Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 23 Феврал 2018 Кӯришлар: 3454
Печат

 

rakhmonovedenieҚуролли кучларимиз 25 ёшга тўлди. Йигирма беш йил муқаддам эндигина мустақилликка эришган давлатимиз ўз қуролли кучлари - миллий армиясига жуда-жуда эҳтиёж сезарди. Эндигина бошидан мудҳиш воқеаларни кечирган мамлакат ва давлат учун кучли ҳимоячи лозим эди. Шунинг учун ҳам, 1992 йилнинг 18 декабрида мамлакат Олий Кенгаши Раиси муҳтарам Эмомали Раҳмон "Тожикистон Республикаси Қуролли кучларини таъсис этиш борасида"ги қарор

чиқаргач, Миллий армия шаклланди ва 1993 йилнинг 23 февралида илк бор мустақил давлатимиз Миллий армиясининг ҳарбий паради бўлиб ўтди. Айнан шу кун расман Тожикистон Қуролли кучлари таъсис этилган сана сифатида эълон қилинди.

Қуролли кучларимиз ўз моддий-техник базасини нолдан бошлаган эди ўшанда. Шўролар Иттифоқи парчалангач, унинг ҳудудидаги аксар республикалар ўз мустақиллиги билан бир қаторда, миллий армияларига  ҳам эга бўлишганди. Тожикистонда бўлиб ўтган нохуш воқеалар сабаб бу иш амалга ошмай қолаверган эди. Ва ниҳоят, мамлакатимизда соғлом фикрли кишилар ғалаба қилиб, конституцион ҳукумат барқарор этилгандан сўнг, Миллий армиямиз ҳам бевосита Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмон Жаноби олийлари ташаббуси билан шаклланди, оёққа турди. Бу тарихий фактни ҳеч ким инкор этолмайди!

Миллат тинчлигу осойишталиги, қонун устуворлиги ва бошқа барча соҳалар ривожи биринчи ўринда мамлакат чегараси мустаҳкамлигига боғлиқ. Шунинг учун ўша пайтлар бошқа соҳаларда ҳам етишмовчиликлар кўп бўлишига қарамай, Олий Кенгаш Раиси, Қуролли кучлар Олий Бош қўмондони  Эмомали Раҳмон Жаноби олийлари мамлакат мудофаа қудратини кучайтириш, соҳанинг малакали мутахассислари сафини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратди. Оқибатда, бугунги кундаги иқтидорли  Армиямиз вужудга келганлиги айни ҳақиқат.

Тожикистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил топганидан бери ўз иқтидорини кенгайтириш ва кучайтириш каби босқичларни босиб ўтган Миллий армиямиз таркибида айни замон, қуролли кучларнинг уч тури амал қилмоқда. Булар қуруқликдаги қўшинлар, тезкор қўшинлар, ҳарбий-ҳаво ва ҳаво ҳужумига қарши мудофаа кучларидир. 

Кейинги йилларда дунё бўйлаб терроризм ва экстремизмнинг турли кўринишлари бўй кўрсатмоқда. Уларга қарши ҳамма томонлама тайёргарликдан ўтган, ҳар  қандай хавф-хатарга қарши тик бора оладиган Миллий армиямиз бор!

Миллий армиямиз тобора кучайиб бориши, ҳар қандай хавф-хатар ва таҳдидларни бартараф қила олиши учун мунтазам ҳарбий машқлар ўтказиб, ҳарбийлару аскарларимиз ўз маҳоратларини ошириб боришаётгани барчага маълум. Бундан ташқари, ШҲТ, КХШТ каби минтақанинг ҳарбий тузилмалари билан ҳам муштарак амалиётлар ўтказиб турилибди. Бундай муштарак машқлар ўтказилиши армиямиз кучайиши, чиниқиши учун муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Мамлакат ҳарбий-ҳаво ва ҳаво ҳужумига қарши мудофаа кучларининг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги билан биргаликда ўтказган муштарак ҳарбий машқлар Миллий армиямизнинг тобора кучайиб, минтақада устувор мавқега эга бўлаётганидан дарак беради. Гап шундаки, бу каби муштарак машқлару ҳарбий тайёргарлик билан, нафақат, Тожикистонда, балки минтақадаги ҳар қандай террористик, экстремистик фаолият ва ҳар қандай хавф-хатарни бартараф эта олишимизга ишончим комил.

