Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАДАНИЯТ

Муаллиф: Super user Категория: МАДАНИЯТ
Чоп этилган 28 Декабр 2017 Кӯришлар: 2336
Печат

 

madaniyat 2017 21Давлат мустақиллиги йилларидаги миллий маданиятимиз ривожи Тожикистон Республикаси Олий Кенгашининг ХVI сессиясидан бошланади. Ўша пайтларда, нафақат, миллату давлатнинг ҳаёт-мамоти, балки тожик халқининг маданияти масаласи ҳам ҳал этилаётганди. Қувонарлиси шундаки, сессия ишида самарали қарорлар қабул қилиниши ҳамда миллатнинг оқил фарзанди Эмомали Раҳмоннинг қудрат тепасига келиши билан миллий маданиятимиз сақлаб

қолинди. Санъат ва маданият вакиллари қаторида халқнинг ўзи ҳам соҳа тараққиётида фаол иштирок этаётганлигининг гувоҳи бўлиб турибмиз. Кундан кунга халқни маданий тадбирларга жалб этиш кўпайиб, замонавий иншоотлар бунёди, аждодларимиз анъаналарини қайта тиклаш, бой миллий маданиятимизни тарғиб этиш ва соҳа турли йўналишлари ривожидаги моддий заминаларни муҳайё этиш кўзга ташланмоқда.

Айни пайтда, республика миқёсида 2351та ижтимоий-маданий муассасалар фаолият юритмоқда. Фақатгина охирги 5 йил ичида мамлакатда 16та маданият уйлари, 5та музей, 13та кутубхона бунёд этилди.

Мустақиллик даврининг энг яхши меваларидан ҳисобланган Тожикистон Миллий консерваторияси, Хореография коллежи, Маданият ва ахборот миллий тадқиқот маркази, Тожикистон Давлат тасвирий санъат ва дизайн институтининг ташкил этилиши, мусиқа асбобларининг таъмири ва қайтадан фойдаланишга топширилиши Миллат пешвосининг маданият соҳаси тараққиётига кўрсатаётган ғамхўрликларининг нишонасидир. Бу даврда Тожикистон ҳудудидаги 506та маданий намуналарни ўз ичига олган номоддий маданий мерос миллий рўйхати биринчи марта нашр этилди. Ушбу рўйхатдаги бир нечта номинациялар, жумладан «Ош-палов» ва «Шашмақом» ЮНЕСКОнинг номоддий маданий рўйхатига киритилди.  Яқинда Франциянинг Париж шаҳрида ўтказилган ЮНЕСКО Бош конференциясининг 39-мажлисида Меҳргон байрами тожик халқининг номоддий маданий мероси сифатида қабул қилинди. Соҳа ходимлари, айни пайтда, «Чакан» ва «Фалак» номинацияларини рўйхатга киритиш учун таклиф йўллашган.

Маданият вазирлиги томонидан «Тожикистон Республикаси моддий ёдгорликлари рўйхати» лойиҳаси тайёрланиб, мамлакат Ҳукуматига тавсия этилган. Бугунги кунгача ЮНЕСКО умумжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган моддий ёдгорликлардан 17тасини тарихий ва маданий ёдгорликлар ташкил этади. Бу эса, жуда тенгсиз ютуқдир. Зеро, биз шу йўл билан миллий маданиятимизнинг баъзи унсурларини дунё миқёсида таништириш ва тарғиб этишга эришдик.

Айни пайтда республикамизда 46та радио-телевидение каналлари фаолият юритмоқда. Булардан 28таси хусусийдир. Шунингдек, эфир вақти телевидение каналлари учун 12-18 соат ва радио каналлари учун 24 соат белгиланган.

Қувонарлиси шундаки, республиканинг турли ноҳияларида маданий иншоотлар қурилиши давом этмоқда. Шундай муассасалардан бири Миллий театр ҳисобланади. Унинг тамал тошини Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон пойтахтнинг маданият ва санъат аҳли вакиллари иштирокида тантанавий вазиятда қўйган эди. Миллий кутубхона ва музей ёнида қад кўтарадиган бу театр бундан кейин маданиятсевар тожик халқининг маънавий эҳтиёжларини қондирадиган улкан маърифат ва тарбия маркази сифатида хизмат қилади. 

Мамлакат маданият аҳли вакиллари улкан ютуқларни қўлга киритган ҳолда, юртимиз халқининг маънавий ва маданий даражасини юксалтириш борасида ўз ҳиссаларини қўшиш йўлида доимий интилиб келади.

 

Азизмурод ШАРИФОВ,

Тожикистон Республикаси Маданият вазирлиги ходими.

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

МУҚАДДАС ҚЎРҒОН

Иккинчи суҳбат

Ассалому алайкум, азизлар!

Оила – муқаддас қўрғонни асраб турадиган, унинг бирон ери дарз кетмаслиги, ёрилмаслиги, ўпирилмаслиги учун катта, бақувват устунлари борлигини яхши биласиз. Ана шу устунларнинг энг қудратлиси ота эканлиги қадим-қадимдан буён ўз исботини топганлиги ҳам сизларга маълум.

Муфассал...

Пахтазорда зарбдор меҳнатнинг 60 куни

 

Бохтар шаҳрининг «Қўрғон» тепалиги ёнидаги майдончада жорий йил пахта ҳосилини жамғариш бўйича биринчи 15 кунлик жамбаст қилинди. Бу ҳақда вилоят раиси аппарати ахборот-таҳлил бўлими хабар берди.

Вилоят раиси Қурбон Ҳакимзоданинг ташаббуси билан дала меҳнаткашларини қадрлаш ҳамда вилоят пахтакорларини ҳавасманд қилиш мақсадида, вилоят шаҳар ва ноҳиялари ўртасида меҳнат мусобақаси жорий

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2564800

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10136472
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1443
3465
16943
10082592
33565
138877
10136472

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.151
Бугун: 09-10-2026 08:14:04

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015