Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 11 Май 2017 Кӯришлар: 3175
Печат

 

galaba 20179 май куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон пойтахтнинг Ғалаба боғида Ғалаба кунига бағишланган тантанали тадбирда иштирок этди ва нутқ сўзлади. Тадбир ўтказилиш жойида Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонни Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали кутиб олди.

Қисм ва бўлинмаларнинг Ғалаба куни муносабати билан тантанали марш учун тайёрлиги борасида Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Қуролли кучлари Бош қўмондони муҳтарам Эмомали Раҳмонга мамлакат Мудофаа вазири, генерал-лейтенант Шерали Мирзо рапорт берди. Миллий мадҳия янграганидан кейин, Тожикистон Республикаси Президенти нутқ сўзлади ҳамда офицерлар, аскарлар, уруш ва меҳнат қаҳрамонлари ҳамда барча ватандошларни фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 72 йиллиги билан табриклади.

Давлат бошлиғи ўз чиқишида Ватан озодлиги ва ўз ватандошларининг хотиржамлиги учун кураш майдонида қаҳрамонлик ва фидойилик кўрсатган Тожикистон ўғлонларининг жасоратлари борасида алоҳида тўхталди.

Ғалаба байрами тожик халқи учун муҳим ва унутилмас сана ҳисобланиши қайд қилинди. Зеро, тожик миллатининг жасур ўғлонлари Иккинчи жаҳон уруши даврида ўзларининг жасорати ва қаҳрамонларча кураши билан бошқа тинчликсевар халқлару миллатлар билан биргаликда даҳшатли уруш алангасини ўчиришиб, сайёра аҳолисининг озодлигини таъминлашган.

Нутқи охирида мамлакат Президенти тадбирнинг барча иштирокчиларини ушбу тарихий сана билан яна бир бор табриклаб, халқимизнинг ҳалол ва ор-номусли ўғлонлари тарихнинг мушкул, жумладан, Иккинчи жаҳон уруши давридаги жасорати ва фидокорликлари ватанпарварликнинг юксак намунаси, бугунги ва келгуси авлод учун мардлигу ватанпарварликнинг энг яхши сабоғи бўлишини таъкидлади.

Миллат пешвосининг нутқидан кейин, мангу олов ёнига мамлакат озодлиги учун ўз жонларини қурбон қилган офицер ва аскарлар хотирасига гулчамбар қўйиш маросими ўтказилиб, уруш қурбонлари хотирасига бир дақиқалик сукут онлари эълон қилинди.

Миллат пешвоси гулчамбар қўйганидан кейин Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Миллий мажлиси ва Намояндалар мажлиси, Тожикистон Республикаси Ҳукумати, давлат ҳокимияти Душанбе шаҳри ижроия органи, Мудофаа вазирлиги, бошқа қудратли тузилмалар, Тожикистонда аккредитацияси бўлган дипломатик ваколатхоналар намояндалари, Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Ёшлар, спорт ва сайёҳлик комитети ҳамда Россия Федерациясининг Тожикистон Республикасидаги 201-ҳарбий базаси ҳарбий хизматчилари номидан гулчамбарлар қўйилди.

Ғалаба боғидаги Ғалаба кунига бағишланган тантанали тадбирлар Қуролли кучлар қисмлари ва бўлинмалари, Душанбе гарнизони ҳарбий қисмларининг марши билан ниҳоясига етди.

 

"Ховар" ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Қардошликдир мақсадимиз, орзуимиз, истагимиз…

 

Жорий йил март ойининг биринчи ўн кунлигида бир тарихий воқеа – узоқ кутилган ташриф амалга оширилди. Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон таклифи билан Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Шавкат Мирзиёев ҳур диёримизга давлат ташрифи билан келди.

Муфассал...

Ҳунарларда миллий қадриятларимиз яшайди

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг ташаббуси билан жорий йил Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, деб эълон қилиниши қадимий анъаналаримиз тикланиши учун янада кенгроқ имконият туғдирганлиги – рост. Айниқса, момолар удумларига юз буриш, боболар ҳунарларини қайтадан тиклаш қадриятларимизга эҳтиром кўрсатилиши ҳамда

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2572963

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10168670
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
775
3756
17255
10119529
65763
138877
10168670

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.233
Бугун: 16-10-2026 05:15:05

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015