Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 25 Июл 2019 Кӯришлар: 1623
Печат

 

sh shohiyon 2019Тожикистон Республикаси Олий судининг жорий йил биринчи ярим йиллик фаолиятига якун ясалган матбуот конференциясида Тожикистон Республикаси Олий суди раиси Шермуҳаммад Шоҳиён, Олий суд коллегиялари раислари ва судялар журналистлар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоблар беришди.

- Умуман, 2019 йилнинг биринчи ярим йиллигида мамлакат судларига 84 минг 71та иш, илтимос ва таклифлар тушган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан

659та ортиқдир, - деди Ш. Шоҳиён. – Судлар 74 минг 182та иш, илтимос ва таклифларни моҳиятан кўриб чиқди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 567тага камдир.

Олий суд раисининг берган маълумотига кўра, биринчи босқичда кўриб чиқилган ишларнинг 6838таси фуқаролик, 19 минг 381таси оилавий, 5355таси жиноий, 28 минг 261таси маъмурий ҳамда 9747таси илтимос ва таклифлардан иборат бўлган.

- Судлар томонидан «Тожикистон Республикасида анъаналар, тантаналар ва маросимларни тартибга солиш тўғрисида»ги қонун бузилганлиги юзасидан 375 фуқарога нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик ишлари кўриб чиқилиб, 368 кишига нисбатан, умумий ҳисобда, 1 миллион 776 минг 370 сомоний жарима жазоси татбиқ этилган, - деб давом этди Ш. Шоҳиён. – «Фарзандлар таълим ва тарбиясида ота-оналар масъулияти тўғрисида»ги қонун бузилиши бўйича судлар 10 минг 183та маъмурий ҳуқуқбузарлик ишларини кўриб чиқиб, 9267 кишига нисбатан қўзғатилган маъмурий ҳуқуқбузарлик ишлари бўйича қарорлар қабул қилинди. Умуман, 3628 кишига нисбатан огоҳлантириш, 5639 кишига нисбатан, умумий маблағи 939 минг 265 сомонийни ташкил этган жарима солиш жазоси белгиланди.

- Ҳисобот даврида 570 нафар аёл жиноятга қўл урганлиги ва уларнинг жиноий ишлари судлар томонидан кўриб чиқилганлиги аянчлидир, - деди Олий суд раиси. – Агар аёл жиноятга қўл урса, унинг оналик шаъну шарафи ер билан яксон бўлиб, фарзандларининг тақдири аянчли ҳолатга тушади. Аммо қонун - барча учун баробар. Жиноятга қўл урган киши жавобгарликка тортилиши керак. Агар аёллар жиноятга қўл урганлик ҳолатини ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қиёслайдиган бўлсак, 77 ҳолат ошганлиги ҳам афсусланарлидир. Жиноят содир этган 570 нафар аёлнинг 3 нафари эса, наркотик моддалар ноқонуний муомаласи билан маҳкум этилганлиги ҳам яхши ҳолат эмас.

Матбуот конференциясида ҳарбий хизматчиларга нисбатан 224та жиноий иш қўзғатилиб, улар маҳкум этилганлиги ҳақида маълумот берилди. Жиноят содир этганларнинг 76 нафари офицерлардир.

- Оилавий баҳслар энг оғир масалалигича қолмоқда, - деди Ш. Шоҳиён. – Аҳолининг ҳуқуқий маърифатини ошириш эса, бундай баҳслар камайишига олиб келиши табиий…

Шунингдек, судлар олти ой мобайнида 40 нафар хорижий фуқарога нисбатан қўзғатилган жиноий ишларни кўриб чиққанлиги ҳам анжуманда маълум қилинди.

 

М. ИСКАНДАР,

«Халқ овози».

***

 

