Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 07 Сентябр 2018 Кӯришлар: 2166
Печат

 

azm 2018Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Шавкат Мирзиёевларнинг шу йилнинг 17 августида ўзаро мулоқот ва учрашувлари сўнггида имзоланган дўстлик ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш, стратегик шерикчилик тўғрисидаги Қўшма баёнот икки мамлакат учун ҳам ғоят муҳим аҳамият кашф этган тарихий ҳужжат бўлди. Халқларимизнинг азму иродаси, эзгу орзу ва

ниятлари ифодаси бўлган бу ҳужжатда икки давлат сарварларининг тожик ва ўзбек халқлари манфаатлари йўлидаги ўй-фикрлари, дарддош ва қайғудошликлари мужассамдир.

Дўст ва биродар, қондош ва қардош, хешу ақрабо икки халқ муносабатларининг барча жабҳалари–ўзаро борди-келдидан тортиб, иқтисодий, ижтимоий, адабий –маданий соҳаларни ўз ичига қамраб олган бу ҳужжат билан танишар экансиз, унинг ҳар бир сатри дўстлик ва қўшничилик алоқаларини мустаҳкамлашдек улуғвор мақсад ва ғоялар билан йўғрилганига амин бўласиз.

Қўшма баёнотга мувофиқ бундан кейин, чегара тўсиқлари бўлмайди, визасиз борди-келди, сайёҳлик ривож топади. Қўшничилик муносабатларида янги уфқ, саҳифалар очилиб, сифатан янги давр бошланади. Муштарак корхоналар, савдо уйларини ташкил этиш, ташқи савдо инфратузилмаларини ва экспорт-импорт амалиётларини ўтказиш, мамлакат иқтисодиётига инвестицияларни жалб этиш, шунингдек муштарак асосда бизнес-форумлар ва саноат маҳсулотларининг миллий кўргазмаларини ташкил қилиш каби аҳилона ранг-баранг мақсадлар амалиёти йўлга қўйилади. Барча йўллар икки ўлка халқларининг дўстлиги, қариндош-уруғчилиги учун хизмат қилади.

   Бир сўз билан айтганда, Қўшма баёнот тожик ва ўзбек халқларининг келажакдаги режалари, вазифалари инъикосидир. Жон қўшни бўлган икки халқнинг руҳияти, манфаатлари, яратувчан ниятлари, кўнгил орзулари назарда тутилиб, элларни, дилларни боғловчи энг ноёб ҳужжат сифатида баҳоланмоқда ва бунга ҳеч бир шак-шубҳа йўқ.

Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон икки дўст халқ учун бахт-саодат, қувонч ва шодлик келтирувчи бу ҳужжат қадри, қиммати тўғрисида тўхталар экан, ҳақ гапни айтди:     -«Биз тўла ишонч билан айта оламизки, икки томонлама имкониятлардан самарали фойдаланиб, қисқа муддатлар ичида мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларнинг энг олий даражасига албатта эришамиз».

«Кимнинг нияти пок бўлса, у албатта, мақсадга эришади». Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам   Эмомали     Раҳмон Ўзбекистонга сафари чоғида, бир неча марта таъкидлаган бу ҳикматли сўзлар маъноси балқиб турган ноёб ҳужжат - Қўшма баёнот чинакам тарихий воқеага айланди ва у тожик ва ўзбек халқлари муносабатларининг ҳамма соҳасига дахлдорлиги билан халқимизни севинтирмоқда.

Икки улуғ сиймо– Мавлоно Абдураҳмон Жомий ва Мир Алишер Навоий қуриб кетган бу дўстлик қасри бебаҳо ҳужжат - Қўшма баёнот билан расмий тарзда мустаҳкамлаб қўйилдики, бунинг учун икки давлат сарварлари муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Шавкат Мирзиёевга чексиз ташаккур айтсак арзигуликдир.

Савдо-сотиқ, транспорт-коммуникацион, маданий –гуманитар ва бошқа соҳларларда икки томонлама кенг қамровли ҳамкорлик истиқболлари белгиланган бу ҳужжат туфайли, олий даражадаги алоқалар янада кучаяди, миналаштирилган чегаралар яхши қўшничилик ва ҳамкорлик чегарасига айланади. Транспорт қатнови соҳасидаги ҳамкорликни жадаллаштириш ва мавжуд автомобил, темир йўл, ҳаво қатнови йўналишларини қайта тиклаш ва янгиларини яратиш юзасидан тегишли идораларга кўрсатмалар берилди.

Маданий-гуманитар соҳада, илмий муассасалар, ўқув юртлари, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва спорт жамоалари, ёшлар ва хотин-қизлар ташкилотлари, касаба уюшмалари ва бошқа фуқаролик жамияти институтлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқалар йўлга қўйилади.

Икки мамлакат олий ўқув юртлари ва фанлар академиялари ўртасидаги   ҳамкорликни ривожлантириш зарурлиги айтилди. Илмий педагогик кадрлар тайёрлаш, тадқиқотчилар, мутахассислар, профессор ўқитувчи кадрлар, шунингдек, таълим тўғрисидаги ҳужжатлар, малака ва ўзаро илмий даражаларни тан олиш масалалари ҳам Қўшма баёнотдан четда қолмади.

