Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАДАНИЯТ

Муаллиф: Super user Категория: МАДАНИЯТ
Чоп этилган 11 Май 2017 Кӯришлар: 1486
Печат

 

u m k 20179-13 май кунлари Тожикистонда қардош Ўзбекистон маданият ва санъати кунлари ўтказиляпти.

Дўстлик рамзи бўлган бу маданий тадбирда Ўзбекистон Халқ артистлари Ғуломжон Ёқубов, Маҳмуд Намозов, бир қатор лирик хонандалар, шунингдек, таниқли «Ўзбекистон» давлат тарона ва рақс ансамбли иштирок этишяпти.

 

ТОНГОТАР ГУЛГУН САҲАРЛАР ТОЖИГУ ЎЗБЕКДА БОР...

----------------------------      Қасида      ---------------------------

  Тонготар гулгун саҳарлар тожигу ўзбекда бор,

  Кунботар дўстдан хабарлар тожигу ўзбекда бор.

  Мир Алишер бирла Жомий шеърият осмонидир,

  Бил, демак осмон қадарлар тожигу ўзбекда бор.

  Бунда тарих "Тожикон"дир, унда "Бобурнома"лар,

  Муштарак ўлмас асарлар тожигу ўзбекда бор.

  Ўзгалардан ҳусни хатда зер-забарлар излама,

  Настаълиқда зер-забарлар тожигу ўзбекда бор.

  Дўппи кийган ҳам шулардир, тўнни кийган ҳам шулар,

  Дўппи, тўнда нақшу зарлар тожигу ўзбекда бор.

  Сен сўрайсан ўзгани қондош атарлар борми, деб,

  Ўзгани қондош атарлар тожигу ўзбекда бор.

  Ул мўғул тортган қиличдан сафҳаи тарих аро,

  Кўзлари нам, чашми тарлар тожигу ўзбекда бор.

  Бехазондир кузда Варзоб, бехазон Чимён ҳаме,

  Бехазон  бул баҳру барлар тожигу ўзбекда бор.

  Румга Румий, ҳиндга Бобур этдилар олий сафар,

  Бу мақом олий сафарлар тожигу ўзбекда бор.

  Бир-бирига шунчалик ўхшашмики аҳли башар,

  Бу сиёқ аҳли башарлар тожигу ўзбекда бор.

  Шарму ҳаё  бир ёндадир, андиша  бир ён яна,

  Олиҳа,  шамсу қамарлар тожигу ўзбекда бор. 

  Бир-бирин айтгай ҳашарга қурса ГЭСу иншоот,

  Ишда ҳамкорлик-ҳашарлар тожигу ўзбекда бор.

  Не маросим, тўю сурдир режа тузгайлар абад,

  Ҳамжиҳат режа тузарлар тожигу ўзбекда бор.

  Бир томон Афросиёбу, бир томон Тахти Қубод,

  Бу ёдгорлик, бу пайкарлар тожигу ўзбекда бор.

  Икки тилда баб-баробар шеър битар ширу шакар,

  Назм аро ширу шакарлар тожигу ўзбекда бор.

  Зар камардек, ул ипак йўл Помиру Тёншон йўли,

  Ушбу йўлда зар камарлар тожигу ўзбекда бор.

  Рустами достонга ёндош танти Алпомиш экан,

  Ёв томонга от сурарлар тожигу ўзбекда бор.

  Эрк, дея жон берди кўргил Муқанна, Темур Малик,

  Эрк, дея жондан кечарлар тожигу ўзбекда бор

  Ул бири муштоқи дўстдир, кўз тикар дўст йўлига,

  Дўст йўлига кўз тикарлар тожигу ўзбекда бор.

  Ғамли кунда бўлди ғамдош, шод эса шод бўлди кўп,

  Шодлигин баҳам  кўрарлар тожигу ўзбекда бор.

  Эт билан тирноқ азалдан, билмагай сарҳад надур,

  Бир-бирин жондан севарлар тожигу ўзбекда бор.

  Тўн ёпиб-да дўстига гоҳ дўст тутингай то абад,

  Тўн ёпиб белбоғ тутарлар тожигу ўзбекда бор.

  Келса меҳмон ҳурматини қўядир мижгонга у,

  Елкани маҳкам  қучарлар тожигу ўзбекда бор.

