Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 21 Июл 2016 Кӯришлар: 1926
Печат

 

press2ДАНҒАРА – 4000 ЙИЛ

14 июл куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида журналистлар саволларига жавоб берган Тожикистон Фанлар академияси президенти Фарҳод Раҳимий Данғара 4000 йиллик тарихга эга эканлиниги айтди. Унинг сўзларига кўра, бу минтақадаги экспедиция ўтган асрда бошланган бўлиб, ўтган йили Фанлар академияси томонидан ишлар қайта давом эттирилди.

-Биз қўлга киритган топилмаларнинг қачон пайдо бўлганлигини аниқлаш мақсадида уларни халқаро илмий марказлар, жумладан, Лондонга юбордик. Бироқ ҳозирдан шу нарса маълумки, Данғара ноҳиясидан топилган биздаги археологик топилмалар 4000 йиллик тарихга эга ва шубҳасиз, бу ерда шаҳар ҳаёти анъаналари мавжуд бўлган,- деди Тожикистон Фанлар академияси президенти, академик Ф.Раҳимий.

У, шунингдек, Марказий Осиё маданиятида ҳозиргача бундай топилмалар бўлмаганлигини ҳамда олимларнинг фикрича, бу Саразм маданиятининг давоми бўлиб, 5,2 минг йиллик тарихга эга ва ҳозирча бу ерни аҳоли нега тарк этганлиги маълум эмаслигини таъкидлади.

- Археологик топилмалардан мақсад Данғаранинг 4000 йиллигини эълон қилиш эмас, балки тожик халқининг қадим маданиятини жаҳонга танитишдан иборат,- деди у сўзларига қўшимча қилган ҳолда.

Шунингдек, матбуот конференцияси давомида Тожикистон Фанлар академияси муассасалари томонидан 29 илмий, жумладан, 1 халқаро симпозиум, 3 халқаро ва 10 республика конференцияси, 10дан ортиқ семинар, тренинг ва бошқа халқаро ҳамда республика тадбирлар ўтказилганлиги хабар қилинди.

2016 йилнинг биринчи ярим йиллигида Тожикистон Республикасида фаолият юритувчи 19та диссертацион кенгашда 159та, жумладан, 16та докторлик ва 142та номзодлик диссертациялари ҳимоя қилинган. Тожикистон Фанлар академиясининг 5та диссертацион кенгашида жами 69та диссертация, жумладан, 6та докторлик ва 63та номзодлик диссертациялари ҳимоя қилинган.

-2016 йилнинг иккинчи ярим йиллигида мамлакат Ҳукуматининг махсус қарори ижросини таъминлаш мақсадида Тожикистон Республикаси Фанлар академияси Закариёи Розийнинг 1150 йиллиги (октябр ойида) Ҳаким Термизийнинг 1250 йиллиги (ноябр ойининг бошларида) ва Ғаффор Валаматзоданинг 100 йиллигига (ноябр ойининг иккинчи ярмида) бағишланган илмий конференцияларни ўтказишни режалаштирган, -деди Тожикистон Фанлар академияси матбуот котиби Шервони Умриддин.

ДАСТУРНИ ТЎЛИҚ БАЖАРМАГАН ШАҲРУ НОҲИЯЛАР

-Вазирликда Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг 2010 йил 2 сентябридаги 416-рақамли «2011-2015 йиллар учун Тожикистон Республикаси ўрта умумтаълим муассасаларини компютерлаштириш давлат дастури тўғрисидаги» қарори ижроси таҳлил қилинди ва ўрганиб чиқилди,- деди Тожикистон Республикаси Маориф ва илм вазири Нуриддин Саид жорий йил биринчи ярим йиллигига бағишланган  матбуот анжуманида.

Вазирнинг сўзларига кўра, бугунги кунда мамлакат ўрта умумтаълим муассасаларида 53556та компютер, 8816та принтер, 2239та дизелли генератор мавжуд. Республика бўйлаб, 7-11 синф ўқувчиларининг 13,5 нафарига биттадан компютер тўғри келади.

- Мактабларни компютерлаштириш давлат дастури 110,8 фоизга бажарилган бўлса-да, бугунги кунга қадар Панжакент (83 фоиз), Ваҳдат (89 фоиз), Ҳисор (90 фоиз) шаҳарлари ва Рўдакий (81 фоиз), Панж (88 фоиз), Вахш (88 фоиз), Дўстий (91 фоиз), Нуробод (94 фоиз), Шаҳритуз (95 фоиз), Деваштич (96 фоиз), Жаббор Расулов (97 фоиз), Ховалинг (97 фоиз), Восе (98 фоиз) ноҳиялари дастур талабларини тўлиқ бажарганлари йўқ. Мазкур масаланинг ечими юзасида юқорида номлари зикр этилган давлат ҳокимияти шаҳру ноҳиялар маҳаллий ижроия органлари раислари номига Тожикистон Республикаси Маориф ва илм вазирлиги мактублари юборилди,- деди Нуриддин Саид. 

