Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАДАНИЯТ

Муаллиф: Super user Категория: МАДАНИЯТ
Чоп этилган 16 Март 2017 Кӯришлар: 1842
Печат

q rahmonzoda 2017

Ҳар йили 11 мартда нишонланадиган Тожик матбуоти байрами арафасида  Тожикистон Республикасининг расмий нашри - "Жумҳурият" рўзномаси Бош муҳаррири Қурбонали РАҲМОНЗОДА билан оммавий ахборот воситаларининг бугунги аҳволи, эришилган ютуқлар, жумладан, ёш журналистлар муаммолари, тожик журналистикаси келажаги борасида суҳбат уюштирдик.

- 1994 йилдан буён Тожик матбуоти байрами, дея номланиб келаётган тантана арафасида турибмиз. Ушбу муносабат билан "Жумҳурият" рўзномаси қаламкашларини самимий табриклаймиз.

- Ўз навбатида азиз ҳамкасбларимиз - "Халқ овози" газетаси ходимлари-ю ижод аҳлини ушбу умумий байрамимиз билан муборакбод этаман.

- Илк тожик рўзномаси - "Бухоройи шариф" нашр этилганига бу йил 105 йил тўлади. Бу орада матбуотларимиз янада ривожу равнақ топди. Айниқса, азиз Ватанимиз истиқлолиятга эришгач, республикамизда чоп этиладиган газета-ю журналлар сони 400га яқинлашган  бўлиб, жумладан, электрон нашриялар, радио ва телевидение соҳасидаги ютуқлар, давлат тилидан ташқари инглиз, араб, рус, ўзбек тилларида фаолият юритаётганлигини кўриб, ҳавасинг келади, кишининг. Ана шулар орасида "Жумҳурият" газетасининг ўзига хос алоҳида етакчилик ўрни бор. Мамлакат ахборот муҳитида "Жумҳурият"нинг роли нимада, деб ўйлайсиз?

- "Жумҳурият" 1925 йилда "Иди тожик" номи ила чоп этилган бўлиб, ҳанузгача ягона миссия - халқу Ватанга хизмат қилиш рисолатини астойдил бажариб келмоқда. У шундай бир даврда юзага келдики, халқимизнинг  ўша пайтда чинданам миллий уйғонишга эҳтиёжи бор эди. Шунинг учун ҳам, унинг иккинчи сони "Тожик бедорлиги" дея номланиб, шу ном остида ўзининг келажаги мақсаду маромини белгилаб олди. Яъни миллий ўзликни англаш, миллат сиёсий уйғоқлиги, давлат ҳамда миллий манфаатлар обрў-нуфузини ҳимоялаш "Жумҳурият"нинг азалий ва асил вазифаси эди ва шундай бўлиб қолажак. Бу масалалар тарғибу ташвиқида у - ҳамон етакчи. Рўзнома гарчи у ёки бу сабаблар билан бир неча бор номини ўзгартирган бўлса ҳам, бироқ ўз тарихий ролини сақлаб қолган. Бугунги кунда ҳам "Жумҳурият" республика расмий газетаси саналади ва давлату Ҳукуматимизнинг бунёдкорлик сиёсати тарғибу ташвиқи бизнинг касбий вазифамиз сирасига киради. Албатта, биз зиммамизга юклатилган вазифалар ижросига муваффақ бўлишга саъй-ҳаракат қилиб келмоқдамиз. Қай даражада бунга ноил бўлаётганимизга эса, зукко муштарий-ўқувчиларимиз баҳо беришсин.

Эсимда, "Адабиёт ва санъат"нинг ҳозирги Бош муҳаррири Мансур Сайфиддинов суҳбатларидан бирида "Жумҳурият" газетаси саволига тахминан шундай жавоб берганди: "... Бизнинг-ча, рўзномани танитишга эҳтиёж йўқ. Зеро, у узоқ йиллар давомида миллат хизмати юкини елкада кўтариб, устоз Турсунзода таъбири билан айтганда : ... ҳар тонг офтоб мисол хонадонларга кириб боради". "Жумҳурият" кўп соҳали институтга ўхшайдики, ундан жамиятимиз ҳаёт, мардлик, дўстлигу маслакдошлик сабоғини ўрганади".

- 2017 йил Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон томонидан Ёшлар йили, дея эълон қилинди. Ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаш ва идорангизга ёш кадрларни жалб этиш масаласида қандай ишлар амалга оширилмоқда?

- Ушбу ташаббус Давлат бошлиғининг келажак яратувчилари саналган ёшларга бўлган доимий эътиборининг яна бир далилидир. Бу фаол ва лаёқатли ёшларни давлат масъулиятли вазифаларига жалб этишга асос яратади.

Бугунги кунда "Жумҳурият"ни ёшлар ижодхонаси, десак муболаға бўлмас. Зеро, газетамиз ходимларининг аксарияти ёш бўлишларига қарамай, кейинги йилларда яна Тожикистон Миллий университети битирувчиларидан 20 нафарини ишга олдик. Улар "Жумҳурият"нинг улуғ мактабидан ўрганиб, камол топмоқдалар. Шунингдек, ёшларнинг раҳбарлик, ихтирочилик, илму технология, соҳибкорлик ва республиканинг бошқа муҳим ижтимоий соҳаларидаги фаолиятини инъикос этиш ниятида "Пайрави Пешво" номли кўрик эълон қилдик. Бу, ижобий самарасини беради, албатта. Шу кунга қадар газетамиз орқали ўнлаб фаол ёшларни элга танитишга улгурдик ҳам.

- Сизнинг-ча, ёш журналистларнинг асосий муаммолари нимада?