  Демагилким  жуфтлашурми икки  ошиқ, икки  лаб,

  Икки ошиқ жуфтлашарлар тожигу ўзбекда бор.

  Наслини сўрсанг агарда, ўйлаким ҳамхун бўлур,

  Мангу ҳамхунлик саросар тожигу ўзбекда бор.

  Унда соҳил, бунда соҳил Сир, Зарафшон ўртада,

  Мисли ул дарё оқарлар тожигу ўзбекда бор.

  Дер Хўжандий: -«Сиз ватандан келдингиз Фурқат каби»,

  Дўсту ёр пойин ўпарлар тожигу ўзбекда бор.

  Шоҳ Улуғбек бирла Хайём  тузди буржи ахтарон,

  Буржи ахтарни чизарлар тожигу ўзбекда бор.

  Гоҳ Фалак етгай фалакка, Шашмақом олгай жаҳон,

  Шашмақом, ушшоқ, лапарлар тожигу ўзбекда бор.

  Гар қазо қилса  бирови шум ажалнинг дастидан,

  Алвидо, деб оҳ чекарлар тожигу ўзбекда бор.

  Икки тилли битта халқ бу - ҳарбу зарбда ҳамқадам,

  Безавол фатҳу зафарлар тожигу ўзбекда бор.

  Васф этибди, шеърда Мирзо ҳамзамон Зулфияни,

  Бир-бирини васф этарлар  тожигу ўзбекда бор.

  Ақраболик белгиси бу - тоға, амма, холалар,

  Уч бу сўзи мухтасарлар тожигу ўзбекда бор.

  Яхши ният, яхши одоб одамийлик жавҳари,

  Бу фазилат ичра  жавҳар тожигу ўзбекда бор.

  Тош экан Тошкент азалдан, гил,  сополдан Панжакент,

  Ҳам сопол, ҳам тош шаҳарлар тожигу ўзбекда бор.

  Зоҳиран бир, ботинан бир, бу сифатлар  бегумон

  Бошдан-оёқ - сар то ба сар тожигу ўзбекда бор.

  Зебигардон, тиллақошдир,  ҳам исирға ҳалқадир,

  Нуқра, олтин зебу фарлар тожигу ўзбекда бор.

  Дейдиларки, эгизак ул сув ила пок нилуфар,

  Сув юзида гул - нилуфар тожигу ўзбекда бор.

  Дурсиз ўлса, ул садафмас, нокерак бўлгай буюм,

  Оқ садафда оқ гуҳарлар тожигу ўзбекда бор.

  Ул Навоий панжа урди Низомий панжасига,

  "Хамса"си мангу яшарлар тожигу ўзбекда бор.

   Қибласи бир, мазҳаби  бир, бир эрур пайғамбари,

  Бир ҳадисдан сўз очарлар тожигу ўзбекда бор.

  Келди Наврўз-янги кундир, шод боқинг оламгаки,

  Бир-бирига шод боқарлар тожигу ўзбекда бор.

  Қошу кўз туркона асли, форсиёна чеҳрадир,

  Бу нав-ойин сиймбарлар тожигу ўзбекда бор.

 Ул бири атласга уста, ҳам чакандўз бошқаси,

  Бу каби ноёб ҳунарлар тожигу ўзбекда бор.

  Бир оят бор ул оятда отани дер қиблагоҳ,

  Қиблагоҳ деб лавҳ ёзарлар тожигу ўзбекда бор.

  Душманга  бош эгмас, вале, ота-она қошида

  Тиз чўкиб, бошин эгарлар тожигу ўзбекда бор.

  Икки халқ ҳам  мўътабардир, ўрни ҳеч пойгак эмас,

  Энг улуғ олий минбарлар тожигу ўзбекда бор.

  Қанот боғлаб учган  отлар афсона, деб ўйлама,

  Ўта ёнмас ул самандар тожигу ўзбекда бор.

  Бири деҳқон, бири боғбон, тиллашади ер билан,

  Ер, замин-ла тиллашарлар тожигу ўзбекда бор.

  Бир-бирига чўзгай қўлин, орада йўқдир ғараз,

  Беғараз дўстдан самарлар тожигу ўзбекда бор.

  Эй, Сулаймон, дўст келибди пешвоз олгин гул тутиб,

  Гул тутиб пешвоз оларлар тожику ўзбекда бор.

Сулаймон Эрматов.

