Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 16 Июн 2016 Кӯришлар: 1708
Печат

 

ёхуд бугунги кун шукронаси хусусида

vahdati-milliЯқинда, 27 июн куни мамлакатимизга тинчлик ва тотувлик, ривожу равнақ келтирган миллий бирликка эришилганининг 19 йиллик байрами Тоғли Бадахшон мухтор вилоятида ўзига хос шукуҳу шаҳомат билан қайд қилинади. Бугун мамлакатимиз халқлари тинчлигу осудалик фазосида кун кечирмоқдалар. Жонажон Ватанимиз  тараққиёт сари юз бурган. Яратувчанлигу бунёдкорлик ишлари қизғин.

Лекин бу кунларга эришиш осон кечмади. Эндигина мустақилликни қўлга киритган юртимиз осмонини фуқаролик урушининг қора булутлари қоплади. Агар бирор давлатга ёв бостириб кирса-ю фуқаролар елкама-елка туриб, ўз ватанларини душмандан ҳимоя қилса – бу бошқа гап. Бироқ бир мамлакат фуқаролари, қону қариндошлар бир-бирига қарши қурол ўқталса, бундан ёмони бўлмайди.  Фуқаролик урушини ўз кўзим билан кўрмаган бўлсам-да, лекин унинг даҳшати қалбимда бир умрга муҳрланиб қолган. Неча марталаб уй-жойларимизни ташлаб, ярим тунда  қўшнилар билан юк машиналарида бошқа жойларга қочганимиз, тунларни қўрқинчли тоғлар бағрида ўтказганларимиз – буларни унутиб бўлмайди. Юрт эгасиз қолган, ҳамма жой талон-тарож, зўравонлик авжига чиққан. Мотоциклнинг «тариллаган» овози эшитилиши билан одамлар бўй етган қизларини сомонлар орасига, егуликларини ҳам кўздан йироқ жойга яширишарди. Биз ҳам бир-икки қоп буғдойимизни уйимизнинг поли тагига кўмиб, кейин полни қайтадан михлаб қўйганимиз ёдимда.

Уруш даҳшати шунчалик қутқу солган эканки, бир куни томорқамиз томон арава ҳайдаб кетаётгандим,  кўчадан танкнинг келаётганига кўзим тушди. Жуда яқинлашиб қолганидан бирон панароқ жойга қочишга улгурмадим. Арава йўлнинг ўртасида қолиб, ўзимни сувсиз ариқнинг ичига отдим…

Бу тартибсизликлар, қон тўкилишлар  миллий бирликка эришилгунга қадар давом этди. Давлат бошқарувини ўз қўлига олган муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмон мамлакатни йўқлик жарига қулашдан сақлаб қолди.

«Бир кун уруш бўлган жойдан қирқ кун барака қочади»,- деган мақол бежизга айтилмаган. Фуқаролик уруши мамлакатимиз иқтисодиёти барча соҳаларига ўз салбий таъсирини кўрсатмасдан қолмади. Юртимиз тараққиёти неча йиллар ортга сурилди. Очарчилик бошланди. Одамлар бир бурда нон топа олмай қолишди. Уйидаги жиҳозларини буғдой, маккажўхорига алмаштира бошлашди. Буюмлар тугаганидан кейин, ҳатто, полларини бузиб сота бошлашди. Уйлар поли кўчириб сотилиб, ўрни лой билан тўлдирилди. Маккажўхори унини топиш ҳам мушкул бўлиб қолди. Бир-икки килограмм ун топган киши ўзини дунёдаги энг бой киши ҳисобларди.

Отам ўша даврларда Чордоғал совхозида ишларди. Кунора уйга тугун-тугун гўшт келтирарди. Орқасидаги тугунни кўрганимиз ҳамоно:

-Нон олиб келдингизми?- деб сўрардик.

-Йўқ, гўшт,- дерди.

Биз эса: -«Яна гўшт олиб келдингизми? Унинг ўрнига нон келтирсангиз бўлмасмиди?»- дердик. Шундан кейин бир коса гўштни олиб, бир коса унга алмаштириш учун бирор қўшнининг уйига чиқардик. Агар косада ун билан қайтсак, ўзимизда йўқ қувонардик. Ахир, ҳеч қандай егулик ноннинг ўрнини босмайди-да.

…Ёдимда, урушдан кейинги йиллардан бирида ҳайит байрами яқинлашди. Уйда бир-икки килограмм жўхори унидан бошқа ҳеч вақо йўқ. Онамнинг фикру хаёли ҳайитлаб келган болаларга нима бериш билан банд эди. Ўшанда жўхори унидан суюқ хамир қориб, товага қошиқ билан солдик, юпқа-юпқа қуймоқдек «печене»лар пишиб чиқди. Ҳайитлаб келган болаларга биттадан бера бошладик.

Улар сал нарироқ юрганларидан кейин бошқа болаларни учратишса: «Ҳу-у-у, анавиларнинг уйларига боринглар. Улар ҳаммага печене беришяпти»,- деб уларни бизнинг уй томон жўнатишарди…

Ҳа, фуқаролик уруши одамлар ҳаётини мушкуллаштирди. Миллий бирликка эришилганидан кейин ҳам, узоқ йиллар халқимиз камбағалчиликда яшади. Вақти-вақти билан егани бирон нарса тополмай қолган кунлари кўп бўлди. Шундай кунлар ҳам келдики, ноннинг ўрнига сабзи, жийда, қайнатилган мош ердик. Нон топилганида эса, онам уни тақсимлаб берарди. Кичкинтойимиздан бошлаб нон бўлакларини тақсимлардик. Навбат катта синглимга етганида, у икки бўлак нонни қўлига олиб, оғирлигини ўлчамоқчи бўлгандек, кафтларини солиштириб кўрарди. Шундай пайтларда:

-Мабодо тарози керак эмасми?- деб унинг қилмишидан кулардик.

