Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 28 Сентябр 2018 Кӯришлар: 2104
Печат

 

vodiy 2018Дунё сиёсат саҳнасида ҳар бир давлат ёки миллат тарихи саҳифаларига оламшумул воқеа сифатида муҳрланиб қоладиган воқеалар юз беради.

Жумладан, жонажон Тожикистонимиз ҳам бундан мустасно эмас.

Мустақилликка эришганимиздан буён, жаннатмакон юртимиз кўплаб халқаро аҳамият касб этган саммитлар, конференциялар ва бошқа сиёсий

анжуманларга мезбонлик қилган.

Шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида, дунё миқёсида энг юқори савиядаги йиғилишларда иштирок этиб, глобал муаммолар ечимини топиш билан боғлиқ долзарб ташаббусларни ўртага ташламоқда.

Бу билан азиз Тожикистонимизнинг сайёра давлатлариаро нуфузи янада ортиб бормоқда.

Ана шундай тарихий воқеликлардан бири - Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар бошлиқларининг саммити 27-28 сентябр кунлари пойтахт - Душанбе шаҳрида бўлиб ўтади.

vodiy 2018 2Бу ҳам Тожикистон Республикасининг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар ўртасидаги обрў-эътибори юқори эканлигидан далолат беради.

Зеро, саммит қатнашчилари ўзаро ҳамкорликлар замиридаги масалаларни муҳокама қилибгина қолмай, Тожикистоннинг диққатга сазовор жойлари, сўлим табиати, меҳнаткаш халқи қўлга киритаётган ютуқлар билан яқиндан танишишади.

Давлат бошлиқлари саммити доирасида бир гуруҳ давлат бошлиқлари Турсунзода шаҳри металлурглари ва заҳматкашларининг, хусусан, боғбонларининг турмуш тарзи ва эришаётган ютуқлари билан танишиш мақсадида, Турсунзода шаҳрига ташриф буюришади.

Маълумки, турсунзодалик боғбонлар бугунги кунда ўзларининг шириндан-шакар узумлари билан Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо бўлган Россия, Қозоғистон, Беларус, Ўзбекистон, Қирғизистон, Озарбайжон сингари давлатларда шуҳрат қозонишган.

Шаҳар боғбонларининг самарали меҳнатлари, илғор тажрибалари ўлароқ, қишлоқ хўжалиги, хусусан, боғдорчилик маҳсулотлари етиштириш ҳажми ва экспорти йилдан-йилга ортиб бормоқда.

-Шукрким, Аллоҳнинг инояти билан соҳибкорларимиз меҳнатига қут-барака ато этилиб, етиштираётган маҳсулотларимиз сифат жиҳатдан ҳам, салмоқ жиҳатдан ҳам яхшиланиб бормоқда. Айниқса, хорижий давлатлардаги харидорларимиз сони кун сайин кўпайиб бормоқда, десам ҳеч муболаға бўлмайди,- дейди турсунзодалик моҳир боғбон Неъмат ҳожи Усмонов. -Чунки етиштираётган маҳсулотларимиз жаҳон стандартлари талабларига тўлиқ жавоб бериш билан бирга рақобатбардошдир ҳам. Ўйлайманки, бизга дўст ва қардош мамлакатлар раҳбарларининг хўжаликларимизга ташриф буюришлари бизни янада янги-янги марраларни кўзлаб, меҳнатда юксак чўққиларни забт этишга чорлайди…

Олийжаноб меҳмонларни муносиб меҳнат совғалари ва ўзига хос бағрикенглигу меҳмондўстлик ила кутиб олишдек холис ният йўлида, нафақат, турсунзодаликлар, балки зарнисор водийнинг шаҳру ноҳиялари меҳнат аҳли ҳам кенг кўламдаги бунёдкорлигу ободончилик ишларини рўёбга чиқармоқда.

Меҳмонларнинг муборак қадами билан водийнинг Ваҳдат ва Ҳисор шаҳарлари, шунингдек, Рўдакий, Шаҳринав ноҳиялари аҳли ҳам яратувчанлик руҳидаги меҳнат машаққатини чекмоқда.

Тожикистон Республикаси, хусусан, унинг Раиси, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмон томонидан олиб борилаётган иқтисодий сиёсатнинг етакчи йўналиши - юртимизни аграр давлатдан аграр-саноат мамлакатига айлантириш йўлида ибратли ишлар амалга оширилмоқда.

-Шўролар даврида Тожикистон хом ашё етказиб берувчи давлатга айланиб қолганди. Ана шу иллатнинг асоратидан ҳали-ҳануз халос бўлганимизча йўқ, - дейди Шаҳринав ноҳиясидаги «Боғистон» қишлоқ жамоати раиси Исмоил Беков. -Давлатимиз бошлиғи олиб бораётган иқтисодий сиёсатнинг оқилона кўрсатмаларини ҳаётга татбиқ этиш билан Ҳисор водийсининг шаҳру ноҳияларида маҳаллий хом ашёлардан фойдаланиб, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган корхоналар қуриш кўлами кенгайиб бормоқда. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар билан ҳамкорликларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, бу борадаги мушкулларимизни осон қилиши, имкониятларимиз чегараси чексизлигини таъминлаши, табиийдир.

Нима бўлганда ҳам, олийқадр меҳмонларнинг мамлакатимизга қадам ранжида қилишлари ижтимоий ҳаётимизнинг барча жабҳалари меҳнаткашларига янгича руҳ, кўтаринки кайфият бағишлаши турган гап…

 

Абдуҳафиз МИРЗААҲМЕДОВ,

«Халқ овози».

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Май 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31

МАҚОЛАЛАР

Ҳиндистон Президентининг Тожикистонга сафари

 

8 октябр куни Миллат қасри ёнида Тожикистонга давлат сафари билан келган Ҳиндистон Республикаси   Президенти   Шри Рам Натҳ   Ковиндни кутиб олиш расмий маросими бўлди.

Олиймақом меҳмонни қабул қилиш шарафига Миллат қасри ёнидаги майдон байрамона тусда ясатилиб, Тожикистон ва Ҳиндистон давлат байроқлари ҳилпираб турарди. Фахрий қоровул ва оркестр саф тортганди.

Муфассал...

Халқ ҳунармандчилиги ривожланса…

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Тожикистон Республикаси Олий Мажлисига жорий йилнинг 22 декабрида йўллаган навбатдаги йиллик Паёмини биз педагогик жамоамиз билан биргаликда ойнаи жаҳон орқали томоша қилиб, ундан олам-олам маъно гавҳарларини тердик, десам, ҳеч муболаға бўлмас. Зотан, муҳтарам Президентимиз ўзларининг ҳар йилги Паёмларида халқ

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2408774

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9610436
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1157
3470
26852
9537691
109572
140751
9610436

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.87
Бугун: 24-05-2026 08:46:19

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015