Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 11 Декабр 2018 Кӯришлар: 1485
Печат

 

teatr 2018Спитамендаги Шукур Бурҳонов номли ўзбек музикали драма театри ўз репертуарини яна бир янги асар билан бойитди. Театрда таниқли ўзбек драматурги Нурулло Аббосхоннинг «Танҳо юлдуз» асари саҳналаштирилди.

Асарда турмуш ўртоғидан эрта айрилган инсонларнинг руҳий азоби, ёлғизлик, меҳру муҳаббатга муҳтожлиги борасида ҳикоя қилинади. Саҳналаштирувчи режиссёр Тоҳир Маликов асар ғоясини яхши тушунган ҳолда,

томошабинга етказиб беришга муваффақ бўлган.

«Танҳо юлдуз»да хотини дунёдан ўтганидан сўнг, ўғил-қизларини уйлантириб, ўзи ёлғиз қолган, ҳаётда қийналиб, қанчалик изтироб чекмасин, ҳеч кимга нолимайдиган Мурод ролини Баҳодир Турабоев ижро этган.

Бева аёллар – Раъно, Манзура ва Жамила образлари театрнинг моҳир актрисалари Муҳаррам Абдураззоқова, Муҳайё Отаева ва Барно Баракаевалар томонидан саҳнага олиб чиқилган. Кундош ролини Умринисо Бойматова ижро этмоқда.

Спектакл ҳақида ўз фикрини баён этар экан, таниқли режиссёр ва актёр Абдуқодир Яҳёев тажрибали актёрлар ижросини таърифлаш билан бирга саҳнада бор-йўғи иккинчи тимсолни гавдалантирган Умринисо Бойматова ижросига ҳам яхши баҳо берди.

Янги асар муваффақиятида рассом ва саҳна безакларини ишлаган Дадажон Маҳкамов, мусиқа раҳбари Баҳодир Элмуродов, театр директори Жаббор Нуралиевдан тортиб, саҳна ишчиларининг ҳам ҳиссаси бор.

 

Илму фан фидойиси

Суғд вилояти маркази – Хўжанд шаҳрида таниқли адабиётшунос олима Бароат Ҳожибоеванинг 90 йиллигига бағишланган хотира кечаси бўлиб ўтди. Академик Бобожон Ғафуров номли Хўжанд дорилфунунинида бўлиб ўтган тадбирни мазкур олий ўқув юрти ректори, тарих фанлари доктори Жамшед Жўразода очар экан, узоқ йиллар илм даргоҳида ишлаган олиманинг фақат тожик адабиётшунослиги эмас, балки рус адабиётшунослиги ривожига ҳам катта ҳисса қўшганлигини таъкидлаб ўтди.

Олима ҳаёти ва фаолияти ҳақида чиқиш қилган кўп сонли шогирдларидан бири, рус филологияси факултети декани муовини, доцент Фахриддин Ҳамроқулов Бароат Ҳожибоеванинг илм фидойиси эканлиги борасида ёрқин мисоллар келтирди. Шунингдек, вилоят ҳукумати бўлим мудири Карим Шариф, меҳнат фахрийси Биҳожал Раҳимова, Тожикистон Ёзувчилар иттифоқи Суғд вилояти бўлими раиси, Тожикистон Халқ шоири Аҳмаджон Раҳматзод, филология фанлари доктори Раъно Самадовалар олиманинг мазмунли ҳаёти ҳақида гапиришди. Муаллиманинг фарзандлар тарбиясига катта эътибор берганлиги айтилиб, унинг қизлари – Матлуба Мирзоюнуснинг филология фанлари доктори, Хўжанд Давлат дорилфунуни профессори, Фарзонанинг фақат Тожикистонда эмас, жаҳонда машҳур шоиралиги, Муаззамнинг она изидан бориб, ёш авлод таълим-тарбиясида ҳормай-толмай ишлаётганлигини айтишди.

Шоира Фарзонанинг онаси ва бобоси Абдураҳим Ҳожибоев ҳақидаги сўзлари йиғилганлар томонидан узоқ олқишланди.

Унинг Тожикистонда ўрганиш борасидаги илмий асарлари фақат мамлакатимизда эмас, балки Россияда ҳам қадрланди. Олимага Россия Федерациясининг Бунин номли мукофоти, Пушкин номли жамғарманинг дипломи ва олтин медали берилган.