…Узоқ йиллар маккажўхори нонини «мазза» қилиб едик. Бундан ҳам ширинроқ нарса йўқдек туюларди. Лекин  баъзи қўшниларнинг болалари бўрсилдоқ буғдой нонини еб юришганини кўриб, «томоғимиз тушарди». Буғдой нонидан кўзимизни узолмай қолардик…

Мана, бугун мамлакатимизда тинчлигу осойишталик – ҳукмрон. Тўқ-фаровон, тўкин-сочинликда кун кечираяпмиз. Маккажўхори нони бир томонда турсин, ҳатто, қора буғдой нонини ҳам емай қўйдик. Дастурхонларимиз оқ, бўрсилдоқ нонларга тўлди.

-Буғдойни оқ ун қилиб чиқариб келинг, қора нонни ким ейди?- деган гаплар ҳам тез-тез қулоққа чалинадиган бўлди.

Ўн йил  олдинги ҳаёт билан бугуннинг ўртасидаги фарқ ер билан осмонча. Ўша даврларда қўл телефонлари энди чиқиб, ундан фақатгина казо-казо одамлар фойдаланишарди. Ота-онасини мобил телефони олишга кўндирган тенгдошларимизга ҳавас билан боқардик.

 -«Бизда ҳам шундай телефон бўлса экан?»- дея орзу қилардик. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан, телефонли одамлар сони кўпайди. Техника ва технология ривожлангани сайин юртдошларимиз интернет тармоқларидан ҳам кенг фойдаланадиган бўлди. Албатта, бу тараққиёт ва олға интилишлар кишини қувонтиради. Аммо бундай  дориломон кунларга шукрона қилиб яшашнинг ўрнига, арзимаган пуллар учун ҳатто, ўз Ватанини сотишга тайёр бўлган ёшлар ҳам учраб турибди. Улар бу қулайликлардан ўз халқи, она-Ватани зарари учун фойдаланишгача бориб етишяпти.

Турли хил ижтимоий тармоқлар орқали гумроҳ ёшларни ўзларининг иғволари домига тортаётган, уларнинг онгига бузғунчилик ғояларини жойлаётган нобакорлар сони ҳам ошди. Ўзлари билиб-билмасдан террорчилигу экстремистик ҳаракатлар сафига кириб қолаётган ёшлар, нафақат, ўз ҳаётлари, балки бутун оиласини ҳам ер билан яксон қилаяпти. Эл орасида ота-оналари бошини эгмоқдалар. Хўш, бунга нима сабаб бўляпти? Тарбиянинг яхши йўлга қўйилмаганими? Фарзандлар қалбига она-Ватанга меҳр-муҳаббат туйғуси жойланмаганими?

Мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон халқ билан ҳар бир учрашув ва чиқишларида: -«Ёшларни ватанпарварлик, миллий қадриятларга меҳру муҳаббат руҳида тарбияланглар»,- деб бежизга айтмайди.

Ватанга муҳаббат руҳида тарбия кўрган ҳеч бир фарзанд юртига душманлар томонидан отилган тошга бефарқ қараб тура олмайди. Бундай фарзанд ҳеч қачон террорчи-ю экстремистик гуруҳларнинг ёлғон ваъдаларига учмайди ва ўз халқи тақдирини хавф остида қолдирмайди. Ватан тўғрисида айтилган ҳар бир салбий фикр ҳақиқий ватанпарварнинг қалбига тиғдек санчилади. У ўз ватанини ота-онаси, ака-укалари ва энг яқин инсонлари каби севади. Юртини севган киши унинг нобакор кимсалар томонидан топталиши, харобалик сари юз буришига йўл қўймайди.

Мамлакатимиз барча ёшлари Ватан қадрини, тинчликнинг бебаҳо бойлик эканлигини яхши англаб етишларига катта-ю кичик умид қилади. Зеро, азиз юртимиз келажаги – ёшлар қўлида…

 

Г. Аюпова.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Миллат пешвоси Антониу Гутерриш билан учрашди

 

21 март куни Ню-Йорк шаҳрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон 2018-2028 йиллар - «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллиги бошланишига бағишланган тадбир очилиши доирасида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди.

Мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Антониу Гутерришга

Муфассал...

Шаҳристон – обод ва хушманзара маскан

 

Шаҳристон ноҳияси меҳнаткашлари ҳам азиз Тожикистонимиз давлат мустақиллигининг 30 йиллигини муносиб кутиб олиш илинжида ободончилик ва бунёдкорлик ишларини кенг миқёсда йўлга қўйишган. Давлат ҳокимияти Шаҳристон ноҳияси ижроия органи бу санага атрофлича тайёргарлик кўриб, 68 банддан иборат юбилей иншоотлари бунёд этиш чора-тадбирларини белгилаган. Ўтган йил ноҳияда 19та иншоот қурилиб,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990742

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478007
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3935
4027
21620
7426653
99651
114875
7478007

Сизнинг IPнгиз: 18.217.118.7
Бугун: 23-11-2024 17:13:22

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015