Матбуот анжумани давомида мамлакат бўйлаб республика бюджети ва инвестицион лойиҳалар ҳисобидан жами 118та таълим муассасалари биноси қурилиши давом этаётгани ва режага кўра, давлат мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида  маориф соҳаси 63та иншооти фойдаланишга топширилиши таъкидланди. 

Бугунги кунга қадар республика таълим муассасалари ўқувчилари нуфузли халқаро олимпиадаларда (Қозоғистон, Грузия, Голландия, Руминия, АҚШ ва Россия) иштирок этишиб, фахрли ўринларни қўлга киритишган. 106та медал, жумладан, 19та олтин, 33та кумуш ва 54та бронза медали соҳиби бўлиб, Тожикистон шарафини халқаро миқёсда юқори кўтарганлиги ҳам жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги маориф соҳаси ютуқларидан, дея кўрсатилди.

 

САЙЁҲЛАР ҲИСОБИДАН ДАРОМАД

Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Ёшлар, спорт ва сайёҳлик комитетининг жорий йилнинг биринчи ярмида бажарган ишлари ҳақида қисқача маълумот:

-Биринчи ярим йиллик давомида мамлакат шаҳру ноҳияларида 44та спорт иншооти, жумладан, 6 миллион сомоний эвазига Суғд вилоятининг Мастчоҳ ноҳиясида битта спорт мажмуаси, 800 минг сомоний маблағ ҳисобига Хоруғ, Хўжанд, Норак шаҳарлари ва Хуросон, Дўстий, Ашт ва Спитамен ноҳияларида 7та спорт заллари, Кўлоб шаҳри ва Ж.Балхий ноҳиясидаги 216 минг сомонийга қурилган  4та замонавий футбол майдончаси, бундан ташқари, жами 31та, жумладан, Хўжанд, Исфара ва Конибодом шаҳарларида 6тадан, Гулистонда 4та ва Спитамен ноҳиясида 6та, Б.Ғафуров ва Аштда иккита ва учтадан спорт майдончалари қуриб фойдаланишга топширилган.

-Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланиб, олий касбий таълим муассасалари студентлари ўртасида спортнинг волейбол, баскетбол, кичик футбол, миллий, эркин кураш, дзюдо турлари бўйича уч босқичда республика мусобақалари ўтказилиб, унинг финал босқичида 427 нафар студент ўзаро беллашган.

-Бугунги кунга қадар республика терма жамоасининг тўрт спортчиси, жумладан, спортнинг енгил атлетика тури бўйича босқон ирғитувчи Дилшод Назаров, дзюдо кураш тури бўйича Комроншоҳи Устопириён ва Маҳмадмурод Абдураҳмонов, бокс бўйича Анвар Юнусовлар «Рио-де-Женейро-2016» ёзги олимпиада ўйинларига йўлланмани қўлга киритишган.

-2016 йилнинг биринчи ярим йиллигида мамлакатимизга 209 минг 511 нафар хорижий фуқаро ташриф буюрган. Шундан 163 минг 988 нафари сайёҳлардир. Шу билан бирга, хорижий сайёҳлар ҳисобидан мамлакатимиз иқтисодиётига 81 миллион 994 минг Америка доллари кириб келган. Бу эса, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8 миллион 361 500 доллар кўпдир.

 

АРБИТРАЖ - ТАДБИРКОР ВА САРМОЯ ЎТКАЗУВЧИЛАР ҲУҚУҚЛАРИ КАФОЛАТИ

Тожикистон Республикаси Савдо-саноат палатасида ҳам ўтказилган матбуот анжуманида палатанинг фаолияти, ўтказилган учрашув, мулоқот, бизнес форумлар, кўргазма ва ярмаркалар, хорижий давлат ва ташкилотлар билан имзоланган битим ва меморандумлар ҳақида маълумотлар журналистларни бироз зериктирганга ўхшади. Бироқ палата қошида янги ташкил этилган тизим ҳақида гап кетганида қизиқувчан журналистлар бироз жонланиб қолишди.

-Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг ташаббус, раҳбарлик ва бевосита қўллаб-қувватлаши асосида халқаро тижорат муносабатларида давлат мавқеини мустаҳкамлаш ва халқаро мажбуриятларини такомиллаштириш, шунингдек,  Тожикистоннинг Бутунжаҳон Савдо Ташкилоти аъзолигига қабул қилинганлиги сабабли, Тожикистон Республикасининг «Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, 2015 йилнинг 18 мартида қабул қилинди,- деди Тожикистон Республикаси Савдо-саноат палатаси қошидаги Халқаро тижорат арбитражи раиси, ҳуқуқ фанлари доктори И.Бобожонзода.

