Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАДАНИЯТ

Муаллиф: Super user Категория: МАДАНИЯТ
Чоп этилган 11 Май 2017 Кӯришлар: 1930
Печат

 

shashmaqom 2017Муножот…

Танбур пардаларидан таралаётган куй, унга йўғрилган ғижжакнинг мунгли ноласи, доиранинг одам боласи юрагининг депсиниши овозига менгзайдиган садосига ҳамоҳанг тарзда янграётган хонанданинг илтижоли хониши тингловчининг кўнглини ўзига ром этиб, сув қилиб юборади:

-Кеча келгумдир дебон, ул сарви гулрў келмади,

Кўзларимга кеча тонг отқунча уйқу келмади…

Мумтоз қўшиқ мухлиснинг етмиш икки томирида оқаётган қонни кўпиртириб, жунбушга келтиради. Зеро, қўшиқ дарди инсон қалбининг қаърида уйғониб, бутун вужудини ларзага солувчи оғриқдир. 

Қўшиқ нашидасидан маст тебранаётган одам руҳиятида рўй берган маънавий ғалаён унинг бағрини тилка-пора қилади…

Уни маънавият осмонининг еттинчи қаватига олиб чиқади. Руҳий кўтаринкилик, роҳат-фароғат ато этади.

Шашмақом – қўшиқчилик санъатининг илоҳий ва сир-асрорларга тўла сарчашмаси…

Мумтоз қўшиқчиликнинг бу сеҳрли тури минглаб йиллар илгари одамзот тафаккурининг ажиб мўъжизаси бўлиб яралди. Ҳали-ҳануз мозийнинг энг йироқ пучмоқларидан инсон юрагига завқ бағишловчи акс-садо бўлиб, жаранглаб турибди.

Шашмақом ўнлаб асрлардан буён Шарқ халқларини бирлаштириб, бирдамликка чорлаб келади.

Ўзбек тилининг изоҳли луғатида шашмақом сўзи қуйидагича изоҳланади: ўзбек-тожик халқларида олтита йирик – Бузрук, Наво, Дугоҳ, Сегоҳ, Рост, Ироқ мақомларини ўз ичига олган мумтоз мусиқий-вокал асар…

Ана шу мумтоз асар ўз тарихи давомида қаттиқ синовлар чиғириғидан ўтди.

Шўролар Иттифоқи ҳукм сурган етмиш йиллик давр бадалида шашмақом қўшиқчилик майдонидан «бадарға» қилинди. Умуман, эътибордан четга сурилиб, арзимас мерос даражасига келтириб қўйилди.

Аммо у, аллақачонлар, инсонлар қалбига муҳрланиб бўлганди ва мухлисларга ҳаловат, ором бағишларди.

shashmaqom 2017 1Юртимиз осмонида мустақиллик қуёши порлаб, озодлик ва ҳурлик олиб келган истиқлолият шабадалари эса бошлаган дастлабки йилларда шашмақомга ўзининг иккинчи умрини яшаш имконияти берилди.

Асрнинг боши – 2000 йилда Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон фармонига мувофиқ, шашмақомни қайта тиклаш ишлари жараён олди.

Шу йилларда шашмақом Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг маданий меросларни тикловчи бўлими - ЮНЕСКО томонидан муҳофаза қилинувчи моддий бўлмаган мерослар рўйхатига киритилди ва «Марказий Осиё мумтоз мусиқаси - Шашмақом муҳофазаси» дастури ишлаб чиқилди.

Давлат сарвари фармонини ҳаётга кенг татбиқ этиш мақсадида  2001 йилда давлат ҳокимияти Турсунзода шаҳар ижроия органи қошида «Шашмақом» касбий ансамбли таъсис этилди.

Касбий ансамбл қисқа муддатда шашмақомнинг нодир йўналишлари «Ироқи Бухоро», «Насруллої», «Нимчўпоний», «Муғулчаи Дугоҳ», «Уфари Ироқи Бухоро», «Соқиномаи Ироқи Бухоро», «Қашқарчаи Савти калон», «Сарахбори Ороми жон», «Сарахбори Наво» кабиларни пухта ўзлаштириб, ўз репертуарини бойитди.

Турсунзода шаҳри, қолаверса, мамлакатимиз миқёсидаги кўплаб маданий тадбирларда қатнашиб, сезиларли ютуқларга эришди, шуҳрат қозонди.

Айни пайтда касбий ансамбл таркибида иқтидорли хонандалар, Тожикистон маданияти аълочилари Гулмурод Худойбердиев, Шуҳрат Наимов - бадиий раҳбар, Садриддин Турсунов, Пўлатжон Давлатов, Тоҳир Жўраев, истеъдодли чалғувчилар Мурод Мадраҳимов, Аброр Аҳмедов, Фарҳод Тошев, Абдуқодир Ҳасанов, Соҳибжон Шодмонов, Валижон Мусаевлар баракали ижод қилиб келишмоқда.

