Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 24 Июн 2016 Кӯришлар: 1760
Печат

 

m hojiboevaМен санъат шайдоси, ижодкор рассом, ёшлар мураббийси Манзура Ҳожибоева билан ўтган йили ўқитувчиларнинг август кенгаши куни танишганман

Ўша куни ноҳия «Гулистон» маданият қасрида ижодкор ўқитувчилар, ўқувчилар ва мураббийларнинг асарлари, қўл ишлари, ясаган моделлари намойиши ташкил этилган эди.

Ҳар бир экспонат олдида кўплаб томошабинлар йиғилган. Фикрлар алмашинуви авжида…

Шунда менинг диққатимни чиройли, дид билан қатор қўйилган расмлар тортди. Улар намойишга қўйилган бошқа расмлардан кескин фарқ қилиб, кишини бефарқ қолдирмасди. Расмлар билан таниша бошладим… «Она» портрети, «Натюрморт», «Сирен», «Баҳор гуллари», «Шаҳристон». Расмларнинг остида бир рассом номи ёзилганди – Манзура Ҳожибоева…

Гапнинг рости, анчадан бери бундай янги, гўзал расмлар, санъат асарлари билан танишганимни эслай олмайман. Адашмасам, бундай асарлар билан икки йил муқаддам Абдураҳмон Исроиловнинг шахсий, ижодий асарлари намойишида танишгандим, холос. Кўнглимдан, наҳотки, бизда ҳали ҳам ўз санъатини намойиш қилишдан уялиб юрган ижодкорлар бор бўлса, деган хаёл ўтди. Чунки Манзуранинг намойишга қўйилган тасвирий санъат, графика, натюрморт, манзара  ва бошқа услубларда яратган асарлари унинг юксак маҳоратидан дарак бериб турарди.

m hojiboeva 1Бир оз кузатгандан сўнг, ўз асарларига изоҳ бериб турган Манзура олдига яқинлашдим… Танишдим. Кўнглимдан ўтган энг яхши ҳиссиётларим, унинг расмлари намойишидан олган таассуротларим билан ўртоқлашдим. Вақт топиб, батафсил суҳбатлашишга келишиб олдик…

Суҳбатимиз эса, шу йилнинг январ ойи охирги кунларида бўлиб ўтди…

Манзура Жаббор Расулов ноҳиясининг Ғўлакандоз қишлоғида, зиёлилар оиласида таваллуд топган экан. 5-ўрта умумтаълим муассасасида таълим олган. Оталари Абдурашид Ҳожибоев, оналари Сайджон Каримова қизлари Манзурадаги санъатсеварлик, гўзалликка иштиёқни бошланғич синфларданоқ англаб, уни қўллаб-қувватладилар. Бошланғич синф ўқитувчиси Муножот Юнусова эса, унинг дастлабки расмларини кўриб, мактабнинг моҳир педагоги, расм ва чизмачилик фани ўқитувчиси Икромжон Муродовга уни шогирдликка олиш, унга тўғри йўл кўрсатиш тўғрисида мурожаат қилди. Икки устознинг ҳаракатлари зое кетмади. Манзура ўзи севиб танлаган спортнинг каратэ тури бўйича машғулотларини рассомчилик тўгарагидаги машғулотларга алиштирди. Эслатиб ўтиш керакки, ўша пайтда Манзура спортнинг бу тури бўйича кўк белбоғ соҳиби бўлган эди. Фақат ўша даврларда ўтказиладиган оммавий мусобақаларнинг бирида олган жиддий жароҳати унинг бу спорт тури билан шуғулланишига имкон бермади. Бу ҳам тақдирнинг Манзурага кўрсатган каромати эди. Чунки унинг кўнгли тубида ўзини намоён қилмай сақланаётган гўзалликка ташналик ҳисси энди юзага чиқаётган эди. Энди мактабда ўтказилаётган тадбирларда саҳна оройишида кўпроқ Манзура тайёрлаган расмлар, декорациялардан фойдаланардилар…

2006 йили Манзура Хўжанд давлат университетининг тасвирий санъат ва графика факултетига ўқишга кирди. Биринчи курсда унга устозлик қилган Каримжон Мўминов мусаввирлик сирларини, ранглар билан ишлашни ўргата бошлади…

m hojiboeva 2Кейинчалик Манзурага Муроджон Ғафуров, Акбаржон Исоев, Абдураҳмон Исроилов, Акбаржон Бобожонов ва бошқалар сабоқ беришди. Рангшунослик, қаламкашлик, чизмачилик, мусаввирлик фанларини қунт билан ўрганди. Ва ниҳоят, 3-курсда Манзура мусаввирликни танлаб, бу соҳада изланишлар олиб борди. Диплом ишини ҳам «Манзара» жанрида тайёрлай бошлади. Бунинг учун у бир неча марта Исфара шаҳри, Шаҳристон, Искандаркўл атрофларига ижодий саёҳатларга борди. Эскизлар тайёрлади. Уч йил давомида тинмай изланди, ўз йўлини топди. Диплом ишини устози Каримжон Мўминов раҳбарлигида «аъло» баҳога ҳимоя қилди.