Тожикистон Республикаси Ҳукумати мамлакат мудофаасини мустаҳкамлаш, қуролли кучлар қудратини кучайтириш, моддий-техник аҳволни ва ҳарбий хизматчилар яшаш шароитини яхшилаш йўлида жуда катта ишларни амалга ошириб, бу борада муттасил ғамхўрлик қилиб келмоқда.

Бугунги  кунда Миллий армиямиз шахсий ҳайъати, асосан, Тожикистон Мудофаа вазирлиги олийгоҳи ва узоқ-яқиндаги чет эл давлатлари олий ҳарбий ўқув юртларида таҳсил ва таълим олиб қайтаётган касбий маҳоратда беназир ёш мутахассислар билан тўлдирилиши ҳарбий иқтидоримиз ошишига сабаб бўлаётир.

Ҳарбий хизматчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Қуролли кучлар Олий Бош қўмондони муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийлари ва Мудофаа вазирлигининг бирламчи вазифасига айланган десак, хато бўлмас. Зеро, Миллий армия ташкил топганидан бери ҳарбий хизматчилар яшаш шароитини яхшилаш, уларни муносиб иш жойи ва барча қулайликларга эга яшаш манзиллари билан таъминлаш йўлида жуда кўп ишлар амалга оширилди ва бу жараён давом этаётганлигини мушоҳада этмоқдамиз.

Ушбу қутлуғ айёмда Мудофаа вазирлигининг собиқ раҳбари  Шерали Хайруллоев ва айни пайтдаги вазир Шерали Мирзонинг мамлакат  мудофаа тизимини юксалтириш ва ҳарбий салоҳияту иқтидорини кучайтиришдаги роллари ҳам беқиёс эканлигини эслатиб ўтиш мавридлидир, деб ўйлаймиз.

Шонли Миллий армиямизнинг истеъфодаги ва амалдаги ҳарбий хизматчиларини азиз Ватанимиз Қуролли кучлари таъсис этилганининг 25 йиллик қутлуғ санаси билан самимий табриклаб, барчаларига соғлиқ-саломатлик, офият ва оилавий тотувлик тилаймиз. Чексиз жасорату жонбозликлар ҳамроҳингиз бўлсин, азиз Ватан ҳимоячилари!

 

Абдулло САИДОВ,

"Халқ овози".

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Апрел 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

ЎЛИМ ҲУКМИГА МОРАТОРИЙ ЭЪЛОН ҚИЛИНИШИ – ИНСОНПАРВАРОНА ҚАРОР

 

- Дунёнинг бир қатор давлатлари каби Тожикистон Республикасида ўлим ҳукми бекор қилинмаган бўлса-да, 2004 йилдан буён унга мораторий эълон қилинган, яъни ўлим ҳукми вақтинча тўхтатилган, - деди матбуот конференцияси жараёнида Тожикистон Республикаси Олий суди раиси Шермуҳаммад Шоҳиён.

Тожикистон Республикаси Олий суди раисининг айтишига кўра, дунё давлатлари ўлим ҳукмига нисбатан турлича муносабатда бўлишмоқда.

Муфассал...

ВАТАН ТИЙНАТИМИЗ ИЧРА БИР ЖОНДУР...

 

Ният Ҳаёт 1966 йилда Айний ноҳиясининг Хушекат қишлоғида туғилган.

"Иш юритиш ҳужжатлари намуналари" (1992), "Халқ дунёси" (2002, Г. Калонова билан ҳамкорликда), "Галамайдонлик саховатпеша" (2003), "Ғўлакандоз кеча, бугун, эртага" (А. Раҳматзод билан ҳамкорликда), "Шеър таровати" каби насрий, публицистик, "Арча киприги" (2002) номли шеърий

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2073616

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8064252
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
312
3030
5792
8024732
3342
108045
8064252

Сизнинг IPнгиз: 3.142.237.38
Бугун: 02-04-2025 02:23:44

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015