Ўтган ўн олти йил орасида «Шашмақом» ансамбли республикамизнинг Хатлон ва Суғд вилоятлари, шунингдек, дунёнинг Афғонистон Ислом Республикаси, Саудия Арабистони, қўшни Ўзбекистон сингари давлатларига ижодий сафар қилиб, шашмақом мухлислари кўнглини шод этиб қайтди…

Кези келганда шуни ҳам қайд этиш жоизки, «Шашмақом» касбий ансамблини ташкил қилишнинг асосий ташаббускорларидан бири, унинг амалдаги раҳбари Даврон Гулмуродовдир. У 1962 йили Турсунзода шаҳридаги Сешанбе қишлоғида таваллуд топган. Мирзо Турсунзода номли Тожикистон Давлат санъат олийгоҳи битирувчиси.

Даврон Гулмуродов шашмақом йўналишлари Ҳисор ижрочилик мактаби анъаналарини давом эттириш йўлида заҳмат чекиб келаётган санъаткордир. У «Бўстон» (1986), «Андалеб» (2001) республика телевизион танловлари ва халқаро «Самарқанд-1987», «Душанбе-1990, 2002, 2006» мусиқий фестивал-симпозиумларининг иштирокчиси ҳамда совриндоридир.

Санъаткорнинг шашмақомни ривожлантириш йўлидаги ҳалол меҳнатлари муносиб тақдирланган.

Даврон Гулмуродов 2001 йилда Тожикистон маданияти аълочиси кўкрак нишони, 2003 йилда Тожикистон Республикаси Президенти «Ифтихорнома»си, 2012 йилда эса, Тожикистон халқ ҳофизи унвони билан рағбатлантирилди… 

Айни пайтда Турсунзода шаҳрида ўтказиладиган ҳар қандай маданий тадбирни «Шашмақом» касбий ансамблининг чиқишларисиз тасаввур этиш қийин.

-Шашмақомдек ажойиб қўшиқчилик санъатининг қайта тикланиши, хусусан, шаҳримизда «Шашмақом» касбий ансамблининг ташкил этилиши, нур устига аъло нур бўлди, - дейди ашаддий мухлис Ҳамро полвон. - Зеро, шашмақомчиларимиз маданий тадбирлар, қолаверса, тўй-ҳашамлар кўркига кўрк, жозибасига жозиба қўшиб, халқимизга олам-олам қувонч бағишлашмоқда. Бу ҳолат одамлар ўртасида меҳр-оқибатнинг мустаҳкамланишига, ёшларимиз тарбиясига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатмай қолмайди, албатта.

… Инсоннинг ҳусну жамоли кўпроқ унинг зоҳирий хислатлари билан эмас, аксинча ботиний фазилатлари билан ўлчанади.

Ботиний гўзалликнинг таркиб топиши ва шаклланишида адабиёт ҳамда санъатнинг ўрни беқиёсдир.

Айниқса, бизни аждодлар руҳи билан узвий боғловчи шашмақом бу борада тенги йўқ маънавий озуқа манбаидир.

Шунинг учун ҳам, бани одам шашмақомни интиқлик билан бутун вужуди қулоққа айланиб тинглайди. Тинглайверади…

Мухлиснинг қалбини асир этиб, хонанданинг фиғонли хониши борлиқ узра таралаверади:

-…Эй Навоий, бода бирла хуррам эт кўнглунг уйин,

Не учунким, бода келган уйга қайғу келмади.

 

Абдуҳафиз МИРЗААҲМЕДОВ,

«Халқ овози»нинг

махсус мухбири.

 

Суратларда: 1.Ансамблнинг раҳбари, Тожикистон халқ ҳофизи Даврон Гулмуродов. 2.«Шашмақом» касбий ансамблининг ижодий жамоаси.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

МИЛЛАТ ПЕШВОСИ - МИЛЛИЙ АРМИЯ АСОСЧИСИ

 

Қуролли кучларимиз 25 ёшга тўлди. Йигирма беш йил муқаддам эндигина мустақилликка эришган давлатимиз ўз қуролли кучлари - миллий армиясига жуда-жуда эҳтиёж сезарди. Эндигина бошидан мудҳиш воқеаларни кечирган мамлакат ва давлат учун кучли ҳимоячи лозим эди. Шунинг учун ҳам, 1992 йилнинг 18 декабрида мамлакат Олий Кенгаши Раиси муҳтарам Эмомали Раҳмон "Тожикистон Республикаси Қуролли кучларини таъсис этиш борасида"ги қарор

Муфассал...

Кечиккан муҳаббат

 

Муаттар бугун қадрдон дугонасини учратиб қолди. Дилдоранинг тўйидан сўнг улар кўришишмаган эди. Ачагина гаплар йиғилиб қолибди. Нима бўлди-ю гапдан гап чиқиб, Дилдора Муаттарни севган, унинг кўйида “жигар кабоб” бўлган собиқ синфдошлари Аббосни эслаб қолди:

-Қара-я дугона, сен рад жавобини бериб, Аббос билан хайрлашгач, эртаси куни у бизникига келган эди. Сени чақириб беришимни илимос қилди. Уни роса бопладим. Шу пайтгача қаёқда эдинг? - деб ҳайдаб солдим...

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990505

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477586
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3514
4027
21199
7426653
99230
114875
7477586

Сизнинг IPнгиз: 3.12.36.45
Бугун: 23-11-2024 16:50:44

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015