30 июл куни Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ёнғинга қарши давлат хизмати бошқармаси ўзининг 88 йиллигини нишонлайди. Мазкур хизмат 1928 йили ташкил этилган бўлиб, қарийб тўқсон йил мобайнида халқ хавфсизлиги кафолатчиси сифатида фаолият юритиб келмоқда.
Ички ишлар вазирлигининг Ёнғинга қарши давлат хизмати бошқармаси Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг 1928 йил,
30 июлдаги қарори билан таъсис этилган бўлиб, ўт ўчирувчиларнинг биринчи жамоаси 1929 йилнинг 1 апрелида Душанбе шаҳрида ташкил этилган.
Мазкур жамоа Фёдор Иванович Зайцев ташаббуси билан ташкил топиб, 10 нафар ўт ўчирувчидан иборат эди. Жамоа аъзолари ёнғинларни ўчириш учун от-аравалар воситасида ҳодиса жойига боришиб, хатарни бартараф этишган.
Ўт ўчириш жамоасида бир дона қўл насоси, иккита сув идиши ва 180 метрлик ўт ўчириш шланги бўлган. 1930 йилнинг 6 июнида мамлакатимизга биринчи ўт ўчириш автомашинаси келтирилиб, унинг ҳайъати 12 кишига етказилди. 30-йиллардан бошлаб, Ленинобод (ҳозирги Хўжанд), Конибодом, Панж, Исфара ва Ўратепа (ҳозирги Истаравшан) шаҳарларида ўт ўчириш жамоалари ташкил этилди.
Улуғ Ватан уруши бошланишига қадар мамлакатда ўт ўчириш гуруҳлари 20тага етказилди. Мазкур гуруҳлар вакиллари бошқалар қаторида урушга бориб, босқинчи фашистларга қарши курашда ўз ҳиссаларини қўшишган. Кўплаб ордену медаллардан ташқари ўт ўчирувчилардан икки нафари: Ҳоважи Магомед Мирзоев ва Михаил Иванович Новоселцев Совет Иттифоқи Қаҳрамони олий унвонига муносиб топилган. Эркаклар фашистларга қарши урушаётган бир пайтда аёллар ўт ўчириш хизматида уларнинг ўрнини тўлдириб, ёнғинларни бартараф этишарди.
Урушдан кейинги давр мамлакат қишлоқ хўжалигини қайта қуриш даври ҳисобланарди. Шу боисдан ҳам, олдинда республика ўт ўчириш идораси фаолиятини янада жонлантириш вазифаси турарди. СССР Ҳукуматининг 1955 йил январ ойидаги қарорига биноан, Душанбе шаҳридаги касбий ўт ўчириш идораси ҳарбийлаштирилган ўт ўчириш қисмига айлантирилди.
Тожикистон Ёнғинга қарши хизматининг дастлабки вакиллари Ф.И.Зайцев, А.И.Ковалский, Ф.С.Курганов, П.И.Репин, А.Н. Карпунин, В.Ф.Алитин, И. Д. Додоматов, И.Х. Додожонов, Н.Жангиев, М.Каримов, М.Шарипов ва бошқалар бўлган.
Бугун Ёнғинга қарши давлат хизмати бошқармаси ходимлари ўтганларнинг ишини давом эттириб, ҳозир ҳам мардлик, шижоат, юқори касбий маҳорат билан ўз олдиларида турган вазифаларини бажариб келишмоқда.
Тожикистонда Конституцион тузумнинг барқарор этилишида Ички ишлар вазирлигининг Ёнғинга қарши давлат хизмати бош бошқармасининг 17 нафар ходими ўз жонларини фидо этишди. Конституцион тузум ўрнатилгандан кейин, Ёнғинга қарши давлат хизмати бош бошқармасини тараққий эттириш учун бир қатор СССР олийгоҳларини битириб келган раҳбарлар, жумладан, Н.Иброҳимзода, М.Каримов, М.Шарифов, Қ.С.Салоҳиддинзода, М.Қ. Ҳусейнзода, Х.Б. Назарзода, Р.А.Сўфизода, Р.К.Исмоилов, И.Ҳ. Назарзода, М.Н.Рўзиев, Ж.Б.Баротзода, Н.М. Аюбов, Т.З. Исломов, Н. Сафаров, Ш. Анварзода, Б. Умарзода, Ш.Шамиров, А.Шолангаров ва бошқалар ўз ҳиссаларини қўшишган.
Ёнғинга қарши давлат хизмати бошқармаси ходимлари ҳар соатда ўз жонларини хатарга қўйиб, ҳам жисмоний ва ҳам руҳий мушкул бўлган хизматни адо этишади. Бу хизматлар бирор-бир вазифа, ордену унвонлар учун эмас, балки Ватанга бўлган садоқат ва тинчлигу барқарорлик учундир.
Бугунги вазиятдан шу нарса маълумки, инсонлар бирлашиб, бир-бирини тушунмасалар, олға бориб бўлмайди. Биз бундай дўстлик ва садоқат намунасини Ватан ободлиги учун курашган ота-боболаримиз тимсолида кўришимиз мумкин. Шу боисдан ҳам, Ёнғинга қарши давлат хизматининг ташкил этилиши ҳар бир хизмат ходимлари учун муҳим сана бўлиб, Ёнғинга қарши хизматнинг ҳар бир ходимидан улкан масъулият тақозо этади.