ЮТУҚЛАР ЯХШИ, РЕЖАЛАР АНИҚ…

Тожикистон Давлат молия ва иқтисод университети жамоаси 2019 йилнинг биринчи ярим йиллигида фаолиятларини Тожикистон Республикаси Президентининг мамлакат Олий Мажлисига йўллаган Паёмидаги кўрсатмалар, Тожикистон Республикаси Ҳукумати қарорлари, Тожикистон Республикаси Молия ҳамда Маориф ва илм вазирликлари кенгаши қарорлари, шунингдек, 2019-2023 йиллар учун Тожикистон Давлат Молия ва иқтисод университети тараққиёти стратегияси кўрсаткичлари асосида йўлга қўйиб, бу даврда кўзга кўринарли ютуқларга эришдилар. Университетда таълим, илмий-тадқиқот ишлари, халқаро муносабат, ташкили-ю тарбиявий ва молия ҳамда хўжалик юритиш юксак савияда, янги сифат даражасида йўлга қўйилиб, таълим сифати ва устозларнинг касбий маҳоратини оширишда аниқ чоралар қўлланди. Бу ҳақда Тожикистон Давлат молия ва иқтисод университети ректори Шукрулло Хайрзода университетнинг ярим йиллик фаолиятига бағишланган матбуот конференциясида журналистларга маълумот берди.

- Олийгоҳимизнинг Тожикистон Республикаси Маориф ва илм вазирлиги томонидан ўтказилаётган рейтингда мамлакат олий ўқув муассасалари ўртасида 4-ўринни ишғол этганлиги таълим муассасамизнинг ютуқлари сирасига киради, - деди Шукрулло Хайрзода. – Бундан ташқари, Тожикистон Республикаси Президенти қошидаги Олий аттестацион комиссиянинг 3 апрел 2019 йилда чиқарган 67-қарори билан университетимиз тарихида илк марта фалсафа илми доктори унвони (PhD), ихтисос юзасидан 6D050000 – «Иқтисодиёт», 6D050900 – «Молия», 6D052000 – «Тижорат – тадбиркорлик мудирлиги», шунингдек, 08.00.05 – Иқтисодиёт ва халқ хўжалигини бошқариш: минтақавий иқтисодиёт ва 08.00.10 – Молия, пул айланиши ва қарз ихтисослари бўйича илмий унвон ҳимоя қилинадиган Диссертацион кенгаш таъсис этилганлиги ҳам қувонарли ҳолдир. Мазкур кенгаш олийгоҳимиз аспирант, ўқитувчи ва олимлари илмий тадқиқотлари учун яратилган навбатдаги қулайлик ҳисобланади.

Ҳисобот даврида университетимизда 2та грант лойиҳаси: Европа Иттифоқининг «Давлат молиясини бошқариш ислоҳотининг танланган йўналишларини қўллаш, Лот 1» ва «Болония принциплари асосида университетнинг инновацион муҳитини ишлаб чиқиш» муваффақият билан татбиқ этилиши давом этди.

Мамлакат олий касбий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилган олимпиадада университетимизнинг 3-ўринни ишғол этганлиги ифтихоримизга айланди.

Шунингдек, олийгоҳ устозларининг илмий ишлари ҳимоясида ижобий юксалиш кўзга ташланди. Ҳисобот даврида университетимизнинг 14 нафар ўқитувчилари мамлакатимиз ва хорижий давлатлар диссертацион кенгашларида илмий ишларини ҳимоя этганликлари таълим сифатининг янада яхшиланишига хизмат қилиши турган гап. Улардан 4 нафари доцентлик шаҳодатномасини қўлга киритдилар.

Ҳақақатдан ҳам, Тожикистон Давлат молия ва иқтисод университетида таълим-тарбия, илмий тадқиқот ишлари яхши йўлга қўйилган бўлиб, бу олийгоҳ мавқеининг халқаро миқёсда мустаҳкамланиши омили бўла олади. Зеро, айни пайтда олийгоҳда турли бўлимларда таҳсил олаётган 7422 нафар бакалавр, магистр ҳамда аспирантларнинг 280 нафарини хорижлик фуқаролар ташкил этади. Энг асосийси, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 256 нафарга ошганлиги олийгоҳнинг халқаро миқёсдаги нуфузи ошаётганлигидан дарак беради.

Олийгоҳ ректорининг қайд этишича, айни пайтда университетда Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Ўзбекистон республикалари, Афғонистон Ислом Республикаси ҳамда Россия Федерацияси фуқаролари таҳсил олишмоқда.

- Жорий йил олийгоҳимизнинг 1342 нафар талабаси таҳсилни тугатди, - деб давом этди Ш. Хайрзода. – Жумладан, 954 нафар кундузги ва 388 нафар сиртқи бўлим студентлари университетни тугатганлиги яхши натижа ҳисобланади. Энг асосийси, битирувчиларимизнинг 44 нафари «аъло» диплом олганлиги қувонарлидир. Бу кўрсаткич ўтган йилдагига нисбатан 7 нафарга ошган.