Бу ерда биз рассомчиликда ишлатиладиган ранглар хили, уларнинг турлари, расмлар ижод қилишнинг техник томонларига тўхталиб ўтирмаймиз. Буни фақат соҳа мутахассислари тушунишлари мумкин, холос. Шунинг учун биз рассомчилик соҳасида Манзура эришган камтаргина муваффақиятлар ҳақида гапирамиз.

2010 йили Хўжанд Давлат университетининг рассомчилик ва графика факултети ўқитувчи-устозлари ва студентлари ижодий ишларидан ташкил топган намойиш уюштирдилар. Унда 13 нафар ўқитувчи ва 20 нафар студентлар ишларидан намуналар намойиш этилди. Шуниси диққатга сазоворки, намойишга студентлар орасида энг кўп Манзуранинг расмлари - «Исфара, Ворух» (Чакак), «Ворух», «Натюрморт», «Шаршара», «Венера расми» ва «Меркурий» қўйилди. Бу расмлар турли жанрларда ижод қилинган эди.

Манзура Ҳожибоева ижоди билан танишганлар у билан ижодий ҳамкорлик масалаларини ҳам кўтара бошладилар. 2013 йили инглиз ва бошқа тиллар ўргатиладиган «Доно» маркази курсларининг иккита қўлланмасига Манзура 300дан ортиқ расмлар тайёрлаб берди. Бу қўлланмалар Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳридаги «Ал Салам» нашриётида чопдан чиқди.

Айни кунларда Манзура Ҳожибоева Жаббор Расулов ноҳияси маориф бўлими қошидаги Қўшимча таълим марказида «Ижодкор рассомлар» тўгарагига раҳбарлик қилади. 4 гуруҳдаги 16 нафар ёшларга санъатнинг мураккаб турларидан бири – рассомчилик сирларини, гўзалликни севишни ўргатади. Унинг шогирдлари Ўлмасой Отабоева, Фарида Шерматова, Шокиржон Муродов аллақачон элга танилган ёш рассомлар. Турли танловлар ғолиблари.

-Қувончимниниг чеки йўқ, - дейди Манзура Ҳожибоева, - чунки шогирдларимдан бири Мафтуна Қаюмова 2015-2016 ўқув йилида Хўжанд давлат университетининг тасвирий санъат ва графика факултети студенти бўлди. Ўлмасой ва Фарида ҳам олий ўқув юртига кириш учун тайёргарлик кўришяпти. Шокиржондан ҳам умидим катта. У ҳозир 7-синфда ўқишига қарамай, гўзалликни қалбан ҳис этади. Акварел, қалам билан ишлаш малакаларини тинмай ошира боряпти…

Суҳбатимиз гарчи Манзуранинг ижодига бағишланган бўлса-да, у тинмай шогирдлари ютуқлари тўғрисида гапирарди. Балки тўғридир. Чунки устоз ютуқлари  шогирдлари муваффақиятида ҳам ўз ифодасини топади. Устознинг бахти ҳам шунда, деб ўйлайман…

 

Неъматжон НАБИЕВ,

Жаббор Расулов ноҳияси.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Апрел 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Ҳар гўшада байрам, тантана…

 

Болажоним, мана олти ойдирки, Мустақил ватаннинг бир гўшаси - киндик қонинг тўкилган Деваштичдан салкам беш юз километр узоқда йигитлик бурчингни ўтамоқдасан. Ахир, бу сенинг орзуйинг эди. Муҳожиратдан қайтдинг-у тўғри ҳарбий комиссариат эшигини қоқдинг, ҳарбий хизматга йўлланмани ўзинг сўраб олдинг. Ҳеч ким «повестка» билан сени йўқлаб келган йўқ эди. Раҳмат, болажоним. Эсингдами, ноҳияда бўладиган янгиликлардан мен ўзим хабардор

Муфассал...

Ҳабибулло Ботиров: -Инсон… шуҳратда ҳам синалади

 

Авжи баҳор. Субҳидам. Йўловчи машинадан тушиб, дарвозадан лолақизғалдоқлар гулхани лов-лов ёниб турган, қарийб юз йиллик тарихга эга бўлган қабристонга қадам қўяман. Бу ер ҳаётнинг минг бир ташвишини елкага ортиб, бир кам дунёнинг камини бут қиламан деб, рўзғорнинг тубсиз ғорига кўмилиб кетмаслик учун эҳтиётлик билан елиб-югурган, аммо охир-оқибат, келиб-келиб тўхтаган, тин олган, йиртиқ-ямоқ бўз яктаги устида ҳилвираб

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2073981

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8066793
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
59
2794
8333
8024732
5883
108045
8066793

Сизнинг IPнгиз: 18.191.255.240
Бугун: 03-04-2025 00:39:38

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015