Бугун Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ёнғинга қарши давлат хизмати бош бошқармаси ўзининг 88 йиллигини нишонлаш арафасида. Шу муносабат билан унинг истиқлолият йилларидаги тараққиёти борасида озгина тўхталиб ўтмоқчимиз.
Мамлакат Ички ишлар вазирлигининг Ёнғинга қарши давлат хизмати мустақиллик давридаги барча қийинчиликларни азиз Ватанимиз шарафли халқи билан биргаликда бошдан ўтказиб, Тожикистон иқтисодиётининг турли соҳалари тараққиётида ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Жумладан, бу давр мобайнида эски алоқа воситалари янги замонавий ускуналар, яъни "Кенвуд" ва "Моторола" радиостанциялари билан алмаштирилди. Шунингдек, ўт ўчириш амалиётларини яхши йўлга қўйиш ва бошқа зурурий чоралар учун Варзоб ноҳиясида тўлқинларни қабул қилувчи ретранслятор ўрнатилди.
Шу билан бирга, Ёнғинга қарши давлат хизмати бошқармаси барча бўлинмаларида кичик (ички) станцияларни рақамли телефон операторлари билан жиҳозлаш, электр хат ёзувчи машиналар ва компютерларни алмаштириш, Бош бошқармада овозларни ёзиб олиш ва уларни қайдга олиш ускуналари, интернет тармоғига уланиш ва электрон почта ташкил қилинди.
Мустақиллик шарофати билан 67та ўт ўчириш ва 49та тезкор-хизмат машинаси сотиб олинди.
2009 йилда Ички ишлар вазирлигининг Ёнғинга қарши давлат хизмати бош бошқармасининг бугунги кундаги раҳбарияти ташаббуси билан биринчи марта Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясида "Ёнғин хавфсизлиги" гуруҳи ташкил этилиб, 25 нафар студент қабул қилинди. Бугун бу курсантлар академияни битириб, ўт ўчириш хизматида фаолият юритишмоқда.
"Сангтўда" ва "Роғун" ГЭСларида очилган иккита ўт ўчириш нуқталари ҳам мустақиллик даври ютуқларидан бўлиб, мазкур иншоотлардаги ёнғин хавфсизлигини таъминлайди.
Қайд этиб ўтиш ўринлики, қўлга киритилган ютуқлар қаторида Ёнғинга қарши давлат хизмати бош бошқармаси раҳбари, милиция генерал-майори Нозимжон Иброҳимзода ташаббуси, шунингдек, ички ишлар вазири, милиция генерал-лейтенанти Рамазон Раҳимзода ва Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг қўллаб-қувватлаши билан Шўролар Иттифоқининг парчаланишидан кейин биринчи марта республикада 27та алоҳида ўт ўчириш қисми ва назорат нуқталари ташкил этилди. Жумладан, Бохтар ва Қабодиён ноҳияларида ҳарбийлаштирилган мустақил қисмлар ҳамда Хатлон вилоятининг Темурмалик, Шамсиддин Шоҳин, Ховалинг, Балжувон, Н.Хусрав ва Хуросон ноҳияларида алоҳида назорат нуқталари ташкил этилиб, 266 нафар фуқаро доимий иш ўринлари билан таъминланди. Шунингдек, Варзоб, Файзобод, Айний, Ашт ноҳиялари ва Хўжанддаги Арбоб қасрида алоҳида назорат нуқталари, Душанбе шаҳрининг Сино-2 ва Шоҳмансур ноҳиясининг Ховарон маҳаллалари, шунингдек, "Корвон бозори" МЧЖ ҳамда Шаҳринав ноҳиясида ўт ўчириш қисмлари ташкил этилиб, фаолият олиб бормоқда.
Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ёнғинга қарши давлат хизмати бошқармаси ҳар доим одамлар, жамият ва давлат молу мулкини ёнғиндан ҳимоя қилиш учун тайёр ҳолатда турибди.
Биз - янги жамият қурувчилари мамлакатимизни обод этиш ва бунёдкорлик даврида ота-боболаримиздан ибрат олган ҳолда, азиз Ватанимиз давлат мустақиллигининг 25 йиллик юбилейини ўзимизнинг касбий ютуқларимиз билан кутиб оламиз.
Касбий байрам ва давлат мустақиллигининг 25 йиллиги Ички ишлар вазирлигининг Ёнғинга қарши давлат хизмати бош бошқармасининг барча ходимларига муборак бўлсин!
Кароматулло Абдуллоев,
Толиб Ҳаётов,
Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ёнғинга қарши давлат хизмати бош бошқармаси ходимлари.
Айрилиқ либосин кийган дарахтлар,
Қошида сарсона юрган дайдиман.
Киши билмас маним сиру асрорим,
Котибул тақдирнинг нозик қайдиман.
Муфассал...
Тожикистон Республикасининг “Тожикистон Республикасида анъаналар, тантаналар ва урф-одатларни тартибга солиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилиниб, кучга кирганига ҳам ўн йил бўлди. Бу ўтган йиллар мобайнида мазкур Қонунга икки марта ўзгартиш ва қўшимчалар (16.06.2008 ва 21.07.2010) киритилиб, у халқ орасида “танзим” номи билан машҳур бўлди. Ишонч билан айтиш мумкинки, Қонун моҳиятини дастлаб тушунмаган кишилар кейинчалик
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015