Олийгоҳ раҳбарининг таъкидлашича, таълим моддий-техник базасининг мунтазам янгиланиб турганлиги унинг сифатига ижобий таъсир этмоқда. Ҳисобот даврида сотиб олинган 20та моноблок (энг замонавий компютер) ва 4та принтер моддий-техник базанинг кучайишига замина яратган.

- Жорий йил Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий тест маркази орқали 46 минг 568 нафар абитуриентлар бизнинг олийгоҳимизни танлади, - деди Ш. Хайрзода. – Бу ўтган йилги кўрсаткичга нисбатан 6268 нафарга ортиқ эканлиги ўрта умумтаълим муассасалари битирувчилари орасида олийгоҳимиз нуфузи ошаётганлигининг нишонасидир.

Таълим сифатини ошириш, илмий тадқиқот ишларини кенгайтириш билан бирга университет жамоаси ободончилик ва бунёдкорлик ишларига ҳам жиддий эътибор беришмоқда.

-Ўтган йили 16 ноябр – Президент айёми куни янги корпусни фойдаланишга топширдик, - дейди олийгоҳ ректори. – Айни пайтда мазкур бино олийгоҳ тест маркази вазифасини ўтаяпти.

Университет ҳовлисида Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб янги ўқув корпуси қурилиши давом этмоқда.

- Янги ўқув корпусимиз замонавий бўлиб, энг сўнгги технология ютуқлари билан жиҳозланиши кўзда тутилган, - дейди Ш. Хайрзода. – Бу бинони Тожикистон давлат мустақиллигининг 30 йиллиги юбилейи муносабати билан фойдаланишга топширишни режалаштирганмиз. Бунинг учун молиявий имкониятимиз етарлидир.

 

Искандар МАҲМАДАЛИЕВ,

«Халқ овози».

**

 

ХАЛҚАРО КЎРГАЗМАЛАРДАГИ ИШТИРОК МАМЛАКАТ НУФУЗИНИ ОШИРАДИ

savdo sanoat 2019Тожикистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг жорий ярим йиллик якунига бағишланган матбуот анжуманида палата раиси Жамшед Жумъахонзода халқаро кўргазмаларда иштирок этиш мамлакат нуфузини ошириши ҳақида атрофлича тўхталиб ўтди.

- Хитойда 29 апрелда очилган ва айни пайтда бўлиб ўтаётган «EXPO-2019 BEIJING» халқаро кўргазмада Тожикистон гўшасига ҳар куни 15-20 минг ва истироҳат кунлари 30-45 киши ташриф буюради, - деди Жамшед Жумъахонзода. – Айни пайтгача Тожикистон гўшасини 1 миллион нафардан ортиқ киши томоша қилди.

Қайд этиб ўтиш ўринлики, боғдорчиликка бағишланган «EXPO-2019 BEIJING» халқаро намойишида Тожикистон гўшаси «Қишлоқда боғдорчиликни ривожлантириш» шиори остида фаолият юритмоқда. Кўргазмадаги мамлакатимиз бурчаги энг кўп томошабин ташриф буюрадиган гўшалардан ҳисобланади. Унга, асосан, хитойликлар, бошқа хориж давлатлари фуқаролари, сайёҳлар, шунингдек, Тожикистондан Хитойга бориб таҳсил олаётган ватандошларимиз, хизмат сафарида бўлганлар ташриф буюришмоқда. Улар намойишгоҳда халқимиз тарихи, маданияти, мамлакатимизнинг бой энергетик, сув, сайёҳлик захиралари, халқимиз ҳунармандчилиги ва боғдорчилик соҳаси ривожи билан танишадилар.

- Айни пайтда Савдо-саноат палатаси мамлакатимизнинг тегишли вазирлик ва идоралари билан август ойи охирида «EXPO-2019 Beijing» халқаро боғдорчилик намойиши доирасида ўтказилиши кўзда тутилаётган Тожикистон миллий кунини юксак савияда ташкил этишга жиддий тайёргарлик кўрмоқда, - деди Ж. Жумъахонзода.

Конференцияда Тожикистон миллий куни халқаро намойишда давлатимизнинг маданий соҳада эришган ютуқларини тақдим этиш билан мазмунли бўлиши таъкидланди.

- «EXPO-2019 Beijing» халқаро боғдорчиликка бағишланган намойишда мамлакатимизнинг «Абрикос» ширкати қуруқ меваларни савдога қўйганлиги билан диққатга сазовордир, - деб қўшимча қилди Ж. Жумъахонзода.