                                          

Юксак иродали шоир қадр топди

Бобожон Ғафуров ноҳиясидаги Зарзамин (собиқ Қатаған) қишлоғидаги кўчалардан бири марҳум шоир Маҳмуд Қосимов (Маҳмуд Жўшқин) номига қўйилди. Ҳамқишлоқларнинг бу борадаги илтимосини давлат ҳокимияти ноҳия ижроия органи қўллаб-қувватлади.

Шоир номига кўча қўйилиши муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди. Унда қатнашган ҳамқишлоқлар, меҳмонлар Зарзаминдаги кўча Маҳмуд Жўшқин номи билан аталганидан мамнунликларини изҳор этишди.

Маҳмуд Жўшқиннинг номи Тожикистондаги шеърият ихлосмандларига яхши таниш. Умумтаълим мактабини битириш арафасида, тўсатдан тўшакка михланиб қолган бу инсон ҳаётга бўлган муҳаббати, метиндек иродаси билан кўпчиликни лол қолдирган. Унинг кўпчиликка ибрат бўладиган ҳаёти ҳақида Тожикистон вақтли матбуотида, қардош Ўзбекистоннинг «Ёш куч» журналида мақола(«Яшамоғим шарт»)лар босилди.

Маҳмуд Жўшқин умрини кўпроқ бадиий ижодга бағишлади. «Умидли дунё», «Аллоҳим – мададкорим». «Фарёд», «Бухоро Шоҳномаси» каби асарлари нашр этилди. «Бухоро Шоҳномаси» асари тожик тилига таржима қилинди. Шоир шеърлари машҳур ҳофизлар томонидан қўшиққа айлантирилган.

Шоир ҳаёт бўлганида, жорий ойда 60 ёшга тўларди.

                                    

Ярим асрлик ижодий фаолият

Хўжанддаги ёш томошабинлар театрида таниқли ёзувчи Равшан Замир (Мирзоғани Валиев) ижодий фаолиятига ярим аср тўлиши муносабати билан адабий кеча ўтказилди. Бу ижодкорнинг мухлислари олдидаги ўзига ҳос ҳисоботи ҳам бўлди.

Тожикистон Ёзувчилар иттифоқи Суғд вилояти бўлими раиси, Тожикистон халқ шоири Аҳмаджон Раҳматзод ёзувчининг тожик адабиётига қўшган ҳиссаси ҳақида сўзлаб, уни элга танитган асарларини тилга олди. Адибни вилоят раиси Ражаббой Аҳмадзода номидан вилоят давлат ҳокимияти ижроия органининг жамоатчилик билан алоқа ва ижтимоий бошқармаси бошлиғи, адабиётшунос олим Тожибой Султоний табриклади. Тожикистон Журналистлар иттифоқи вилоят бўлими номидан эса, Карим Шариф сўзга чиқди. У Равшан Замирнинг узоқ йиллар оммавий ахборот воситаларида муваффақиятли ишлагани, қобилиятли шогирдлар тайёрлаганини таъкидлади.

                          

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Апрел 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Аввал кассага, кейин киссага…

 

Бу дунё бозорга менгзайди…

Бунда ҳар бир нарсанинг, кўрсатиладиган хизматнинг ўз нарху навоси бор. Қийматнинг эса, кўрадиган кўзи, сийлайдиган қўли, бағишлайдиган меҳр-оқибати, эшитадиган қулоғи, раҳм-шафқатга тўла қалби, қийналадиган виждони йўқ.

Барчага бир хил…

Муфассал...

Жаҳонпаҳлавон

 

Давлатни дунёга танитадиганлардан бири буюк қалам соҳиблари бўлса, бошқаси спортчилардир. Бизнинг давлатимиз ҳам бугунги кунда дунё таниган давлатлар қаторидан ўрин олмоқда. Бунда спортчи ёшларимизнинг ҳиссалари беқиёсдир. Бугун биз азиз Ватанимиз -  Тожикистон байроғини жаҳон мусобақаларида юксакларга кўтариб, Ватанимиз миллий мадҳиясининг янграшига сабаб бўлаётган давлатимиз фахри, етти марта жаҳон чемпиони Комроншоҳ

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2073531

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8064226
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
286
3030
5766
8024732
3316
108045
8064226

Сизнинг IPнгиз: 18.118.31.157
Бугун: 02-04-2025 02:13:49

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015