» нашриётидир.

Дарҳақиқат, бизда ёши 50дан паст бўлган суратчи мухбирлар йўқ. Ё қайси факултет газеталар учун замонга мувофиқ масъул котиб тайёрлай олади?

Акбарали Сатторов айтганидек, журналистикани аудиторияда ўрганиш мумкин эмас. Студентлар доим ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилишлари зарур.

Ҳатто, эронлик адиб Мувофиқбашир журналистнинг соҳавий бўлишини талқин этади:

-Журналист касбий маҳоратга эга бўлиши керак. Бу унинг ижоди ҳаммага маъқул бўлиши учун имкон яратади...

Тожикистон Миллий университети матбуот кафедраси профессори Мурод Муродов соҳа журналистлари тарбиясини замон талаби, деб билади.

-Республика мустақиллиги шароити халқ хўжалиги турли соҳаларини ва тараққиётини ўрганиш, мустақил тарзда соҳа журналистикасини ташкил этиш зарурлигини ҳам вужудга келтиради, - дейди у. - Бошқа томондан, амалий журналистика тажрибаси шуни кўрсатадики, барча журналистлар ҳам турли ижтимоий масалаларни муҳокама этиш қудратига эга эмаслар. Ва бу шундан гувоҳлик берадики, давр муаммоларини тўғри, ҳамма томонлама таҳлил этиш учун журналистларимизнинг соҳавий билими етарли даражада эмас.

Хуллас, рус адиби Анатолий Рубиновнинг фикрича, ҳеч бир давлат ва ҳеч бир сиёсатчи журналистика ёрдамисиз ўзининг сиёсий мақсадига эриша олмайди….

Шу сабабдан, мутахассислар, соҳа масъуллари бу масалада бетарафлик қилмасалар яхши бўлар эди. Албатта, журналистика соҳаси универсал хусусиятга эга, аммо соҳавий чекланган фаолият ҳам журналист фойдасига, ҳам соҳанинг тараққий этишига сабаб бўлади.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

ШЕЪРИЯТ ГУЛШАНИ

 


БИР БОҒ ЯРАТСАЙДИМ…

 Бир боғ яратсайдим…

Оқшомларида

Серюлдуз кўкига термулиб ётсам.

Лабларимга босиб бойчечакларин,

Субҳида уйғониб, шомида ботсам…

Бемаъни жоҳиллар «миш-миш»ларидан,

Қулоқларим битди,

Куйди юрагим.

Муфассал...

Маънавий эътиқод намунаси

 

Яқинда “Кохи Борбад” қасрида муборак Рамазон ойининг кириб келиши арафасида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг жамоатчилик вакиллари, зиёлилар, олимлар ва дин ходимлари билан ўтказган мулоқоти халқимизга бўлган Аллоҳнинг бир иноятидир. Муборак Рамазон Ислом таълимотига мувофиқ, Қуръон нозил бўлган барокотли, хайрли, ибодат ойи бўлиб,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1991198

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478928
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4856
4027
22541
7426653
100572
114875
7478928

Сизнинг IPнгиз: 3.142.255.23
Бугун: 23-11-2024 17:58:14

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015