Шуни ҳам эслатиб ўтиш ўринлики, «EXPO-2019 Beijing» беш ой давом этиб, мустақил Тожикистонимизни халқаро миқёсда янада кенгроқ танитиш имкониятлари мавжуддир. Дубай шаҳрида ўтказилиши кўзда тутилган «EXPO-2020» халқаро намойиши эса, яна шундай бир имконият ҳисобланади.

**

ТОЖИКИСТОННИНГ НЕФТ ВА ГАЗ ЗАХИРАЛАРИ

- Тожикистонда нефт ва газ захиралари мавжуд бўлиб, улар ер сатҳидан 3-5 минг метр чуқурликда жойлашган, - деди Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Геология бош бошқармаси бошлиғи Илҳомжон Оймуҳаммадзода ярим йиллик якунига бағишланган матбуот конференциясида. - Айни пайтда уларни геологик нуқтаи назардан ўрганиб чиқиш ишлари давом этмоқда.

Шунингдек, Геология бош бошқармаси бошлиғининг маълумотига кўра, Тожикистонда геологик захиралар тури кўп бўлиб, бу захиралар олтин, кумуш, қўрғошин, рангли, қимматбаҳо ва қора металлар, радиоактив моддалар, қимматбаҳо, ярим қимматбаҳо, жилоланувчи ҳамда безак тошлари, агросаноат моддалари, қурилиш материаллари, ер ости сувлари ва бошқалардан таркиб топган.

- Жорий йил олти ойи давомида бажарилган ишлар натижасида, захираларни турли категориялар билан ҳисобланганда, давлат бюджети олтин, кўмир, оҳактош, цемент маҳсулотлари, газ ва нефт ҳисобига бойитилди, - деб қўшимча қилди И. Оймуҳаммадзода.

Анжуманда қайд этилганидек, нефт, газ ва кўмир каби ёнилғи ва энергетик моддалар ўзига хос геологик ўрганиш талаб қилади.

Шунинг учун ҳам, 2012-2020 йиллар учун Тожикистон Республикаси Геология соҳасини ривожлантириш давлат дастурида белгиланганидек, мазкур ишларни бажариш Геология бош бошқармаси ва нодавлат ташкилотлар зиммасидадир.

- Геологик захираларни текшириш ва ишлаб чиқариш йўналишидаги барча ишлар Геология бош бошқармаси ва турли ширкатлар ўртасидаги шартномага биноан амалга оширилади, - деди И. Оймуҳаммадзода. – Жорий йил ер қаъридан фойдаланиш ва тижорат бонусини кашф қилиш йўналишида 22та ширкат билан 108 миллион 200 минг сомонийлик шартномалар имзоланди.

Конференция давомида Геология бош бошқармаси бошлиғи ва масъуллари журналистлар томонидан берилган бир қатор саволларга атрофлича жавоблар беришди.

 

Гулчеҳра СОТИБОЛДИЕВА, «Халқ овози».

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Кўрнамак

Эрталаб узоқ-узоқлардан таралаётган қуёш нурлари иссиқлик бермаса-да, атрофга ўзгача чирой бахш этарди. Эсаётган майин шабада таъсирида дарахт япроқларининг нозик садолари, унга ҳамоҳанг бўлаётган паррандаларнинг чуғурлашлари-ю анҳорда сувларнинг шарқираб оқиши табиатнинг жозиб куйи каби таралар эди. Турли рангларда очилган гуллардан таралаётган муаттар ҳидлар киши руҳига енгиллик бағишлайди. Мамажон ака ҳовлисида олча-ю шафтоли

Муфассал...

Ҳаёт ва йўл

 

Ҳаёт ва йўл. Бу икки сўз бир-бирига чамбарчас боғлиқдир. Ҳаёт йўли қийинчиликлардан, пасту баландликлардан иборат ва буларга тоқат қилиш лозим. Ёзувчи Анвар Аҳмаднинг таъбирича, «инсонга нохосдан келган муаммо ёки дард ундан истиғфор талаб қилади, кимки буларга сабр қилса, Аллоҳ таоло ажр мукофот беради».

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1991014

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478503
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4431
4027
22116
7426653
100147
114875
7478503

Сизнинг IPнгиз: 3.135.205.26
Бугун: 23-11-2024 17:41:27

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015