Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАДАНИЯТ

Муаллиф: Super user Категория: МАДАНИЯТ
Чоп этилган 29 Март 2017 Кӯришлар: 2013
Печат

 

navruzi-bogi  2017Замҳарирнинг заҳри кетди…

Кўк равоқида порлаган бобо қуёшнинг меҳри - илиқ нурларини эмган борлиқда тароватли уйғониш.

Улкан чинор шохидаги бийрон саъванинг навоси, уватлардан таралаётган ҳулвонинг бўйи, майсазор адирликлар қўйнида нафис чайқалаётган бойчечак,

гулқорақошнинг дилтортар чиройи борлиққа ажиб покланиш нишонаси - яшариш руҳини бахш этади.

Баҳорий ҳислардан қалблар масрур энтикиб, ҳаприқади…

Бир дунё қувончлар олиб, жаннатмакон юртимизга яна Наврўзи олам келди!..

Кўкда кулган камалак товусдек товланади. Бутоқлардаги куртаклар кўз очиб, меҳрибон боғбони йўлига нигорон термулади. Қуёш шамалоқ-оппоқ булутлардан этак боғлаб, бодом шохларида бодроқ қовуради.

Борлиқ фасллар санами – баҳорий гулларга чулғанади.

Само денгизида вазмин сузаётган турналар арғимчоғи қанотларида Наврўзий шодиёналарни олиб келади.

Майин шабадалар қаҳратоннинг ғафлатини йироқ-йироқларга олиб кетади.

Мағрур тоғлар сақлаётган сукунат бағрида ҳам Наврўзий қўшиқлар акс-садо бераётгандек, гўё. 

Дилларда уйғониш, яшариш севинчи, тилларда покланиш фасли - Наврўзи олам васфи. Ғунча лаб очган, куртакнинг кўзи ёриган лаҳзалар - табиат қайта яралишининг фараҳли онлари.

Далалар, тоғу тузлар, боғу роғларни гулзор қилгувчи, атроф-жавонибни бўстонга айлантирувчи, камалакнинг етти ранги ила табиат гўзаллиги мўъжизалари сувратини чизгувчи моҳир мусаввирсан, Наврўзи олам.

Сен - нафосатсан!..

Эзгу ниятлар-ла солинган Наврўз нишонаси - сумалак дошқозонда «мил-мил» қайнайди. Ўчоқ бошида мўътабар онахонлар дуога қўл очиб, Яратгандан касбу корга ривож, умри жонга барака, улуғ ризқ беришини, икки дунёда хўр қилмаслигини тилаб, илтижода бўладилар.

Улкан кўл сатҳига тумшуқлари билан уз-у-у-у-ун чизиқ тортгувчи қалдирғочлар тилидан «Валфажр» қироати тушмайди.

Она-замин ҳосил ишқида тўлғонади.

Бобо деҳқоннинг бошида минг бир ташвиш. Тупроққа қадалган ушоққина барака уруғидан тириклик насибасини яратмоқдек пок ният ила остонасидан саҳрога улоққан сўқмоқдан шахдам одимлайди.

Унинг кетмонга узанган ишбилармон, қадоқ қўллари ҳаракати ҳалол меҳнат заҳмати-ла йўғрилади. Маржон-маржон пешона теридан мўл-кўл нозу неъматлар яралади.

Наврўзи олам!..

Сен - ризқу насиба, тўкин-сочинлик, фаровонлик сарчашмасисан!..

Наврўзи олам, юзи қаро душманларинг сени узоқ йиллар таҳқирлашди, қадринг оёқ ости қилинди. Бошинг узра маломат тошлари ёғилди.

Иймонсизлар сени хурофот, дея дунёларга жар солишди. Аммо бағрингда яширинган мангулик, поклик лолақизғалдоқлари яна қулф уриб, қийғос очилди. Қайтадан ато этилган умр маҳсули билан дунёни нафосатларга тўлдириб, нуфуз орттирдинг, ҳурмат қозондинг.

Бу қувончларга тўла ғурурли дамлар 2010 йилга тўғри келди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг 64-сессияси қарори ила сенинг тарихингда зарҳал ҳарфлар ила битилган янги саҳифа очилди.