 

**

Маст бўлдим шул муҳаббат лаззатидан бешароб

 

(Мавлоно Абураҳмон Жомий ғазалига назира)

 

Эй рухат рахшандаву зулфи дарозу печутоб,

Кўзларинг шаҳло, чиройли, лабларингдир бўсабоб.

 

Ҳайратам афзун шуд он, ки рў ба рўям омадий,

Билмадим олдимда одамми, пари ёки сароб?

 

Бас жамолат шуд ба чашмам рўзу шабҳо жилвагар,

Кўзларимга уйқу келмай, бу таним бўлди хароб.

 

Ёди ту як лаҳзае майли фаромуший кунам,

Дил будам туғён уриб, мен бирла қилгай инқилоб.

 

Меравий аз пеши ман суи рақибон гоҳ-гоҳ,

Рашк ўти куйдирар, мундан оғир йўқдир азоб.

 

Дўстон пурсанд ҳоламро: чи боис аст мадҳушам,

Маст бўлдим шул муҳаббат лаззатидан бешароб.

 

Кош, чун  ман ошиқеро бўсае бахши зи лаб,

Бул гуноҳ эрмас, савоблар узра бўлгай савоб.

 

Пайравий карда ба Жомий сохтам ширу шакар,

Токи бўлсин Нур Али ёр олдида ҳозиржавоб.

 

Нурали АВАЗ, Душанбе шаҳри.

 

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Насрдаги туйғулар

 

МУАЛЛИМА

Яқинда сизни учратиб қолдим. Ўқувчиларингиз орасида ёшариб кетгандайсиз. Сизни кўрдим-у болалигим ёдимга тушди. Дарсни:

-Болажонларим, деб бошлардингиз. Ўйинқароқ  эдик, сизни кўпинча койитиб қўйсак-да, кенг феъл, меҳрибон нигоҳ билан бизга сабоқ беришни давом эттирардингиз. Мулойим овозингиз ҳали-ҳануз қалбимда акс-адо бериб турибди. Биринчи ўқитувчимга, деб олиб борган даста гулларим  кўз ўнгимда.

Кейин йиллар ўтди. Сўнгги қўнғироқнинг жарангдор садоси юрагимизга жо бўлди. Беғубор болалик, ўсмирлик даври ортда қолди. Сиз каби устозлар дуоси билан мустақил ҳаётга дадил қадамлар қўйдик, муаллима.

Мана кеча сизни учратиб қолдим.  Ширинтой болажонларингиз атрофингизда парвона.

...Мен шу лаҳза ўз болалигим билан учрашгандай бўлдим.

 

ШАМОЛ ВА МУСИЧА

Шамолнинг қаҳри – қаттиқ. Бунча ҳам қаттиқ эсмасанг, деб ёлборарди мусича, ахир инимни бузиб, полапонларимни…

Мусичанинг илтижолари зое кетди. У бузилган уяси атрофида бир-икки айланди-да, ерга қўнди. Ўлиб ётган полапонларига боқаркан, яна гир айланди. Шамол ҳамон қутурар, хас-чўпларни турли томонларга  учирарди.

Орадан вақт ўтиб, мусича яна жўжа очди. Шамол эсарди. Энди мусича унга парво қилмайди – шамолдан панада полапонларига меҳр билан емиш улашади. Шамол қанча ғазаб отига минмасин, мусича хотиржам болаларига андармон бўлади. Тоза ҳаводан тўйиб-тўйиб нафас оларкан, мусича: -Бир вақтлар сизлардай полапонларим, акаларинг бор эди, бу шамол…- деб қўяди ғу-ғулаб. Ва панароқда ин қурганидан хурсанд бўлади. 

 

Раҳмат БЕК.

Президент бир қатор қонунларни имзолади

2 январ куни Тожикистон Республикаси Президенти Намояндалар мажлиси қабул қилган ва Миллий мажлис қўллаб-қувватлаган иккита мукаммаллаштирилган қонун ҳамда ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги бир нечта қонунларни имзолади.

Жумладан, Тожикистон Республикасининг "Тожикистон Республикаси Жиноят кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга оид" ва "Тожикистон

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990944

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478330
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4258
4027
21943
7426653
99974
114875
7478330

Сизнинг IPнгиз: 3.144.235.138
Бугун: 23-11-2024 17:34:44

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015