Унга кўра, Халқаро тижорат арбитражи асосий вазифаси хорижий савдо ва бошқа халқаро иқтисодий муносабатларни амалга ошириш доирасида улар субъектлари ўртасида вужудга келадиган шартномавий ва бошқа фуқаролик ҳуқуқлари муносабатларидаги баҳсларни кўриб чиқишдан иборатдир. Бу эса, мамлакатимизда фаолият юритадиган ва келгусида сармоя ўтказишни режалаштирган халқаро ташкилотларнинг ҳуқуқий кафолати бўлиб, мазкур тижорат арбитражи чиқарган қарор халқаро хусусиятга эга. Бу омил Тожикистон Республикаси Савдо-саноат палатаси қошида доим фаолият юритувчи Халқаро тижорат арбитражи ташкил этилиши зарурлигидан далолат беради.

Халқаро тижорат арбитражининг яна бир қулай томони шундаки, улар ўртасида тижорат баҳслари пайдо бўлган ташкилотлар арбитрларни ўзлари танлаш ҳуқуқига эгадирлар.

 

Нусратулло САЛИМЗОДА: - ҲА,  БУНДАЙ ПРОБЛЕМАЛАР МАВЖУД

Тожикистон Республикаси вазирлигу идоралари, ташкилоту муассасаларида ўтказиладиган матбуот анжуманлари қарийбки, бир хил - масъул шахс ҳисоботи ва бир-икки журналистнинг одатий саволлари билан охирига етади.

Тожикистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазири Нусратулло Салимзода ҳам қисқача ҳисобот беришга киришди:

-2016 йилнинг биринчи ярим йиллигида “Юрак қон-томир жарроҳлиги республика илмий маркази”, Хўжанд шаҳри юрак қон-томир жарроҳлиги вилоят маркази, “Ибн Сино” хусусий табобат маркази ва “Юрак касалликлари республика клиник маркази”да жами 473та юрак қон-томир жарроҳлиги амалиёти, 576та ангиография ва 181та синтез амалиётлари, шунингдек, мамлакат тиббий муассасаларида 67 нафар бемор бўғимини сунъий бўғимларга алмаштириш жарроҳлик амалиётлари ўтказилди. “Инсон аъзо ва тўқималарини пайвандлаш миллий илмий маркази” давлат муассасасида жами 200дан ортиқ беморга  буйрак ва 15 нафарига эса, жигар ўрнатиш жарроҳлик амалиёти ўтказилган. Ҳисобот даврида эса, бу кўрсаткич 41 нафарга буйрак ва икки  нафарга жигар ўрнатиш амалиётига тўғри келганлигини кўрсатди.

Жорий йилнинг олти ойи давомида санитария-эпидемиология талабларига риоя этишга оид санитария-эпидемиология давлат назорати хизмати мутахассислари томонидан 28784та текширув ўтказилган. Шундан 5223та текширув лаборатория усулида ўтказилиб, санитария-эпидемиология талабларига риоя этмаганликлари учун 5856 нафарга маъмурий ҳуқуқбузарлик протоколлари тузилиб, умумий ҳисобда 985260 сомонийлик жарима белгиланган.

Шунингдек, 647 иншоот фаолияти вақтинчалик тўхтатилиб, 564 нафар вақтинчалик ишдан бўшатилган. 

Вазир ҳисоботидан сўнг, журналистлар савол беришга ўтишди. Умуман олганда, оммавий ахборот воситалари вакиллари томонидан берилган саволлар шифокорларнинг касаллардан ортиқча пул олиши, дори-дармонлар нархи,  дўхтирларнинг беморларга бўлган қўпол муомаласи ҳақида бўлди. 

Бундай ҳолатда табиийки, вазирнинг ҳам жавоби бир хил бўлди: “Ҳа, бундай проблемалар мавжуд”.

 

Зуҳриддин УМАРОВ, “Халқ овози”.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Миллат пешвосининг Суғд вилоятига иш сафари

 

2020 йилнинг 22 март куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон халқаро Наврўз байрамининг тантаналарида қатнашиш, аҳоли билан учрашув ва мулоқотлар ўтказиш, бир қатор байрам иншоотларининг очилишида иштирок этиш учун Суғд вилоятига ташриф буюрди.

Шу куни Суғд вилоятининг Бўстон шаҳрида Тожикистон   Республикаси

Муфассал...

ДИЁРИМ

 

Диёрим, мен сенга меҳримни берай,

Сен менга энг гўзал наҳорларни бер.

Ҳавоси сафоли шабнам тўкилган,

Нуқралар сочилган баҳорларни бер.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990999

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478462
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4390
4027
22075
7426653
100106
114875
7478462

Сизнинг IPнгиз: 3.15.228.162
Бугун: 23-11-2024 17:40:00

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015