Унда шундай самимий, кўнгилларни фахр ҳисси билан тўлдиргувчи битик бор: -«21 март – халқаро Наврўз байрами сифатида эътироф этилсин.

Наврўзни байрам қилувчи мамлакатларда улуғ айёмга хос урф-одат, анъаналарни тиклаш, уларни равнақ топтириш, кенг омма ўртасида тарғиб ва ташвиқ  қилиш йўлида зарур чоралар ишлаб чиқилсин.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо давлатлар ушбу қарорни бир овоздан маъқулласинлар ва ўз ҳудудларида Наврўзнинг пайдо бўлиш тарихи билан боғлиқ маълумот ва маданият тарғиботини амалга оширсинлар.

Зеро, 21 март – Наврўз кунини байрам қилиш, халқлар ўртасида ўзаро эҳтиром уйғотади. Дўстлик алоқаларини мустаҳкамлайди. Тинч ва осойишта ҳаёт бағишлашда муҳим рол ўйнайди…»

Шу кунларда Наврўзий гўзаллик она-Тожикистонимиз тароватини касб этган. Барчанинг қалбида баҳорий навқиронлик гашти – ҳукмрон.

Кўнгил мулки покланаётган муроду мақсадлардан обод бўлиб, тилаклар жўш уради. Қалбларни бир-бири билан боғлагувчи меҳр ришталари янада пишиқлашади.

Наврўзи олам!..

Меҳр-оқибат, муҳаббат, саховат рамзисан. Лаҳзаларинг қатида улуғ туйғу – эзгуликни олиб келасан.

Момолар сенинг даракчинг бойчечакни қошу кўзларига суртиб, омон-омонлик қиладилар: янаги шу кунлар, ойларнинг ғанимат фурсатига қаторимиз камаймай, эсон-омонликда етказгин, дея Аллоҳга юкиниб сўрайдилар.

Меҳрга ташна қалблар оқибатнинг зилол булоқларидан қониб-қониб сипқорадилар. Ўзгаларга меҳрибонлик қиладилар. Дилларга меҳр улашгувчи ғанимат дамсан.

Қалблар шодиёна сурури ила тўлқинланади.

Сен, латофатли дунёсан - Наврўзи олам!.. 

Элим, юртим сенинг хушнудлик олиб келувчи онларингни қўмсаб яшайди. Ҳусну жамолингга ошуфта қалблар маҳлиёлик ҳаяжонидан депсинади.

Муборак ташрифинг халқларимиз дастурхонига қут-барака, тинч-тотувлик, обод ҳаёт, чексиз шоду хуррамлик олиб келсин…

Қадаминг қутлуғ бўлсин, Наврўзи олам!..

 

Абдуҳафиз МИРЗААҲМЕДОВ.

КАЛЕНДАР

« Август 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
          1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31            

МАҚОЛАЛАР

Энг яхши китобхонларга – 9 минг сомоний

 

Суғд вилоятида Тожикистон республикаси мустақиллигининг 27-йиллиги ва Тожикистон Қаҳрамони, машҳур адиб Садриддин Айний таваллудининг 140 йиллиги муносабати билан энг яхши китобхонлар танлови ўтказиладиган бўлди. Вилоят раиси Ражаббой Аҳмадзода қарори билан ўтказиладиган мазкур танлов "2018 йилдаги энг яхши бадиий китоблар ўқувчиси", деб аталади.

Муфассал...

Билиб босилган тикан жабри

ёхуд тубанликка юз тутган аёлнинг дил рози

Аёл зоти нозик ва ожиза... У ҳимояга муҳтож бўлиб яшайди. Ортида тоғдек мустаҳкам қалқони бўлишига эҳтиёж сезади. Лекин шу билан бирга, нозик елкаларида турмушнинг оғир юкини кўтариб юради ва ҳеч нарсадан нолимайди. Уй-рўзғор юмушлари, фарзандлар таълим ва тарбияси, қайнона-қайнота, турмуш ўртоғининг хизматини қилиш, кўнглига қараш – буларнинг барчаси аёлларнинг бурчлари - бажариши шарт бўлган вазифалар.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2489637

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9885855
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1884
3532
14363
9846677
22416
107749
9885855

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.84
Бугун: 06-08-2026 13:08:14

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015