Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 06 Март 2019 Кӯришлар: 2008
Печат

 

peshvo 201924 феврал куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Хатлон вилоятининг Данғара ноҳиясида табиатнинг уйғониши арафасида эзгу анъана сифатида мевали дарахтлар кўчатларини ўтқазиш билан кўчат ўтқазиш ва баҳорги экиш ишлари маъракасини бошлаб берди.

Ушбу кўчат ўтқазиш маъракасида Хатлон вилояти боғдорчилик соҳаси мутахассислари, ноҳиянинг боғпарвар хўжаликлари заҳматкаш аҳли, умуман, минг киши иштирок этди.

Зикр этиш ўринлики, 2018 йили Данғара ноҳиясида Давлат бошлиғининг қўллаб-қувватлаши ва бевосита ҳидояти билан 100 гектар майдонда интенсив боғ бунёд этилди. Ўтган йили ердан самарали фойдаланиш ва кўзда тутилган ҳосилни олиш орқали Данғара ноҳиясидан мамлакат ташқарисига 1000 тонна мева экспорт қилинди.

Ушбу сафар чоғида Миллат пешвосининг иштироки билан 100 гектар майдонда олманинг тўрт хил навини ўтқазиш билан янги интенсив боғи ташкил қилинди.

Давлат бошлиғи шахсан олма дарахти кўчатини ўтқазиб, йиғилган халқни боғ таъсис этишга ҳисса қўшишга чорлади.

Ушбу маъракада 28 минг 500 туп «Фуджи ацтек», 16 минг 200та «Моди», 16 мингта «Жералдин» ва 3 мингта «Пинк Леди» каби олма кўчатлари ўтқазилди.

Боғдорчилик соҳаси мутахассисларининг маълумотига кўра, Моди олмасининг «ММ-106» пайванд туридан ҳосилдорлик гектаридан 50 тоннани ташкил қилади.

Шу ерда мамлакат Президенти ноҳия боғбонларига кўчатлар парваришини тўғри йўлга қўйиш ва юқори ҳосил етиштириш борасида фойдали маслаҳатлар берди. Янги боққа ўтқазилган олма дарахтлари кўчатлари, асосан, Россия Федерациясининг Краснодар ўлкасидан келтирилган.

Деҳқонлар ноҳия техник хизмат кўрсатиш замонавий парки тракторларидан самарали фойдаланишади. Ушбу маъракада ҳам чуқур қазиш ва дарахтлар ўтқазишда боғбонлар ишини енгиллаштирадиган махсус техникалардан кенг фойдаланилди.

Олма дарахтлари кўчатларини ўтқазиш ва боғдорчилик соҳаси ҳолати билан танишгандан кейин, Миллат пешвоси йиғилган халқ билан суҳбат чоғида республика Ҳукуматининг бунёдкорлик тадбирлари, буюк миллий байрам – Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигини нишонлашга тайёргарлик, Тожикистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Паём кўрсаткичлари ижроси, амалдаги қонунларга риоя этиш, боғдорчилик, асаларичилик соҳаларини ривожлантириш, экин майдонларидан самарали фойдаланиш, хорижга мева экспортини кўпайтириш, яхши иқтисодий даромад олиш, қишлоқларни ривожлантириш, турли иншоотлар бунёд этиш, янги иш ўринлари таъсис этиш борасида сўз юритиб, аҳолини яратувчанлик ва ободончилик ишларини кенгайтиришга ҳидоят қилди.

 

«Ховар» ТМАА.

**

Тантанали йиғилиш

23 феврал куни Кохи Борбад қасрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Тожикистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил топганининг 26 йиллиги муносабати билан тантанали йиғилишда иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Мамлакат Президенти ҳарбий қисмлар шахсий ҳайъати ва мамлакат фуқароларини муҳим тарихий сана – Тожикистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил топганининг 26 йиллик байрами билан табриклади.

Давлат бошлиғи Қуролли кучлар ташкил топганининг 26 йиллик тарихи, унинг қаттиқ ва оғир имтиҳондан ўтиб, ишончли тузилма, Тожикистон давлати ва халқининг қудратли ҳимоячисига айлангани борасида сўз юритди.

Қуролли кучлар мустақил Тожикистон давлати хавфсизлиги ва яхлитлиги кафолати бўлиб, ҳарбий қисму бўлинмалар ҳарбий хизматчилари Ватан чегарасини ҳимоялаш, давлат хавфсизлиги ва мамлакат аҳолиси тинч ҳаётини таъминлашда катта ҳисса қўшаётганлари таъкидланди. Мустақиллик даврида Қуролли кучлар ҳарбий хизматчилари зиммасига шундай вазифалар юкланган бўлиб, миллат ва давлат тақдири, Ватан мустақиллиги, мамлакатдаги тинчлигу осойишталик ва сиёсий барқарорлик уларни ҳал этиш билан боғлиқдир. Қуролли кучлар қудратли бўлмаса, мамлакат чегарасини бугунги куннинг таҳдиду хатарларидан ҳимоялаш давлат ва миллат хавфсизлигини таъминлаш имконсиздир.

Йиғилиш охирида мамлакат Президенти мамлакат ҳарбий қисму бўлинмалари бутун шахсий ҳайъатини Қуролли кучлар ташкил топганининг йигирма олти йиллиги билан яна бир марта табриклаб, уларнинг барчасига саломатлик, мустақил Ватанимизни ҳимоялаш йўлида мустаҳкам ирода тилади.

Байрамона йиғилиш мамлакат санъат ва маданият ходимлари иштирокидаги ранг-баранг концерт дастури билан давом этди.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

Икки юзламачининг туғилиши

 

У бир танишимнинг яхшиликни билмаслиги, менинг ортимдан ёлғон-яшиқни гапириб юриши, бир тийин учун яқин дўстини ҳам сотиб юбориши ва яна нималарнидир гапирди. "Сиз бошқачасиз, бир оғиз у ҳақида ёмон гапирганингизни эшитган эмасман. Қайтага яна яхшилик қиляпсиз…"

Мен жилмайдим-да, унинг гапини бўлиб, хайрлашиб кетдим. Йўлда борар эканман, ҳозир бориб, ўша танишимга мени ёмонлашини ўйладим.

Муфассал...

«Мен жилғаман, дарё бўлиб тошгим келади…»

 

Дуторнинг ҳазин оҳанги кузда япроқларнинг шивирлашидек, ариқда шилдираб оқаётган сув овозидек оромбахш ҳамда тингловчини гоҳ у, гоҳ бу ҳолга солиб, унга мозийдан хабар келтиргувчи садодек гўё.

Миллий мусиқа чолғуси – дуторнинг ана шундай сеҳрли оҳангини ҳаётининг мазмуни, деб билган ва нозик бармоқлари фақат дутор чертишга муносиб муғанний қизларимиздан Ҳуррият Ҳасановани суҳбатга чорладик…

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2603453

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10322931
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2502
3882
6384
10274571
58443
161581
10322931

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.4
Бугун: 10-11-2026 14:10:45

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015