-Менинг фикримча, бу борадаги муаммо журналистика соҳаси кадрларини таёрлашдадир. Гарчанд, айни пайтда, мазкур ихтисос бўйича студентлар тахминан еттита олий ўқув юртларида таълим олсалар-да, кўнгилдагидек натижа бермаётир. Журналистика соҳасида ёш кадрларни тайёрлашдаги асосий муаммоларни биргаликда ҳал этмоқ лозим. Кадрлар етишмаслиги борасидаги камчиликларни бир-биримизга юклаш бизни келажакда ҳам мақсадга эриштирмайди. Мен мақолаларимдан бирида, студентларимиз иккинчи курсда ўқиётган давриданоқ соҳавий журналист сифатида тарбияланишлари лозим, дея таъкидлагандим. Мисол учун, журналист-иқтисодшунос, сиёсатшунос, жамиятшунос ва шунга ўхшаш. Нега? Барча ОАВдаги ҳамкасбларимизнинг суҳбатларини ўқиб, томоша қилиб, тинглаб, таҳлил қилиб кўринг. Кўпинча журналистнинг ўз соҳаси бўйича тор доирадаги тушунчаси суҳбат жараёнида ҳам кўзгудагидек намоён бўлиб қолади. Ҳатто, баъзи бир суҳбатларда журналистнинг мақомини ҳам билиб бўлмайди. Негаки, суҳбат мавзуси доирасида кўп нарсадан бехабар. Шу боисдан ҳам, бериладиган саволлар такрорий ва ҳижолат боисидир.

Бундан бир неча йил олдин соҳавий муассасаларимизнинг минг бир муаммоси бор, десак бўларди. Бугунги кунда-чи? Кимки ўз касби ва келажагига қайғурадиган бўлса, керагидан ҳам ортиқ шароитлар муҳайё этилган. Бироқ нега натижа кам? Бу савол барча оммавий ахборот воситалари масъулларидан жиддий жавобни тақозо этади.

-Журналистлар давлат ва миллий манфаатларни ҳимоялаш йўлида нима қилмоқлари лозим?

- Шу кунгача қилган ишларидан ҳам кўпроғини бажаришлари лозим. Охирги бир неча йил давомидаги бизнинг идеологик рақибларимиз томонидан ахборот ҳужумларининг фаоллашувига нисбатан мамлакатимиз нашрияларининг шаклидан қатъий назар,  бундай ғаразгўйларга бир ёқадан бош чиқариб, курашмоқда. Албатта, миллий манфаатларни ҳимоялаш йўлида қай даражада муваффақиятга эришганлигимиз - бу бошқа мавзу. Бироқ ахборот ҳужумларига қарши биргаликдаги курашнинг ўзи ҳам мамлакатимиз ҳар бир нашрияси масъуллари учун миллий номус ва менталитетнинг устунлигидан дарак беради. Бу эса, жуда муҳим ва қўллаб-қувватлаш боисидир. Келажакда ҳам жиддий қадамлар ташламоқ лозим. Бу ўз ўрнида яна журналистика соҳаси кадрларини тайёрлашга бориб тақалади. Яъни касбий журналистика қай даражада юксак бўлса, маънавий ва идеологик чегараларимизни ҳимоялаш шунча осонлашади. Бу борада мамлакатимиз журналистларига муваффақият ва ютуқлар тилаб қоламан.

 - "Халқ овози" газетаси муштарийларига тилакларингиз.

- Икки йилдан сўнг, "Халқ овози" газетаси 90 ёшга тўлади. У, шубҳасиз, босиб ўтилган  йўли давомида миллионлаб кишилар қалбини ром этиб, севимли газетасига айланган. Тожик-ўзбек халқлари ўртасида дўстлик ришталарини мустаҳкамлашда арзирли хизмат қилиб келаётган "Халқ овози"нинг мамлакат ахборот муҳитида ўз муносиб ўрни бор. Фурсатдан фойдаланиб, ушбу қутлуғ онларда газетанинг тиним билмас заҳматкаш қаламкашларига юксак ижод чўққиларини забт этишлари ҳамда кўп минг сонли мухлису муштарийларига соғлик-саломатлик, муваффақиятлар тилайман.

- Мазмунли суҳбатингиз учун ташаккур. Байрам барчамизга муборак бўлсин!..

 

Абдулло САИДОВ суҳбатлашди.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Нафсга қул бўлиш – суллоҳлик…

 

Ёхуд ҳакалак отган жиғилдонга ҳаловат бағишловчи - порахўрлик хусусида

Инсон яралибдики, унинг аждодлари яшаб ўтган, ҳар қандай тузумга асосланган жамият ҳеч қачон бир маромда ривожланмаган.

Албатта, унинг равнақига рахна солувчи, тўсиқ бўлувчи тож-тахт учун кураш, бузғунчилик, зўравонлик сингари иллатлар рўёбга чиққан ва қарши турган.

Бугунги дунё ҳамжамияти тараққиёти ҳам бундай кўнгилсиз

Муфассал...

Безовта руҳ

 

Халқимизда:-Қиз чиқарганга қирқ йил тегма,- деган гап бор. Содиқ ака яқиндагина қизи Гулнорани узатди. Энди дўхтирга кўриниб, касалхонада ётиб, даволанишни ният қилганди. Зайнабнинг қўлини сўраб келишди. Тўй яхши нарса-ю, лекин ўз-ўзидан бўлмайди. Айниқса, қиз узатиш. Ҳалима опа ҳам: - Яхши жой, ёлғиз ўғил экан, бир бало қилиб, шу қизимизни ҳам чиқариб олайлик, - дея таъкидлагани-таъкидлаган. 

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1991164

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478847
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4775
4027
22460
7426653
100491
114875
7478847

Сизнинг IPнгиз: 3.12.146.100
Бугун: 23-11-2024 17:55:34

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015