Эндиликда томонлар икки давлат ҳудудида миллий-маданий марказлар фаолияти учун она тили, маданияти, анъана ва урф-одатларини сақлаш ва ривожлантиришда қулай шароитлар яратиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш йўлга қўйилади. Тожик ва ўзбек тилларида ўқитиладиган умумтаълим муассасалари тизимини кенгайтириш, ўқув ва бадиий адабиётлар, даврий ва илмий нашрлар билан алмашинув бўйича ҳамкорлик ўрнатиш, икки мамлакатнинг мумтоз адабиёти вакиллари ва замонавий адабиёт муаллифлари асарларини икки мамлакат давлат тилларига таржима қилиш, тожик ва ўзбек тилларини ўрганиш ва таълимни Ўзбекистон ва Тожикистон умумтаълим муассасаларида юксалтиришни қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор берилади.

- Бу борада, - деди Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон, - тожик-ўзбек олий даражадаги сўзлашувлари натижалари бўйича матбуот учун баёнотида, -биз таълим тожик ва ўзбек тилларида олиб бориладиган ўрта умумтаълим муассасалар тармоғини кенгайтириш, Ўзбекистон ва Тожикистонда тожик ва ўзбек тилларини ўрганишу ўқитиш учун қулай шароитлар яратиш масалалари юзасидан амалий чора-тадбирлар қабул қилинишининг аҳамиятини қайд қилдик.

Ҳужжатда томонлар терроризм ва экстремизм, наркотрафик, жиноятчилик, қурол савдоси, оммавий қирғин қуролларини тарқатиш, ноқонуний муҳожирлик ҳамда бошқа минтақавий ва халқаро хавфсизликка оид хуруж ва таҳдидларга қарши курашда ҳамкор эканликлари айтилиб, ҳарбий ва ҳарбий-техник соҳаларда, шунингдек, ҳарбий таълим соҳасида ўзаро манфаатли асосларда ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканликларини яна бир карра тасдиқладилар.

Қўшма баёнотда Ўзбекистон раҳбарияти томонидан Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг 2018-2028 йиллар - «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллиги тўғрисидаги ташаббуси қўллаб-қувватланганлиги, сув, энергетика захираларидан оқилона фойдаланиш, мавжуд ва барпо этилаётган гидроэнергетик иншоотлар, жумладан, Роғун гидроэлектр станциясининг қурилишида умумэътироф этилган халқаро меъёрларни ҳисобга олган ҳолда иштирок этишга тайёр эканлиги алоҳида таъкидлангани ҳам томонларнинг ҳамфикр, ҳаммаслак эканлигидан далолатдир.

Томонлар Тожикистон ҳудудидаги Зарафшон дарёсида умумий қуввати 320 мегаватт бўлган иккита гидроэлектростанцияни биргаликда қуриш масаласини ишлаб чиқишга келишиб олдилар. Икки давлат раҳбарлари савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссияга Сарез кўлининг чучук сувидан икки мамлакатнинг ичимлик сувига бўлган эҳтиёжи учун фойдаланиш масаласини ўрганишни топширдилар.

Қўшма баёнот мазмун ва моҳиятидан келиб чиқадиган хулоса шуки, эндиликда тожик ва ўзбек халқлари ўртасидаги дўстона муносабат ва яхши қўшничилик анъаналарини янгича йўналишда давом эттириш учун барча шароит муҳайё этилади, бирор бир ҳалталаб масала бўлмайди.

 

Сулаймон Эрматов, Тожикистон Ёзувчилар иттифоқи аъзоси.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Май 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31

МАҚОЛАЛАР

БУНЁДКОРЛИКДАН САЙЁҲЛИККАЧА МУҲИМ ЙЎНАЛИШ БЎЙЛАБ…

 

Жорий 2019 йил тўртинчи уч ойлигида турар эканмиз, йил мундарижасига бирров назар ташлаб, унинг ўта хайрли ва баракали ўтаётганига амин бўласан, киши.

Йил бошида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси муҳтарам Президентимиз Жаноби олийлари томонидан 2019-2021 йиллар «Қишлоқлар, сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йиллари»,

Муфассал...

Тожикистон Республикаси Президенти, Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Тожикистон Республикаси Олий Мажлисига йўллаган Паёми

 

Ҳурматли Миллий мажлис аъзолари ва Намояндалар мажлиси вакиллари! Азиз ватандошлар!

Тожикистон Республикаси  жаҳон сиёсий, иқтисодий ва хавфсизлик вазияти ўзгарганига қарамасдан, иқтисодий тараққиёт, стратегик мақсадларга эришиш ва шу йўл орқали аҳоли муносиб ҳаётини таъминлаш йўлида устувор қадамлар орқали олға интилмоқда.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2412769

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9627482
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
666
2790
15106
9583584
126618
140751
9627482

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.31
Бугун: 30-05-2026 04:33:12

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015